TAVSIYA
187K subscribers
560 photos
8 videos
562 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
Тез ҳаракатланиш кон томирлари деворининг эластиклигини
оширади ва капеллярлар тармоғини кенгайтиради.

Секин юрадиган одамларда қон айланиши суст бўлгани сабабли, мия томирларида микро-тромблар шаклланиши ва қон босими ортиши кузатилади. Тез юриш эса бош мия пўстлоғининг қон билан тўлиқ тўйинишини таъминлаб, микроинсульт ва қон томир тизими билан боғлиқ бўлган когнитив пасайишларнинг олдини олади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, помидордаги ликопин моддаси эркаклар организмида энг кўп простата бези тўқималарида тўпланади.

Помидорни мунтазам истеъмол қилиш эркакларда простата бези яллиғланиши (простатит) ва унда хавфли шишлар (рак) ривожланишининг олдини олишда энг кучли табиий ҳимоячи ҳисобланади. Шунингдек, у эркаклик қувватини оширишга ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Инсон организмида кучли стресс, гормонал бузилишлар (айниқса, қалқонсимон без касалликларида), ҳомиладорлик ёки баъзи дори воситаларини қабул қилиш пайтида тернинг кимёвий таркиби ва рН даражаси ўзгаради.

Агар танада бирор ички ўзгариш бўлса, тер таркибида азот ва олтингугурт бирикмалари кўпаяди. Бу эса тилла буюмнинг бирдан ва тез қорайишига ёки терини бўяшига олиб келади. Яъни, бу оғриқнинг ўзидан эмас, балки касаллик туфайли тер таркиби ўзгарганидан далолат беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Соғлом боланинг организми тинмай ривожланади, мушак ва суяк тизими ўсиши учун унга фаол ҳаракат сув ва ҳаводек зарур.

Боланинг уйни тўполон қилиши, югуриши — бу табиий жараён. Агар соғлом бола кун бўйи телефонга тикилиб, мутлақо ҳаракатсиз ўтирса, мана шуниси соғлиқ учун хавфлидир. Ота-онанинг вазифаси — болани уришиб, сўкиб синдириш эмас, балки унинг мана шу ортиқча энергиясини спорт тўгараклари ёки фойдали машғулотларга йўналтиришдир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Психологияда ўз суратларига тез-тез қараш ва турли қиёфаларда расмга тушиш инсоннинг ўз танасини борлигича қабул қилишига ва ички комплекслардан халос бўлишига ёрдам бериши исботланган.

Расмга тушиш орқали инсон ўз қиёфасини ташқаридан кузатиш имконига эга бўлади. Бу вақт ўтиши билан ўзига бўлган ишончни кучайтиради, одамлар билан мулоқотда ва камера қаршисида ўзини эркин тутиш қобилиятини шакллантиради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Бодринг таркибининг ўртача 95-96 фоизи табиий сувдан иборат бўлиб, у оддий сув эмас, балки ҳужайра даражасида жуда осон сўриладиган тирик суюқликдир.

Жазирамада кўп бодринг ейиш юқорида айтиб ўтилган кунлик сув балансини таъминлашга жуда катта ёрдам беради. У танани ичидан салқинлатади, чанқоқни босади ва иссиқда қоннинг қуюлишиб кетишининг олдини олади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Куннинг энг фаол ва хавфли қуёш нурлари соат 11:00 дан 16:00 гача бўлган вақтга тўғри келади. Бу вақтда иссиқлик уриши ва қон босими ошиши хавфи максимал даражада бўлади.

Иложи борича куннинг мана шу қисмида очиқ ҳавода, қуёш остида узоқ қолмасликка ҳаракат қилинг. Агар юриш ёки бошқа спорт машғулотлари билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, уларни фақат эрта тонгда (соат 08:00 гача) ёки кечки салқин тушганда (19:00 дан кейин) бажаринг.

TAVSIYA обўна бўлинг
Жийда таркибида юқори дозада С витамини, калий ва нафас йўлларидаги яллиғланишни олувчи табиий бирикмалар бор.

Шамоллаш, сурункали бронхит ва кучли йўтал пайтида жийда ейиш (ёки унинг қайнатмасини ичиш) бағам (балғам) кўчишини осонлаштиради. У томоқдаги оғриқ ва қичишишни қолдириб, ўпка фаолиятини тиклашга ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Психологияда инсон сўз билан айта олмаган ички оғриқлари, тажовузкорлиги ёки хафагарчиликларини чизиш орқали қоғозга кўчириши исботланган.

Ранглар ва шакллар орқали ички салбий энергия ташқарига чиқиб кетади. Бу руҳий босимдан халос бўлишга, тушкунлик, депрессиядан осонроқ чиқишга ва руҳий мувозанатни тиклашга ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Ўсимлик ёғлари қайта ва юқори ҳароратда қиздирилганда, уларнинг кимёвий тузилиши бузилади ва оксидланиш жараёни бошланади. Бунда инсон организми учун энг хавфли канцероген — акриламид моддалари ажралиб чиқади.

Қайта қиздирилган ёғда тайёрланган таомларни мунтазам истеъмол қилиш ҳужайралар даражасида мутацияларга олиб келади ва ошқозон, ичак ҳамда жигарда саратон (рак) касалликлари ривожланиши хавфини бир неча баробар оширади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Вақт ўтиши билан тушнинг кимёвий таркиби ўзгаради, у қуюқлашиб, қурий бошлайди ва ўз хусусиятини йўқотади.

Эскирган туш кирпикларда жуда оғир қатлам бўлиб қолади, уларни бир-бирига ёпиштиради ва кун давомида тўкила бошлайди. Бу эса нафақат тартибсиз кўриниш ҳосил қилади, балки кирпик толаларини заифлаштириб, уларнинг синиши ва тўкилишига олиб келади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тинмай ишлаш ва дам олмаслик танада сурункали стресс гормони — кортизолнинг доимий равишда баланд бўлишига олиб келади. Кортизол эса тестостероннинг энг асосий кушандасидир.

Иш ортидан қувиб, дам олишни унутган эркакларда тестостерон тез тушиб кетади. Бу эса куч-қувватсизлик, доимий ҳолсизлик, семириш, соч тўкилиши ва эрта қаришга олиб келади.
Оила даврасида жонли ва самимий суҳбат қурилганда, миянинг иш билан банд бўлган соҳалари дам олади ва янгиланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Инсон мияси янги таассуротлар, ранглар ва одамлар билан жонли мулоқотда бўлгандагина бахт ва тетиклик гормонларини (серотонин, дофамин) етарлича ажратади.

Бир хил муҳитда тўрт девор ичида узоқ вақт қолиш хавотир ҳиссини оширади, уйқу тизимини бузади ва сурункали депрессияга йўл очади. Инсон ижтимоий алоқалардан узилиб, одамларга қўшилишдан чўчийдиган бўлиб қолади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кўпинча соч илдизи соғлом бўлса-да, бош терисида қон айланиши сустлиги сабабли озуқа моддалари унга етиб бормайди.

• Қўл массажи: Ҳар куни ухлашдан олдин 5-10 дақиқа давомида бармоқ учлари билан бош терисини юмшоқ, айланма ҳаракатлар билан массаж қилинг.
• Табиий ёғлар билан ниқоб: Ҳафтада 1 марта соч илдизларига илиқ канакунжут ёғи (касторовое масло) суртиб, устидан сочиқ ўранг. 1 соатдан кейин безсульфатли шампунь билан ювиб ташланг. Бу соч фолликулаларини уйғотади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Косметик пахтали таёқчаларнинг қутисига эътибор берсангиз, у ерда "Қулоқ канали ичига тиқилмасин" деган ёзувни кўрасиз. Инсон таёқча билан қулоқ ичини тозалаганда, тўпланган ёғнинг фақат кичик бир қисминигина ола билади, қолган катта қисмини эса қулоқ пардаси (барабанная перепонка) томон чуқурроқ сиқиб, зичлаб қўяди.

Пахтали таёқчалардан мунтазам фойдаланиш вақт ўтиши билан қулоқ ичида қаттиқ олтингугурт тиқини (серная пробка) ҳосил бўлишига ва эшитиш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Энергетиклар таркибида ҳаддан ташқари кўп миқдорда кофеин ва таурин моддалари мавжуд. Бу моддалар бир вақтнинг ўзида юрак уришини тезлаштиради ва қон томирларини кескин сиқиб қўяди.

Энергетик ичганда қон босими (давление) бирдан кўтарилиб кетади ва юрак бир маромда эмас, балки тартибсиз ура бошлайди. Бу соғлом эркакларда ҳам тўсатдан юрак хуружи (инфаркт) ёки қон томир ёрилиши (инсульт) хавфини бир неча баробар оширади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Бир шиша (500 мл) оддий газли ичимлик таркибида тахминан 10-12 чой қошиқ шакар мавжуд. Бу инсоннинг бир кунлик меъёридан анча юқори.

Шакарнинг бундай улкан миқдори қонга сўрилганда ошқозоности безига кучли юклама тушади ва инсулин гормони кескин сакрайди. Ортиқча фруктозани эса жигар қайта ишлашга улгурмай, уни тўғридан-тўғри ёғга айлантиради. Бу одат семириш, жигар гепатози ва 2-тур қандли диабет касаллиги хавфини бир неча баробарга оширади.

TAVSIYA обўна бўлинг
АҚШнинг Миннесота университети томонидан 10 йил давомида ўтказилган йирик тадқиқот шуни кўрсатдики, уйида мушук боқадиган инсонларда инфаркт ёки инсультдан вафот этиш хавфи мушук боқмайдиганларга қараганда 30% пастроқ бўлади.

Мушукни силаш ва у билан вақт ўтказиш қон босимини туширади, юрак уришини меъёрлаштиради ва томирлардаги спазмларни ёзади. Бу эса юрак-қон томир тизимини ортиқча зўриқишдан асрайди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Жазирамада деразаларни очиб қўйиш хонани салқинлатмайди, аксинча, кўчадаги +40°...+45° даражали иссиқ ҳавони уйга ҳайдайди.

• Кундузи соат 10:00 дан 17:00 гача барча ойна ва пардаларни зич ёпиб қўйинг. Иложи бўлса, ойналарга акс эттирувчи фольга ёпиштиринг.
• Катта чойшаб ёки сочиқни совуқ сувда ҳўллаб, сиқиб, очиқ дераза ёки вентилятор қаршисига осиб қўйинг. Ундан тараладиган намлик хона ҳароратини 3-4 даражага туширади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Асабийлик пайтида инсон ўз фикрлари ва туйғулари устидан назоратни йўқотади. Сақич чайнаш эса диққатни жисмоний ҳаракатга йўналтиради.

Бир маромдаги чайнаш ҳаракати асаб тизими учун ўзига хос тинчлантирувчи ритмни ҳосил қилади. Бу сизни стресс чақирган обьектдан чалғитиб, фикрларингизни жамлашга ва вазиятга совуққонлик билан баҳо беришга ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг