Sirdaryo Live | OAV
22.9K subscribers
30.9K photos
6.44K videos
30 files
14.6K links
Sirdaryo LIVE OAVни телеграм канали

•https://sirdaryo-live.uz
•fb.com/sirdaryolive.uzb
•instagram.com/sirdaryolive.uz
•https://x.com/sirdaryoliveuz

Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
Телефон: (20) 020-33-22

Гулистон шаҳар, вилоят Ёшлар маркази
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сирдарёда фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Нодир Ходжамов Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказди.

💬Қабулда 50 дан ортиқ фуқаро иштирок этди. Улар томонидан ичимлик суви тармоқларини тортиш, канализация хизматлари ҳамда тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ 41 та мурожаат билдирилди.

✅Мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилди. 11 та мурожаатни ўрганиш ва ечим топиш учун масъулларга 10 кун муддат берилди. Қолган мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш берилди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Авлодлар тажрибаси — бугунги хизмат, эртанги авлод учун мустаҳкам пойдевордир!

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида узоқ йиллар давомида самарали ва фидокорона хизмат қилган фахрийлар ҳамда айни пайтда хизмат қилаётган шахсий таркиб иштирокида «Авлодлар учрашуви» ўтказилди.

Учрашув давомида соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийларнинг бой тажрибаси, босиб ўтган шарафли хизмат йўли ва касбга садоқати ҳақида сўз юритилди. Фахрийлар томонидан ёш ходимларга хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш, Ватанга садоқат, юксак масъулият ва хизмат интизомига қатъий амал қилиш юзасидан қимматли тавсиялар берилди.


Шунингдек, тадбирда тизимда кўп йиллар давомида хизмат қилиб, соҳанинг ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрийларнинг хизмат фаолияти ва ибратли ҳаёт йўли ёдга олинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Марказий банк 22 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами арафасида Сирдарёда ёшлар учун яна бир ўқув даргоҳи қад ростламоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Қаҳрамонлар хотираси ёд этилди

Сирдарё вилоятида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, фахрийлар ва нуронийлар иштирокида ташкил этилди.

Унда, хусусан, 2000–2001 йиллардаги Сариосиё воқеаларида Ватан ҳимояси йўлида мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасорати ва фидойилиги эҳтиром билан ёдга олинди.

Шунингдек, асли янгиерлик бўлган катта лейтенант Алишер Саломовнинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Оқолтиндаги туячилик хўжалиги фаолияти билан танишинг

Зайниддин Маматов раҳбарлигидаги туячилик хўжалигида айни пайтда 50 га яқин туя парвариш қилинмоқда.

Туяларни боқиш ва парваришлаш билан бир қаторда, туя сути соғиб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Маҳсулотга бўлган талаб ҳам юқори.

Хўжалик фаолияти ва туячиликнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида кейинги лавҳамизда батафсил сўз юритилади.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Мустақиллик байрамини хавфсиз ўтказиш мақсадида махсус саф кўриги ўтказилди


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигини тинч ва хавфсиз ўтказиш мақсадида Сирдарё вилояти ФВБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида махсус саф кўриги ташкил этилди.

Саф кўриги давомида байрам кунларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг шайлиги, махсус техникаларнинг техник созлиги, зарур жиҳоз ва анжомлар билан таъминланганлиги, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат вазифаларини бажаришга тайёргарлиги атрофлича кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирга ҳамкор ташкилотлардан жами 45 та махсус техника ва 82 нафар шахсий таркиб жалб этилди. Уларнинг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда белгиланган ҳудудларга тезкор етиб бориши, қутқарув ишларни самарали ташкил этиши бўйича тайёргарлиги баҳоланди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сирдарё туманида энергия таъминоти яхшилаш бўйича «Янгийўл» тажрибаси асосида ишлар олиб борилмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Тайинлов

Ибрагимов Жамшид Рустамжонович - Сирдарё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж. Ибрагимов мазкур тайинловга қадар АТ Халқ банки Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳар филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Навбатдаги сайёр қабул: ҳар бир мурожаат эътиборда

Бугун Президентнинг Ховос туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда Ховос тумани ҳокими Қомус Юлдашев, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тегишли соҳалар масъуллари иштирок этди.

Қабулда 30 нафарга яқин фуқаронинг масаласи қайд этилди. Фуқаролар асосан уй-жой, ер ва кадастр, бандлик ва иш ҳақи, даволаниш, моддий ёрдам ва нафақа, кредит ҳамда тадбиркорлик масалаларида мурожаат қилди.

Ҳар бир фуқаро тингланиб, жойида ечим топиш мумкин бўлган масалалар бўйича чоралар белгиланди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Сайхунобод туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Унда партия ва маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, депутатлар ҳамда Фермерлар Кенгаши вакиллари иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Қабулда 61 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти тиббиёт, таълим, электр энергияси, ичимлик суви, газ, чиқиндилар ва ижтимоий ёрдам масалаларига оид бўлди. Шундан 27 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, аҳоли бандлиги, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ёш мутахассисларни ҳудудга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония бугунги маданиятга қандай эришган?

Япониянинг тоза кўчалари, тартибли жамияти ва ўзига хос турмуш тарзи ҳақида гап кетганда, кўпинча бу халқнинг юксак маданияти билан изоҳланади. Аммо уларда ҳам доим бундай тартиб бўлмаган.

Кўпчилик ҳавас қиладиган япон маданиятининг ортида йиллар давомида ишлаган бутун бошли тизим турибди.

Яъни, жамиятдан маданият талаб қилишнинг ўзи етарли бўлмаган. Қоида ҳам бўлган, назорат ҳам, жавобгарлик ҳам. Шу билан бирга, одамларнинг ўз ҳудуди ва жамоат жойларига муносабатини ўзгартирадиган механизмлар яратилган.


Бу масала Ўзбекистон учун ҳам долзарб. Кўчани тозалашга қанча куч ва маблағ сарфланмасин, уни ифлос қилиш одат бўлиб қолаверса, муаммо яна қайтиб келаверади.


Япония одамларни тозалик ва тартибга қандай ўргатган — батафсил видеода.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
❗️1 сентябрдан автобусларда чиптасиз йўловчиларга назорат кучайтирилади

1 сентябрдан брутто-шартнома асосида ишлаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.

Шунингдек, Транспорт назорати инспекцияси ва шаҳар йўловчи ташишни мониторинг қилиш давлат муассасаси ходимлари автобус салонида ҳам текширув ўтказади.

Амалда чиптасиз юрганлик учун 41 200 сўм жарима белгиланган. Шу билан бирга, жаримани ошириш бўйича таклиф ҳам киритилган.

Унга кўра:
➖ биринчи марта йўл ҳақини тўламаган йўловчи — 220 минг сўм;
➖ такроран қоидабузарлик содир этса — 440 минг сўмгача жарима тўлаши мумкин.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг ўтган 7 ойида 82 мингдан ортиқ чиптасиз йўловчи аниқланган. Улардан 2 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Қисқаси, 1 сентябрдан автобусга чиқдингизми — йўл ҳақини дарҳол тўлаш керак.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼 Муваффақиятли тадбиркорлик сари

Оқолтинлик Зилола Нурманова бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Фаолиятини дастлаб 2 та тикув машинаси билан бошлаган тадбиркор вақт ўтиши билан иш ҳажмини кенгайтириб, фаолияти учун алоҳида жой ижарага олди. Бугунги кунда тикувчилик устахонасида 6 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.

Буюртмалар асосан йирик тикувчилик корхоналаридан олиниб, болалар кийимлари, мактаб формалари, махсус иш кийимлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар тикиб берилмоқда.

Зилола Нурманованинг фаолияти нафақат унинг ўз тадбиркорлигини ривожлантириш, балки хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш ва уларнинг даромад топиш имкониятларини кенгайтириш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулистон марказий деҳқон бозорида байрам муносабати билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилган


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сирдарёда бизнес қилинг!” Халқаро инвестиция форуми 2026 йил 27–28 август кунлари Сирдарё вилоятида “Сирдарёда бизнес қилинг!” Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Форумда 700 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, 20 та мамлакатдан 300 нафарга яқин хорижий инвестор, 300 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркор, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари вакиллари, 10 та ҳамкор ҳудуд делегациялари иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда Сирдарё вилоятининг инвестиция салоҳияти, истиқболли лойиҳалари ва бизнес имкониятлари тақдимоти,  Б2Б ва Б2Г учрашувлари, инвесторлар, тадбиркорлар ва давлат органлари вакиллари билан бевосита музокаралар ўтказилади.

“Сирдарёда бизнес қилинг!” инвестиция форуми — бу нафақат тақдимотлар, балки янги бизнес алоқаларини ўрнатиш, тайёр инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, ҳамкор топиш ва аниқ келишувларга эришиш учун амалий майдондир.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#шахсий_қабул

⚔️ Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Сардор Мирзараимовнинг фуқаролар мурожаатларига бағишланган навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида вилоятнинг турли туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат шахсан бошқарма раҳбари томонидан эшитилиб, тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, вақт талаб қилинадиган мурожаатларга эса масъул бошқарма ва хизмат раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилиб, ижро назорати белгиланди.

Мазкур шахсий қабул фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш ва ҳуқуқий ёрдамни кучайтиришга хизмат қилмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисида шартнома имзолади

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ҳузурида яна қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

➡️ Пенсия таъминоти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
➡️ Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
➡️ Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
➡️ 2030 йилга қадар товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича дастур;
➡️ Инвестициялар ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
➡️ Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида -йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
➡️ Адлия вазирликлари ўртасида -йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
➡️ Кинология соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
➡️ Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, Урганч ва Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги баённомалар.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
♟ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ!

Сирдарё вилоятида шахмат бўйича 1, 2, 3-спорт разряди ҳамда спорт усталигига номзод разрядлари учун махсус квалификацион мусобақалар ўтказилади.

📅 Саналар:
• 26 август — 3-разряд
• 27 август — 2-разряд
• 28 август — 1-разряд
• 29 август — спорт усталигига номзод

📍 Манзил: Гулистон шаҳар Ёшлар маркази
⏰ Бошланиши: 09:00

♟ Мусобақа: 9 тур, Швейцарча тизим, 60 дақиқа + ҳар юришга 30 сония.

👥 Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи шахмат ихлосмандлари ҳамда спорт мактаблари спортчилари иштирок этиши мумкин.

💰 Иштирок бадали: 50 000 сўм

📝 Рўйхатдан ўтиш ERP.sport.uz платформаси орқали амалга оширилади.

🏆 Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

📞 Маълумот учун:
Сирдарё вилояти шахмат федерацияси менежери Очилов Абдуғани
+998 90 020 51 01

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президентимиз Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Озарбойжон саммитининг иккинчи кунидаги тадбирларда иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди.

Давлат раҳбарининг ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо ўқилди


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU