Sirdaryo Live | OAV
22.9K subscribers
30.9K photos
6.44K videos
30 files
14.6K links
Sirdaryo LIVE OAVни телеграм канали

•https://sirdaryo-live.uz
•fb.com/sirdaryolive.uzb
•instagram.com/sirdaryolive.uz
•https://x.com/sirdaryoliveuz

Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
Телефон: (20) 020-33-22

Гулистон шаҳар, вилоят Ёшлар маркази
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 50 та хонадонга кириб борган қувонч

Ховос тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туманда истиқомат қилувчи 50 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тантанали тадбирда тўйболаларнинг оила аъзолари маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 Ахборот24 | Президентимизнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида илгари сурган ташаббусларига муносабат.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
📊 Сирдарё вилоятида хизматлар соҳаси: 9,5 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилди

🏢 Сирдарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида дастлабки маълумотларга кўра, норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича ўтказилган статистик кузатувлар натижалари ҳисобга олинган ҳолда, бозор хизматлари ҳажми 9 521,7 млрд сўмни ташкил этди.

📈 2025 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 116,9 фоизни ташкил этиб, хизматлар ҳажми 1 832,7 млрд сўмга ошгани қайд этилди.

📌 Маълумот учун: 2025 йилда хизматлар ҳажми 7 689,0 млрд сўмни, ўсиш суръати эса 114,1 фоизни ташкил этган.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ: ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

🏢 Энергетиклар шаҳрида Ёшлар куни муносабати билан Сирдарё ИEСда ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокими Дилфуза Камбарова, корхона раҳбари, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Баҳром Собиров ҳамда ёш энергетиклар иштирок этди.

🤝 Мулоқотда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди ҳамда ечимлар бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни тарғиб қилиш, янги мижозларни жалб этиш ва Энергетиклар музейи фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ёшларни замонавий билим ва касбий кўникмаларни эгаллаш, ташаббускор ва фаол бўлишга чорлаш муҳимлиги таъкидланди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 "Диёр янгиликлари"

🎞 Шаҳарсозлик талаблари

📌
 Гулистон шаҳри

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
🔰 Айни пайтда Сирдарё вилояти Ёшлар марказида «Ёшлар ва инвесторлар учрашуви» бўлиб ўтмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Очиқлик ва қулайлик сари яна бир қадам

Вилоят ҳокимлиги биноси олдида янги замонавий ахборот таблоси ўрнатилди. Унда ҳокимлик билан боғланиш маълумотлари, Халқ қабулхонасидаги қабуллар жадвали, расмий веб-сайт ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар манзили жойлаштирилди.

Табло икки томонлама бўлиб, ундаги маълумотларни автомобил йўлидан ҳаракатланаётганлар ҳам, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганлар ҳам бемалол кўриши мумкин.

Энди керакли маълумотни излаб юришга ҳожат йўқ — барчаси бир жойда, очиқ ва ҳамма учун қулай. Бу ҳам очиқлик, бу ҳам аҳолига яратилган яна бир қулайлик.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
❗️ 🎓 Расман: ўқишга кира олмаганлар энди давлат университетларига ўқишга кириш учун қўшимча имкониятга эга!

Тегишли вазирлик энди университетлар ва дастурлардаги барча бўш жойларни янги ишга туширилган Edu-talim.uz веб-сайтида текширишингиз мумкинлигини эълон қилди. Агар сизнинг баллингиз талабларга жавоб берса, қолган жойлардан бирига ҳужжат топширишингиз мумкин.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Тайинлов

❗️Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда полковник Мирзараимов Сардор Тахирович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, янги раҳбар жамоатчиликка таништирилди.

Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик йўналишларида кўп йиллик тажрибага эга. У тайинловга қадар ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари - жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Мирзаобод тумани Янги Ўзбекистон маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам концерт дастури кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Байрам дастурининг махсус меҳмони  Дилноза Исмияминова ўзининг дилбар тароналари билан тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️ ОТА-ОНАЛАРГА жарима солинади.

Мактабларда ўқувчилар давоматини автоматик кузатувчи "АI" камералари жорий этилмоқда. Тизим дарс қолдирган ўқувчилар ҳақидаги маълумотни автоматик равишда масъул идораларга юборади ва ота-оналарга масофавий жарима қўлланилади.

Белгиланган чоралар: Сабабсиз дарс қолдирганлик учун: 1 дан 5 БҲМгача (412 мингдан 2 млн сўмгача) жарима. Сурункали ва такрорий дарс қолдирганлик учун: 10 дан 15 БҲМгача (4 млн сўмдан 6 млн сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
❗️Тимур Исмоилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Полковник Тимур Камалатдинович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Тимур Исмоилов 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. У турли йилларда ички ишлар органлари тизимида масъул ва раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

Жумладан, у ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, 2014 йилда ҳам ички ишлар тизимида терроризмга қарши курашиш йўналишида раҳбарлик лавозимида ишлаган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿 Сирдарёлик ёш шахматчи халқаро мусобақада икки медални қўлга киритди

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган “Кидс Эхпо Чесс Суп 2026” халқаро шахмат мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган сирдарёлик ёш шахматчи Лазизбек Шавкатов юқори натижа қайд этди.

➡️ Нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Эрон ҳамда бошқа давлатлардан ташриф буюрган ёш шахматчилар иштирок этиб, рапид ва блитс йўналишларида ўзаро куч синашдилар.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашган Лазизбек Шавкатов мусобақанинг икки йўналишида совриндорлар қаторидан жой олди:

🥉 Рапид йўналиши — бронза медаль
🥈 Блитс йўналиши — кумуш медаль

👏 Лазизбек Шавкатовни ушбу ютуқлари билан самимий муборакбод этамиз!


Келгусидаги халқаро мусобақаларда ҳам унга омад ва улкан зафарлар тилаймиз.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#live

Сирдарё вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стол теннис бўйича вилоят босқичига старт берилди


Ширин шаҳар спорт мактаби Стол тенниси марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стол теннис бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларидан сараланган, туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 16-21, 22-26 ҳамда 27-30 ёш тоифаларидаги маҳалла ёшлари ўзаро куч синашмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Ана_холос

"Ўзбекфилм" 22,9 млн евро ва 1 млрд сўмдан ортиқ қарз билан оғир инқироз ёқасига келиб қолган.

Студиянинг 22,9 миллион евро миқдоридаги кредит мажбурияти сабабли унинг мол-мулки ва ер майдонлари гаровга қўйилган. Бундан ташқари, солиқлардан 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик сабабли балансдаги 12 та автомашина 12 кун ичида аукционга чиқарилиш хавфи остида турибди. Ходимларнинг иш ҳақларидан ҳам йирик қарздорликлар мавжуд.

Киностудия ўзини сақлаши учун йилига камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажариши лозим, аммо аниқ бизнес модели йўқлиги сабабли у тўлиқ давлат буюртмасига қарам бўлиб қолган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорликда 20 йиллик тажриба ва давлат эътирофи

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатга эътибор — муаммога ечим

🇺🇿 Бугун туман ҳокими иш кунини Президент Халқ қабулхонасидан бошлади.

Сирдарё тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Азизбек Турдимуродов раҳбарлигида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва амалий ечимлар топиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 20 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Мурожаатларда уй-жойларни таъмирлаш, доимий иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, болалар нафақасини тайинлаш ҳамда коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан атрофлича ўрганилди. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар давом этади

Барча ҳаракат қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз ‼️

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик35
#Жасорат_мактаби

🇺🇿 Сирдарё вилоятида "Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув-йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Оқолтин туманида электр тармоқларини модернизациялаш ишлари давом этмоқда

Оқолтин туманининг Андижон маҳалласида электр таъминоти барқарорлигини ошириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини замонавий талаблар асосида ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, маҳаллада 219 дона темир-бетон устун ўрнатиш ҳамда 8,9 километр узунликдаги ҳаво электр тармоғини модернизациялаш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар натижасида электр тармоқларининг техник ҳолати яхшиланиб, истеъмолчиларни электр энергияси билан янада ишончли ва барқарор таъминлаш имконияти кенгаяди.

Ушбу бунёдкорлик ишлари 2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU