Sirdaryo Live | OAV
22.9K subscribers
30.9K photos
6.44K videos
30 files
14.6K links
Sirdaryo LIVE OAVни телеграм канали

•https://sirdaryo-live.uz
•fb.com/sirdaryolive.uzb
•instagram.com/sirdaryolive.uz
•https://x.com/sirdaryoliveuz

Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
Телефон: (20) 020-33-22

Гулистон шаҳар, вилоят Ёшлар маркази
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏬🎓 Мустақиллик байрами арафасида талабаларга муносиб туҳфа!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Гулистон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар учун янги, замонавий маскан — 400 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.

Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган мазкур турар жойда талабаларнинг муносиб яшаши, сифатли таълим олиши, илмий изланиш олиб бориши ҳамда ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириши учун барча зарур шароитлар яратилган.

Бундай имкониятлар ёшларга бўлган юксак эътибор ва таълим ҳамда илм-фанга қаратилган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.
Янги талабалар турар жойи талаба-ёшларимизга муборак бўлсин! Уларнинг билим олиши ва келажакдаги улкан ютуқлари учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилсин!


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сирдарё туманида аҳолига сифатли электр таъминотини таъминлаш ва тизимдаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлар.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
VII чақириқ Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида 8 та масала кўрилиб, кун тартибига қўйилган қарор лойиҳаси депутатлар орасида кенг муҳокамалар ва мунозаралар асосида қабул қилинди ва тасдиқланди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🏭 Сирдарё вилоятида 1 240 та саноат корхонаси фаолият юритмоқда

2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Сирдарё вилоятида 1 240 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Ишлаб чиқариш саноати йўналишлари бўйича энг кўп улуш:

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 303 та корхона (24,4 %)

Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 211 та корхона (17,0 %)

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 89 та корхона (7,2 %)

Машина ва ускуналар ишлаб чиқариш – 74 та корхона (6,0 %)

Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 71 та корхона (5,7 %)


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺"Диёр янгиликлари"

Гулистон шаҳар 1-сон техникумида Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Касбий таълим бошқармаси ҳамда Япониянинг “Жапан Дривинг Асадемй” МЧЖ ва “Фаирнесс Жапан” хусусий бандлик агентлиги ҳамкорлигида халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлаш марказининг тантанали очилиш маросими


📌
 Гулистон шаҳри

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 «Диёр янгиликлари»: Бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик35йил

🇺🇿 Гулистон туманида Мустақиллик шукуҳи

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Гулистон шаҳар ҳокимлигида «ҳокимлик соати» бўлиб ўтди

Ҳокимлик соатида Гулистон шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Нодир Мусурмонқулов томонидан қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан маълумот бериб ўтилди. Жумладан, 2026 йил 14 август куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги ЎРҚ-1166-сонли Қонунининг мазмун моҳияти иштирокчиларга етказилди.

Ушбу Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 6 август куни қабул қилинган, Сенат томонидан 2026 йил 7 август куни маъқулланган. Конституциявий Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿 Мустақиллик байрами шукуҳи Янги ҳаёт маҳалласида

Юртимизнинг энг улуғ айёми — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сайхунобод туманида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Навбатдаги маънавий-маърифий ва маданий тадбир Янги ҳаёт маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти мақом ансамбли
ҳамда туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Ижроларда она Ватанга муҳаббат, истиқлолга шукроналик, халқимизнинг бунёдкорлик руҳи ва ёруғ келажакка ишончи ёрқин ифодаланди.

Байрамона кайфият, самимий табассумлар ва жарангдор қўшиқлар юртимизда тинчлик ва тотувлик ҳукм сураётганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Гулистон туманида 7 миллиард сўмлик «Пахтакор» канали фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Гулистон туманида 7 миллиард сўмлик лойиҳа асосида реконструкция қилинган «Пахтакор» канали фойдаланишга топширилди.

1972 йилда қурилган, умумий узунлиги 7 километр бўлган каналнинг қайта реконструкция қилиниши натижасида 25 та фермер хўжалиги ҳамда туман марказидаги 4 та маҳалладаги 210 та томорқа эгасининг жами 1 410 гектар ер майдонини сув билан таъминлаш имконияти яратилди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🔴 Янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг тегишли буйруғига асосан, Махмудов Шерали Хусанович агентликнинг Сирдарё вилояти филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерали Махмудов тайинловга қадар Гулистон давлат университетининг Рақамли иқтисодиёт ва инновациялар факультети декани лавозимида фаолият юритган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ #Ана_холос

Эркак алиментдан қутулиш мақсадида собиқ хотинининг сумкасига уни жиноятчига чиқариш учун гиёҳванд модда солиб қўйди.

Аммо эркакнинг режаси фош бўлган. У ушбу режаси ортидан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Ҳимоя, реабилитация ва муносиб ҳаёт сари

Гулистон шаҳрида Президентнинг ПФ-146-сон Фармони ҳамда ПҚ-288-сон қарори мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ташкил қилинди.

Унда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари, тегишли шуъбалар мудирлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари, ички ишлар, бандлик ва соғлиқни сақлаш тизими масъуллари иштирок этди.

Семинарда жабрланганларни идентификация қилиш, якуний мақом бериш, реабилитация хизматлари ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан харажатларни қоплаш тартиби, шунингдек, 1 сентябрдан Ижтимоий марказларга шахслар розилиги асосида жойлаштириш, индивидуал режа асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларни бандлик ва касб-ҳунарга йўналтириш чоралари кучайтирилиши тушунтирилди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Расмий: Ўзбекистонда бошланғич синф ўқитувчиларининг маоши 15 фоизга оширилади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқитувчилари учун янги сертификат жорий этилади. Агар педагог B+, A ёки A+ даражасини олса, сертификат амал қилган муддат давомида ҳар ой лавозим маошига 15 фоиз устама тўланади.

Имтиҳонда бошланғич синф фанлари бўйича билимлар, шунингдек, ўқитиш методикаси ва педагогик маҳорат текширилади. Ариза my.gov.uz орқали топширилади.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

‼️ Зарарли APK файллардан телефонингизни ҳимоялаб қўйинг!


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 «Сирдарё қовунлари» китоб-альбоми нашрдан чиқди

Сирдарёнинг тилни ёрадиган ширин қовунлари, уларнинг ўзига хос навлари ва миришкор деҳқонлар тажрибасига бағишланган «Сирдарё қовунлари» номли китоб-альбом нашр этилди.

Китоб-альбом ўзбек ва инглиз тилларида тайёрланган. Унда Сирдарё заминида етиштириладиган қовун навлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, етиштириш ва сақлаш технологиялари, шунингдек, вилоят қовунчилигининг тарихи ва бугунги ютуқлари ранг-баранг суратлар ҳамда қизиқарли маълумотлар асосида ёритилган.

Жорий йилнинг 27 август куни Гулистон шаҳрида «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль давомида меҳмонлар «Сирдарё қовунлари» китоб-альбоми билан яқиндан танишиш, вилоятимизда етиштирилган сара қовун навларидан татиб кўриш имконига эга бўладилар.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ойлигим кам чиқмасин, стажим вақтида ёзилсин, пенсияга чиқишда муаммо бўлмасин десангиз...

my.mehnat.uz сайтига кириб бир қараб қўйинг, аввал ишлаган ва ҳозир ишлаётган жойларингиз сайтда борми? Бўлса яхши, агар бўлмаса демак аввалги ишхонангиз сизни Ягона миллий меҳнат тизимига киритмаган, афсус.

Бу эртага пенсияга чиқишингизда ёки иш стажи талаб қилинадиган лавозимга ўтишингизда оворагарчилиг-у, бош оғриқларни келтириб чиқаради, бундан ташқари маълумотларингиз ўша вақтда тизимга киритилмагани ҳисобига ҳозирги пайтдаги иш стажингиз кам чиқяпти, бу ойликка ҳам таъсир қилади. Хўш бунинг ечими борми? Албатта бор. Батафсил видеороликда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🔴 Тайинлов

Захидова Лутфия Самандаровна — Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида ўтган суҳбат давомида эълон қилинди.

Лутфия Захидова 1986 йил Боёвут туманида туғилган. 2007 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик, мактабгача таълим соҳаларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Ушбу тайинловга қадар Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси Боёвут туман ғазначилик хизмати бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚫 ДИҚҚАТ! Сохта аккаунтлардан эҳтиёт бўлинг!

❗️Ижтимоий тармоқларда Давлат органлари раҳбарлари номидан фуқароларга хабар юбораётган сохта аккаунтлар аниқланмоқда.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: Ҳеч бир таниқли шахс ёки раҳбар номидан юборилган шубҳали хабарларга ишонманг, шахсий ахборот, банк карта маълумотлари ёки пул маблағларингизни берманг

Сохта аккаунтларга алданманг — ҳушёр бўлинг!


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU