STATISTIKA | Rasmiy kanal
13.6K subscribers
6.41K photos
361 videos
123 files
4.28K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Download Telegram
Ўзбекистонда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми бўйича қайси ҳудуд иккинчи ўринда туради?
Anonymous Quiz
22%
Тошкент шаҳри
30%
Навоий вилояти
28%
Тошкент вилояти
20%
Самарқанд вилояти
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚇 9 ойда метрополитенда 225,7 млн нафар йўловчи ташилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида метрополитен орқали 225,7 млн нафар йўловчи ташилган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20 млн нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.


ℹ️ Аввалроқ, метрополитен йўллари узунлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🎣 Ўзбекистонда 9 ойда 270,8 минг тонна балиқ овланди

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 270,8 минг тонна балиқ овланган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ошган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:

Тошкент вилояти — 43,0 минг тонна;

Хоразм вилояти — 38,4 минг тонна;

Жиззах вилояти — 32,8 минг тонна;

Бухоро вилояти — 23,1 минг тонна;

Андижон вилояти — 22,7 минг тонна;

Сирдарё вилояти — 20,2 минг тонна;

Фарғона вилояти — 18,5 минг тонна;

Қорақалпоғистон Республикаси — 16,2 минг тонна;

Самарқанд вилояти — 15,9 минг тонна;

Навоий вилояти — 14,7 минг тонна;

Наманган вилояти — 10,4 минг тонна;

Сурхондарё вилояти — 10,2 минг тонна;

Қашқадарё вилояти — 4,7 минг тонна.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🚘 Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 162,8 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 162,8 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,4 фоизга ошган.


📊 Транспорт хизматлари ҳажмининг турлар бўйича тақсимоти:

автомобиль транспорти — 52,5 %;

ёрдамчи транспорт фаолияти — 15,5 %;

ҳаво транспорти — 15,0 %;

темир йўл транспорти — 9,5 %;

қувур транспорти — 7,5 %.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 44,7 млн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 44 692,3 минг сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,4 фоизга ўсган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми:

Навоий вилояти — 140 042,6 минг сўм;

Тошкент шаҳри — 114 477,7 минг сўм;

Тошкент вилояти — 47 612,7 минг сўм;

Бухоро вилояти — 36 707,9 минг сўм;

Сирдарё вилояти — 34 166,9 минг сўм;

Жиззах вилояти — 33 869,6 минг сўм;

Самарқанд вилояти — 26 816,2 минг сўм;

Хоразм вилояти — 26 760,4 минг сўм;

Андижон вилояти — 26 293,4 минг сўм;

Қашқадарё вилояти — 24 874,0 минг сўм;

Фарғона вилояти — 24 472,3 минг сўм;

Наманган вилояти — 24 349,9 минг сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 23 547,4 минг сўм;

Сурхондарё вилояти — 21 609,1 минг сўм.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
⚡️ Ўзбекистонда саноат корхоналари қайси йўналишларда фаолият юритмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.

📊 Улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 13,3 мингта (20,2 %);

бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш — 9,2 мингта (13,9 %);

кийим ишлаб чиқариш — 6,8 мингта (10,3 %);

тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 5,4 мингта (8,2 %);

мебель ишлаб чиқариш — 4,5 мингта (6,9 %);

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 4,0 мингта (6,1 %);

резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 3,0 мингта (4,6 %).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🤩 Ўзбекистон 9 ойда 1,5 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга 1 560,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилган.

💸 Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари қиймати 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган.


📊 Экспорт таркиби:

сабзавотлар — 557,2 минг тонна;

мева ва резаворлар — 393,0 минг тонна;

тарвуз ва қовун — 206,3 минг тонна;

мош — 36,8 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар — 16,7 минг тонна;

бошқа маҳсулотлар — 350,6 минг тонна.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
💰 Ўзбекистонда қайси соҳаларга кўпроқ инвестиция киритилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 584,2 трлн сўмлик асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга ошган.


📊 Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми:

ишлаб чиқариш саноати — 160,8 трлн сўм;

турар жой қурилишига инвестициялар — 87,1 трлн сўм;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 52,1 трлн сўм;

қурилиш — 51,1 трлн сўм;

электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво — 39,0 трлн сўм;

тоғ-кон саноати — 33,9 трлн сўм;

ташиш ва сақлаш — 27,7 трлн сўм;

улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш — 22,6 трлн сўм;

таълим — 12,7 трлн сўм;

сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш — 12,2 трлн сўм;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 9,5 трлн сўм;

ахборот ва алоқа — 9,3 трлн сўм;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 7,7 трлн сўм;

касбий, илмий ва техник фаолият — 6,1 трлн сўм;

молия ва суғурта фаолияти — 5,4 трлн сўм;

санъат, кўнгил очиш ва дам олиш — 4,5 трлн сўм;

бошқа фаолият турлари — 42,7 трлн сўм.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📊 Ўзбекистонда ЯТТлар сони 357,9 мингтани ташкил этди: қайси ҳудудлар етакчи?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 357 883 тани ташкил этган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ЯТТлар сони:

Тошкент шаҳри — 56 858 та;

Фарғона вилояти — 36 981 та;

Самарқанд вилояти — 36 037 та;

Тошкент вилояти — 34 719 та;

Андижон вилояти — 30 569 та;

Қашқадарё вилояти — 25 817 та;

Наманган вилояти — 25 105 та;

Қорақалпоғистон Республикаси — 21 631 та;

Бухоро вилояти — 21 214 та;

Сурхондарё вилояти — 19 130 та;

Хоразм вилояти — 17 131 та;

Жиззах вилояти — 13 499 та;

Сирдарё вилояти — 9 864 та;

Навоий вилояти — 9 328 та.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
📊 ЯҲМ ҳажми бўйича қайси ҳудудлар етакчи?

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 1 755,5 трлн сўмни ташкил этди.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва реал ўсиш суръатлари қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 372,1 трлн сўм (13,1 фоизга ўсган);

Тошкент вилояти — 180,0 трлн сўм (9,6 фоизга ўсган);

Навоий вилояти — 166,7 трлн сўм (8,1 фоизга ўсган);

Самарқанд вилояти — 118,9 трлн сўм (9,4 фоизга ўсган);

Фарғона вилояти — 104,4 трлн сўм (10,5 фоизга ўсган);

Андижон вилояти — 93,4 трлн сўм (9,3 фоизга ўсган);

Қашқадарё вилояти — 92,5 трлн сўм (8,6 фоизга ўсган);

Бухоро вилояти — 77,6 трлн сўм (9,5 фоизга ўсган);

Наманган вилояти — 77,2 трлн сўм (9,8 фоизга ўсган);

Сурхондарё вилояти — 65,0 трлн сўм (8,7 фоизга ўсган);

Хоразм вилояти — 57,6 трлн сўм (9,6 фоизга ўсган);

Жиззах вилояти — 52,0 трлн сўм (9,5 фоизга ўсган);

Қорақалпоғистон Республикаси — 50,8 трлн сўм (8,9 фоизга ўсган);

Сирдарё вилояти — 32,8 трлн сўм (8,9 фоизга ўсган).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📊 Октябрь ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган.

Йиллик инфляция даражаси 6,5 фоизни ташкил этиб, 2025 йилнинг октябрь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 1,3 фоиз пунктга пасайган.


Октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар 0,6 фоизга қимматлашган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум — 5,2 фоизга, қўй гўшти — 1,4 фоизга, суякли мол гўшти — 1,2 фоизга, қийма — 1,1 фоизга, сут ўртача — 1 фоизга, олий навли буғдой унидан нон — 0,7 фоизга қимматлашган. Шакар нархи эса 2,2 фоизга арзонлашган.


Мева-сабзавот маҳсулотларидан бақлажон ва бодринг — 9 фоизга, помидор — 8,8 фоизга, булғор қалампири — 8,7 фоизга, картошка — 5,3 фоизга қимматлашган.

Шу билан бирга, лимон — 15 фоизга, узум — 7,5 фоизга, олма — 3 фоизга, банан — 1,3 фоизга арзонлашган.


Октябрь ойида бензин нархи ўртача 1 фоизга, пропан — 0,4 фоизга қимматлашган. Метан нархида ўзгариш кузатилмаган.

Шунингдек, совуқ сув ва канализация хизматлари — 4,7 фоизга, такси хизматлари — 1,3 фоизга, репетиторлик хизматлари — 1,6 фоизга, чет тилларини ўргатиш курслари — 0,8 фоизга қимматлашган.


Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 3 млндан ортиқ нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

✅ @statistika_rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🤩 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича (2026 йил октябрь ойида):

Қорақалпоғистон Республикаси — 113 356 сўм;

Андижон вилояти — 119 239 сўм;

Бухоро вилояти — 124 523 сўм;

Жиззах вилояти — 122 467 сўм;

Қашқадарё вилояти — 125 760 сўм;

Навоий вилояти — 123 925 сўм;

Наманган вилояти — 122 459 сўм;

Самарқанд вилояти — 126 747 сўм;

Сурхондарё вилояти — 125 231 сўм;

Сирдарё вилояти — 118 194 сўм;

Тошкент вилояти — 127 769 сўм;

Фарғона вилояти — 130 411 сўм;

Хоразм вилояти — 123 885 сўм;

Тошкент шаҳри — 134 146 сўм.

🤩 Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:

🤩кунгабоқар ёғи – 0,3 л

🧅 пиёз – 300 гр

🥩мол гўшти – 700 гр

🥕 сабзи – 1 кг

🤩 гуруч (лазер) – 1 кг

🤩 нўхат – 100 гр

🤩зира – 10 гр

🤩 ош тузи – 20 гр

📌 Эслатиб ўтамиз, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🛬 Япониядан туристлар оқими 1,5 баробарга ортди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 36 686 нафар Япония фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 12,7 минг нафарга ошган.


📊 Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

саёҳат – 34 637 нафар

қариндошларни йўқлаш – 1 032 нафар

хизмат юзасидан – 902 нафар

ўқиш – 106 нафар

даволаниш – 8 нафар

тижорат – 1 нафар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Октябрь ойида қайси озиқ-овқат маҳсулоти энг кўп қимматлашди?
Anonymous Quiz
6%
нон
13%
сут
32%
тухум
49%
қўй гўшти
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏙 Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 621,1 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

📊 Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:

Савдо — 170 555 та;

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 135 411 та;

Саноат — 66 001 та;

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 35 439 та;

Қурилиш — 34 451 та;

Ташиш ва сақлаш — 19 674 та;

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 15 845 та;

Ахборот ва алоқа — 14 426 та;

Бошқа турлар — 129 253 та.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида туғилишлар сони...
Anonymous Quiz
40%
кўпайди
55%
камайди
5%
энди билиб оламан
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛒 Савдо хизматлари ҳажми 9 ойда 235 трлн сўмдан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 235,3 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 фоизга ошган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми:

Тошкент шаҳри — 95,2 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 20,7 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 17,8 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 17 трлн сўм;

Андижон вилояти — 13 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 12 трлн сўм;

Наманган вилояти — 11,8 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 10,4 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 9,3 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 6,6 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 6,4 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 6 трлн сўм;

Навоий вилояти — 5,6 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 3,3 трлн сўм.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида метрополитен орқали қанча йўловчи ташилди?
Anonymous Quiz
44%
225,7 млн нафар
35%
347,8 млн нафар
16%
125,7 млн нафар
6%
98,7 млн нафар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Қурилишларнинг 71,1 фоизи бино ва иншоотлар қурилишига тўғри келади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 71,1 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.

📊 Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:

- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши – 241,2 трлн сўм

- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 63,8 трлн сўм

- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 34,3 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилнинг 9 ойида овланган балиқ ҳажми бўйича қайси ҳудуд етакчилик қилди?
Anonymous Quiz
60%
Хоразм вилояти
24%
Тошкент вилояти
13%
Жиззах вилояти
3%
Бухоро вилояти
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM