TABOBAT OLAMI 📚📚
850 subscribers
635 photos
461 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
Муслимнинг шундай ривояти бор:
"Бирор мусулмон эккан дарахтнинг мевасидан кимдир еса,
у хоҳ инсон бўлсин, хоҳ ҳайвон ёки куш
дарахтни эккан ки-
шига киёматга кадар садака савоби берилади".

Муслим, 664,665; Бухорий, 656
-

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Чунки совук мизож сабабли пайдо бўладиган бузуқ иштаҳада ова
кат сингмайди ва озиқлантирмайди. Ҳолбуки, кўпроқ вақт болаларда
овкатнинг сингиши энг яхши ҳолда бўлади. Агар шундай бўлмаса,
болалар [баданига] сарф бўлувчи нарсалардан кўра кўпроқ бадални,
яъни овкатни қабул қилиб ўсаётган булмас эдилар. Лекин гоҳо, бо-
лаларда баднафсликлари, овқатларига
хом, ёмон нарсаларни кўп ейишлари ва буларни ейиш устига зарарли
кам эътибор берганликлари,
ҳаракатларда бўлишлари сабабли // уларда
йигилиб, кўпроқ тозаланишга
чиқиндилар купрок 96
нинг] ўпкалари кўпроқ тозаланишга муҳтож бўлади. Шунинг учун
мухтож бўладилар. Хусусан [улар-
[уларнинг] томир уриши тўлиқ бўлмаса ҳам, кетма-кет,
шиддатлироқ бўлади, чунки қувватлари ҳали тўлиқ бўлмаган бўла-
ди. Жолинус баён қилишни ўз устига олган бола ва усмир
ҳақидаги сўз шудир, унинг баёнини биз ўз сўзимиз билан бердик.
Сўнгра, билмогинг керакки, ўсишдан тўхташ ёшидан кейин ис-
тез-тез ва
мизожи
табииëт
сиклик озайишга бошлайди. Бунинг сабаби ўраб турган ҳаво иссик-
ликнинг моддасини, яъни хулликни шимиб олиши, [ҳавога бадан]
ичкарисида бўлган туғма иссиклик ҳамда, кундалик ҳаётда зарур
бўлган гавда ва руҳга оид ҳаракатларнинг ёрдам бериши ва бунга
[киши] табиатининг доимо карши туришига ожизлигидир. Чунки
хамма жисмоний қувватлар тугалланувчидирлар, бу нарса
илмида баён килинган. [Жисмоний қувватларнинг] таъсири [модда-
ни аъзога киритишда] доимий бўлиб турмайди. Агар қувватлар туга-
майдиган тўла, [баданда] сарф бўлганнинг ўрнига доимо баробар
бир микдорда бадал келтириб турар эди. Лекин сарф бўлиш бир миқ-
дорда эмас, балки бадали сарф бўлганга баробарлаша
сарфланиш доимо, кун сайин орта борар ва натижада нихоятсиз сарф
ҳўлликни йўқ қилиб юборар эди.
олмагач,
бадалнинг озайиб ва сарфнинг
Бу мумкин эмас! Икки нарса
ортиб бориши, қувватларнинг озайишига ва ўсишдан қайтишга ёрдам
берувчилардир. Шундай булгач, моддани йўқ қилиш, балки иссикликни
сўндириш зарур бўлиб қолади. Хусусан иссикликнинг сўниши модда-
нинг ёрдами туфайли бўлса, унга бошка бир сабаб имкон беради, бу
сабаб шундай чет ҳўлликдирки, ҳазм бўлган овкатнинг бадали йўқли-
гидан доимо пайдо булиб туради. Ўша чет хуллик иссикнинг сўниши-
га икки сабабдан ёрдам беради. Бири - бўғиши ва кўп йигилиши би-
- кайфият қаршилиги билан. Чунки бу чет хўллик
лан, иккинчиси -
балгамли ва совукдир. Ана шу иссикликнинг сўниши ҳар бир киши
учун вақти белгиланган табиий ўлимдир. Чунки у кишининг аввалги
мизожига қараб, хулликни сақловчи қувватининг сақлашни устига
ажал [мухла-
олиши мана шу вақтгачадир. «Ҳар кишига
ти]-" ва ҳар муҳлатга ўлчов бор»¹. Уша ажал кишиларда
аталган
мизожларнинг турлилиги билан турличадир .



АБУ АЛИ ИБН СИНО.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3
Муолажалардан тавсиялар

БОДОМ

Асабийлик. Мағзини янчиб, шакар ёки асалга аралаштириб, мунтазам истеъ-
л қилиб юрилса, асабни яхшилайди, мияни қувватлантиради, ақлни зиёда-
штириб, фикрни тиниқлаштиради.

Бепуштлик.

Бўйида бўлишни хоҳлаган аёл бодом ёғига қуён ўтини аралаштириб
, бир бўлак қўй юнгига ботириб фаржига қўйса ва бир соатдан кейин эри билан
қўшилса, ҳомиладор бўлади.

Бод (ревматизм).

20-25 дона ширин бодом мағзини ярим кг тоза асал ёки
эқ глюкозага солиб ҳовончада туйилади. Лимондан икки донасининг уруғини
б пўсти билан гўшт қиймалагичдан ўтказилади. 5 г дан валериана ўти, дўла-
дамламаси ҳамда 5-10 та яшил ёронгул баргидан олиб, ҳаммаси аралаштири-
и. Овқатдан 20 дақиқа олдин эрталаб, кундузи ва кечқурун болалар бир чой
пикдан, катталар бир ош қошиқдан ичиши тавсия этилади.


ТАБОБАТ КОМУСИ .



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
ФАЙЛАСУФ
(латоиф)
Файласуфларнинг биридан сўрашибди:
- Хотинликка қанақа аёлни танлаган бўлар эдингиз?
Файласуф деди:
- Чиройли аёлни хоҳламайман. Чунки унга бошқаларнинг ҳам ҳаваси келади. Хуник аёлни ҳам хоҳламайман. Чунки нафсим уни хушламайди. Узун аёлни хоҳламайман. Чунки унга бошимни кўтариб қарашга мажбур бўламан. Пакана аёлни ҳам истамайман. Чунки унга бошимни пастга туширишга мажбур бўламан. Семиз хотинни ҳам хоҳламайман. Чунки у мендан шабадани ман қилади. Озғин аёлни ҳам истамайман. Чунки уни хаёл деб тасуввур қилишим мумкин. Шамга ўхшаш оқ аёлни ҳам истамайман. Арвоҳ сингари қора аёлни ҳам хоҳламайман. Мени тушунмайдиган жоҳила аёлни ҳам истамайман. Мен билан гап талашадиган илмли аёлни ҳам хоҳламайман...

Файласуфни Аллоҳ раҳмат қилсин, бўйдоқ ўтиб кетган экан!

Abdulqodir Polvonov
@Sirli_uzz
👍5
18-ҳадис

САВОБ САРИ ТАШЛАНГАН ҚАДАМ
-
Жобир ибн Абдуллоҳдан:
"Салима ўғиллари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мас-
жидларига яқин жойга кўчиб ўтмоқчи бўлишди. Аллоҳнинг
Расули (с.а.в) бу хабарни эшитиб, улардан сўрадилар:
Масжид яқинига кўчмоқчи эканингиз ростми?
– Ҳа, ё Расулуллоҳ! Шундай ниятдамиз.
Салима ўғиллари! Ўз жойингизда қолинг, (масжидга бо-
риш учун) босган ҳар қадамингизга садақа ёзилсин”.


Муслим, 663


Бу ҳадисда, аввало, намоз ўқиш, қолаверса, ҳар қандай
яхши иш учун ташланган ҳар қадам эвазига инсонга са-
воб ва маънавий даражада берилишига ишора бор. Савобга
эришмоқчи бўлган киши қадамларини эзгулик йўлида ташла-
са, бас. ("Салима ўғиллари" - машҳур қабила номи.)



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍4
Халқ табобати ва оммавий
эътикодлар

Дунёдаги барча халқлар хасталикларни даволашда халқ табобати усулларини қўллайдилар. Баъзи жой-
лардаги анъанавий бўлиб қолган қадимги даволаш сирлари авлоддан-авлодга юз йиллар давомида ўтиб
келмокда.


Халқ табобатининг кўпгина усуллари бебаҳодир. Бирок баъзиларининг фойдаси унчалик кўп эмас ёки
умуман хавфли ва зарарли бўлиши мумкин. Халқ табобати усулларидан ҳам замонавий дорилар сингари
эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак.

