TABOBAT OLAMI 📚📚
852 subscribers
635 photos
460 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
10-ҳадис
САДАКАНИ КАМ КЎРМА

Абу Заррдан:
“Ҳеч бир яхшиликни асло камситма. Зеро, дўстингни очик
чеҳра билан қарши олишинг ҳам яхшилик саналади".

Бухорий ривояти


Одамларга фойдали ҳар қандай яхши
яхши иш ҳар доим мақтовга лойиқ
амалдир.


Яхшиликларга беписанд бўлиш эса шайтоннинг нағма-
ларига йўл очади. Шунда кишилар яхшиликларнинг қадрига
етмай қўяди. Бу эса одамларнинг бир-бирига яхшилик қилиш
истагини заифлаштириб, ўзаро меҳр-оқибатни камайтиради.
Эзгу иш инсондаги ҳассослик ҳисси йўқолмаслигини таъ-
минлайди. Шунинг учун ҳадисда дўстга очик чехра, самимий
табассум билан караш сингари энг оддий амалга ҳам эътибор
берилган.




🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
терига қарама-қарши бўлганда эди, ундан таъсирланган бўлар эди.
Чунки, унсурлари бир-бирига мувофик, табиатлари эса карама-қарши
нарсаларнинг баъзиси бир-биридан таъсирланади. Лекин табиати ўх-
шаш бўлган нарсаларгина бир-биридан таъсирланмайди.
Гавда терисининг энг муътадили кул териси булиб, кул терисининг
муътадил жойи
энг муътадил [жойи] кафт териси, бунинг эса энг
кафт ўртасининг териси, бундан муътадилроги бармоклар териси,
бундан мўътадилроги курсаткич бармок териси, бунинг энг мўътадил
жойи бармок учининг терисидир. Шунинг учун кўрсатгич бармоқ ва
бошка бармокларнинг учлари тегиб билинадиган нарсаларнинг дара-
жалари ҳақида ҳукм чиқариб берувчилардир. Ҳукм чиқарувчи икки
тарафга тенг баробар нисбатда бўлиши керакки, // тарафларнинг ўрта 76
ва муътадилликдан чикканини сеза олсин. [Юкорида] билганларинг
қаторида шуни ҳам билмогинг керакки, биз маълум бир дорини муъ-
эканини ирода килмаймиз,
тадил десак, унинг ҳақиқатда муътадил
[бундай холнинг булиши мумкин эмас, хамда у дорининг одам мизо-
жидаги муътадиллик билан мўътадил эканини ҳам ирода қилмаймиз.
Агар шу одамдаги муътадилликни тушунсак, у дори одам жавҳарининг
[субстанциясининг] худди узидан вужудга келган бўлар эди. Лекин у
сўзимиздан шуни ирода киламизки, одам гавдасида дори туғма ис-
сикликдан таъсирланганида бир кайфият билан кайфиятлансаки, у
кайфият (9) одам кайфиятидан чикиб тенгликдан чиккан икки томон-
нинг бирига ўтиб кетмаса, агар утиб кетса одам гавдасига мўътадил
бўлмаган бир таъсир беради; у дори одам гавдасидаги таъсири билан
муътадилдир.
Шунга ўхшаш маълум бир дори иссик ë совук десак, у дори уз
моддасида иссикликнинг ё совукликнинг нихоятида деган маънони ту-
шунмаймиз, ҳамда ўз моддасида одам гавдасидан иссикрок ё совукрок
деган маънони ҳам тушунмаймиз. Бу ҳолда мизожи
одам мизожига
ўхшаш бўлган дори муътадил бўлар эди. Лекин бу дори иссиқ, ё ку-
руқ дейишдан муродимиз бу доридан одам гавдасида бўлиб тургани-
дан юқорироқ иссиклик ё совуклик пайдо булади деган маънодадир.
Шунинг учун гохо дори одам гавдасига караганда совук, чаён гавдаси-
гавдасига караганда иссик,
га караганда иссик бўлади, ё инсон
илон гавдасига караганда совук булади. Балки бир дори Эшмат гав-
дасига нисбатан иссик бўлганидан кўра, Тошмат гавдасига нисбатан
камрок иссик бўлади. Шунинг учун муолижа қилувчиларга бир дори
мизожни узгартиришда фойда бермаганида доим биргина ўша дорини
куллайбермаслик буюрилади.
Эсда тутилсинки, муътадил мизож ҳақидаги сўзларни тамомла-
дик. Энди муътадил булмаган мизож баёнига кучамиз ва айтамизки,
муътадил булмаган мизожларнинг муътадил эмасликлари турга, ё гу-

