TAVSIYA
186K subscribers
560 photos
8 videos
562 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
Саҳардаги ҳаво мияга қандай таъсир қилади?

Тонг отишидан олдин (саҳарда) ҳавонинг таркиби ўзгариб, унда "манфий ионлар" жуда кўпаяди. Тун бўйи ухлаб, ҳавоси димиқиб қолган хонадан чиқиб, саҳардаги ҳаводан нафас олганингизда, бу "витаминлар" қонга тез сўрилади. Натижада мияга кислород етиб бориши кескин ошиб, уйқусираш ва мудроқ йўқолади.

Тавсия: Эрталаб кўзингизни очгач, биринчи ишингиз ижтимоий тармоқларни текшириш эмас, деразани кенг очиб ёки ташқарига чиқиб 10 марта чуқур нафас олиш бўлсин. Бу кофесиз, мутлақо табиий ва энг кучли энергия манбаидир!

TAVSIYA обўна бўлинг
Ишдан келдингизми? Ҳозироқ ялангоёқ бўлинг

Оёқ кафтимизда бутун тана ҳароратини ва стрессни назорат қилувчи махсус томирлар бор. Кун бўйи пойабзал ичида қизиб юрган оёқлар мияни доим "таранг" ҳолатда ушлаб туради. Уйда ялангоёқ юрганда оёқлар совийди ва мияга зудлик билан "Хавф ортда қолди, иш тугади, дам ол!" деган сигнал юборади

Асабийлашиб ёки қаттиқ чарчаб уйга келсангиз, дарҳол оёқяланг бўлинг ёки оёқларни салқин сувда ювинг. Бу миядаги чарчоқни ҳар қандай доридан кўра тезроқ тарқатадиган энг зўр табиий усулдир!

TAVSIYA обўна бўлинг
Нега эрталаб кўп эснаймиз? (Бу чарчоқдан эмас!)

Принстон университети олимларинг аниқлашича: Эснаш — бу миянинг "радиатори" (совитиш тизими) ҳисобланади. Тун бўйи иссиқ ётоғимизда ухлаганимизда, бош миямизнинг ҳарорати бироз кўтарилади. Эрталаб уйғонганда мия тезроқ "ишчи ва тетик режимга" ўтиши учун у тезда совиши керак бўлади.

Биз чуқур эснаганимизда, жағ мушаклари максимал даражада тортилади (бу мияга қон боришини кучайтиради) ва оғиз орқали ичкарига кирган салқин ҳаво қон оқими орқали мияни тезда совитиб, унга "Старт" тугмасини босади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Нега шошилиб ейилган овқат тўппа-тўғри ёғга айланади?

Ошқозонда тиш йўқ! Овқат (айниқса нон, гуруч каби углеводлар) ошқозонда эмас, балки оғизнинг ўзидаёқ сўлак таркибидаги махсус ферментлар (амилаза) ёрдамида ҳазм бўлишни бошлайди. Агар сиз овқатни 3-4 марта чайнаб, кейин чой ёки сув билан "ўтказиб" юборсангиз, ошқозон бу йирик луқмаларни тўлиқ парчалай олмайди. Натижада ҳазм бўлмаган овқат ичакларда узоқ қолиб кетади ва ундаги барча ортиқча калориялар энергияга эмас, тўппа-тўғри қорин ва биқиндаги ёғ қатламига айланади.

Ҳар бир луқмани камида 20-30 марта чайнашга одатланинг.

TAVSIYA обўна бўлинг
Нонуштани нондан бошлаш — қорин қўйишнинг энг тезкор усули.

Эрталаб оч қоринга биринчи бўлиб ширин чой, мураббо ёки нон (углевод) есангиз, қондаги шакар тез кўтарилиб, яна жуда тез тушиб кетади. Натижада сиз кун бўйи ўзингизни ҳолсиз ҳис қиласиз ва тез-тез очқайверасиз.

Нонуштадаги энг биринчи луқмангиз албатта оқсил (масалан, қайнатилган тухум оқи ёки пишлоқ) бўлиши шарт! Шундан кейингина нон ёки бошқа нарсаларни есангиз бўлади. Бу оддий қоида сизни кечкача тўқ тутади, энергия беради ва қориндаги ёғларни табиий эритади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кўпчилик носни ўпкага тутун кирмагани учун сигаретдан кўра зарарсизроқ деб хато ўйлайди.

Аслида, нос таркибидаги сўндирилган оҳак оғиз шиллиқ қаватини куйдиради ва заҳарли моддаларнинг (никотин, оғир металлар) тўғридан-тўғри қонга сўрилишини таъминлайди. Бу қон томирларини, айниқса мия ва чаноқ томирларини кескин торайтиради. Натижада хотира пасаяди, асабийлик ортади ва энг ёмони — жисмоний чидамлилик ҳамда тестостерон (эркаклик гормони) даражаси тушиб кетади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Аёлларнинг юз териси эрта қаришининг ва шишларнинг асосий сабаби — кеч ухлашдир!

Аёл терисини таранг ва силлиқ сақловчи гормон (коллаген) фақат чуқур уйқуда — тунда соат 23:00 дан 02:00 гача энг фаол тикланади. Агар шу вақтда телефонга тикилиб ўтирсангиз, организм Мелатонин (чуқур уйқу гормони) ва Соматотропин (ҳужайраларни ёшартирувчи гормон) ишлаб чиқаришни кескин камайтиради ва эрталаб юзда шиш, кўз остида қора ҳалқалар ва ажинлар пайдо бўлади.

Тиниқ ва ёш юз терисига эга бўлиш учун қиммат кремлар эмас, балки соат 23:00 гача ухлашга ётиш керак. Аёл киши учун энг кучли "косметолог" — бу вақтида қилинган уйқудир!

TAVSIYA обўна бўлинг
Эрталабки салқин душ — эркак кучи

Уйғонгандан сўнг қабул қилинган салқин (ёки контраст) душ қон томирларини машқ қилдириб, бутун танада қон айланишини тезлаштиради. Энг муҳими, қисқа муддатли совуқ сув ҳарорати эркак танасида Тестостерон (асосий эркаклик гормони) ишлаб чиқарилишини табиий равишда кучайтиради. Бу эса кун давомида жисмоний чидамлиликни, ўзига бўлган ишончни ва мия фаолиятини максимал даражага олиб чиқади.

Кунни 1-2 дақиқалик салқин душ билан бошлашга одатланинг. Бу сизга ҳар қандай энергетик ичимликдан кўра кучлироқ тетиклик ва асабий зўриқишларга қарши мустаҳкам иммунитет беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кечки пайт ишдан қайтгач оёқларни деворга кўтариб ётиш — варикоз ва шишларга қарши энг зўр усул.

Кун давомида тик туриш ёки компьютер олдида ўтириш оқибатида қон ва лимфа суюқлиги оёқларнинг пастки қисмида тўпланиб қолади. Айнан ҳозирги вақтга (кечга) бориб оёқларда оғирлик, увишиш ва шишлар пайдо бўлиши шундан. Агар оёқларни деворга тиркаб, юрак сатҳидан баландроқ кўтариб атиги 10-15 дақиқа ётсангиз, қон оқими орқага қайтади. Бу эса тўпланган суюқликни тарқатиб, мияга кислород етиб боришини яхшилайди ва асаб тизимини тезда тинчлантиради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Оёқни чалиштириб (устма-уст) ўтириш — варикоз ва селлюлитни тезлаштиради

Кўпчилик аёллар ишда ёки уйда оёқларини чалиштириб ўтиришни қулай деб билишади. Аммо бу ҳолатда сон орқасидаги асосий қон ва лимфа томирлари қаттиқ қисилиб, қон айланиши кескин секинлашади. Томирларда қон димланиб қолиши оқибатида оёқларда томир бўртиши (варикоз) бошланади. Бундан ташқари, лимфа айланмаслиги оқибатида сон териси остида хунук ёғ тугунчалари — селлюлит жуда тез шаклланади. Қолаверса, бу ўтириш тарзида умуртқа поғонаси ҳам қийшаяди.

Ўтирганда доим иккала товонни ерга текис қўйишга одатланинг. Бу оддийгина қоида қон айланишини меъёрда ушлайди

TAVSIYA обўна бўлинг
Мунтазам яқинлик жиддий касалликларнинг олдини олади.

Гарвард университетининг узоқ йиллик илмий тадқиқотларига кўра, фаол жинсий ҳаёт кечирадиган кузатиладиган эркакларда простата бези саратони ривожланиш хавфи қарийб 30% га паст бўлади. Сабаби, бу табиий жараён орқали простата безида йиғилиб қоладиган турли хил заҳарли (токсик) моддалар ва яллиғланиш чақирувчи эски ҳужайралар танадан доимий равишда тозаланиб, "ювилиб" туради.
БЎҒИМЛАР ОҒРИҒИ НИМА ЭКАНЛИГИНИ 1 ҲАФТА ИЧИДА БУТУНЛАЙ УНУТДИМ❗️

Ўн
икки йилдан бери бел ва бўғимлардаги оғриқлар мени безовта қилмайди!

БАТАФСИЛ РЕЦЕПТ ТЎҒРИСИДА БИЛИБ ОЛИШ УЧУН👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

https://doctorneo.uz/sustavoil16

(Ушбу рецептни кўпчилик қидириб топа олишмаган, шунинг учун тезроқ ишончли жойга сақлаб қўйинг)
Тишларни доим қисиб (ғижирлатиб) юриш — эркаклик қувватини жимгина "ўлдирувчи" кутилмаган сабаб.

