TABOBAT OLAMI 📚📚
821 subscribers
638 photos
464 videos
2 files
770 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
✍🏻Зардобнинг 13 та фойдали хусусияти


‼️Сут, қатиқ ва зардобнинг шифолигини дастлаб машҳур юнон шифокори Гиппократ аниқлаган. Зардоб – қатиқ (айрондан) сузма тайёрлашда ажралиб чиққан сел (сариқ сув). Зардобда сут таркибидаги маъданли тузлар, жавҳарлар ҳамда микроэлементлар мавжудлиги кўрсатилади. Сузмада қатиқдаги оқсил, ёғ қолади, зардобга эса сув, сут қанди ҳамда витаминларнинг кўп қисми ўтади. Зардоб қайнатилиб, сўнг совитилиб ичилади. Халқ табобатида зардоб кўп хасталикларни даволашда қўлланилади (жигар, буйрак, истисқо, гипертония, бўғин оғриқлари ва бошқалар). Бинобарин, бундай серхосият неъматни сира ҳам тўкиб ташламаслик керак.

‼️Ҳозирги кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган фойдали маслаҳатлар

‼️1.Сўйилган ҳайвоннинг ичак-чавоғидан таом тайёрланганда қўлланса ҳидни кетказиш учун зардоб билан билан ювилади.

‼️2.Зардоб қўшиб тайёрланган қурут қон босимини пасайтиради, иштаҳани очади, сафрони яхши ҳайдайди, чанқоқни қондиради, тумов, йўтални даволайди, уни сувда ивитиб бошга суртилса, соч тўкилишининг олдини олади.

‼️3.Зардоб сув ўрнида ишлатилиб, хамир қорилади ва нон ёпилади.

‼️4. Хамиртурушсиз зардобли хамирдан шифобахш чучвара, манти жилди ҳамда угра тайёрланади.

‼️5.Гуруч илиқ сувда ювилгач, 5-6 соат ивитиб қўйилади, сўнгра мантиқасқон лаппагига дока ёйилади ва устига гуруч солиниб, то юмшагунча буғлаб пиширилади. Зардоб қозонга қуйилиб, пиёз ва сабзи солинади ҳамда ёғлик гўштдан думалатилган қийма солиб қайнатилади, пишгач, ҳалиги гуруч қўшилади. Қадимий мастава ана шу тарзда тайёрланади.

‼️6.Зардобнинг ҳар бир литрига бир ош қошиқ ҳисобида асал аралаштирилиб қайнатилади, совитиб, шишаларга қуйилиб, совитгичда сақланади ҳамда яхна ичимлик сифатида ёзда ичилади.

‼️7. Жиғилдон қайнаса, уч ҳўплам зардоб ичилади, бу жиғилдон қайнашини дарҳол қолдиради.

‼️8. Янги гўшт қайнатилиб совитилган зардобга ботириб қўйилса, бир неча кунгача айнимайди ва таъми янада яхшиланади.

‼️9. 2 литр зардобга 0,5 кило қўй гўшти, 1 бош пиёз ва 2 дона шолғом солиниб пиширилган қайнатма шўрва кони фойда.

‼️10. Ярим литр зардобга 1 ош қошиқ сариёғ, бир оз мурч солиб, қайнатинг ва қаттиқ нон ботириб есангиз шамоллаганда яхши терлатади, ўралиб ётсангиз, бу яхши шифо.

‼️11. Зардоб ачиб қолган бўлса, уни илитиб, сочларни ва юзларни ювсангиз ижобий фойда оласиз.

‼️12. Қандли диабетни даволаш даврида бемор ичадиган асосий суюқлик қатиқ зардоби бўлмаслиги керак.

‼️13. Сут қайнаётганда (2 литр) 2 ош қошиғида қатиқ қўшиб юборсангиз, оқсил ивиб ажралади, уни сузиб олиб, творог тайёрланг, зардобини эса қанд касали бор одамлар ичсин. Шу мақсадда қатиқ зардобини қайнатиб ичса ҳам бўлаверади.

✍🏻Шарқнинг улуғ алломалари фалаж, шол дардини даволашда 3 кун ҳеч нарса емай, ичмай фақат ҳар куни кечга бориб, 1 литр қатиқ зардобини бирдан ичиб, ични ювиб, тозалаш лозимлигини тавсия қилганлар.
👍1
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
ДОНОЛАР ХИКМАТИ.
Сўзлаган вактимда оғзимдан беихтиёр ярамас, бўлма. гур сўзлар ҳам чиқиши мумкин. Душман эса оғзимдан чиққан ёмон сўзларнигина териб олади. Чунки душман. нинг назари ёмондан бўлакка тушмайди.

Саъдий Шерозий..

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Ақлли, одобли, диёнатли одам билан дўст тутишиш керак. Бундай гўзал сифатларга эга одам самимий дўст бўлади. Самимий дўст ҳеч вақт сени унутмайди, сендан ёрдамини аямайди, ҳожатингни адо этади

ИБН. САММОК.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Нафсинг учун ҳеч махлуқ билан хусумат қилмагин.


Абу Али ибн Даҳҳоқ

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Кимки биродарликни хорласа, одамгарчилиги кетади, кимки султонни хорласа, дунёсидан бенасиб бўлади, Кимки солиҳларни хорласа, охиратидан бенасиб қолади.

Суфён ибн Уйайна

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
АНЖИР
АНЖИР ИНЖИР ОБЫКНОВЕННЫЙ
FICUS CARICA L. Кўпйиллик дарахтсимон бута, шохлари оч кулранг тусда; ёш шохлари тук билан қопланган. Барглари пишиқ, навбатма-навбат, қарама-қарши жойлашган, тук билан қопланган барг бандлари бор, барг бандларининг узунлиги 8 см гача боради. Барг япроқлари узунлиги 8-20 см га эга, эни 6-15 см га боради, тухумсимон ёки думалоқроқ шаклда. Меваси майда-майда ёнғоқча, бу ёнғоқчалар этдор ва сершира бўладиган тўпгул тупи ичида сарғиш ёки қизғиш тўп мевалар ҳосил қилиб, ғуж-ғуж бўлиб туради.
Апрелда гуллайди, мевалари июль-августда етилади. Асосан, етилган тўп мевалари ва барглари ишлатилади.
Анжир қоқининг мизожи I даражанинг охирги қисмида иссиқ, қуруқлик ва намлик жиҳатидан мувозанатлашган. Сийраклаштирувчи, ҳазм қилдирувчи ва қайтарувчи хусусиятларга эга.
❓Тонгда совуқ ҳавода югуришнинг зиёни йўқми?



🔵 Албатта йўқ, аксинча қишда югуриш, ёзда югуришдан кўра организм учун фойдали ҳисобланади.

🟠 Қишда, совуқда югуришнинг организмга таъсирлари:
🔺Инсон танасининг чиниқиши;
🔺Совуқ ҳаво ўпка сиғимини кўпайтириб беради, нафас олиш органлари деворини мустаҳкамлайди;
🔺Иммун тизимини кучайтиради;
🔺Қон сифатини яхшилайди, қонни суюлтириб, тромбознинг олдини олади. Қоннинг кислород билан таъминланиши яхшиланади.
🔺Организмнинг энергияси ошади.

✅ Совуқ ҳавода югуришда иқлимга мос кийиниш, машқ вақтини оз-оздан кўпайтириб бориш, ўзи билан сув олиб чиқиш, югуришдан сўнг илиқ душ қабул қилиш тавсия этилади.

@tabobat
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
БУЙРАК ТОШИ КАСАЛЛИГИ
Буйрак тоши касаллиги (нефролитиаз) — буйрак жомида тошлар хосил бўлиб, буйрак ва пешоб йўлларида турли ўзгаришлар пайдо қилади.
Моддалар алмашинуви ва сийдик кислотаси хоссалари бузилиши натижасида касаллик ривожланади. Пешобда ҳар доим эриган тусда ҳозир бўлувчи тузлар муайян шароитларда чўкиндига айланади, бунинг натижасида аввал кристаллар вужудга келади, кейин эса улар турли катталикдаги тошчаларга айланади. Унча катта бўлмаган тошлар пешоб билан қовуққа келиб тушади ва пешоб чиқувчи йўлни жароҳатлаб ташқарига чиқиши мумкин.
Тош ҳосил бўлишига сийдик ва шовул кислоталари, фосфор ва кальций алмашинувининг ва гоҳо цистин аминокислотаси алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Буйрак ва пешоб йўлларида турли инфекциялар ҳар хил касалликларни қўзғатади (қ. Пuеонефрит, Цистит, Уретрит), шунингдек, пешобнинг туриб қолиши (қ. Аденома Простота безининг аденомасига) ҳам сабаб бўлади.
Эримайдиган кальций фосфати ва фосфорнинг бошқа тузлари (фосфатлар)дан тошлар ҳосил бўлишига без ёнидаги жуфт қалқонсимон безларнинг фаолияти кучайиши, суякларнинг шикастланиши, дгипервитаминозлар сабаб бўлиши мумкин ва ҳоказо.
Улар пешоб чиқадиган йўлда сийдикнинг ишқорли таъсирида вужудга келади (рН 7,0 дан баланд).
Шовул кислотаси тузларидан тош ҳосил бўлиши (оксалатлар) организмда оксилатларнинг ҳаддан ортиқ кўп ҳосил бўлиши ва ёки алмашув реакциялари натижасида (аскорбин кислотасини катта миқдорда ичиш) оксалатларни вужудга келтирувчи шовул кислотаси ва моддаларининг овқат билан меъёридан ортиқ даражада кириб келиши билан боғлиқ.
Улар сийдикнинг кислотали ҳолатида РН — 5,5 чўкинди ҳосил қилади. Пешобда магний ионлари кўпайганда оксалатларнинг эрувчанлиги ошади.
Табобат. Олами .

