𝐒𝐎𝐋𝐈𝐇𝐀𝐋𝐀𝐑 𝐆𝐔𝐋𝐒𝐇𝐀𝐍𝐈
4.28K subscribers
996 photos
459 videos
38 files
852 links
Kanal yuritadigan azizlardan iltimos Kanalimizda berilayotgan materyallarni bir sutkadan so’ng olishingiz maqsadga muvofiqdir.
Asosiy kanal: @solihalar_gulshani1
Zaps: @solihalar_gulshani_mp3
Zaps: https://t.me/+8S2N6B7U9UViMTEy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1🫡1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Жума куни ва жума кечасида менга кўп салавот айтинглар. Чунки ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади».

(«Силсилатус саҳиҳа» (1407).
👍1🥰1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1😢1
Ғарб жамиятларида бир ижтимоий эпидемия кенг тарқалмоқда.

30–40 ёшларга кирган, ҳали ҳам бўйдоқ, уйланмаган, хотини йўқ, фарзандлари йўқ, оиласи йўқ эркаклар орасида жимгина тарқалаётган бир муаммо бор.

Улар жамият айтган гапларга амал қилишди. Аввал касбингни ривожлантир, дейишди. Аёлларнинг ортидан қувма, дейишди. Аввал пул топ, кейин оила қурасан, дейишди. Яхши инсон бўл, муносиб аёлни кут, дейишди.

Шунинг учун улар қаттиқ меҳнат қилишди. Бутун эътиборини ишига, карерасига қаратишди. Улар ана шу мақсадларига содиқ бўлишди, турли ўйинлар ўйнашмади. Улар барқарор ҳаётга эга бўлишнинг ўзи етарли, деб ўйлашди.

Энди эса улар 35 ёшда. Пуллари бор, уйлари бор, машиналари бор. Аммо уйлари бўм-бўш. Ишдан қайтганда кутиб оладиган хотини йўқ. Уйда чопқиллаб юрадиган болалар йўқ. Оила йўқ.

Уларнинг ёшидаги аёлларнинг эса баъзилари аллақачон фарзандли бўлиб улгурган, баъзилари ўтмишдаги муносабатларидан қолган муаммоларни бошдан кечирган, бошқалари эса энди биргаликда ҳаёт қуришни истамайди. Уларга ҳаётни бирга қуришга тайёр эркак эмас, балки ҳаёти аллақачон изга тушган, ҳамма нарсага эришиб бўлган эркак керак, деган фикр илгари сурилмоқда.

Бу эркаклар ҳаётда мағлуб бўлишмади. Аксинча, ҳаёт уларни мағлуб қилди. Улар замонавий жамиятнинг маслаҳатларига қулоқ солишди, аммо айнан шу маслаҳатлар уларни ёлғизликка олиб келди.

Эркаклар орасидаги энг муваффақиятли авлод бугун ота бўлиш имконига эга бўлмай қолган, аммо қалбида ота бўлиш орзуси билан яшайдиган энг ёлғиз авлодга айланмоқда.

@solihalar_gulshani1
😢12👍1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1🫡1
🌴🌴 Эртага

💜💜🩶💜💜🩶💜🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

🤍Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

🌐@Solihalar_gulshani1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰2👍1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1🫡1
🧕🏻 Хола меҳр-шафқатда онадир... Набий ﷺ эса кўнгилларни шод этувчидир 🧕🏻
«Ҳабибимиз соясидаги рошидлар» туркумидан
━━━━━━━━━━━━━━
🕋 Макка... Қазо умрасининг тўртинчи куни
Мусулмонлар узоқ айрилиқдан сўнг Маккага қайтдилар 🥹
Такбир овозлари водийни тўлдирар... оёқлардан олдин қалблар тавоф қилар эди 🕋💫
Сўнг келишилган уч кун ўз ниҳоясига етди ⏳
Қурайш вакиллари Алининг олдига келиб дейишди:
🗣️ «Соҳибингга (дўстингга) айт, олдимиздан чиқиб кетсин, муддат тугади!»
Ҳабибимиз ﷺ қалбларида сўз билан таърифлаб бўлмайдиган соғинч билан чиқдилар 💔
Карвон йўлга тушди... Туёқлар ортидан чанг-тўзон кўтариларди 🐪💨
━━━━━━━━━━━━━━
👧 Жажжи овоз...
Тўсатдан... сукунатни эркакларнинг овозига ўхшамайдиган, титраб чиққан ингичка овоз бузиб юборди 🥺
💔 «Амакижон... Амакижон!» 💔
Одамлар ўгирилиб қарашди... жажжигина қизча карвон ортидан югуриб келарди 🏃‍♀️
Кийими чангга беланган, оёқларини Макканинг қайноқ қумлари куйдирарди 🔥
Овози эса тинмасди...
У ким эди? 🤍
У Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг қизи...
Аллоҳнинг ва Расулининг арслони бўлган зотнинг қизи эди 🦁
Отаси Уҳудда шаҳид бўлган эди 🏔️💔
Ўзи эса Маккада... ҳали Исломни қабул қилмаган қавм орасида етим бўлиб қолганди.
Отасининг севиклилари бўлган карвон узоқлашиб бораётганини кўриб...
Жажжи қалбидаги бор қўрқув ва умид билан уларнинг ортидан чопарди 😭
Гўёки:
«Мени ташлаб кетманглар... Ахир мен Ҳамзанинг қизиман-ку!» деяётгандек эди 🥺
━━━━━━━━━━━━━━
🤲 Биринчи чўзилган қўл...
Али розияллоҳу анҳу уни ёлғиз ўзини югургани ташлаб қўймади.
Уловдан тушиб, унинг кичкина қўлларидан тутди ✋
Ва гўё бебаҳо омонатни ушлагандек маҳкам ушлади 💎
Сўнг Фотима розияллоҳу анҳога юзланиб:
💬 «Амакингнинг қизини ол», деди.
Расулуллоҳ ﷺ нинг қизлари уни қўлига олди 🌸
ва бағрига босди...
Шунда титраб турган жажжи қалб ниҳоят ором топди 💓
━━━━━━━━━━━━━━
⚖️ Бошқача бир талашув...
Шу ерда ҳеч ким кутмаган ҳодиса юз берди 😮
Расулуллоҳ ﷺ га энг суюкли бўлган учта эркак — ҳар бири бу қизчани ўз уйига олиб кетмоқчи эди! 🏡🏡🏡
Молга таъма қилиб ҳам эмас, устунликни яхши кўриб ҳам эмас ❌
Балки шаҳид Ҳамзага бўлган вафо юзасидан... ва унинг етим қизига раҳмдил бўлиб 🤍
Бу эгаллаш талашуви эмас... балки муҳаббат талашуви эди 💕
🗡️ Али айтди:
«Уни мен олдим (биринчи бўлиб қўлимга олдим) ва у амакимнинг қизидир».
Биринчи бўлиб қўл чўзган у эди... Ким етимга қўл чўзса, қалбида у билан аҳд боғлаган бўлади 🤝
🕊️ Жаъфар айтди:
«У амакимнинг қизи, холаси эса менинг никоҳимдадир».
Унинг аёли Асмо бинт Умайс қизчанинг онаси билан туғишган опа-сингил эди 👩‍👧
🛡️ Зайд ибн Ҳориса айтди:
«У биродаримнинг қизидир».
Чунки Набий ﷺ у билан Ҳамза ўртасида биродарлик тузган эдилар. Вафодорлар наздида биродарлик биродарнинг ўлими билан ўлмайди 💫
Учта ҳужжат... ва учаласи ҳам ҳақ (рост) ✅✅✅
Учта қалб... ва учаласи ҳам муҳаббатга тўла 💚💚💚