Кўпчилик буни билмайди, лекин инсон анатомиясида жағ мушаклари ва чаноқ туби (жинсий аъзолар атрофи) мушаклари фассиал тармоқ орқали бир-бирига тўғридан-тўғри боғланган. Агар сиз стресс ёки одат туфайли доим тишларингизни қаттиқ жипслаштириб, жағингизни қисиб юрсангиз, чаноқ мушаклари ҳам автоматик равишда қотиб, сиқилиб қолади. Натижада бу ҳудудда қон айланиши бузилади, кислород бормайди ва вақт ўтиши билан простатит ҳамда қувватнинг тушиб кетишига сабаб бўлади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Нидерландия олимларининг аниқлашича, жуфтликлар атиги 10 сония эҳтирос билан ўпишганда, уларнинг ўртасида 80 миллиондан ортиқ фойдали бактериялар алмашинуви юз беради. Бу жараён организм учун худди микро-ваксина каби таъсир қилиб, иммунитет тизимини кескин уйғотади ва бегона вирусларга қарши янги антитаначалар ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Қолаверса, бу жараёнда юздаги 34 та мушак ҳаракатга келиб, терига эрта ажин тушишининг олдини олади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кўпчилик шакарни фақат семиртиради деб ўйлайди.

Қондаги ортиқча шакар тўғридан-тўғри теридаги коллаген ва эластин (терини таранг ушлаб турувчи оқсиллар) билан реакцияга киришади. Бу жараён "Гликация" деб аталади. Шакар юз терисининг таранг толаларини бир-бирига ёпиштириб, мўрт қилиб қўяди. Натижада тери ўзининг эластиклигини йўқотади, тез осилиб тушади ва эрта чуқур ажинлар пайдо бўлади.

TAVSIYA обўна бўлинг
👁 Куришни 7 кун ичида тикланг❗️

📣 Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қайта тиклаш — мумкин. Ҳам табиий, ҳам осон усул билан.

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔 БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇

https://dexxpress.uz/kristal-12/
https://dexxpress.uz/kristal-12/
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
✍️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг
Қулоқни пахтали чўп (ушной таёчка) билан тозалаш — кар бўлишга олиб келиши мумкин.

Қулоқ ичидаги сариқ модда (сера) аслида кир эмас, у қулоқни турли инфекция, замбуруғ ва чанглардан ҳимоя қилувчи махсус бактерицид моддадир. Қулоқ ўзини-ўзи тозалаш хусусиятига эга (чайнаш ёки гапириш вақтида у ўзи ташқарига чиқади). Сиз пахтали чўпни тиққанингизда, кирларни олиб чиқиш ўрнига, уларни қулоқ пардасига қараб баттар ичкарига (зичлаб) итариб юборасиз. Вақт ўтиши билан у ерда қаттиқ тиқин (пробка) ҳосил бўлиб, кар бўлиб қолиш, қулоқ шангъиллаши ва кучли яллиғланиш бошланади.

Ичкарига асло чўп тиқманг! Қулоқни душда фақат сув билан чайиш тўлиқ етарли.

TAVSIYA обўна бўлинг
Оч қоринга сақич чайнаш — ўз ошқозонини "ейиш" дегани.

Сиз сақич чайнашни бошлашингиз заҳоти, жағ мушаклари мияга "овқат келяпти" деган ёлғон сигнал юборади. Бунга жавобан ошқозон дарҳол овқатни ҳазм қилиш учун ўта кучли хлорид кислотаси (ошқозон шираси) ишлаб чиқаришни бошлайди. Лекин ошқозонга ҳеч қандай овқат бормайди. Натижада, тўпланиб қолган кучли кислота овқат йўқлиги сабабли ошқозоннинг ўз деворларини ва ҳимоя шиллиқ қаватини куйдириб, емира бошлайди. Бу тўғридан-тўғри гастрит (яллиғланиш) ва ошқозон ярасига олиб борувчи энг қисқа йўлдир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Оғиздан нафас оласизми унда бу касаликларга тайёр туринг

Агар инсон (айниқса болалик ва ўсмирликдан) бурундан эмас, оғиздан нафас олишга одатланса, пастки жағ орқага қараб ўсади ва ияксиз юз шакли (аденоид юз тури) пайдо бўлади. Ундан ташқари, фақат бурун орқали нафас олганда, бурун бўшлиғида махсус Азот оксиди ишлаб чиқарилади. Бу модда ўпкага бориб қон томирларини кенгайтиради ва қонга кислород сўрилишини 20% га оширади. Оғиздан нафас олганда эса мия ва бутун тана доимий кислород очлигида (гипоксия) яшайди, бу эса тез чарчаш ва хотира пасайишига олиб келади.

Чиройли юз тузилиши ва тетиклик учун доим фақат бурундан нафас олинг!

TAVSIYA обўна бўлинг
Қориндаги бола онасидан кўра отасининг овозини яхшироқ эшитади!

Гарчи бола онанинг қорнида яшаса ҳам, илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳомилага паст частотали (йўғон) товушлар тезроқ ва осонроқ етиб боради. аёлларнинг овози ингичка бўлгани учун қорин девори ва суюқлик орқали бироз бўғилиб боради. эркакларнинг йўғон овози эса тўсиқлардан осон ўтиб, болага тўғридан-тўғри ва жуда аниқ эшитилади.

TAVSIYA : Бўлажак оталар, фарзандингиз билан у туғилмасидан олдинроқ суҳбатлашишга одатланинг. у сизни ҳаммадан яхши эшитади ва овозингизни хотирасига муҳрлаб боради!

TAVSIYA обўна бўлинг