Ўзингизга зарар етказмасликка ҳаракат қилинг. Сиз хавфсиз бўлган ва
ишлатишни яхши биладиган халк табобати усулларинигина қўлланг.

ЁРДАМ БЕРУВЧИ ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛЛАРИ

Йиллар давомида синалган баъзи халк табобати усуллари куп касалликларни
худди замонавий дорилар сингари ёки улардан хам яхширок даволайди. Улар
одатда арзонрок ва кўп ҳолларда хавфсизрок булади.
Масалан, йўтал ва шамоллашларда тайёрланадиган турли ўсимликларнинг
дамламалари куп шифокорлар ёзиб берган йўтал дориларига нисбатан
фойдалирок бўлади.
Шунингдек, ичи кетаётган болани купрок эмизиш, қоқ хўрда (қайнатилган
гуруч) ва чой дамламалари бериш ҳар кандай замонавий дорилардан хавфсиз
ва фойдалирокдир. Бунда энг муҳими ичи кетаётган боланинг куп суюқлик
ичиши ҳисобланади


Халқ табобати усуллари қўллашдаги чегаралар

Баъзи касалликлар халк табобати усуллари ёрдамида тезрок даволанса,
бошкалари замонавий дорилар ёрдамида даволаниши керак. Айникса, жиддий
касалликларни замонавий тиббиётнинг аралашувисиз даволаш кийин. Зотилжам
(пневмония), кокшол, терлама, сил, чувалчангсимон ўсимтанинг яллигланиши
(аппендицит), жинсий алока оркали юқадиган касалликлар ва тугрукдан
кейинги иситма каби касалликлар замонавий дорилар ёрдамида тезрок
даволаниши мумкин. Ушбу касалликларга чалинганингизда халқ табобати
усулларини куллаб вактни утказмасдан, унинг ўрнига дарҳол замонавий дориларни ишлатинг.
Халқ табобати усулларидан қайси бири фойдали ва кайсилари зарарлилигини билиш қийин. Уларни
пухта ўрганиш керак. Шунинг учун:
ХАВФСИЗРОҚДИР.
ЙУТАЛ, ШАМОЛЛАШ ВА
ОДДИЙ ИЧ КЕТИШНИ
ТУРЛИ ЎСИМЛИКЛАРДАН
ДАМЛАНГАН ЧОЙЛАР
БИЛАН ДАВОЛАШ
ЗАМОНАВИЙ ДОРИЛАРГА
НИСБАТАН ЯХШИРОК
АРЗОНРОК ВА ХАФСИЗРОКДИР

Жуда жиддий касалликларни замонавий дорилар ёрдамида,
иложи бўлса, тиббиёт ходими маслаҳатларига риоя қилган
холда даволаш мақсадга мувофикдир.
Эски ва янги усуллар
Баъзи замонавий усуллар эскиларига нисбатан яхширокдир. Лекин баъзи вактларда эски ва
анъанавий усулларнинг афзал томонлари ҳам булади. Масалан, болалар ёки қарияларни парвариш
қилишнинг анъанавий усуллари замонавий усулларга нисбатан яхшироқ бўлиши мумкин.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3🤔1
​​📝 ​АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.

Манба: «Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан, 298-бет. 
👍6❤1🤔1
19-ҳадис

ҚИРҚ ХИЛ ЯХШИЛИК

Абдуллоҳ бин Амр бин ал-Осдан:
"(Аллоҳ наздида) қирқ хил яхшилик бор. Кимки улардан
бирини савобга эришиш умидида ва ваъда қилинган мукофот-
га ишониб килса, Аллоҳ бу кишини ўша қилган яхши амали
эвазига жаннатга киритади.
Бу яхшиликлар ичида энг афзали, соғилаётган эчкини би-
pop муҳтож кишига сутидан фойдаланиши учун омонатга бе-
ришдир”
.
Бухорий, 2631

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
Яхшиликнинг кирк тури бор, дейишдан мақсад унинг сони
чекланмагани, беҳад кўплигини таъкидлашдир. Яхшилик-
нинг сони ва турини аниқ белгилаб бўлмайди.
Ҳадисдан кўзланган
мақсад қилинган яхшиликка савоб ва мукофот. берилишига ишонтириш кишиларни хайрли ишларни адо этишда мусобакага чорлашдир.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂
ИККИНЧИ ТАЪЛИМ. УНСУРЛАР ТЎҒРИСИДА
БИР ФАСЛ

