This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир салавотда отангизнинг исми зикр қиланади
👍2👏2
#Саодат
ҚУРЪОНИ КАРИМ:
– юришимизни тўғрилайди: «Ер юзида кибрланиб юрма!» (Исро, 37);
– овозимизни созлайди: «...овозингни паст қилгин!» (Луқмон, 19);
– назаримизни тўғрилайди: «...дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг!» (Тоҳа, 131);
– қулоқларимизни созлайди: «...жосуслик қилмангиз...» (Ҳужурот, 12);
– таомимизни тартибга солади: «...исроф қилмангиз...» (Аъроф, 31);
– сўзларимизни созлайди: «...одамларга ширинсўз бўлинг...» (Бақара, 83);
– ўтиришларимизни тартибга солади: «...баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин...» (Ҳужурот, 12).
Қуръони карим ҳаётингизни тартибга солиш ва сиз учун саодатни нақд қилиш кафолатидир.

👍4❤🔥1
#Сафар
🏠 Сафар машаққати ва уйга қайтиш сурури
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
«Сафар азобдан бир бўлакдир. У сизларнинг таомингиздан, ичимлигингиздан ва уйқунгиздан тўсади (ҳаловатни олади). Шундай экан, қайси бирингиз (сафардаги) ишини битирса, оиласи бағрига қайтишга шошилсин».
(Имом Бухорий (1804) ва Имом Муслим (1927) ривоят қилишган).
📚 Ҳадиси шариф шарҳи:
Мусофир инсон қанчалик гўзал жойларда бўлмасин, барибир ўзи яшайдиган масканига қайтиб келгандагина ҳақиқий хотиржамликни ҳис қилади. Унинг кўзлари аҳли-аёли, фарзандлари ва яқинларини кўргандагина қувончга тўлади ҳамда қалбини доимий бир сурур қоплайди.
⏺Хулоса:
Уй ва оила – Аллоҳ таоло бандасига бу дунёда берган энг катта тинчлик ва омонлик масканидир. Сафардаги юмушлар тугаши билан уйга шошилиш ҳам суннат, ҳам қалб ҳаловатининг калитидир.

👍7❤🔥1
#Жаннат
Жаннат манзараларидан
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Сабр қилганингиз сабабли сизларга салом бўлсин!»
(Раъд сураси, 24-оят).
Жаннатда фаришталар жаннат аҳлини зиёрат қилиш учун бирин-кетин келадилар.
Уларнинг олдиларига ҳар бир эшикдан кириб келадилар, салом берадилар, ҳурмат-эҳтиром кўрсатадилар ва табриклайдилар.
Бу – уларнинг нафси ҳаволари ва шаҳватларига қарши туриб, чиройли сабр билан уларни енгиш йўлидаги буюк иродалари ва кучли матонатлари сабаблидир.
Жаннат аҳли эришадиган ҳар бир неъматнинг замирида аслида сабр мужассамдир:
— Балоларга сабр қилиш;
— Тоат-ибодатларга сабр қилиш;
— Нафсоний шаҳват ва шубҳаларга қарши туриш.
Демак, бу дунёдаги сабр – жаннатдаги неъматларга элтувчи йўлдир.