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
БЕЛГИЛАРИ • Сийдик йўлига тошлар келиб тушганда, майдалигида биринчи белги кўпинча бел атрофида кучли оғриқ хуруж қилади, ундан қориннинг пастига, тушганда, буйрак санчИҒИ сийдик чиқувчи йўл атрофига ўтади. Буйрак санчиғи билан баробар пешоб тез-тез кела бошлайди, гоҳо ҳарорат кўтарилиб, кўнгил айнийди.
• Хуружлар оралиғи даврида белда лўқиллаган оғриқ пайдо бўлади, узоқ юрганида, силкиниб кетаётган уловга минганда, Оғир нарса кўтарганда бу оғриқ кучаяди, гоҳо сабабсиз ҳам оғриқ туради.
• Катта тошларда кўпинча ҳеч қандай аломат содир бўлмайди, фақат бел атрофида англаб бўлмас қандайдир оғриқлар сезилади холос, бошқа касалликлар туфайли бажарилаётган рентгенологик ва УЗИ текширувлари чоғида тасдифан катта тошлар борлиги маълум бўлиб қолади.
Буйрак тошининг энг кўп учрайдиган асоратлари қуйидагилардир:
опиелонефрит;
о пешоб йўлларининг беркилиб қолиши .

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
👮Эркаклар саломатлиги учун фойдали маҳсулотлар


🍅Помидор

Таркибида ликопин моддаси борлиги сабаб у эркакларда ошқозон ва простата безида саратон юзага келишининг олдини олади. Юрак хасталикларида фойдали. Шунинг учун жуфтингизга томат шарбатидан ичириб туринг.

🥩Гўшт

Эркаклар гўштли таомларни хуш кўришади. Бу маҳсулот таркибидаги оқсиллар, темир моддаси ва микроэлементларга бойлиги сабаб, мушакларни мустаҳкамлайди. Фақат бир шарти, аёллар ёғсиз гўштлардан таомлар тайёрлашга одатланишлари керак.

🦈Балиқ гўшти

Айниқса, ёғлиси! Таркибида Омега-3 кистоласи фаолияти жуда зарур! Иммунитетни кўтариб, қон айланишинияхшилайди. Эркакларда саратон хасталиги кузатилиши даражасини пасайтиради.

🥬🥦Кўкатлар

Айниқса, эркак 40 ёшдан ошгандан сўнг кўкатлар таомларга доимий ҳамрох бўлиши керак. Сельдерей кўкати эркак организмини ёшартириб, қон босимини меъёрда ушлайди, иммунитетини оширади.


Брокколи

Асаб тизими ва юрак фаолияти учун фойдали. Простата бези саратони, ошқозон хасталикларининг олдини олади.

Сули ёрмаси

Марганец, В1 витамини, клетчатка, фосфор, магний ва оқсилга бой маҳсулот эркакларга тетиклик бахш этибгина қолмай, қондаги ёғлилик даражасини пасайтириб, иммунитетни оширади. Нонуштага оила аъзоларингиз учун сули ёрмасидан бўтқа тайёрлашни унутманг.

Занжабил

Эркаклар организми учун жуда муҳим маҳсулот. Энергия бахш этади, қувватни оширади. Кучли жинс вакиллари жисмоний ва руҳий чарчоқ ҳис қилишганида занжабилли чой ичиш тавсия этилади.

🍼Сут маҳсулотлари

Масалан, творог ва пишлоқ мунтазам тановул қилишнинг фойдасижисмоний машқлар бажариш билан тенг экан.
🌷🧤Олимлар инсон организмида “иккинчи мияни” аниқлашди

💕🧤Инсон организмида “иккинчи мия” бор, у ичакда жойлашган, ҳамда австралиялик олимлар унинг ишлаш принципини тушунишга муваффақ бўлишган

👝Энтерал (ичак) асаб тизими (ЭАТ) кўп миллионлик нейронлардан иборат бўлиб, улар ошқозон-ичак фаолияти ишини тартибга солади. Бу тизим четда ва мия ҳамда орқа миядан иборат бўлган марказий асаб тизимидан алоҳида тарзда ишлайди.

👝"Бу аслида мустақил миянинг ўзи", - дея маълум қилди Флиндерс Университети профессори Ник Спенсер. Унинг қўшимча қилишича, ЭАТни “биринчи мия” деб атаса ҳам бўлади, сабаби бу тизим эволюция давомида марказий асаб тизимидан аввал пайдо бўлган.

👝Олимлар маълумотига кўра, ошқозон-ичак трактининг ноёб хусусияти шундан иборатки, у ўз асаб тизимига эга ҳамда бош мия ва орқа миядан бутунлай мустақил ишлаши мумкин бўлган ягона ички орган саналади.🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com
Бир луқмага бир луқма!

Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик тақиллаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дарҳол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди.

Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таасуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеани онасига қуйидагича сўзлаб берди: “Йўлда кетаётган эдим, олдимдан бир шер чиқиб қолди, бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим, аммо қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Ҳалос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим”.

Аёл воқеани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан ҳалос қилди.

Хулоса: Баъзан биз арзимас, деб ўйлаган садақа, эҳсонимиз яқинларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин!

Шайх Али Тантовий
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз