Sherobod muslim_uz
15.4K subscribers
5.75K photos
3.47K videos
14 files
10.8K links
O'MI Surxondaryo viloyati Sherobod tumani "Sherobod" jome masjidining rasmiy kanali.
Расмий телеграм гуруҳи
https://t.me/+2ohdSZocGSBlMjMy
Instagram: https://instagram.com/sherobod_muslim?igshid=ZDdkNTZiNTM=
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда мол-давлат соҳиби бўлишлик, худди тушида хазина топиб олган киши кабидир. Дунё моли наслдан наслга ўтиб келади, аммо ҳар доим дунёда қолиб кетаверади...


ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ!

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.

▪️Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.
▪️ Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар.
▪️ Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.
▪️ Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради

https://t.me/sherobod_muslim
❤37👍7🔥3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🌺🕌

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🌺💐

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!


https://t.me/sherobod_muslim
❤26🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайта-қайта эшитиб йиғладим 🥹

https://t.me/sherobod_muslim
❤19😢8🥰4🔥2👍1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦
🔅Hurmatli Sherobod tumani fuqarolari!

🌙Sizlarni 2026-yil 25-oktabr ( yakshanba) kunlari Sherobod tumani Qo'rg'on mahallasida joylashgan Shahar qabristonida o'tkaziladigan umumxalq hasharida faol ishtirok etishga chorlaymiz.

🤲Qabristonlarni obod saqlash, ozoda va tartibli holga keltirish xalqimizning azaliy qadriyatlaridan biridir. Bu ezgu va savobli ishda har birimizning hissamiz muhim. Zero, bugun obod etayotgan maskan — ertaga barchamizning borar manzilimizdir.

📅 Sana: 2026-yil 25-oktabr ( yakshanba)
⏰ Boshlanish vaqti: soat 07:00
📍Manzil: Qo'rg'on mahallasi, Shahar qabristoni

Barcha yurtdoshlarimizni ushbu xayrli va savobli hasharda faol qatnashishga taklif etamiz.

Birgalikda obod qilaylik, savobli ishlarda hamjihat bo‘laylik!

🇺🇿Bizni kuzatib borishda davom eting!

Kanalga obuna bo‘ling

|🔹Telegram ∙|🔹 Facebook ∙ |🌍Web-site ∙ |🔹YouTube ∙ |🔹 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36🔥3👏2😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади.
Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.”
✍️Мавлоно Румий🍃

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг «бугун албатта яхши бўлади» деб бошланса ИншаАллоҳ шундай бўлади...
🌸
Дам олиш кунингиз ҳайрли ўтсин.!


https://t.me/sherobod_muslim
❤31👏6🔥2👍1
⚫ ҲАРОМДАН САҚЛАНИНГ — ЧУНКИ АЛЛОҲ СИЗНИ КЎРИБ ТУРИБДИ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Алҳамдулиллаҳи Роббил оламийн. Барча ҳамду санолар бутун оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Азиз биродарлар!

Инсон бу дунёда кўп нарсани яшириши мумкин. Одамлардан гуноҳини яширади, ёлғонини яширади, ҳаром ишини яширади. Лекин бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг: Аллоҳдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди!

Одамлар сизни ҳалол инсон деб ўйлаши мумкин. Аммо Аллоҳ қалбингизда нима борлигини ҳам, ёлғиз қолганингизда нима қилаётганингизни ҳам билади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ва диллар яширадиган нарсаларни билади».
(Ғофир сураси, 19-оят мазмуни.)

Азизлар, ҳаром фақат чўчқа гўшти ёки ароқдан иборат эмас. Ҳаром — бировнинг ҳақини ейиш, рибога аралашиш, алдаш, порахўрлик қилиш, зино, ғийбат, туҳмат, ноҳақ пул топиш ва Аллоҳ қайтарган бошқа ишлардир.

Ҳаромнинг энг хатарли томони — инсон унинг ҳаромлигини била туриб, унга кўникиб қолишидир.

Аввалига виждони қийналади. Кейин ўзини оқлай бошлайди:
«Ҳамма шундай қиляпти».
«Бошқа иложим йўқ».
«Бир мартадан ҳеч нарса бўлмайди».
«Пул топиш осонми?»

Лекин биродарим, одамларнинг кўпчилиги бир ишни қилаётгани уни ҳалол қилиб қўймайди! Ҳаромни оқлаш билан у ҳалолга айланмайди!