👍9❤🔥2
#Ислом
Чақалоққа исм қўйиш
السُّنَّةُ: أَنْ يُسَمَّى الْمَوْلُودُ يَوْمَ السَّابِعِ مِنْ وِلَادَتِهِ أَوْ يَوْمَ الْوِلَادَةِ، فَأَمَّا اسْتِحْبَابُهُ يَوْمَ السَّابِعِ:
822 - فَلِمَا رَوَيْنَاهُ فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، (أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِتَسْمِيَةِ الْمَوْلُودِ يَوْمَ سَابِعِهِ، وَوَضْعِ الأَذَى عَنْهُ، وَالعَقِّ)، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [ت 2832].
Болага туғилган кунининг еттинчисида ёки туғилган кунида исм қўймоқ суннатдир. Еттинчи куни исм қўйиш маҳбублигига қуйидаги ҳадис далил бўлади.
Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чақалоққа еттинчи куни исм қўйиб, ундан азиятни кетказишни, сўнг унга ақийқа қилишни буюрдилар».
Имом Термизий китобларида ривоят қилганлар.
وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«التِّرْمِذِيُّ» وَ«النَّسَائِيُّ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» وَغَيْرِهَا بِالأَسَانِيدِ الصَّحِيحَةِ عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كُلُّ غُلَامٍ رَهِينَةٌ بِعَقِيقَتِهِ، تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ سَابِعِهِ، وَيُحْلَقُ، وَيُسَمَّى»، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 2837، ت 1522، س 7/166، ق 3165].
وَأَمَّا يَوْمُ الْوِلَادَةِ فَلِمَا رَوَينَاهُ فِي البَابِ الْمُتَقَدِّمِ مِنْ حَدِيثِ أَبِي مُوسَى.
Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир чақалоқ ақийқаси билан гаровлидир. Унинг учун еттинчи куни жонлиқ сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.
Аммо туғилган куни исм қўйилишига юқоридаги Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далилдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кишининг асл ахлоқи оиласида намоён бўлади
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ғусл
📹 Бассейнда чўмилиш ғуслга ўтадими?
#ғусл
📹 Бассейнда чўмилиш ғуслга ўтадими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👍4
ЭР-ХОТИН ЎРТАСИНИ ЯХШИЛАЙДИГАН ДУО
#дуо
❓ 2219-САВОЛ: Интернет тармоғида оилавий муносабатларни яхшилашга оид турли дуолар учрайди. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик, совуқчилик ва бефарқликни бартараф этиш, оилага меҳр-оқибат ҳамда хотиржамлик қайтариш учун қайси дуоларни ўқиш тавсия этилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиб юрсангиз, иншааллоҳ, оилада барака, иноқлик пайдо бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга калималарни ўргатар эдилар:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُلُوبِنَا وَأَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا، وَتُبْ عَلَيْنَا، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعْمَتِكَ، مُثْنِينَ بِهَا، قَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا
“Аллоҳумма аллиф байна қулубина ва аслиҳ зата байнина ваҳдина субулас салам ва нажжина миназ зулумати илан нури ва жаннибнал фаваҳиша ма зоҳаро минҳа ва ма батон, ва барик лана фи асмаъина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зуррийятина, ва туб алайна, иннака антат таввабур роҳим, важъална шакирина линиъматика, муснийна биҳа, қобилиҳа ва атиммаҳа алайна” (Имом Абу Довуд ривояти).
(Маъноси: Эй Аллоҳ, қалбларимизни бирлаштир, орамизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига бошла, зулматлардан нурга қутқар, фаҳш ишларнинг ошкоридан ҳам, яширинидан ҳам бизни узоқ қил, бизга қулоқларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, жуфтларимиз ва зурриётларимизда барака бер, тавбамизни қабул қил, чунки Сен тавбани қабул қилувчи ва Раҳийм зотсан. Бизни неъматингга шукр қилувчилар, у билан Сенга сано айтувчилар, уни қабул қилувчилар қил ва уни бизга батамом қилиб бер!).
Оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш учун яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим: оилавий бахт ва хотиржамликка фақат ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш билан эришиб бўлмайди. Бунинг энг гўзал йўли – жуфтининг кўнгли ва ҳурмати учун гоҳида ўз ҳақидан кечиб, ўзаро меҳр, кечиримлилик ҳамда фидойилик асосида турмуш кечиришдир. Чунки оила мустаҳкамлиги талаблар устига эмас, ўзаро муҳаббат, бир-бирига ён босиш ва кечиримлилик устига қурилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍5❤🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#маҳрам
❔ Уйланганимга 25 йил бўлди маҳр бермаганман энди қандай берсам бўлади?

🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
👍4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#мева
📹 Кўчадаги меваларни ейиш мумкинми?
#мева
📹 Кўчадаги меваларни ейиш мумкинми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
👍5
ШАНБА КУНИ ҚАБРИСТОНГА БОРИШ
#қабристон
❓ 2225-САВОЛ: Шанба куни қабристонга бориб, вафот этган яқинлари ёки бошқа марҳумлар учун Қуръон тиловат қилиш мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрларни зиёрат қилиш динимизда тарғиб қилинган амаллардан саналади. Зиёратни ҳафтанинг исталган кунида қилиш мумкин, таъқиқланган кун йўқ. Афзал кунлар жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари ҳисобланади. Шунингдек, қабр бошида Қуръони каримни тиловат қилиш ҳам таъқиқланган эмас, аксинча савобли амаллар сирасига киради.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида Бақара сурасининг боши, икки оёғи тарафида Бақаранинг охири ўқилсин”, деганларини эшитдим” (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилганлар).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتُزَارُ فِي كُلِّ أُسْبُوعٍ كَمَا فِي مُخْتَارَاتِ النَّوَازِلِ. قَالَ فِي شَرْحِ لُبَابِ الْمَنَاسِكِ: إِلَّا أَنَّ الْأَفْضَلَ يَوْمُ الْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالاِثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ
“Мухторотун навозил” да (қабристон) ҳар ҳафта зиёрат қилинади, дейилган. “Шарҳи Лубобил Маносик” да бундай дейилган: “Бироқ жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари зиёрат қилиш афзал саналади...” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Аёлнинг сочи кўриниб қолса намоз бузиладими?

🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👍5
#21oktyabr #davlat_tili
🤲 Она тилимизнинг нуфузи ва қадри ҳамиша юксак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзу баракага тўлсин!
⏺Ўзбек тили байрами барчамизга муборак бўлсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🇺🇿 21 ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси барчангизни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳамда она тилимизга давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана билан самимий муборакбод этади!
✅Ҳар бир халқнинг тили ва маданиятининг ранг-баранглиги Аллоҳ таолонинг чексиз ҳикмати ва қудрати белгиларидандир. Она тили шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки аждодларимизнинг маънавий мероси, иймон-эътиқоди ва миллий ўзлигимиз гаровидир.
💬 Маҳмуд Кошғарий ва ҳазрат Алишер Навоий сингари буюк мутафаккирларимиз сайқал берган бу бебаҳо неъматни асраб-авайлаш, унинг софлигини сақлаб келажак авлодларга етказиш – барчамиз учун ҳам қарз, ҳам маънавий бурчдир.
🤲 Она тилимизнинг нуфузи ва қадри ҳамиша юксак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзу баракага тўлсин!
⏺Ўзбек тили байрами барчамизга муборак бўлсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
👍3❤🔥1
Forwarded from Fayzli Farg'ona
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat_vaqti
☝🏻Haromdan hazar qiling.
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
✅Bizni kuzating.

Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 6-avgustdagi 04-07/6346-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
✅Bizni kuzating.
👍1
#xabar #21oktyabr #Özbek_alifbosi
⏺Özbek alifbosini takomillaştirişga oid qonun imzolandi
✍ Prezident Şavkat Mirziyoyev bugun, 21-oktabr kuni lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosini takomillaştirişga oid qonunni imzoladi.
Bu haqda Prezident Administratsiyasi rahbari Saida Mirziyoyeva ma’lum qildi.
Uning ta’kidlaşiça, amaldagi barcha hujjatlar, milliy valyuta va qimmatli qoğozlar öz kuçida qoladi. Darsliklar, peşlavha va körsatkiçlar esa yaroqlilik muddati tugagaç, bosqiçma-bosqiç almaştiriladi.
"Nihoyat, uzoq yillik tarixiy xato tuzatildi", – deya ta’kidlagan Saida Mirziyoyeva.
✅ Özbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
👍3
Уйларда нафл намозларини ўқиш...
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Агар бирортангиз (фарз) намозини масжидда адо этса, намозидан ўз уйи учун ҳам бир насиба ажратсин (яъни нафл намозларини уйида ўқисин). Зеро, Аллоҳ унинг бу намози сабабли уйига хайр-барака бахш этгувчидир».
(Имом Мунзирий, «Мухтасару Саҳиҳи Муслим»)
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Агар бирортангиз (фарз) намозини масжидда адо этса, намозидан ўз уйи учун ҳам бир насиба ажратсин (яъни нафл намозларини уйида ўқисин). Зеро, Аллоҳ унинг бу намози сабабли уйига хайр-барака бахш этгувчидир».
(Имом Мунзирий, «Мухтасару Саҳиҳи Муслим»)
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума айёми барчамизга муборак бўлсин!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, қалбимизга поклик ато айласин!
Яхшилик ва яхшилар доим ҳамроҳимиз бўлсин!
#жума_муборак

#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:
✅ Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.
✅ Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".
✅ Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

✨⏰ NAMOZ VAQTLARI ⏰✨
🗓 24.10.2026 dan
🗓 30.10.2026 gacha
• 📍 Rishton Tumani
• 🕌 "SANO" Jome Masjidi
📖Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).
✅Kanalimizga obuna bo'ling.
➫ T.me/Sano_uz

👍4❤🔥3👏1