Унсурларнинг кайси бири бўлса ҳам оддий жисмлар бўлиб, одам
танаси ва бошка нарсалар учун дастлабки бўлаклардир. Оддий жисм-
лар шундай нарсаларки, улар шакли турлича бўлган бўлакларга бў-
линмайди, [балки] мураккаб жисмлар уларга бўлинади. Оддий жисм-
ларнинг аралашишидан коинотдаги турли шаклдаги навлар пайдо
бўлади.
Табиб, унсурларнинг тўртта ва тўрттадан ортиқ эмаслиги тўғриси-
да табиатшунос олимларга ишонсин! Унсурнинг иккитаси
иккитаси огирдир. Енгиллари олов ва ҳаво, оғирлари сув ва ердир.
енгил ва
Ер оддий жисм бўлиб, унинг табиий ўрни ҳамма [жисмлар]нинг
ўртасидир. У, ўз табиати билан ўша ўринда туради, агар ўз ўрнидан
ажраса, яна ўшанга томон ҳаракат қилади. Бу ернинг мутлак оғир-
лигидир. Ернинг табиати совуқ ва қуруқдир, яъни унинг табиати шун-
дайки, ўз ҳолига қўйилса, четдан бирор сабаб уни ўзгартмаса, унинг
табиатидан совуқлик ва қуруқлик пайдо бўлади. Ернинг коинотдаги
[нарсаларда] мавжудлиги тутишга ва барқарорликка, шакл ва тузи-
лишнинг сакланишига ёрдамлашади.
-
Сувга келсак, сув - оддий бир жисм бўлиб, табиий ўрни билан,
ер ва ҳаво ўз табиий ўринларида бўлганларида, ерни ўрайди ва ҳаво-
га ўралиб туради. Шундай ўринда бўлиши унинг нисбий оғирлигидир.
Сув совуқ ва ҳўлдир, яъни унинг табиати шундайки, ўз ҳолига қўйил-
са, четдан бирор сабаб унга таъсир килмаса, унинг табиатида совук-
лик ва хулликдан иборат бир ҳолат пайдо бўлади. Бу ҳолат сувнинг
ЭНГ кичик сабаб
табиатида шундай бир хусусият бўлишидан, яъни
таъсиридан зарраланиб таркалиш ва бирика олиш, турли
кабул кила олишдан иборат. (6) Сув шу хил сабабга учраса ўз вазия-
тини саклай олмайди. Сувнинг коинотда бўлиши мавжуд бўлакларни
майии [юмшок] килиб, уларнинг истаган шаклларни, суратларни,
текисликларни ва тузилишни осон кабул килишлари учундир, чунки
сувнинг тузилиш ва шаклларни бузиши ҳам, қабул қилиши ҳам осон-

АБУ. АЛИ ИБН СИНО

🍇🍇🍉🍉🍐🍐🍍🍍🍑🍑🍓🍓


👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ
👍1
​​Думсиз тулкилар ҳийласи

Қопқон тулкининг думини қисиб, узиб юборди. Бошқа бир тулки ундан: «Думингни нега кесдинг?» деб сўради.

Думи узилган тулки: «Мен ўзимни шундай ҳис қиляпманки, гўё ҳаводаги қушдекман. Қанчалар ёқимли!», деди.

Бу гапни эшитган нариги тулки ҳам думини кесди ва ҳеч қандай роҳатни эмас, балки қаттиқ оғриқни сезди.

Унга жаҳл билан: «Нега мени алдадинг?!» деди.

Бу саволга: «Агар бошқа тулкиларга ҳам кесган жойинг оғриётганини айтсанг, улар думларини кесмайдилар ва бизни масхара қиладилар», деди.

Шу зайлда улар йўлида учраган тулкиларга ўзларини роҳатда юрганларини айтар, натижада, кўплаб тулкилар уларга алданиб, думларини кесиб, думсиз қолар эди.

Бориб-бориб думсиз тулкилар думли тулкини кўрсалар, уни масхара қиладиган бўлишди.

Агар фасод, бузуқилик кўплаб инсонларга ёйилса, улар солиҳларни масхара қилиб, уларнинг бу ишларида айблайдиган бўлиб қолишади.
👍2
20-ҳадис

ЭНГ ОҒИР КУНДА

Адий ибн Ҳатимдан:
"Сизлардан ҳар бирингиз Рабби билан ҳеч қандай восита-
чисиз гаплашади.
Киши (ўша кун) ўнгига қарайди, (дунёдан) келтирган хайр-
ли амалларидан бошқа нарсани кўрмайди.
Чап томонга қарайди, у ерда ёмон амалларини кўради.
Олд томонга қарайди, қаршисида дўзахни кўради.
Шундай экан, яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам, дўзах
оловидан қутулишнинг йўлини изланг. Шунга ҳам имкони бўл-
маган одам кишиларга яхши сўз айтиб, ўзини дўзахдан асра-
син".

Бухорий, 6023; Муслим, 1016


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴


Инсонни кутадиган энг катта хатар жаҳаннам азобидир. Бу
дунёда улкан хавфдан қутулишнинг чораси кўрилади. Дўзах-
га тушишдан сақланиш ниятида қилинган ҳар қандай яхши
амал уни бажарган киши билан дўзах орасига тўсиқ кўяди. Ин-
сон уни дўзахдан сақлайдиган бундай тўсиқларни кўпайтири-
ши керак. Бошқаларга берадиган ҳеч нарсаси бўлмаган киши
беҳуда сўзлар ўрнига кишиларга ширин сўзлар, яхши ниятлар
айтиб, ўзини дўзах оловидан ҳимоя этиши мумкин.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1😱1
Осондир Шунингдек, курук нарсаларнинг шаклий
тузилишларни қабул
қилиши ва бузиши қийиндир. Качон қуруқлик ҳўллик билан қўшилса,
курук нарса ҳўлликдан фойдаланиб, чўзилишни ва шаклланишни осон
қабул қилади. Ҳўллик қуруқликдан фойдаланиб, ўзида пайдо бўлган
қаттиқлик ва тикликни саклай олади. Қуруқ ҳўлга қўшилиб, сочилиш-
дан [қутилиб] тўдаланиб туради. Ҳўл қуруққа қўшилиб, оқиб кетишдан
сакланади.
Ҳаво оддий бир жисмдир. Табиий ўрни // - сувдан юкори, олов-
дан пастдадир. Шундай бўлишига сабаб нисбий енгиллигидир. Табиати,
юқорида айтганимизча, иссик ва ҳўлдир. Ҳавонинг коинотда мавжуд-
бўлиши
лиги бор нарсаларнинг сийракланиши, латиф бўлиши, енгил
ва кўтарилиши учундир.
гумбазининг
Олов оддий бир жисмдир. Табиий ўрни унсурларга тегишли ҳам-
ма жисмларнинг юқорисидадир. Оловнинг ўрни осмон
шундай бир ботик сатҳидаки, вужудга келиш ва бузилиш ўша ерга
бориб тугайди. Оловнинг шундай ўринда бўлиши унинг мутлақ енгил-
лигидир. Унинг табиати иссик ва қуруқдир. Оловнинг коинотда мав
жудлиги унсурларнинг етилиши, латиф бўлиши, аралашиши, улар ор-
кали ҳавога тегишли моддаларни ўтказиши ва икки огир совук унсур
[ер ва сув]дан совукликни кетказиш учундир. Шу икки унсурдан со-
вуклик кетиб, улар оддий унсурликдан аралашган ҳолатга ўтадилар.
Икки огир унсур [ер ва сув] аъзоларнинг пайдо бўлишига ва
туришига ёрдам берадилар. Икки енгил унсур [авова олов], гарчи
аъзоларни дастлаб ҳаракат қилдирувчи¹ нафснинг ўзи бўлса ҳам, руҳ-
ларнинг пайдо бўлишига ва ҳаракатланишига ёрдам берадилар. Ана
шулар унсурлардир.


АБУ АЛИ ИБН СИНО


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2🥰2
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистонда богчаларнинг бирида булган холат кайердалиги номалум илтимос видеони максимал даражада телеграм группаларга таркатинг масул шахслар бу аел билан шугулланиши ва изох бериши учун


Iltimos Azizlar bu videoni iloji boricha kòproq tarqating
😱4👍2