АБУ. АЛИ ИБН СИНО

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Ел, ўт ва сийдик ҳайдаш.

Бунинг учун майдаланган арпабодиёндан бир ош
қошиқ олиб, 200 мл қайнаб турган сувли идишга солинади ва бир соат дамлаб
қўйилади. Сузиб олинади ва кунига шундан уч маҳал, овқатдан чорак соат олдин,
бир ош қошиқдан ичилади. Ушбу дамлама терлатувчи ҳамда енгил сурги сифати-
да ҳам фойда беради.
* Ел ҳайдаш учун озроқ туз сепиб, қовуриб каппаласа ҳам бўлади.

Иситма.

Уруғидан бир чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир
соат дамлаб қўйилади. Кун давомида ичилса, тана ҳароратини пасайтиради.
* Уруғи ва илдизини қўшиб, совуқ сув билан ичилганда иситма вақтидаги кўн-
гил айниши ва иситмадан келиб чиккан меъда ачишувида яхши фойда қилади.

Ич қотиши.

Туйилган томирини асал билан аралашириб кутурган ит копган
жойга суртилса даво бўлади.
Ич дам бўлиши. Қоринда ел кўп тўпланса, бир бўлак кандга 4-7 томчи шивит
ва арпабодиён ёғидан томизиб ейилади.


. Табобат комуси



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
12-ҳадис

ЖАННАТДАГИ ЗИЁФАТ БОИСИ

Абу Ҳурайрадан:
"Кимки, тонгда ёки кечқурун масжидга борса, ҳар гал бор-
гани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлайди".

Бухорий, 662; Муслим, 669

Намоз ўқиш учун масжидга бориш, Аллоҳ таолонинг жан-
натда бандалари учун тайёрлаган зиёфат дастурхонидан
баҳрамандликдир.

Бундай мўътабар зиёфатга таклиф қилиниш, зиёфат дас-
турхонига лойиқ кўрилиш эса ҳар бир банда учун улкан саодат,
албатта.
Масжидга намоз ўкиш учун борган ҳар бир мўмин ўзини
шундай зиёфатга чақирилган деб билиши, бу неъматни идрок
этиши ва шу муборак таклифга лойиқ бўлиши керак.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
рухга, ё шахсга ва ё аъзога карата бўлсада муътадил мизожга теска.
ри бўлганларидан, саккизга бўлинадилар. Бу саккиз турли муътадил
бўлмаган мизожлар куйидагича пайдо бўладилар: муътадилликдан
чиккан мизож è содда бўлиб, чикиши биргина зиддиятда бўлади, ё
мураккаб бўлиб, [мўътадилликда] и икки зиддиятда бирдан
бўлади. Биргина зиддиятда мўътадилликдан чиққан мизож ё таьсир
қилувчи зиддиятда бўлади. Бундай мизож икки хилдир; ê керагидан
ортик иссик бўлиб, керагидан хулроқ ва қуруқроқ
бўлмайди, ёки у
мизож керагидан ортиқ совуқ бўлиб, қуруқроқ ва хулроқ бўлмайди.
ёки мўътадилликдан чикиши таъсирланувчи зиддиятда бўлади. Бу
ҳам икки кисмдир: [1 кисм] & керагидан қуруқроқ бўлиб, керагидан
иссикрок ва совукрок бўлмайди, ёинки кисм] керагидан хулроқ
бўлиб, керагидан иссикрок ва совуқроқ бўлмайди. Лекин шу тўрт хил
оддий мизожлар ўлчовли бир вакт ичида баркарор бўлиб тўхтаб тур.
майди. Чунки керагидан ортик иссик бўлган мизож гапдан ортикча
қуруқ қилади ва керагидан совукрок мизож гавданн чет хулликлар
билан керагидан ортиқ ҳўл қилади. Керагидан қуруқроқ мизож гап-
дани тездан совуқ қилмайди. Керагидан ортик хўл бўлган мизож агар
ортикча даражада бўлса, гавдани совутишда қуруқликдан тезрок со-
нутади. Агар ортик даражада бўлмаса, гавдани кўпрок муддат соглом
саклаб, охирида керагидан совуқроқ қилиб қўяди. Энди шундан фахм
лайсанки, мўътадилликнинг ё согликнинг иссикликка муносабати,
совукликка муносабатидан кучлирокдир. Ана шулар тўрт турли оддий
мизожлардир.
Мураккаб мизожларга
келсак, уларда муътадилликдан
икки хил зиддиятда бирдан бўлади, бунинг мисоли: мизож керагидан
ортиқ иссик ва хўл бўлади, с керагидан ортик несик ва қуруқ бўлади,
е керагидан ортик совук ва хўл бўлади, ё керагидан ортик совук na
қуруқ бўлади. Лекин бирданига иссик ва совуқроқ бўлиши ва бирда
нига ҳўл ва қуруқ бўлиши мумкин эмас.
Шу саккиз турли муътадил бўлмаган мизожларнинг ҳар бири
моддасиз бўлади, ёки модда билан бўлади.
(1) Моддасиз бўлиши мана шундай: ўша мизож гавдада танхо
бир кайфият яратади, лекин гапдадаги бу мизож унга бирор жилтинг
таъсири натижасида пайдо бўлмайди. Масалан, янчилаётган нарсанинг
иссиклиги каби: совук урган, совук теккан на кор босган нарса
совуклиги каби,
(2) Модда билан бўлиши мана шундай: гапда ўзидаги мизож кай-
фиятига бузилган хилтнинг таъсири натижасида эришади. Одам гана
сининг шиша каби тиник балгам сабабли совский
пиёзи] рангидаги сафро сабабли кизиши шундайдир. Келгусида, Учинчи ва туртинчи
👍1
•
китобда, ўн олти мизожнинг ҳар бирига мисол топа
оласан.
Билгинки, модда билан бўладиган мизож икки хил бўлади. Чунки
аъзо гоҳо моддага ботган ва модда билан хўлланган бўлади ва гоҳо
модда аъзо ичидаги йўлларда ва унинг ичкари қисмида камалиб колган
бўлади, бу қамалиш натижасида баъзан шиш пайдо булади ва баъзан
булмайди. Мизожлар ҳақидаги сўзлар мана шулардир. Энди табиб ўзи-
га ҳақиқати равшан бўлмаганларини табиат олимининг кўрсатишича
кабул килсин!


АБУ АЛИ ИБН СИНО

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу қандай дард экан дармони йўқдир,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ,
Яраси кўринмас, зимдан оғриқдир,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Қиличсиз, ҳанжарсиз, қонсиз бир яра,
Ҳеч бир табиб бунга тополмас чора,
Йиғлашга ҳамдард йўқ, сарсон овора
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Давоси йўқ, иложи йўқ, кўзи йўқ,
Кўз билан кўришга имкон изи йўқ,
Санчилди қалбимга кўринмас бир ўқ,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Дийдамдан ёш оқар, қон йиғлар кўзим,
Руҳим яраланган, зирқирар созим,
Ҳолимдан бохабар бир Раб, бир ўзим,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Бўлди қил, Маҳбубий, фарёдинг етар,
Биламан, ёняпсан Мажнундан баттар,
Ё Раб, бечорани зиндондан қутқар!
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

©️ Маҳбубий

Яқинларингизгаям ҳам улашинг !
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃


@Sirli_uzz
https://t.me/+ATUyDpSS5UM2NzEy
👍1
13-ҳадис

АËЛЛАРГА ЭСЛАТМА

Абу Ҳурайрадан:

"Эй мусулмонлар! Ҳеч бир аёл қўшниси берган ҳадяни
(килган яхшиликни) камситмасин. Берилган нарса қўйнинг
почаси бўлса ҳам".

Бухорий, 2566; Муслим, 1030
* * *

Ҳадиси шарифда қилинган ҳар бир яхшиликка, ҳатто кичик
ҳадяга ҳам беписанд бўлмаслик, уни катта яхшиликдек қабул
қилиб, ҳадя берганга меҳр-муҳаббат билан қараш, ундан мин-
натдор бўлиш зарурлиги таъкидланмокда.
Жамиятда кишилар ўртасидаги мехр-окибат, хайрихоҳлик
ва ўзаро ҳурмат кучайиши учун ҳар кандай яхши амалга нис-
батан шундай муносабат зарур


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴.
(10) Иккинчи фасл. Аъзоларнинг мизожлари хақида

Шуни билгинки, яратувчи,- унинг улуглиги ортсин, ҳар бир ҳай-
вонга ва ҳар бир аъзога имконият кўтарганича узига лойик ва унинг
ишлари ва аҳволига муносиб мизож берди. Бунинг ҳақиқатини текши-
риш табибга эмас, файласуфга тааллуқлидир. Одамга шу оламда бўли-
ши мумкин бўлган ва одамнинг таъсир кўрсатиш ва таъсирланишига
восита бўладиган қувватларга муносиб энг мўътадил мизожни берди;
шунингдек, ҳар аъзога лойик мизож бериб, баъзи аъзони иссикроқ ва
баъзисини совукрок, баъзисини қуруқроқ ва баъзисини хўлроқ қилди.
Гавдадаги энг иссик нарса руҳ ва руҳнинг пайдо бўлиш ўрни
юракдир. Ундан кейинги даражада турувчи кондир. Чунки кон жигар-
да пайдо бўлса ҳам юрак билан боғлиқлиги учун жигарда йўқ иссиқ-
ликни у ерда олади. Ундан кейинги даражадаги иссик мизожли аъзо
жигардир. Чунки жигар қотган кон кабидир. Ундан кейин ўпка, ундан
кейин гўшт туради. Гўштга совук мизожли бўлган асаб толалари ке-
либ туташиши сабабли унинг иссиқлиги ўпканикидан камроқдир. Гўшт-
дан кейин иссик мизожли аъзо мушаклардир. Мушак асабларнинг ва
бойлоқларнинг келиб туташуви сабабли иссикликда оддий гўштдан
пастрокдир. Ундан кейинги ўринда талоқ туради. Чунки талокда қон
куйкаси бордир. Ундан кейин буйраклар туриб, уларда кон кўп эмас.
Ундан кейингиси ҳаракатли томирлар [артериялар] табақасидир. Бу
табаканинг иссиклиги асабга нисбатли моддадан бўлганлиги сабабли
эмас, балки ўзларидаги кон ва руҳнинг иссиқлигини қабул қилиш-
лари сабаблидир. Ундан кейин, харакатсиз томирлар[веналар] таба-
каси туради, булар иссикликни фақат қондан олади. Ундан кейин те-
ри ва ниҳоят кафтнинг* муътадил¹ мизожли териси туради.
Гавдадаги энг совуқ мизожли нарса балгам, ундан кейин чарви,
ёғ, муй, суяк, тоғай, бойлок, пайлар, пардалар, асаблар, орка мия,
бош мия нихоят теридир.
-
Гавдадаги энг хўл нарса балгам, кон, êг, чарви, бош мия, ор-
ка мия, эмчак ва мояклар гўшти, кейин ўпка, жигар, талок, буйраклар мушаклар кейин теридир .

АБУ АЛИ ИБН СИНО .


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
Арпабадиен

Кўз босимининг ошиши.
Сувини сурмага қўшиб суртилса, кўз босимини йукотпди


Кўз нурини яхшилаш.
Янги кўкарган барги шираси кўзга томизилса, кўз-
нинг кўриш қувватини оширади, ўткир қилади. Шу ширани қуритиб сақлаб, ке-
рак пайти майдалаб кўзга сурма қилинса ҳам кўриш қувватини зиёда қилади ва

кўзга тушган сув (катаракта) учун ҳам фойдали.

Кўкйўтал.

Арпабодиён,
укроп мевалари, зиғир уруғи ва тоғжамбил ўтидан
тенг миқдорда олиб йиғма қилинади. Тўрт чой қошиғи устига бир стакан совуқ
сув қуйиб, икки соат тиндириб қўйилади. Сўнгра 5-6 соат паст оловда қайнатила-
ди. Сузиб олиб, кунига тўрт маҳал чорак стакандан ичилади.

Кўкрак оғриғи.
Майдаланган арпабодиёндан бир чой қошиғини чойнакка со-
либ, устига икки стакан сув қуйилади ва чойнак 10-12 дақиқа чўққа қўйилади.
Асал қўшиб, чой каби ичилса, кўкрак шамоллаб оғриганда яхши фойда қилади.


Табобат комуси

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
14-ҳадис

ҲАЙВОНЛАРГА ЯХШИЛИК – САВОБ

Абу Ҳурайрадан:
"Ё Расулуллоҳ! Ҳайвонларга қилган яхшиликларимиз (улар-
ни боқишимиз, суғоришимиз, парваришлашимиз каби) учун
бизга савоб бериладими?
– Ҳа, ҳар жонзотга қилинган яхшиликда савоб бордир".

Бухорий, 2363; Муслим, 2244

Ҳадисда фақат одамларга эмас, табиатдаги Аллоҳ яратган
(хоҳ ўсимлик бўлсин, хоҳ ҳайвон) тирик жон, борликни парва-
ришлаш, асраш, улар ҳаётини енгиллаштиришда катта савоб-
лар борлиги таъкидланмокда.
Чунки коинотда экологик мувозанатнинг таъминланиши,
ҲИМОЯ ҚИЛИниши худди шуни тақозо қилади.
Ислом жонзотлар ва борлиққа хизмат қилишни барча
гуноҳлардан покланиш, хатоларнинг афв этилишига Аллоҳ то-
монидан берилган имкон деб билади ва ундан фойдаланишга
ундайди.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
Лекин
билмоғинг керакки, ўпка уз моддасида ва табиатида жуда ҳам ҳўл
мизожли эмас, чунки хар бир аъзонинг табиий мизожи у озикланади-
ган нарса мизожига ўхшаш, унда кейин пайдо бўладиган [аразий
мизож эса, ўзида йигилиб колувчи нарсанинг мизожига ўхшайди. Упка
ЭНГ ИССИҚ қондан озикланади, у коннинг кўпчилиги сафрога аралашган
бўлади. Жолинус буни бизга худди шундай ўргатди. Лекин баданда
кўтарилувчи буғлардан ва ўпкага окиб келувчи назлалардан ўпкада
кўп рутубат тўпланиб қолади. Иш шундай бўлгач, жигар туғма ҳўл-
лиги туфайли ўпкадан хўл мизожлироқ бўлади. Упка эса кўпроқ ҳўл-
86 ланувчидир. Доимий ҳўлланиш ўпканинг моддасини ҳам ҳўл қилади.//
Шунга ўхшаш балгам ва кон холини куйидаги жиҳатдан тушунмагинг
керакки, балғамнинг ҳўллиги кўпинча хўлланиш туфайли, қоннинг
ҳўллиги эса моддасида тўпланган ҳўллик туфайлидир. Яна бунинг ус-
тига сувга ўхшаш суюк балгамнинг табиатидаги ҳўллик қонникидан
кўпроқ бўлади. Чунки қон етилганида сувга ўхшаш суюқ балгамнинг
қонга айланиши натижасида ундаги ҳўлликнинг кўпчилиги тарқалади.
Бундан кейин [хиллар ҳаидаги фаслда] табиий
бир қадар ўзгарган қон эканлигини биласан.
суюк
балғамнинг
Гавдадаги нарсаларнинг энг қуруғи мўйдир, чунки мўйлар тутун-
ли буғдан пайдо бўлиб, ундаги буғ бўладиган хилти тарқалиб кетган,
холис тутунлиги эса қотиб қолгандир. Мўйдан кейинги қуруқ нарса
суякдир, чунки суяк аъзолар ичида энг каттик аъзодир, лекин мўйдан
ҳўлроқдир. Суякнинг таркиби ва тузилиши қондан бўлиб, туғма ҳўл-
ликларни шимувчи ва уларни ўзлаштирувчидир. Шунинг учун кўп ҳай-
вонларга суяклар овқат бўлади. Мўй эса ҳайвонларнинг бирор тури
учун ҳам овқат бўлмайди, ёки кам қисми учун овкат бўлади. Масалан,
кўршапалакларнинг мўйни ҳазм қилишлари ва ютишлари мумкин деб
ўйлайдилар. Лекин биз суяк ва муйнинг тенг миқдорини олиб, махсус
идиш [колба ва аламбик]да катронласак, шу вактда суякдан сув, ёғ
кўпрок окади ва тагида озгина қуруқ чиқинди колади. Шундай бўл-
гач суяк муйдан ҳўлроқ бўлади. Суякдан кейин курук нарса тогай, ке-
йин бойлоқлар, кейин пайлар, пардалар, артериялар, веналар, ҳаракат
асаблари, юрак, ва [нихоят] сезиш асабларидир. Ҳаракат асаблари
албатта муътадилдан кўра кўпроқ совуқ ва кўпроқ қуруқдир. Сезиш
асаблари совуқроқ бўлиб мўътадилдан ортиқ қуруқ эмас, (11) балки
муътадилга якиндир. Совуқликда ҳам муътадилликдан кўп узоқ эмас.
Сезиш асабларидан кейин гавдадаги қуруқ нарса теридир.


