TAVSIYA
186K subscribers
560 photos
8 videos
562 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
Электромобиллар эркакларни бепушт қиладими?

⏺Ҳозирги илмий тадқиқотларга кўра, электромобиллар чиқарадиган электромагнит майдон (EMF) даражаси халқаро хавфсизлик меъёрларидан анча паст.

⏺Электромобил ичидаги магнит майдон одатда 0.1–2 микротесла атрофида бўлади — бу инсон саломатлиги учун белгиланган хавфсиз чегарадан паст.

⏺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ҳам паст даражадаги электромагнит майдонлар эркак фертилитетига аниқ зарар етказиши исботланмаганини билдирган.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тамаки билан боғлиқ ўлимлар бўйича энг охирги расмий ҳисобга кўра: 2021 йили Ўзбекистонда 16 996 нафар одам тамаки (асосан сигарет) сабабли касалликлар оқибатида вафот этган. (GBD / GSTHR статистикаси)

⏺Ўзбекистон бўйича ҳар куни тахминан ≈ 46–47 нафар одам тамаки туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

⏺ЖССТ маълумотига кўра, мамлакатда тахминан 3.8 миллион киши сигарет чекаяди (2024га яқин бахо).

Ушбу маълумотлар тиббий статистик асосга эга бўлиб, сигарет чекишнинг жиддий соғлиқка таъсирини яна бир бор тасдиқлайди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуснбузарларни сиқсангиз, ўрнида доғлар қолади

⏺Кўпчиликнинг юзига ҳуснбузар тошганда қўл билан кўп теккизилиб, ҳуснбузар сиқилганда ва қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида доғлар қолиб кетади.

⏺Бундай вазиятда юзга умуман тегиш мумкин эмас. Акс ҳолда қарийб 100 фоиз бемор юзида доғ қолади. Айниқса буғдойранг териларда доғ қолиш фоизи катта бўлади. Доғ қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаш фойда беради.

Шунингдек, ҳуснбузарни сиқиш бунданда оғир асоратларга ҳам олиб келиши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЁҚ ҲИДИДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ ОДДИЙ УСУЛИ

Оёқ ҳиди безовта қиляптими? Буни тез ва осон ҳал қилиш мумкин!

⏺1 литр илиқ сув
⏺4 ошқошиқ туз
⏺6 томчи ёд

Ҳаммасини аралаштириб, оёқларингизни 10 дақиқа шу эритмада ушлаб туринг. Бир неча кунда ҳиддан асар ҳам қолмайди!

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Киви билан қаришни секинлаштиринг

Ҳар бир аёл ундан фойдаланиши керак!

⏺Киви С витаминига бой: 100 г таркибида 180 мг витамин C мавжуд бўлиб, бу кунлик этиёждан икки баравар кўпдир!

⏺Витамин C коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, терини эластик қилади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​Уйқусизликнинг «асорати» 2 ҳафтагача сақланиши мумкин!

​⏺Бир кунлик уйқусизлик фақат эртаси куни чарчоқ беради, деб ўйлайсизми? Аслида ундай эмас.

​Мия сканерлари шуни кўрсатдики: Бундан 2 ҳафта олдинги уйқу режимингиз ҳозирги диққатингиз, хотирангиз ва кайфиятингизга бевосита таъсир қилади.

​Хулоса оддий: Бугунги тўйиб ухлашингиз — фақат эртанги кун учун эмас, балки келгуси икки ҳафталик самарадорлигингиз учун қилинган инвестициядир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нега рўза тутиш организм учун фойдали?

Илм-фан буни "Аутофагия" (ўз-ўзини ейиш/янгилаш) деб атайди.

⏺Тозаланиш: Очлик пайтида тана ташқаридан энергия ололмагач, ичкаридаги "чиқинди" ва зарарли ҳужайраларни парчалаб, озиқланишни бошлайди.

⏺Профилактика: Бу жараён саратон ва бошқа оғир касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

⏺Нобел тан олган факт: Бу кашфиёт учун 2016-йилда япон олими Нобел мукофоти билан тақдирланган.

Соғлом бўлиш учун йилига бир марта танага бундай "дам бериш" жуда муҳим.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўкиниш фойдалими?

⏺Тадқиқотлар шуни кўрсатадики инсон ҳиссиётларини (ғазаб, стресс, оғриқ) ичига ютиши юрак-қон томир тизимига катта зарба беради. Сўкиниш эса ўша лаҳзада "эмоционал клапан" вазифасини ўтайди — босимни ташқарига чиқаради.

Илм-фан нима дейди?

⏺Оғриқни камайтиради: Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, лат еганда ёки куйганда сўкинган одамлар оғриққа 50% чидамлироқ бўлишар экан.

⏺Стрессни туширади: Қисқа муддатли сўкиниш қондаги кортизол даражасини пасайтириши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кетма-кет тўрт кун компьютер ўйинлари ўйнаган талаба вафот этди

Маълум бўлишича, тўртинчи куни у ҳожатхонага бораётганда тўсатдан хушидан кетган ва ерга қулаган.

Шифокорлар текширувдан сўнг, миядаги артерия ёрилиши оқибатида кучли қон кетиши юз берганини аниқлашган. Фавқулодда жарроҳлик амалиёти ўтказилганига қарамай, унинг аҳволи оғирлигича қолган.

Талаба сунъий нафас олиш аппаратига уланган ва қон босимини барқарор ушлаб турувчи дорилар берилган. Бироқ, бир неча ой ўтиб у вафот этган.
Ҳодиса Тайванда содир бўлган.

Мутахассислар бундай ҳолатларни узоқ вақт танаффуссиз компьютер ўйинлари ўйнаш билан боғлиқ хавф сифатида баҳоламоқда. Уларнинг таъкидлашича, соатлаб экран қаршисида қолиш соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Ҳомиладорликда эрталабдан кўнгил айнишини олдини олиш учун самарали тавсиялар

⏺Эрталаб кўнгил айниши билан оғриган ҳомиладор аёллар майин майдаланган шаклдаги хушбўй ва сувли гиёҳли мевасини чайнаб, эрта тонгда оч қоринга ютиб юбориши мумкин.

⏺Ҳомиладор аёллардаги бу кўнгил айнишини камайтириш учун кун давомида шакарсиз гиёҳли чой ичиш ҳам фойдали.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аспирин юздаги тешикларни (порани) камайтиради

Аспирин ёғ безларининг секрециясини нормаллаштиради. Бунинг натижасида поралар ҳажми еамаяди. Тери ёрқин ва силлиқ бўлади.

Тайёрлаш: беш дақиқадан кўпроқ вақтни талаб қилмайдиган ниқоб:

⏺7 та қопламасиз аспирин таблеткалари
⏺3 ош қошиқ табиий йогурт ёки сметана
⏺1 ош қошиқ асал.

Ниқобни тоза юзга суртинг, 3-5 дақиқа ушлаб туринг, кейин сув билан ювинг

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чақалоқлар сочини кал қилиб олиш фойдалими?

⏺Чақалоқларнинг сочини кал қилиб олиш, сочнинг ўсишини тезлаштирмайди ва қалин бўлишини ҳам таъминламайди, чунки сочларни алмашиниши ва янгиланиши учун вақт керак. Бу жараённи организмнинг ўзи генетик маълумотларга асосланган ҳолда, маълум алгоритмлар асосида амалга оширади.

⏺Соҳа мутахассислари ҳам чақалоқнинг сочини кал қилиб олишни тавсия қилишмайди. Чунки устаранинг ўткир тиғи боланинг нозик, таъсирчан терисини ва ҳали тўлиқ ривожланмаган соч илдизини зарарлаши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⏺Яна бир оғир статистика: Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 15-19 ёшли қизлар ўртасида оналик ҳолатлари сони ўсгани кузатилмоқда. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 20 ёшгача фарзанд кўрганлар сони 2015 йилда 33156 нафар бўлса, 2024 йилда 52058 нафар аёллар шу ёшга қадар болали бўлишган.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рўза пайтида бош оғриғи нега кучаяди?

Тиббий кузатувларга кўра, мазкур ҳолатнинг энг кенг тарқалган сабаби сувсизланишдир. Кун давомида суюқлик қабул қилинмаганда қон ҳажми бироз камаяди, бу эса мия қон томирларига таъсир қилиб, оғриқ рецепторларини қўзғатади.

Шу сабабли, шифокорлар ифторлик ва саҳарлик оралиғида суюқликни бирданига эмас, босқичма-босқич, бўлиб-бўлиб ичишни тавсия қилади.

Шунингдек, рўза бошланишидан олдин мунтазам қаҳва ёки чой ичиб юрган одамларда бош оғриғи кўпинча кофеин етишмовчилиги билан боғлиқ бўлади. Неврология бўйича кузатувларга кўра, кофеин қон томирларини торайтиради. Уни бирдан тўхтатганда томирлар кенгаяди, бу эса бош оғриғини келтириб чиқаради.

Мазкур жараёндан келиб чиқиб, мутахассислар кофеин қабул қилишни босқичма-босқич камайтиришни тавсия қилади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Сочларингизни иссиқ сув билан ювманг

Кўпчилик соч ювишда қўпол хатога йўл қўяди ва сочларни жуда иссиқ сув билан ювишади, бу эса ёғ безларини фаоллаштиради ва сочларнинг тез ёғланишига сабаб бўлади.

Энг яхшиси, бошни илиқ ёки иссиқроқ сув билан ювиш керак. Айнан шу ҳарорат бош терисини яхши тозалашга ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.

Жараён охирида сочни совуқ сув билан ювиш мақсадга мувофиқдир, бу эса соч илдизларини қон билан таъминланишини рағбатлантиради ва сочларни ялтиратади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Йиглаш хам фойдали

Бир неча дакикалик кўз ёши кўз микроблари ва бактерияларини 90 фоиз "ўлдириш" хусусиятига эга.

Бундан ташкари, йиглаш кўз ёши каналларини тозалайди, кўз олмасини намлантиради. Психологик енгиллик бахш
этади ва стрессларни бартараф килади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Сочни ўстирувчи ва уни
калинлаштирувчи никоб


2 ошкошик канакунжут ёгига 2 ошкошик пиёз суви солиб
аралаштирилади.

Тайёр масса бош терисига суртилади ва айланма харакат билан массаж килинади. Шу холатда бир соат колдирилади ва сўнгра бош илик сувда ювилади.

Муолажа хафтада бир марта такрорланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Нима сабабдан ҳожатхонага боришни кечиктириб бўлмайди?

Бу вақтда сийдик пуфаги организмдан чиқариб юборилиши керак бўлган турли хилдаги бактериялар, кислота ва аммиак каби чиқиндилар билан тўлган бўлади. Агар улар узоқ вақт «ичкарида» қолиб кетса, сийдик йўллари ва сийдик пуфагига зарар етказиши, сурункали циститни қўзғатиши ҳамда пиелонефритни юзага келтириши мумкин.

Унутманг, агар ҳожатхонага бориш истаги пайдо бўлса, сиз бу ишни 10–15 дақиқадан ортиқ ортга сурмаслигингиз керак.

TAVSIYA обўна бўлинг
БОШ БАРМОҚҚА ҚАРАТА ПУФЛАШ СТРЕССНИ ЕНГИЛЛАШТИРИШИ МУМКИН

Буни бир неча марта такрорланг. Эътиборни бош бармоқ учига қаратиб, ҳаракатни бир томонга йўналтиринг.

Бу орқали қон босими пасаяди, юрак уриши нормаллашади, нафас олиш меъёрига келади.

TAVSIYA обўна бўлинг
🥲 Eski rasmlaringiz sifati pastmi?

Sun’iy intellekt yordamida ularni 4K sifatga olib chiqish mumkin.

Bunda sun’iy intellekt to’liq yordam beradi, qanday qilib tayyorlash va sizga BEPULga o’rgatamiz.

Pastdagi tugmani bosing va Sun'iy intellekt uchun promtni bepulga oling!

👉🏻 BEPULGA SINAB KO’RISH