TAVSIYA
187K subscribers
560 photos
8 videos
562 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
Томоқ оғриганда шиллиқ қаватлар яллиғланади ва шишади. Совуқ ҳарорат қон томирларини торайтиради ва асаб толаларининг сезувчанлигини вақтинча камайтиради. Бу худди жароҳатланган жойга муз босиш билан бир хил эффект беради.

Музқаймоқ томоқдаги шиш ва ўткир оғриқни вақтинчалик енгиллаштириши мумкин. Ғарб тиббиётида ангина (тонзиллит) операциясидан кейин шишни қайтариш учун музқаймоқ ейиш тез-тез тавсия этилади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тут фақат меваси билан эмас, балки барги билан ҳам ноёбдир. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тут барги таркибидаги моддалар қондаги қанд миқдорини тушириш ва углеводларнинг сўрилишини секинлаштириш хусусиятига эга.

Қандли диабетдан азият чекадиганлар учун тут баргидан тайёрланган чой шифобахш ичимлик ҳисобланади. У ортиқча вазндан халос бўлишга ҳам ёрдам беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Диетологлар ва тиббиёт мутахассислари сув миқдорини инсон вазнига қараб ҳисоблашни тавсия этадилар. Ўртача меъёр - ҳар 1 кг вазн учун 30–35 мл сув. Масалан, агар сиз 70 кг бўлсангиз, кунлик эҳтиёжингиз тахминан 2.1–2.4 литрни ташкил қилади.

Бу миқдорга нафақат тоза сув, балки мевалар ва овқат таркибидаги суюқлик ҳам киради. Аммо тоза ичимлик суви бу эҳтиёжнинг камида 60-70% ни ташкил қилиши керак.

TAVSIYA обўна бўлинг
Иссиқ нон таркибида ҳали намлик юқори бўлади ва у тўлиқ «пишиб» улгурмаган ҳисобланади. Иссиқ нон чайналганда оғизда тезгина хамирга айланади ва ошқозонга тушгач, ошқозон шираси (кислотаси) унинг ичига кириши қийинлашади. Бу ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради.

Бу ошқозонда оғирлик, дам бўлиш (метеоризм) ва кекиришга сабаб бўлиши мумкин. Нонни озгина совитиб, кейин ейиш энг тўғри танловдир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Чарчоқ нафақат мушакда, балки мияда ҳам содир бўлади. Мия мушакларга юбориладиган электр импулсларини камайтиради. Бу "марказий чарчоқ" деб аталади. Мия мушак толалари узилиб кетмаслиги ёки бўғимлар чиқмаслиги учун онгсиз равишда кучни чеклаб қўяди.

Кўпинча мушакларимиз биз ўйлагандан кўра кўпроқ кучга эга, аммо миямиз хавфсизлик учун бизни тўхтатади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Зулук тишлаган вақтида инсон қонига 100 дан ортиқ биологик фаол моддаларни юборади. Уларнинг ичида энг асосийси — гирудин ферментидир. У қоннинг ивиб қолишини олдини олади, лахта (тромб)ларни эритади ва қон айланишини яхшилайди.

Бу юрак хуружи (инфаркт), инсульт ва варикоз каби касалликларнинг олдини олишда энг самарали табиий воситадир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кўз макияжини (тушь, подвока) ювмаслик киприкларнинг қуришига ва синувчан бўлиб қолишига олиб келади. Шунингдек, кўз атрофидаги нозик тери макияж остида намликни йўқотади, бу эса эрта майда ажинлар тушишини тезлаштиради. Доимий макияж билан ухлаш терининг эластиклигини таъминловчи коллаген толаларининг парчаланишига сабаб бўлади.

Юзни ювмасдан ухлаш - терини камида бир неча кунга қаритадиган жараёндир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Ёмғир ёққанда тупроқ ва ўсимликлардан чиқадиган ўзига хос ёқимли ҳид илм-фанда "Петрикор" деб аталади. Бу ҳид инсон миясига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва хавотир (тревога) даражасини туширади. Психологларнинг таъкидлашича, бу ҳид генетик даражада бизга "хавфсизлик ва ҳаёт давом этаётгани" ҳақида сигнал беради.

Агар сизда кучли стресс ёки руҳий чарчоқ бўлса, 15 дақиқалик ёмғирдаги сайр мияни "қайта юклаш" (reboot) учун етарли.

TAVSIYA обўна бўлинг
Сиз ёқтирган мусиқа мияда дофамин (завқ гормони) ажралиб чиқадиган марказларни фаоллаштиради. Бу кайфиятни кўтаради ва мияни мураккаб ёки зерикарли вазифаларни бажаришга "тайёрлайди". Агар иш бир хилликдан иборат бўлса (масалан, маълумотларни киритиш ёки тозалаш), мусиқа ишни тезроқ ва қувончлироқ бажаришга ёрдам беради.

Мусиқа — бу мия учун энергия манбайидир. У чарчоқ ҳиссини камайтириб, ирода кучини оширади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Мушуклар чиқарадиган паст частотали (20-140 Гц) "мўр-мўр" овози инсон организми учун шифобахш таъсирга эга. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мушук боқадиган одамларда юрак хуружи (инфаркт) хавфи бошқаларга қараганда 30-40% га пастроқ бўлади.