Отабек Қаюмов

Давоми бор…..


https://t.me/sherobod_muslim
❤34👍4🔥4👏1
ҲАРОМДАН ВОЗ КЕЧИШ — ИМОННИНГ ҚУДРАТИДИР!

Ҳаромдан сақланиш фақат ҳаром нарсани кўрмаслик эмас. Бу — имконият бўла туриб, Аллоҳдан қўрқиб ундан воз кечишдир.

Ҳеч ким кўрмаётганда ҳам хиёнат қилмаслик. Пул жуда керак бўлиб турганида ҳам бировнинг ҳақини емаслик. Нафс истаган нарсага эришиш мумкин бўлса-да, Аллоҳнинг чегарасидан ўтмаслик.

Мана шу — тақво!

Юсуф алайҳиссалом гуноҳга чорловчи шароитда ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраганлар. Демак, ҳақиқий куч нафс истаган нарсани қилишда эмас, нафсни Аллоҳ рози бўладиган йўлда тия билишдадир.

Азиз биродарим!

Агар ҳаром даромадингиз кўп бўлса, бу Аллоҳ сиздан рози дегани эмас. Агар ҳалол даромадингиз кам бўлса, бу Аллоҳ сизни хор қилди дегани эмас.

Барака кўп пулда эмас, Аллоҳ рози бўладиган пулдадир!

Ҳалол билан топилган озгина ризқ ҳам инсонга хотиржамлик беради. Ҳаром билан топилган кўп бойлик эса инсоннинг қалбини безовта қилиши, масъулиятини оғирлаштириши мумкин.

ЎЛИМ КЕЛИШИДАН ОЛДИН ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

Бир кун келади — қўлингиздаги пул қолади, молингиз қолади, лавозимингиз қолади. Сизни қабрга олиб киришмайдиган нарсалар учун охиратингиздан айирилманг!

Қиёмат куни одамлар олдидаги обрў эмас, Аллоҳ олдидаги ҳисоб муҳим бўлади.

Расулуллоҳ ﷺ инсон Қиёмат куни моли ҳақида — уни қаердан топгани ва қаерга сарфлагани ҳақида сўралишини хабар берганлар. (Имом Термизий ривояти мазмуни.)

Шундай экан, ўзимиздан сўрайлик:

— Топаётган пулим ҳалолми?
— Бирор инсоннинг ҳақини емаяпманми?
— Яширин қилган ишларимдан Аллоҳ розими?
— Агар бугун жоним олинса, шу ҳолатимда Аллоҳга рўбарў бўлишга тайёрманми?

Бу саволларни бошқаларга эмас, аввало ўзимизга берайлик!

ХУЛОСА

Азизлар! Ҳаромдан сақланинг. Чунки ҳаромдан воз кечганингизда баъзан дунёвий манфаатдан айрилишингиз мумкин, аммо Аллоҳ розилигини умид қиласиз.

Агар гуноҳга ботган бўлсангиз, умидсиз бўлманг. Чин дилдан тавба қилинг, гуноҳни тарк этинг, қайтмасликка азм қилинг. Агар бировнинг ҳақи зиммангизда бўлса, уни қайтаришга ҳаракат қилинг.

Аллоҳнинг раҳмати кенг. Лекин раҳматдан умид қилиш гуноҳда давом этишга баҳона эмас!

Ҳаромдан сақланинг — ҳатто ҳамма сизга қарши бўлса ҳам. Ҳалолни танланг — ҳатто у қийин бўлса ҳам. Чунки одамларнинг розилигидан ҳам устунроқ нарса бор: Аллоҳнинг розилиги!

🤲 ДУО

Эй меҳрибон ва раҳмли Аллоҳим! Қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, тилларимизни ёлғондан, кўзларимизни ҳаромдан, қўлларимизни бировнинг ҳақидан, ризқларимизни ҳаромдан сақлагин!

Бизга ҳалол ризқ, пок қалб, тўғри йўл ва мустаҳкам иймон насиб этгин. Нафсимиз бизни алдаганда Сендан қўрқишни, гуноҳга қўл узатганимизда тўхташни, адашганимизда тавба қилишни насиб айлагин.

Эй Роббимиз! Бизга дунёда ҳалол яшашни, ҳалол ризқ билан ҳаёт кечиришни ва Сен рози бўладиган ҳолатда жонимизни олишингни насиб этгин!
Амийн яаа роббал аъламийн

Отабек Қаюмов

https://t.me/sherobod_muslim
❤37👍1💘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊️ДУШАНБА – НИЯТНИ ЯНГИЛАШ, ҚАЛБНИ СОЗЛАШ, ҲАЁТГА ЯНГИЧА ҚАРАШ КУНИ!
Шу боис, янги ҳафтани табассум, шукр ва ишонч билан бошланг!