Хўш, қиз кимга берилади? 🤔
━━━━━━━━━━━━━━
👑 Набавий ҳукм...
Ҳабибимиз ﷺ уларга қараганларида барча жим бўлди 🤐
Ҳеч кимни койимадилар... ва муҳаббатни айб деб билмадилар ❌
Уларга учта рақибга эмас, балки учта қалбга қулоқ тутгандек қулоқ осдилар 👂💚
Лекин аввало уларнинг қай бири ўзларига яқинроқ эканига қарамадилар...
Ким биринчи бўлиб қўл чўзганига ҳам қарамадилар...
Ким хафа бўлиб, ким рози бўлишига ҳам қарамадилар...
Масаланинг асл эгасига қарадилар 👧
Шу етим қизчага... унинг қалби қаерда ором топади? Руҳи қаерда соғлом ўсади? 🌱
Сўнг ﷺ Қиёматга қадар қоида бўлиб қоладиган ушбу сўзни айтдилар:
🤍✨ «Хола она мақомидадир (она ўрнидадир)» ✨🤍
Ва қизни холаси Асмога, Жаъфарнинг уйига топширдилар 🏡
━━━━━━━━━━━━━━
🌸 Хола ким ўзи?
Хола — насаб шажарасидаги шунчаки бир ном эмас 🌳
Хола — она йўқлигида онанинг тимсоли (юзи) дир 🤍
У шундайки, жажжи қизалоқ тунда йиғласа 🌙
Унинг йиғисини сўзсиз ҳам тушунади 😢
Қизча онасини соғинганда... холасининг овозидан онасининг овозини топади 🎶
Агар меҳрибон аёллик бағрига муҳтож бўлса... уни сўрамасдан ҳам топа олади 🫂
Сочини тарайди, кўз ёшини артади, тундаги қўрқувларини босади 💐
Учала эркак ҳам уни чин дилдан яхши кўрди 💚
Лекин жажжи етимча эркаклар қила олмайдиган нарсага муҳтож эди...
У онага муҳтож эди 🤍
🥰2
Расулуллоҳ ﷺ унга иккинчи онани ато этдилар 🌷
━━━━━━━━━━━━━━
💊 Сўнг малҳам келди...
Агар ﷺ фақатгина ҳукм чиқариш билан чекланганларида, бири хурсанд бўлиб чиқар 😊
Иккитасининг кўксида эса: «Биз бунга муносиб эмасмидик?» деган ўкинч қолар эди 😔😔
Лекин Ҳабибимиз ﷺ бир қалбга малҳам бўлиб, бошқасини синдирмайдилар 💔❌
Уларнинг ҳар бирига фақат ўзигагина хос бўлган сўз билан юзландилар 🎁
💚 Алига:
«Сен мендансан, мен эса сенданман» 🤍
Эй Али... бу ҳукм менинг наздимдаги мартабангни заррача камайтирмайди, сен менинг бир бўлагимсан.
💚 Жаъфарга:
«Хилқатинг (яратилишинг) ва хулқинг менга ўхшади» ✨
Нақадар буюк гувоҳлик! Суратда ҳам, сийратда (ахлоқда) ҳам Расулуллоҳ ﷺ га ўхшаш! 🌟
💚 Зайдга:
«Сен биродаримиз ва мавломизсан (яқинимизсан)» 🤝
Эй Зайд... сен Бану Ҳошим орасида бегона эмассан, сен биродаримизсан ва бу талабинг зўрма-зўракилик эмас, балки чин вафодир. 💫
Имом Аҳмад келтирган бир ривоятда келишича, Жаъфарнинг қалби қувончга тўлиб кетди...
Ва Набий ﷺ нинг атрофларида (хурсандчилигидан бир оёқда сакраб) гирдикапалак бўлиб ўйнай бошлади 😍
Али ва Зайд ҳам худди шундай қилдилар 🥰
━━━━━━━━━━━━━━
🏆 Ва ҳамма рози бўлиб чиқди!
☑ Қизалоқ: Она, уй ва меҳр-шафқат топди 🤍
☑ Али: «Расулуллоҳдан, Расулуллоҳ эса ундан» бўлди 💚
☑ Жаъфар: «Хилқат ва хулқда у зотга энг ўхшаш инсон» бўлди ✨
☑ Зайд: «Биродар ва мавло» бўлди 🤝
Расулуллоҳ ﷺ нинг мажлисларида мағлуб йўқ эди...
Ва у ердан бирорта ҳам юз синиқлик сояси билан чиқмади 🌤️
━━━━━━━━━━━━━━
🕊️ Ҳабибимиз ﷺ уларни ана шундай тарбия қилардилар...
Аввал заифнинг ҳаққини жойига қўярдилар ⚖️
Сўнг муҳибларнинг (у зотни яхши кўрувчиларнинг) қалбини силардилар 🤍
Токи ҳеч ким у зотнинг мажлисидан муҳаббати янада зиёда бўлмай чиқиб кетмасин 💚
━━━━━━━━
📚 Манба: Саҳиҳ ал-Бухорий
━━━━━━━━
✍🏻 Тайёрловчи:
А. Фотима аз-Зиндоний