АБУ. АЛИ ИБН СИНО

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Юмшатувчи ва сурги воситалар.

Арпабодиён ва укроп меваларидан б
қисмдан, тоғжумрут пўстлоғидан тўрт қисм олинади. Йиғмадан бир ош қоши
устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кун
га 1-2 маҳал ич қотганда ичилади.
*
Арпабодиён ҳамда укроп меваларидан тайёрланган дамламалар ичак д
бўлишини даволаб, ични юриштирувчи воситалар ҳисобланади.

Гижжа касаллиги.

Оқатиргулнинг гулига укроп, арпабодиён ёки сано е
олтингугурт қўшиб ишлатилса, аскаридозга қарши яхши таъсир қилади.

Юрак касалликлари.

Гуллаган қисмидан икки ош қошиғини кечкурун
термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйиб қўйилади. Эрталаб сузиб олинади
кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан юрак невроз
ичилади.
*
Арпабодиён меваси ва бўйимодарон ўтидан бир қисмдан, арслонқуйрук
ва доривор валериана илдизидан икки қисмдан олиб йиғма қилинади. Бир
қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сунг
олиб, кунига уч маҳал ярим стакандан ичилади.


(ТАБОБАТ КОМУСИ )


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3
📝ОНАЛИК МУҲАББАТИ.