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
ВА БАРОКАТУХ!🕌

🎼 Ҳаёт — мусиқа каби: баланд ва паст ноталарсиз куй чиқмайди.
🙌🏻 Ҳар муваффақият — кечаги хатоларни тан олиш ва улардан сабоқ олиш самарасидир.
🌺 Сиз қилаётган ҳар бир кичкина яхшилик — катта фазилат сари йўлдир.

Аллоҳим!🤲янги ҳафтанинг ҳар кунида бизни яхшиликка бошла, қалбимизни покла, руҳимизни сабр ва муҳаббат билан тўлдир. Ҳар бир қадамимизни илм, барака ва наф билан бардавом қил!”


https://t.me/sherobod_muslim
❤13👍5👏3
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Таълим_муассасалари_фаолияти #дайжест

🗣Таълим муассасаларида “Дуал таълим” амалиёти қизғин давом этмоқда

...“Кўкалдош”, “Хожа Бухорий”, “Хадичаи Кубро”, “Имом Термизий” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасаларининг битирувчи курс талабалари “Дуал таълим (4+2)” тизими асосида амалиёт ўтамоқда. Бўлажак диний соҳа ходимлари жойлардаги тажрибали имом-хатибларга бириктирилиб, маҳаллалардаги маънавий-маърифий тадбирларда, аҳоли билан мулоқот ва тарғибот ишларида бевосита иштирок этмоқдалар...
➡️ Батафсил (Кўкалдош) | (Хожа Бухорий) | (Хадичаи Кубро) | (Имом Термизий) | (Саййид Муҳйиддин махдум)

🗣Мадрасаларда намунали очиқ дарслар ва маърифий тадбирлар ташкил этилди

...“Жўйбори Калон”, “Имом Фахриддин ар-Розий” ва “Хожа Бухорий” таълим муассасаларида фиқҳ, сийрат ҳамда ҳадис фанлари бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида намунали очиқ дарслар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Хожа Бухорий” билим юртида талабалар ўртасида “Маънавият ва тараққиёт” мавзусида иншолар танлови ўтказилган бўлса, “Имом Термизий” мадрасасида буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган маърифий тадбир ташкил қилинди...
➡️ Батафсил (Жўйбори Калон) | (Ар-Розий) | (Хожа Бухорий) | (Имом Термизий)

🗣Юртимиз масжид, қабристон ва таълим муассасаларида умумхалқ ҳашари

...Сурхондарё вилоятидаги жоме масжид ва қабристонларда, шунингдек, “Имом Фахриддин ар-Розий” таълим муассасасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида ҳудудлар чиқинди ҳамда хазонлардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилди ва янги кўчатлар ўтқазилиб, атроф-муҳит озода ҳолга келтирилди...
➡️ Батафсил (Сурхондарё) | (Ар-Розий)

🗣Илмий ҳамкорлик: АРМ ходимлари тажриба алмашди ва мактаб фондига ноёб китоблар туҳфа қилинди

...“Дорул ҳадис Аввомийя” илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабига замонамизнинг етук уламолари қаламига мансуб ноёб китоблар ҳадя қилинди. Шунингдек, Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” олий мадрасаси, “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон” мадрасаларининг Ахборот-ресурс марказлари масъуллари ўзаро тажриба алмашиб, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабалар учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйдилар...
➡️ Батафсил (Ҳадис мактаби) | (Мир Араб)

🗣Наманганда янги қурилаётган масжиддаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

...Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон туманидаги «Абдуваҳҳоб қори» жоме масжидида бўлиб, масжиднинг таҳоратхонасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Ташриф чоғида ишларни сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида якунига етказиш юзасидан мутасаддиларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar #dayjest #talim #dual_talim #ochiq_dars #hashar #kutubxona

📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
📢 ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

✅ Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.


🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.

📈 Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.


✅ Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.

✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.

💬 Илмий-амалий семинар давомида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.

⏺Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йигит вафот қилди. 🌷Унинг дўстлари йигитнинг номидан масжид қурдилар! 🕌
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан қудуқ қазидилар! 💦
Учинчи йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан сув совутгични (кўчага) ўрнатдилар! 🌬️
Бошқаси, ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди! 💸
Яна бошқаси, тунда уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди! 🤲
Мана шу, ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!


https://t.me/sherobod_muslim
❤21