Sirdaryo Live | OAV
22.9K subscribers
30.9K photos
6.44K videos
30 files
14.6K links
Sirdaryo LIVE OAVни телеграм канали

•https://sirdaryo-live.uz
•fb.com/sirdaryolive.uzb
•instagram.com/sirdaryolive.uz
•https://x.com/sirdaryoliveuz

Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
Телефон: (20) 020-33-22

Гулистон шаҳар, вилоят Ёшлар маркази
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг тергов судьяси Шомурод Бегматов томонидан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган ҳуқуқбузарга муддат берилди

Натижада тўланмай келинаётган 25 миллион сўм миқдоридаги алимент пуллари қарздор ота томонидан ундирувчига тўлаб берилгани сабабли ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик иш юритишдан тугатилди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Сардор Мирзараимов раҳбарлигида мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Сирдарё вилояти «Яшил» техникуми ва Греэн Университй қабул жараёнлари муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасида «Яшил» техникуми ҳамда Греэн Университйга қабул жараёнлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда қабул жараёнларини самарали ташкил этиш, абитуриентларни кенг жалб қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда бошқарманинг барча туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари ЗООМ платформаси орқали онлайн иштирок этди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿 Сирдарёда ташкил этилган "Жасорат мактаби" ҳарбий-ватанпарварлик ўқув-йиғини иштирокчилари учун мусобақалар, ўқ отиш машғулотлари, учрашув ва ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Мамлакатимизда аҳолининг, айниқса ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш, жисмоний фаолликка чорлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўқув-йиғин иштирокчиларининг талаб ва истакларига биноан ташкил этилган арқон тортиш, волейбол, футбол мусобақалари ҳам ана шу ишларнинг амалий ифодаси десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, ўқ отиш машғулотлари, "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари ва мутахассислар иштирокида ўқув-семинарлар ҳам иштирокчиларда катта таассурот уйғотмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: “Мустақилликнинг қадр-қиммати устоз ва мураббийлар меҳнатида намоён”


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий табриклади.

“35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди”, – деди Президент.


Таъкидланганидек, мустақилликнинг қадр-қиммати халқимизнинг фидокорона меҳнатида — фермер ва деҳқонлар, устоз ва мураббийлар, шифокорлар, олимлар, тадбиркорлар, қурувчи ва архитекторлар фаолиятида намоён бўлмоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг самимий фикрлари.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Халқ қабулхонасида 21 нафар фуқаролар мурожаати кўриб чиқилди

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, фуқароларнинг мурожаатларини бевосита тинглаш ҳамда уларнинг ечимини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гулистон туманидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабулда Гулистон тумани ҳокими Олимжон Жўраев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этиб, фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб боришди.

Қабул давомида жами 21 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этиб, мурожаатларнинг асосий қисмини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, доимий иш билан таъминлаш ҳамда даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланиб, масъулларга бириктирилди ва муддатлар белгиланди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#диққат

❗️Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш мумкин бўлади

Энди пул юборишда олувчининг карта ёки банк ҳисобварағи реквизитларини киритиш шарт бўлмайди. Олувчининг телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланган бўлса, шу рақам орқали пул ўтказиш мумкин.

Марказий банкнинг янги тартибига кўра:
🔹 пул ўтказмалари Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилади;
🔹 телефон рақами банк мобил иловаси орқали ҳисобвараққа боғланади;
🔹 бир банкда битта рақам фақат битта ҳисобвараққа бириктирилади;
🔹 ўтказмани тасдиқлашдан олдин олувчининг Ф.И.О., банки ва комиссия миқдори кўрсатилади;
🔹 мобил илова орқали ўтказмалар 24/7 режимида, реал вақтда амалга оширилади.


Янги тартиб қарор расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
50 триллион сўмлик 163 та янги объект ишга туширилди

🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёев энг улуғ ва энг азиз байрам арафасида 50 триллион сўмлик 163 та объект ва янги қувватларни ишга туширди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик

Газ қувурлари таъмирланмоқда

“Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиалининг Қурилиш ва монтаж бошқармаси ходимлари томонидан Гулистон шаҳрининг Ахиллик маҳалласи, Ўзбекистон шоҳ кўчасида газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишлар газ таъминотининг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳолига сифатли ва хавфсиз газ таъминоти хизматларини кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Бир гуруҳ сирдарёликларга мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿🇺🇿Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги — бирдамлик ва байрамона кайфият!

Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали гала-концерт бўлиб ўтди. 🎉

🇺🇿Куй-қўшиқлар, рақслар ва кўтаринки кайфиятга бой кеча барчага унутилмас таассуротлар улашди!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги — бирдамлик ва байрамона кайфият!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM