Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev nomiga muborak Iyd al-Fitr bayrami – Ramazon hayiti munosabati bilan xorijiy davlatlar va hukumatlar, yirik xalqaro va mintaqaviy tashkilotlar rahbarlari, taniqli din va jamoat arboblaridan samimiy qutlovlar kelmoqda.
—
В связи с наступлением светлого праздника Ийд-аль Фитр - Рамазан-хайита на имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступают поздравительные послания от глав зарубежных государств и правительств, крупных международных и региональных организаций, видных религиозных и общественных деятелей.
#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazonhayiti
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🔥27👍25❤19👏15
Forwarded from NeoJadid
O'zbekchilikning g'oyaviy xaritasi
Hozirgi o‘zbek jamiyatiga ta'sir borasida turfa mafkuraviy oqimlar musobaqalashmoqda. Biroq, "tasavvurdagi o'zbekchilik" haqidagi ushbu raqobatchi ko'zlovlar nomlanmagani, "xaritaga" tushirilmagani bois ular yaqqol ifodalangan (“men falonchi o'laroq jamiyatimiz haqidagi falon tasavvurga qo‘shilaman/qo‘shilmayman”) pozitsiya emas, ko'proq vayb, hissiyotlar va e'tirozlar ("liberastlar"/"radikallar" menga yoqmaydi) sifatida yashalmoqda.
Bugungi o‘zbeklar amalda mafkuraviy jihatdan juda bo'lingan bo‘lsa-da, nazariyada o‘z g‘oyalarini ifodalashga ojizdir. Bu esa barqarorlik, tinchlik-totuvlik illyuziyasini beradi. "Kim kim ekanligini" yaxshiroq anglash mushtarak manfaatlarni paypaslash orqali murosa va muloqat qilishga yo'l ochadi. Yoki, kamida do'stni dushmandan farqlab olishga imkon beradi. Zero, aynan shu, do'stni dushmandan farqlab olish siyosatning ilk bosqichidir.
O'zbek ongini shakllantirayotgan g'oyalar xaritasini tuzish kerak. Bunday xarita, masalan, mafkuralarga (millatchilik, sotsializm, liberalizm, muhofazakorlik, feminizm va hkz) yoki dunyoqarashlarga (islomchilik, sekulyarizm, g'arbzodalik, turonchilik va hkz) bag'ishlangan alohida maqolalar turkumi shaklini olishi mumkin.
Sizning fikringizcha, bizda qanday mafkuralar o'zaro raqobat qilmoqda? Qaysi g'oyalar haqida ko'proq ma'lumot olishni istardingiz? Kim bizga do'st, kim dushman?

👍8🔥5❤4
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Bugun Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida "Yangi O‘zbekiston" bog‘ida Navro‘z umumxalq bayrami shodiyonasi bo‘lib o‘tadi.
Bayram tadbirini jonli tarzda Prezident Matbuot xizmatining Telegram, YouTube va Facebook dagi rasmiy sahifalarida tomosha qiling.
—
Сегодня в парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева состоятся торжества по случаю всенародного праздника Навруз.
Смотрите прямую трансляцию праздничного мероприятия на официальной странице пресс-службы Президента в Telegram, YouTube и Facebook.

👍22❤8
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida Navro‘z umumxalq bayramiga bag‘ishlangan tantanali marosim boshlandi.
—
В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева началось торжественное мероприятие по случаю всенародного праздника Навруз.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева началось торжественное мероприятие по случаю всенародного праздника Навруз.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍37👏18❤16
Do‘stlar, barchangizni Navro‘z bayrami bilan samimiy tabriklaymiz!
Ushbu yangilanish va yangicha nafas bayrami sizlarga yangi imkoniyatlar, mustahkam sog‘lik va yuksak marralar olib kelsin. Qalblaringizda umid va ilhom, xonadonlaringizda esa fayzu baraka va quvonch doimo hamroh bo‘lsin.
Navro‘z barchamizga yangi boshlanishlar, kuch va birlik olib kelib, oldimizga qo‘ygan maqsadlarimiz sari dadil qadam tashlashga ilhom bersin!
Strategic Focus: Central Asia

👍10❤5🤝3
Forwarded from G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
Вазият жиддий: АҚШ Эронга 48 соатлик ультиматум қўйди. Эрон янада кескинроқ жавоб қайтарди
“Трамп Путинни Украина масаласида танқид қилади, лекин ўзи ҳам унинг йўлидан бормоқда”
2026 йил 21 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида кескин баёнот билан чиқиб, Эрон Ислом Республикасига Ҳўрмуз бўғозини халқаро кема қатнови учун тўлиқ ва сўзсиз очиш учун 48 соат муҳлат берди. Агар ушбу ультиматум бажарилмаса, Трамп Эроннинг энергетика инфратузилмасига, хусусан, энг йирик электр станцияларидан бошлаб оммавий зарбалар бериш билан таҳдид қилди. Ушбу муддат Вашингтон вақти билан 2026 йил 23 март куни кечқурун (Тошкент вақти билан 24 март куни соат 04:44 атрофида) тугайди.
Мазкур кескинлик АҚШ ва Исроил коалициясининг Эронга қарши тўртинчи ҳафта давом этаётган ҳарбий амалиёти фонида юзага келди. Аввалроқ Эроннинг ҳарбий ва ядровий объектларига зарба берилиб, олий раҳбарияти йўқ қилинган эди. Бунга жавобан Теҳрон дунё нефть қазиб олиш ҳажмининг қарийб 20 фоизи ўтадиган стратегик Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйган ва бу глобал энергия бозорларида тартибсизликни келтириб чиқарган эди. Трамп Эроннинг ҳарбий салоҳияти аллақачон “харитадан ўчирилганини” таъкидлаб, эндиликда бўғознинг очилиши кўринишидаги тўлиқ таслим бўлишни талаб қилмоқда.
Эрон томони Трампнинг ультиматумига дарҳол жавоб қайтариб, агар мамлакат ёқилғи-энергетика мажмуаси нишонга олинса, минтақадаги АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тегишли энергетика, ахборот технологиялари ва айниқса, сув чучуклаштириш инфратузилмасига қақшатқич зарбалар берилишини маълум қилди. “The Wall Street Journal” нашрининг таъкидлашича, сув чучуклаштириш иншоотлари Яқин Шарқнинг энг заиф нуқтаси ҳисобланади. Форс кўрфази мамлакатлари, хусусан, Қувайт (90%), Саудия Арабистони (70%) ва БАА (42%) ичимлик суви учун айнан шу ускуналарга қарамдир. Ҳатто битта йирик иншоотнинг шикастланиши бир неча кун ичида миллионлаб одамлар иштирокидаги гуманитар ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин.
Трампнинг электр станцияларига зарба бериш таҳдиди халқаро ҳамжамиятда Россиянинг Украина энергия тизимига қарши 2022-2023 йилларда қўллаган тактикаси билан боғлиқ кўплаб параллелларни келтириб чиқарди. Ҳар икки ҳолатда ҳам мақсад – гуманитар ва иқтисодий инқироз яратиш орқали душман иродасини синдиришдир. Фарқи шундаки, Трамп ўз ҳаракатларини глобал иқтисодий хавфсизлик ва нефть нархини жиловлаш билан оқламоқда ҳамда ҳозирча бу фақат ультиматум шаклида қолмоқда.
Ҳозирда жаҳонда нефть нархи кўтарилишда давом этмоқда, Европа ва Форс кўрфази давлатлари эса муқобил йўналишларни изламоқда. Франция, Германия, Буюк Британия ва Япония каби давлатлар Эроннинг ҳаракатларини қоралаб, бўғозни очишни талаб қилишди. Ультиматум муддати тугашига оз вақт қолар экан, дунё Эронга қарши янги зарбалар тўлқинининг ва миллионлаб одамларнинг ҳаёти боғлиқ бўлган ичимлик суви иншоотларининг вайрон қилиниши каби даҳшатли гуманитар ҳалокатнинг гувоҳи бўлиши мумкин.
@gayratkhodjasaydaliev