Tarjimon:
@solihalar_gulshani1
😢5👍3🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1🫡1
АЙТГАН ГАПИНГИЗ ЭРТАГА (шу дунёдаёқ)ЎЗИНГИЗГА ҚАРШИ ГУВОҲЛИК БЕРИШИ МУМКИН...

Буни фильмларда кўп эшитамиз. Терговда айтишади: Сиз жавоб бермаслигингиз мумкин. Чунки айтган гапларингиз ўзингизга қарши ишлатилиши мумкин.
Ачинарлиси, ҳаётда ҳам худди шундай. Фақат бу ерда сизни сўроқ қиладиган терговчи эмас, кечагина сирдошингиз бўлган инсон, дардингизга шерикдек кўринган кимдир, сиз ишонч билан қалбингизни очган одам бир кун келиб сўзларингизни ўзингизга қарши ишлатиши мумкин.
Ҳаёт ҳам баъзан кўринмас терговхонага ўхшайди. Бу ерда сўроқ столи йўқ, аммо саволлар бор. Баённома йўқ, аммо айтилган гапларни эслаб қоладиган хотиралар бор. Судья йўқ, аммо сизга ҳукм чиқаришга шошиладиганлар кўп. Энг ачинарлиси, баъзан сизга қарши қўйилган энг кучли далилни ўзингиз, ҳеч қандай ёмон ниятсиз, ишонч билан ўз қўлингиз билан берган бўласиз.
Сиз кимгадир дардингизни айтасиз. Чунки ичингизда йиғилиб қолган оғриқни кўтариш қийинлашади. Сизга маслаҳат эмас, бир оғиз тасалли керак бўлади. Ҳукм эмас, тушуниш керак бўлади. Шунчаки кимдир сизга қараб, «Сизни тушунаман», дейишини истайсиз.
Аммо ҳамма тинглаётган одам ҳам сизни тушунишни истамайди.
Баъзилар дардингизни енгиллатиш учун тинглайди, баъзилар эса бир кун келиб қаерингиздан оғритиш мумкинлигини билиб олиш учун. Сиз самимиятни танлайсиз, улар эса маълумот тўплайди. Сиз қалбингизни очасиз, улар эса ўша қалбга қайси эшикдан кириш мумкинлигини ўрганади.
Вақт ўтади. Муносабатлар ўзгаради. Манфаатлар тўқнашади. Бир пайтлар кўз ёшингизни артишга уринган қўл бир куни кўз ёшингизнинг сабабчисига айланади. Сиз ишониб айтган сирингиз бошқаларга тарқалади. Ожизлигингиз айбингизга, хатойингиз ҳукмга, самимиятингиз эса пушаймонга айланади.
Энг оғири, сизнинг гапларингиз ёлғон эмас. Сиз уларни ҳақиқатан айтгансиз. Аммо ўша гапларни айтган пайтингиздаги ҳолатингиз, дардингиз, ниятингиз, сиз яшириб юрган оғриқларингиз қаерда қолди? Нега ҳеч ким уларни сўрамайди? Нега сўзнинг ўзи қолади-ю, уни туғдирган вазият унутилади?
Чунки баъзи одамлар ҳақиқатни англашни эмас, ўзларига керакли ҳақиқатни яратишни истайдилар. Улар сизнинг мингта тўғри гапингиздан битта нотўғри иборани ажратиб олади. Бир лаҳзалик ғазабингизни бутун феъл-атворингизга ҳукм қилади. Ожизлик билан айтган гапингизни умрбодги айбингизга айлантиради.
Нега инсонга энг оғир зарба баъзан уни энг яхши таниган одамдан келади?
Чунки бегона сизнинг нимадан қўрқишингизни билмайди. Қайси хотирангиз юрагингизни оғритишини, қайси сўздан кўзингизга ёш келишини, қайси воқеа ҳақида гапириш сиз учун қанчалик қийинлигини билмайди. Буни унга ўзингиз айтгансиз. Ишонч билан, самимият билан, балки кўз ёшларингиз билан.
Сиз унга ўзингизнинг энг нозик нуқталарингизни кўрсатгансиз. Чунки уни ўзингизга яқин билгансиз. Аммо у бир кун келиб ўша нуқталарга зарба бериши мумкинлигини хаёлингизга ҳам келтирмагансиз.
Шунинг учун ҳам инсоннинг кимлигини фақат яхши кунлардаги муносабатидан билиб бўлмайди. У сизнинг сирингизни қандай сақлашидан, келишмовчилик пайтида нималарни юзингизга солишидан, сиз унга керак бўлмай қолганингизда қандай муомала қилишидан билинади.
Чунки инсоннинг ҳақиқий қиёфаси кўпинча сизга меҳр кўрсатиш имкони бор пайтда эмас, сизга озор бериш имкони пайдо бўлган пайтда намоён бўлади.
Албатта, бу ҳаммага ишонмаслик керак дегани эмас. Дунёда ҳали ҳам бировнинг сирини омонатдек асрайдиган, ожизлигини ҳимоя қиладиган, ишончни манфаатдан устун қўядиган инсонлар бор. Аммо ишонч ҳам ақл билан қўшилганда қадрли. Самимият ҳам фаросат билан бирлашганда инсонни асрайди.
Ҳар бир саволга жавоб бериш шарт эмас. Ҳар бир дардни ҳамма билан баҳам кўриш шарт эмас. Ҳар бир инсонга қалбингизнинг эшигини очиш шарт эмас. Бу сохталик эмас, шахсий чегара. Бу қўрқоқлик эмас, ҳаётий тажриба.
Баъзан сукут сақлаш керак. Аммо ҳақиқатдан қўрққанингиз учун эмас, ҳар бир инсонга ўзингизни тушунтириш мажбуриятини олмаганингиз учун. Баъзан гапириш керак. Аммо кимнидир ишонтириш учун эмас, ўз ҳаққингизни ҳимоя қилиш учун.
Демак, гап кўп гапиришда ҳам, мутлақо жим юришда ҳам эмас.
Гап кимга, қачон ва қандай ният билан гапираётганингизни англашда.
Баъзилар сизнинг дардингизга малҳам бўлиш учун тинглайди. Баъзилар эса бир кун келиб оғритиш учун қаерингизни нишонга олишни билиш мақсадида. Фарқини эса кўпинча кеч англайсиз.
Шундай экан, сўзларингизни эҳтиёт қилинг, аммо қалбингизни тошга айлантирманг. Ҳаммага ишонаверманг, аммо ишончнинг ўзига хиёнат қилманг. Бировнинг хиёнати сабабли ўзингизнинг самимиятингиздан уялманг. Чунки самимий бўлиш айб эмас. Айб бировнинг ишончини қуролга айлантиришда.
Ҳаётда баъзи гапларни қайтариб олиб бўлмайди. Баъзи сирларни қайта яшириб бўлмайди. Баъзи ишончларни эса мингта узр билан ҳам аввалги ҳолатига қайтариб бўлмайди.
Шунинг учун бировга қалбингизни очишдан олдин, у инсоннинг сўзларига эмас, вақт давомида кўрсатган феълига қаранг. Чунки чиройли гапиришни кўпчилик билади, аммо бировнинг ишончини асрашни ҳамма ҳам билмайди.
Ва бир кун келиб, сиз айтган гапларингиз ўзингизга қарши ишлатилса, шуни унутманг, бировнинг сизни қандай кўрсатишга урингани сизнинг аслида ким эканингизни белгиламайди. Сизнинг ҳақиқий қиёфангизни ғаразли талқинлар эмас, ниятингиз, виждонингиз ва ҳаётда тутган йўлингиз белгилайди.
Энг катта донолик — ҳаммага ҳамма нарсани айтишда эмас, кимга нимани айтиш мумкинлигини англашда.
Чунки бу ҳаётда баъзан айтилган гапингиз эмас, уни кимга айтганингиз учун пушаймон бўласиз.
Баъзан сизга қарши гувоҳлик берадиган одам душманингиз эмас, ўзингиз ишониб, қалбингизни очган инсон бўлади.
Шунинг учун ўзингизга бир савол беринг. Мен бу инсонга ишониб гапиряпманми ёки у ишончимга муносиб эканини вақт билан исботлаганми?
Бу иккиси ўртасида катта фарқ бор. Баъзан бутун бир умрлик пушаймон ҳам айнан шу фарқни англамасликдан бошланади азизларим!

(net.dan olindi)

@solihalar_gulshani1
🍃 Фиқҳий масала:

💧 Аёл ва эркак пешобдан сақланишда тенгдир
Пешобдан эҳтиёт бўлиш ва ундан яхшилаб истинжо қилиш эркакларга қандай фарз бўлса, аёлларга ҳам шундай фарздир. Токи у баданга ёки кийимга тегиб, уни нажосат қилмасин. Зеро, бу борада бепарволик қилиш қабр азобининг сабабларидандир.
💧 Поклик – иймоннинг ярмидир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Поклик – иймоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” тарозини (савоб билан) тўлдиради» (Имом Муслим ривояти).
«Туҳур» (поклик) – таҳорат ва ғусл каби покланишнинг барча турларини ўз ичига олади, «шатр» эса ярим деганидир.
💧 Ҳайз тугаганидан сўнг ғусл қилиш ва жанобатдан покланиш
Қон тўхтаб, ҳайз вақти тугагач, ғусл қилиш вожиб бўлади. Баъзи аёллар бу борада эътиборсизлик қилиб, ғуслни кечиктирадилар ва намоз ўқимай ухлаб қоладилар. Агар пешобдан сақланишдаги бепарволик қабр азобига сабаб бўлса, намозларга ҳамда жанобат ва ҳайз каби ҳадаслардан (нопокликдан) покланишга бепарволик қилувчилар ундан-да қаттиқроқ огоҳлантирилишга ҳақлидирлар.
💧 Қабр азобидан паноҳ сўраш
Имом Насаий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
«Менинг олдимга яҳудийлардан бўлган бир аёл кирди ва: “Албатта, қабр азоби пешоб сабаблидир”, деди. Мен унга: “Ёлғон айтдинг”, дедим. У: “Йўқ (рост айтяпман), биз унинг (пешобнинг) теккан жойини теридан ҳам, кийимдан ҳам қирқиб ташлардик”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиқаётган эдилар, овозларимиз кўтарилиб кетди. У зот: “Нима гап?” дедилар. Мен у аёлнинг айтганларини айтиб бердим. У зот: “Рост айтибди”, дедилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирорта намоз ўқисалар, унинг ортидан албатта:
“Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Робби! Мени дўзах иссиғидан ва қабр азобидан асрагин (паноҳ бер)”, деб айтадиган бўлдилар».
💧 Сув неъмати ва шариатнинг енгиллиги
Бани Исроилга пешоб борасида жуда қаттиққўллик қилинган эди, улар кийимларининг пешоб теккан жойини қирқиб ташлар эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматидан эканимизга, покланишимиз учун сувнинг ўзи кифоя қилишига Аллоҳга ҳамд айтамиз.

Tarjimon
@solihalar_gulshani1
👍8🥰2
Baxtli oila sari(3)

Turmush o’rtog’ingiz sizni yaxshi ko’rishiga aniq ishoning.

Ayol oilaviy baxtni his qilishi uchun bu ishonch unga juda muhimdir. Erkak kishi ham har zamonda ayoliga uni yaxshi ko’rishini ta’kidlab turishi kerak.

Ayol esa buni doimo his qilib, unga bo’lgan muhabbatini oqlaydigan sabablarni eslab turmog’i vojib.

Bu sabablarning avvalgisi turmush o’rtog’i unga uylanishni xohlaganidir. Chunki bu xohish uni yoqtirishi, yaxshi ko’rishiga dalolat qiladi.

Shuningdek oralarida har qanday kelishmovchiliklar bo’lmasin u bilan birga yashashda davom etishi, ayoliga nafaqa berishi, unga rag’bat qilishi, uni qizg’onishi, va uning uchun foydali ishlarni qilishi ayolini yaxshi ko’rishiga dalolat qiladi.


Bularning barchasi er ayolini sevishini ko’rsatadi.

Demak, ey azizam, turmush o’rtog’ingiz sizni yaxshi ko’rishiga aniq ishonishingizning o’zi sizni rozi, xotirjam, va baxtli qiladi.

@solihalar_gulshani1
👍5
📖 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Одам боласи тонг оттирса, унинг барча аъзолари тилга ҳокисорлик билан ёлвориб (бўйсуниб) шундай дейди: “Бизнинг ҳақимизда Аллоҳдан қўрққин! Чунки биз фақат сенга боғлиқмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри (қинғир) бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз!”»
(Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти. Шайх Албоний саҳиҳ санаган).
—•✵-•-✵•—
✍️ Қисқача шарҳ: 🍃
Ушбу таъсирчан ҳадиси шарифда инсон танасида тилнинг нақадар буюк ва хатарли ўрин тутиши баён қилинмоқда.
«Аъзоларнинг тилга ёлвориши» — инсоннинг бутун вужуди, унинг амаллари ва ҳатто охиратдаги тақдири тилдан чиқаётган сўзларга чамбарчас боғлиқ эканини билдиради.
Агар тил Аллоҳнинг зикрида, ростгўйлик, тиловат ва яхши сўзларда мустаҳкам турса (тўғри бўлса), инсоннинг бошқа аъзолари ҳам тоат-ибодатда собит туради ва Аллоҳнинг йўлидан оғмайди.
Аммо тил ёлғон, ғийбат, бўҳтон, чақимчилик ва фаҳш сўзларга берилса (эгри бўлса), бунинг касофати бутун танага уради, қалбни қорайтиради ва бошқа аъзоларни ҳам гуноҳ ишларга етаклайди.
Шунинг учун мўмин киши ҳар тонг уйғонганида энг аввало ўз тилини назорат қилмоғи ва ундан чиқаётган ҳар бир сўз учун Аллоҳдан қўрқмоғи лозим. Зеро, инсонни дўзахга юзтубан қулатадиган энг катта сабаб ҳам тилининг ҳосилидир
Бунинг сабаби шуки, тил — қалбнинг таржимонидир. У нафснинг ичида яширинган яхшилик ёки ёмонликни юзага чиқарувчи воситадир. Бас, инсон тили билан нимани сўзласа, ўшанга кўра жазо ёки мукофот олади.

@solihalar_gulshani1
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Агар банда бирор нарсани лаънатлайдиган бўлса, лаънат осмонга кўтарилади. Бироқ лаънат учун осмон эшиклари ёпилади. Кейин у ерга қайтиб тушади. Унинг қаршисида ернинг эшиклари хам ёпилади. Шундан сўнг у гоҳ ўнг, гоҳ чап томонга бурилиб йўл қидира бошлайди. Агар бирор йўл топа олмаса, лаънатланган нарсага қараб юради. Агар у нарса лаънатга лойиқ бўлса, ўшанга урилади. Бўлмаса лаънат айтувчининг ўзига қайтиб тушади”. (Абу Довуд ривояти)

Шарҳ:

Лаънат – Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш ва узоқлатиш деганидир. Бировга лаънат айтиш хатарли иш. Чунки, лаънатланган киши агар ўша лаънатга лойиқ бўлмаса, лаънат уни айтувчи кишининг ўзига қайтиб тушади. Кўпчилик лаънат айтиш хусусида жуда бепарво бўлишади. Ваҳоланки, ундан қаттиқ қайтариш ва бу ишда бепарво бўлмаслик керак.


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️