Мушукнинг овози қон босимини туширишга ва суякларнинг тезроқ тикланишига ёрдам берувчи табиий вибрация ҳисобланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Агар сухариклар жавдар (қора) нонидан тайёрланган бўлса, улар ичаклар учун фойдали бўлган клетчаткага бой бўлади. Клетчатка ичакларни "супурги" каби токсинлардан тозалайди ва микрофлорани яхшилайди.

Парҳезшунослар оқ нондан кўра, кепакли ёки қора нондан тайёрланган сухарикларни афзал кўришади. Улар қондаги қанд миқдорини кескин оширмайди ва узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради.

TAVSIYA обўна бўлинг
Жамиятда масъулиятли инсонлар энг қимматли ресурс - ишончга эга бўладилар. Ишонч эса ижтимоий ва иқтисодий муносабатларда "тезлаштирувчи" вазифасини ўтайди. Масъулиятли раҳбар ёки ходим билан ишлаш харажатларни (назорат қилиш ва текширишга кетадиган вақтни) камайтиради.

Ўз сўзида туриш ва ишни охирига етказиш - бу шахсий брендни қуришдаги энг кучли воситадир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кўпчилик носни ўпкага тутун кирмагани учун сигаретдан кўра зарарсизроқ деб хато ўйлайди.

Аслида, нос таркибидаги сўндирилган оҳак оғиз шиллиқ қаватини куйдиради ва заҳарли моддаларнинг (никотин, оғир металлар) тўғридан-тўғри қонга сўрилишини таъминлайди. Бу қон томирларини, айниқса мия ва чаноқ томирларини кескин торайтиради. Натижада хотира пасаяди, асабийлик ортади ва энг ёмони — жисмоний чидамлилик ҳамда тестостерон (эркаклик гормони) даражаси тушиб кетади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кеч ухлаш иштаҳани назорат қилувчи гормонлар - лептин (тўқлик гормони) ва грелин (очлик гормони) мувозанатини бузади. Кеч қолувчи одамларда грелин миқдори ортиб кетади, натижада инсон тунда зарарли ва калорияли егуликларга эҳтиёж сезади. Шунингдек, стресс гормони - кортизол миқдори юқорилигича қолади.

Доимий кеч ухлаш метаболизмни секинлаштиради ва ортиқча вазн тўпланишига тўғридан-тўғри сабаб бўлади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тадқиқотларга кўра, смартфон экранидаги бактериялар миқдори ўртача унитаз ўриндиғидагидан 10 баробар кўпроқ бўлиши мумкин. Биз кун давомида турли жойларни ушлаймиз ва кейин телефонга тегамиз. Телефон экранининг иссиқлиги эса микроблар кўпайиши учун идеал муҳит яратади.

Телефонни кунига камида бир марта махсус антисептик салфеткалар билан артиш — нафақат гигиена, балки саломатлик гаровидир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Forwarded from Dreamland Development
Dreamland Do’stlik’dagi xonadonlar narxi -22% gacha chegirma🔥

1 xonali xonadon 43.2 m² , narxi atigi 493.400.000 so‘m

📲 1390
☎️ 78-148-90-00

Сайт | Instagram | Facebook

Читать на русском языке ⬅️
Нос бепуштликка сабаб бўладими?

⏺Қирғизистон миллий илм-фан академиясининг бир гуруҳ олимлари носнинг эркаклар жинсий саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди, аниқ текширувлар натижасидаги хулоса нашр қилинди.

⏺Улар Ўш ва Қорасув туманларида яшовчи, бепуштлик билан мурожаат қилган эркакни текширувдан ўтказишган. Хулоса қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:

⏺Нос эркаклар фарзанд кўришига хар қандай пестициддан хам зарарлироқ таъсир қилади, унинг зарари носнинг қанча вақт давомида чекканлигига боғлиқ эмас, яъни қисқа вақтда хам бепуштлик келиб чиқиши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Овқатлангандан сўнг дарҳол горизонтал (ётиш) ҳолатига ўтиш ошқозон ширасининг қизилўнгачга қайтиб чиқишига (рефлюкс) сабаб бўлади. Бу зарда бўлиш (изжога), кекириш ва вақт ўтиши билан гастрит каби муаммоларни келтириб чиқаради.

Овқат ҳазм бўлиши учун камида 2–3 соат вақт керак. Бу вақт давомида тана вертикал ҳолатда бўлгани маъқул.

TAVSIYA обўна бўлинг
Кийимлар ишлаб чиқариш жараёнида матоларнинг рангини сақлаш, уларни ғижимланмайдиган ва моғор босмайдиган қилиш учун турли кимёвий моддалар, хусусан, формальдегид смолалари ва анилин бўёқлари билан ишлов берилади. Бу моддалар тери билан бевосита алоқа қилганда кучли қичишиш, қизариш ва аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Биринчи ювиш матодаги кимёвий қолдиқларни бартараф этади ва терининг кимёвий таъсирланишини олдини олади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аквариумдаги балиқларнинг ҳаракатини ва сув ўтларининг тебранишини кузатиш қон босимини пасайтиради ва юрак уришини меъёрлаштиради. Бу жараён мияда тинчлантирувчи тўлқинларни ҳосил қилади.

Ишдан чарчаб келганда 10-15 дақиқа аквариумга тикилиш — кучли антистресс терапияси ҳисобланади.

TAVSIYA обўна бўлинг