👍6😁5🤬2😢2❤1🤣1
Ekspert doiralarda so‘nggi paytlarda Eron atrofidagi urush tobora faol muhokama qilinmoqda va umumiy xulosa shuki: hech kim katta urushni xohlamaydi, lekin barcha tomonlarning harakatlari asta-sekin aynan shunga olib bormoqda.
Oddiy qilib aytganda, har bir tomonning o‘z manfaatlari bor - va aynan shu manfaatlar mos kelmagani uchun vaziyat tobora murakkablashmoqda.
AQSh vaziyatni nazorat ostida ushlab turmoqchi. Ularning maqsadi - Eronni zaiflashtirish, lekin katta urushga kirib ketmaslik. Ular mintaqadagi ta’sirini saqlab qolishni, ittifoqchilarini himoya qilishni va yangi uzoq urushdan qochishni istaydi. Shuning uchun ehtiyotkor harakat qilmoqdalar: bosim qilish, cheklangan zarbalar berish, lekin “qizil chiziq”dan o‘tmaslikka harakat qilinyapti. Muammo shundaki, har qanday bosim javob reaksiyani keltirib chiqarmoqda - va bu javobni nazorat qilish qiyin.
Isroil esa boshqacha pozitsiyada. Ular uchun Eron - to‘g‘ridan-to‘g‘ri xavf. Shu sababli Isroil Eronni shunchaki jilovlash emas, balki imkon qadar zaiflashtirishni xohlaydi. Bu esa yanada keskin harakatlar va yuqori riskga tayyorlikni anglatadi. Farq oddiy: AQSh nazorat qilinadigan mojaro xohlasa, Isroil esa aniq natijaga erishmoqchi. Shu yerda ittifoqchilar o‘rtasida ham yashirin tafovut paydo bo‘ladi.
Eron esa umuman boshqa yo‘lni tanlagan. U to‘g‘ridan-to‘g‘ri katta urushga qarshi, chunki bu juda xavfli. Uning maqsadi - chidab turish va raqib uchun narxni maksimal darajada oshirish. Shu sababli u asimmetrik usullardan foydalanmoqda: bilvosita zarbalar, mintaqadagi ittifoqchilar orqali bosim, vaqtni cho‘zish. Oddiy qilib aytganda, Eron “tezkor g‘alaba”ni emas, balki raqib uchun g‘alabani imkonsiz qilishni ko‘zlaydi.
Arab monarxiyalari (Saudiya Arabistoni, BAA, Qatar va boshqalar) esa eng murakkab va ikki qatlamli pozitsiyani egallagan. Ochiq bayonotlarda ular tinchlik va barqarorlik tarafdori - va bu rost. Ularning asosiy qo‘rquvi - katta urush o‘z hududiga yaqinlashib, neft infratuzilmasi va iqtisodiyotga zarar yetkazishi.
Lekin tahlillarga ko‘ra, ularning yashirin manfaatlari ham bor: a) ular Eronning maksimal zaiflashishini xohlaydi (lekin qulashini emas); b) ular urushni xohlamaydi, lekin bosim davom etishiga qarshi emas; d) ularning strategik maqsadi - o‘zlari urushga tortilmasdan Eron ta’sirini kamaytirish.
Shu sababli ular ikki yo‘nalishda harakat qilmoqda: Bir tomondan, diplomatiya, muzokaralar, Eron bilan munosabatlarni yumshatish. Ikkinchi tomondan, AQSh orqali bosim siyosatini bilvosita qo‘llab-quvvatlash. Buni oddiy qilib shunday ifodalash mumkin: “Eron zaiflashsin, lekin bu bizning hududimizda va bizning hisobimizdan bo‘lmasin.”
Natijada quyidagi manzara yuzaga keladi: AQSh - nazorat qilishga harakat qilmoqda; Isroil - bosimni kuchaytirmoqda; Eron - vaqtni cho‘zib, charchatmoqda; arab monarxiyalari - urushdan qochib, lekin natijadan foyda ko‘rmoqchi.
Aynan shu sababli tomonlar bir-biriga “mos” harakat qilmayapti. Har kim o‘z manfaatini ko‘zlaydi - lekin bu umumiy hisobda keskinlikni oshiryapti.
Yana bir muhim muammo - vaziyatni tezda yumshatadigan real mexanizmlar deyarli yo‘q. Aloqa kanallari zaif, ishonch past. Har qanday hodisa katta zanjirli reaksiya berishi mumkin.
Yuqoridagilarni inobatga olgan holda, 3 ta ssenariyni taxmin qilish mumkin:
1. Uzoq davom etadigan past intensivlikdagi mojaro (eng real variant). Zarbalar va javoblar davom etadi, lekin rasmiy katta urush bo‘lmaydi. Bu holat ko‘pchilikka “qulay”, lekin xavf yuqori bo‘lib qoladi.
2. Kutilmagan keskin eskalatsiya. Bir katta hodisa yoki xato butun vaziyatni keskin o‘zgartirishi mumkin. Bu holda Fors ko‘rfazi davlatlari ham bevosita xavf ostida qoladi.
3. Vaqtinchalik yumshash (norasmiy kelishuvlar orqali). Vositchilar yordamida keskinlik biroz pasayishi mumkin. Lekin bu tinchlik emas, faqat pauza bo‘ladi.

❤7👍7💯3💩1🤣1
Forwarded from Jahongir Olimov | Rasmiy
🏆 Kecha Abduqodir Husanov jamoasi bilan birga Angliyadagi ilk sovrinini yutdi
“Manchester City” klubi kecha, 22-mart kuni Angliya Liga kubogi finalida “Arsenal”ni 2:0 hisobida mag’lub etdi.
Terma jamoamiz himoyachisi Abduqodir Husanov ushbu bahsda to’liq, 90 daqiqa harakat qildi hamda Angliyada dastlabki jamoaviy sovriniga ega chiqdi.
Abduqodir uchun bu g’alaba faqat boshlanishi bo’lishini, birgina tumanli Albionda emas, Yevropa va jahon miqyosida ham yana ko’plab nufuzli sovrinlarni yutishini tilaymiz! 🇺🇿💪
Yuqorida kechagi yorqin g’alaba onlari aks etgan kadrlar.
👉 @jahongirolimov_rasmiy 👈

👍35👏10❤4