Қизалоқ эсини таниган кундан бошлаб онасидан чексиз меҳр кўрганди. Онаси уни ширин сўзлар айтиб эркалар, қизини беғубор, гўзал малика дер, қизалоқ онасидан эшитган бу сўзларга ишониб улғаяётганди. Онаси унга юзларидан нур таралишини, оҳу кўзли эканини айтишдан чарчамасди. Онасининг биттагина фарзанди эди у.
Аммо мактабга чиқа бошлаганида ҳамма нарса ўзгарди. Синфдошлари унинг ҳеч гўзал эмаслигини, ҳатто юз-кўзи хунук қизлигини айтиб қизалоқни хафа қилдилар. Аввал у бундай гап-сўзларга парво қилмади. Чунки ҳали синфдошлари билан унчалик яқин дўст эмасдилар, ҳамма бир-бирини ёқтирмасди, бегоналар эдилар. Йиллар ўтиб, катта бўлгани сари ҳақиқатни била бошлади. Онасининг пахтадай юмшоқ деган юзи чўтир тери билан қопланган эди. Оҳу кўзли деган кўзлари хонасидан чиққулик бўлиб бақрайиб турар, бунинг устига кўз нурлари ҳам заиф эди. Вужуди ҳам маликаларнинг танасидек тик ва хушбичим эмасди. Демак, онаси уни йиллар бўйи ёлғонлари билан алдаб келганди.
Кўп ўтмай қизнинг онасига бўлган муҳаббати нафратга айланди. Турмуш қуриш ёшига етганига қарамай, биров унга қарамасди. Бунинг устига ҳар қанча муолажа қилмасин, кўзлари соғайиш ўрнига баттар хиралашиб кетаётганди. Қиз шифокорларнинг унга билдирмай, ўзаро суҳбатлашаётганларини эшитиб қолди. Улар қизнинг кўр бўлаётганини, муолажалар кор бермаётганини гаплашишганди. Қиз тушкунликка тушди ва ўзини ҳануз болалик чоғларидаги муҳаббат билан яхши кўрадиган онасининг ёлғонларига ортиқ чидолмаслигини ўйлаб болалик уйини тарк этишга аҳд қилди. Онаси эса узоқ жойдан иш топганини айтиб, топган пулларини бир қариндошига жўнатишини, ундан қизига қараб юришини ўтинди. Қиз бир муддатдан сўнг кўрмай қолди. Зулмат дунё билан ўзи қолди. Бу орада онасини ҳеч ўйламасди, унинг аҳволи билан қизиқмасди. Унинг назарида онаси ёлғончи эди. Ўлса ҳам парво қилмасди қиз. Бир куни докторлар қизга мос бир жуфт кўз топганларини айтиб уни операция амалиётига қабул қилдилар.
Фақат қиз кўзлари очилиб ўзининг хунук юзини кўришдан қўрқарди. Аммо кўрликдан кўра хунуклик яхшироқ эди. Ҳартугул бировга муҳтож бўлмасди. Қиз амалиётдан сўнг ойнага қарашга журъат қилолмаётганди. Секин-аста ижирғанибгина ойнага қараганди, ҳайратдан чинқириб юборди. Кўзгудан ўзига бир дунё гўзали қараб турган эди. Ҳақиқатдан ҳам ажойиб қиз эди кўраётгани. Юзидаги чандиқлар ҳам йўқолган, ойдек тип-тиниқ эди рухсори. Узун, катта бурни ўзига ярашган, кичрайган, қулоқлари ҳам ярашиқли, ҳурпайган сочлари ҳам тўлқинсимон жингалак ҳолда эди.
Қиз қаршисидаги кекса докторга севинч билан қараб:
- Гўёки, янгидан дунёга келгандекман! деди. Юзимдаги ҳеч бир доғ, яра излари, чандиқ қолмаган. Бир йўла пластик жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказдингизми?
- Йўқ, пластик жарроҳлик қилмадим, қизим, деди кулимсираб. Онангнинг кўзларини сенга ўтказдик. Сен онангнинг кўзлари билан ўзингни кўряпсан!.
Қиз ҳайрат ва даҳшатдан қотиб қолган эди.
Кимнинг қалбида хавотир ва ғам алам юзага келса, қабристонни зиёрат қилсин, касал кўргани борсин ва етимнинг бошини силасин. Она мехрини ва она калбини ана шунда чуниб етиб оласиз Азиз диндошим.
Оналардек буюк неьмат йук экан
Онажонлардек бу‌лиш факат она калбига берилган.

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚


@kanal_55555
👍5❤1
15-хадис

ЖАННАТГА ДОХИЛ КИЛУВЧИ АМАЛ

Абу Ҳурайрадан:
“Касам ичаманки, мен мусулмонларга халақит берадиган
йўл устидаги бир дарахтни кесгани учун (Раббининг ризосига
эришган) бир одамнинг жаннатни кезиб юрганини кўрдим”.

Муслим, 1914

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1