Psixologik tavsiyalar
1.57K subscribers
1.56K photos
952 videos
2 files
159 links
Farzand tarbiyasi va uning emotsional holatlari yuzasidan foydali tavsiyalar.
Download Telegram
​​Мактаб болаларга таълим-тарбия беради, лекин ҳаммасини мактабга топшириб қўйиб бўлмайди. Болалар тарбия ва меҳрни кўпроқ оиладан олиши керак. Озгина эркалик қилса, бехосдан ёмон сўз айтиб юборса, дарров "Мактабда устозинг шуни ўргатяптими?", "Ўқитувчинг шунақа дарс ўтадими?" дейишга шошилманг. Фарзандингизнинг олдида устозини ёмонламанг. Ҳа, мактабдан ҳам кўп нарсани ўрганиши керак. Аммо бу дегани фарзандингизнинг ҳар қандай ҳаракатига мактаб жавобгар дегани эмас. Баъзи ота-оналар фарзандини бутунлай мактабга топшириб қўйган. Бу тўғри эмас, асосий тарбиячи бу оиладир.

Мактаб қисқа муддатли таълим маскани, фарзандингизга бутун ҳаёти давомида ҳамроҳ бўла олмайди. Фарзандингизга берган тарбиянгиз, меҳр-муҳаббатингиз эса абадий қолади. Шуни унутманг!
👍6
​💎Иқтидорли боланинг 9 белгиси

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг ақлли ва қобилиятли, иқтидорли бўлишига умид қилади.

Иқтидорли болалар ажойиб қобилиятга эга бўладилар. Интеллектуал ривожланиш нуқтаи назаридан улар тенгдошларидан анча олдинда туришади. Aлбатта, бундай ўзига хослик ҳаётда катта ёрдам бериши мумкин, аммо унутмангки, бундай болакай алоҳида ёндашувга муҳтож.
Иқтидорли болани қандай белгилар ажратиб кўрсатиши мумкин?

Билимга чанқоқлик
Иқтидорли болалар яхши баҳоларга ўрганмайдилар. Уларнинг мақсади – билим олиш.

Улар ўз тенгдошларини қизиқтирмайдиган кўп нарсалар билан машғул бўладилар. Ўқишни яхши кўрадилар, ҳар доим янги нарсаларни ўрганишни интилишади ва кўпинча катталарга турли саволлар беришади.

Ностандарт қарорлар
Қандай бўлмасин, улар ечимни тўғри топишади. Одатдаги муаммоларни ностандарт усулда ҳал қиладилар. Буни мактабда ўқиб юрган пайтдаёқ сезиш мумкин.

Ёлғизлик истаги
Бундай болалар ҳеч қачон якка ўзи зерикмайди. Улар учун ёлғизлик зарурдир. Улар одамлар ва шовқинни ёқтирмайди, улар ёлғизлик ва тасаввур қилишни афзал кўришади.

Улар қуруқ вайсашгга чидай олмайдилар
Оддийлардан иқтидорли болаларнинг фарқи шундаки, фойдасиз нарса ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Улар қизиқишни уйғотадиган нарсаларни муҳокама қилишни ва янги маълумотларни ўрганишни афзал кўришади. Шунингдек, улар турли вазият ва ҳодисалар ҳақида ўз фикрларини билдиришга мойилдирлар.

Катталар билан мулоқот қилишни афзал кўринг
Тенгдошлари даврасида улар тез зерикишади, шунинг учун ёши каттароқ одамлар билан мулоқот қилишни афзал кўришади. Шунингдек, улар катталар билан суҳбат қилишни яхши кўришади.

Муҳим луғат захираси
Иқтидорли болалар жуда кўп ўқийдилар, янги сўзларни хотираларида сақлайдилар ва кейин уларни нутқда фаол ишлатадилар.

Мустақиллик
Улар камдан-кам ҳолларда қандай қилиб тўғри иш қилиш масаласида маслаҳат ёки савол сўрашади. Кўпинча улар буни аниқлашга ва ўзлари ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.

Эътибор бериш
Aгар уларни мавзу қизиқтирса, уни диққат билан ўрганадилар. Aммо агар қизиқмаса, бола кўпроқ кўнгил очадиган нарса билан чалғий бошлайди.

Табиатни севиш
Кўпинча, бу болалар табиатда дам олишни яхши кўрадилар. Табиат илҳом манбайи ва атрофдаги дунёни ўрганишга қизиқишни уйғотади.

Иқтидорли болалар таълим ва тарбияда алоҳида ёндашувни талаб қилади. Шунинг учун, агар болангизда махсус белгиларини сезсангиз, у ҳолда бола тўлиқ куч билан ривожланиши учун албатта шароит яратиб беринг.
👍7
❓Боланинг иммунитетини кўтариш учун нима қилиш керак?


🟠 Иммунитетни кўтариш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:
▪️ Болага бақирманг, ҳар қандай даражадаги стресс иммунитет пасайишига олиб келади.
▪️ Уйқу режими. Бола 7 ёшга киргунча кундузги уйқу соғлик гарови ҳисобланади. Тунги уйқу кечки соат 22:00 дан, эрталабки уйқу эса 9:00 дан кеч бўлмаслиги лозим.
▪️Тўғри овқатланиш: витамин А, В гуруҳ, С, Д витаминлари, цинкка бой бўлган маҳсулотлар, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сабзавот, меваларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим.
▪️ Кўпроқ суюқлик қабул қилиш лозим. Бир кунда бир марта наъматак суви ичириш керак.
▪️Бир кунда камида 2 соат тоза ҳавода сайр қилиш лозим.
▪️ Сувда чиниқтириш.
▪️ Гигиенага риоя қилиш ҳам муҳим.

✅ Бундан ташқари иммунитетни кўтариш учун болага дорилар беришдан аввал, педиатр кўригидан ўтишни тавсия қиламиз.
👍7
Ota-onalarga bola tarbiyasi borasida 10 muhim tavsiya.

Biz ota-onalar farzandimizga tarbiya berish jarayonida doimo qandaydir muammolarga duch kelamiz va bunday holatni bartaraf etishga birmuncha qiynalamiz. Tajribali ota-onalar esa, bunday vaziyatlarning bariga alla qachon yechim topishgan. Hozir siz bilan ana shu tajribalarni o‘rtoqlashmoqchimiz.
1. Bola behosdan yiqilib tushib yig‘lay boshlasa, avval so‘rang: “Biron joying og‘riyaptimi yoki qo‘rqib ketdingmi?” Ko‘pincha bolalar og‘riqdan emas, qo‘rquvdan yig‘lashadi. “Shunday paytlarda bilasanmi, yoshligimda men ham bir kuni yiqilib tushgandim” deb boshlanuvchi hikoyani gapirib bering. Bolalar bunday hikoyalarni jon deb tinglashadi va tezda ovunishadi.
2. Bir nechta oddiy jonivor va predmetlarni chizishni o‘rganib oling, bola xarxasha qilsa, o‘shalarni chizib berasiz, so‘ng uning o‘zi qayta-qayta shu rasmlarni chizib o‘tiraveradi.
3. Samolyotda, poyezdda yoki avtobusda uzoq safarga chiqqanda ko‘pincha bolalar zerikib, qachon tushamiz deb bezor qilib yuborishadi. Bunday vaziyatni oldini olish uchun, biletni har xil joylardan oling: toki kichkintoyning yonida o‘tirgan ona ikki soat o‘tgach, ota bilan joy almashsin. Shunday qilib bolakay dam otasi, dam onasi bilan ketadi. Bu o‘zgarish uning zerikmasligiga sabab bo‘ladi.
4. Sekundomer! Bolangizning tez kiyinib olishi, o‘yinchoqlarini yig‘ishtirishi, ovqatini oxirigacha yeb qo‘yishi va hokazolar uchun yaxshi rag‘bat. “Qani, necha soniyada ovqatingni yeb bo‘larkansan”, – deysiz, tamom.
5. Metroda yoki boshqa shahar transportida bola bilan uzoqroq yurishga to‘g‘ri kelib qolsa, biron kitob olvoling, bola undagi suratlarni tomosha qilib, topshiriqlarni yechib, zerikmay ketadi.
6. Haftada bir kunni “shirinlik kuni” deb e’lon qiling. Har doim “Ko‘p shirinlik yema, tomog‘ing og‘rib qoladi” deb kuyunavermay, “Konfetni chorshanba kunlari yeymiz”, deysiz. Ko‘rasiz, bolaning ovqatlanishi tartibga tushib qoladi.
7. Tish yuvishni ko‘p bolalar yoqtirmaydi. Tish yuvish uchun maxsus bir qo‘shiq tanlang va uning jo‘rligida tishlarni yuvishni bolaga taklif qiling. Bir tomondan, farzandingiz qo‘shiq bilan ovora bo‘lib tishlarini jon deb yuvadi, ikkinchi tomondan qo‘shiq taymer vazifasini o‘taydi, yani u tugamaguncha tishlarni sho‘tka bilan ishqalab turish kerak bo‘ladi. Shundagina kichkintoyingizni tishni o‘lda-jolda emas, 2 daqiqa davomida yuvishga odatlantirasiz.
8. Bolaning yonida bo‘lishning o‘zi kifoya emas, unga e’tibor berishingiz, u bilan muloqot qilishingiz kerak. Shu sababli ishdan uyga qaytgach, planshet va telefoningizni bir chetga yig‘ishtirib qo‘yib, o‘n daqiqa bo‘lsa-da u bilan gaplashing, quchoqlang, erkalang. Keyin farzandingiz g‘ingshib etagingizga yopishavermaydi, sizni tinch qo‘yib o‘z ishi bilan mashg‘ul bo‘ladi.
9. Ko‘pincha yosh bolalar “Yurmayman, ko‘taring” deb xarxasha qilishadi. Shunday paytlarda biron sanama she’r yoki qo‘shiq jo‘rligida shahdam qadamlar bilan askarlarga o‘xshab yurishni taklif qiling. Bu bolaga qiziq tuyulishi tabiiy.
10. Bolalar o‘yinchoqlarini yoki xonalarini yig‘ishtirishni yoqtirishmasa-da, kattalarning yumushlarini bajarishni juda istashadi. Masalan: kir mashinadan kiyimlarni olish yoki changyutgich bilan gilamni tozalashni. Siz farzandingizga qaysi yumush yoqishini bilib oling. Bolani o‘sha sevimli yumushi bilan mashg‘ul qilib qo‘yasiz-da (masalan, “Mana shu yong‘oqlarni paketga yoki tog‘orachaga sanab sol-chi, nechta ekan deysizda”) boshqa yumushingizni tezgina bitirib olasiz.
👍11
фарзанд_тарбияси

⏺Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига иккита ширинлик бериб: “Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.

⏺Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор ўқувчи ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.

⏺Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, "Сен келишинг билан уйимизда шодлик кириб келди", деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.

⏺Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, "Бугун қандай савоб ишни амалга оширдинг?" деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам ўзи жавоб бераверади.

🌱Тарбия ўта содда нарса, унда қаттиққўллик, тили аччиқлик керак эмас!
👍19
📔 Kitob oʻqish uchun 10 sabab

Kitob oʻqishni kundalik odatga aylantirsangiz, sizni ajoyib oʻzgarishlar kutadi!

🔴1. Miya faol tarzda ishlashni boshlaydi.
🔴2. Dunyoqarash kengayadi.
🔴3. Fantaziya rivojlanadi.
🔴4. Lugʻat boyligi va savodxonlik darajasi oshadi.
🔴5. Kitob stressdan xalos etadi.
🔴6. Intellektni rivojlantiradi.
🔴7. Xotirani mustahkamlaydi.
🔴8. Alsgeymer kasalligining oldini oladi.
🔴9. Ijodiy fikrlash qobiliyatini oshiradi.
🔴10. Uyqu sifatini yaxshilaydi.
👍8
МУҲИТ ИСОННИ ЎЗГАРТИРАДИ....

  Бир дона олмани олиб уни иккига бўлинг!
Ярмини шакарли сувга солинг!
Қолган қисмини тузли сувга солинг!
Бир неча кундан сўнг:
Бири мураббо, бошқаси  сиркага айланади.
Олманинг асли ўша олма. Лекин уни муҳит ўзгартирди.

️Донишмандларимиз: - “Агар солиҳ инсон бўлишни истасангиз, солиҳларни дўст тутинг!  Улар билан суҳбатлашинг! Уларнинг қуршовида бўлинг!  Яхши инсонлар даврасида бўлинг-ки, зеро қувонч ҳам бахт ҳам юқумлидир. Барча яхшиликлар гўзал амаллардан сўнг яралур...!
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши мусиқа инсонларни стрессдан чиқишларига оз бўлса ҳам ёрдам бериши аниқланган.
Тингланг.
👍15
Farzand tarbiyasi.

Farzandingiz serxarxasha va tantiq bo‘lsa, avvalo, reja tuzib oling. Albatta, bu rejada grafiklar chizishingiz shart emas yoki maqsad va vazifalarni batafsil boshidan oxirigacha ifodalashingiz zarur emas. Har kunlik hisobotlar ham bu o‘rindan joy olmaydi. Shunday bo‘lsa-da, reja zarur.  U sizga bolaning fe‘l-atvori ustida ishlashingizda asqotadi. Go‘dakning bitta muammoli fe‘li yoki qilig‘ini yozing va u bilan kurashish uchun har xil g‘oyalar o‘ylab toping.  Istalgan xulq — bu muloqot. Eng yomon xulq-atvor ham bu bolaning ota-onasi bilan bo‘lgan muloqotidir. Agar u qandaydir nojo‘ya harakat qilayotgan bo‘lsa, go‘dak ota-onasiga nimanidir aytgisi kelayapti. Masalan, e‘tiborsizlikdan aziyat chekayapti. Ular fikr va hislarini harakatlar yordamida ifodalaydi. Bola o‘z tantiliklari bilan nimani tushuntirmoqchi ekanligini bilish bu yarim muvaffaqiyat kalitidir.  Bolalar — bu xaos (tartibsiz, chalkash) dir, ular bilan urushish foydasi. Bolalar ota-onasining hayotiga doimo xaos olib kirgan. Ta‘kidlab aytamiz, doimo. Bola tug‘ilishi bilan minglab kutilmagan, kechiktirib bo‘lmas ishlar paydo bo‘ladi. Buni tushunish va mazkur holatga ko‘nikish zarur. Farzandingiz oldin xafa bo‘lishi, keyin sho‘xlik qilishi, saldan so‘ng esa siz bilan tortishishi, bahslashishi mumkin. Barchasiga sabr eting. Dovuldan keyin baribir quyosh chiqadi.                                       
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бармоқлардаги соғлиқ нуқталари

✋🏼Бош бармоғидаги нуқталар юрак ва ўпка учун жавобгардир. Юрак тезлигини бу бармоқни массаж қилиш орқали аста-секин тузатиш мумкин.

✋🏼Кўрсаткич бармоғи. Овқат ҳазм қилиш трактининг иши учун жавобгардир. Қорин оғриғи, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ қийинчиликларни кўрсаткич бармоғини массаж қилиш орқали осонгина енгиш мумкин.

✋🏼Ўрта бармоқ. Айланма унинг ташвишидир. Кўнгил айниш, бош айланиши ёки уйқусизлик учун фақат ўрта бармоғингизни массаж қилинг.

✋🏼Номсиз бармоқ. Бу бармоқ бизнинг кайфиятимизни бошқаради. Меланколия борми? Ўз-ўзини массаж қилиш билан ёрдам беринг.

✋🏼Кичик бармоқ. Ушбу нуқтанинг оддий массажи уйқуни яхшилайди, стрессни сақлашга ва ундан халос бўлишга ёрдам беради, юрак уришини нормаллантиради, ҳиссий кучни оширади ва мустаҳкамлайди.
👍7
🌿 Қаттиққўл тарбия = Болалик депрессияси? 😟

📌 Фарзандингиз келажагини бузаяпсизми?
➡️ Ҳаддан ташқари қаттиққўллик, жисмоний жазо ва психологик босим болаларда стресс ва депрессияни кучайтиради.
➡️ Тадқиқотлар шундан далолат бермоқдаки, меҳр ва қўллаб-қувватловчи тарбия руҳий ва ақлий саломатликни мустаҳкамлайди!

💡 Фарзандингиз келажаги бугунги тарбиянгизга боғлиқ! Меҳр ва тушуниш билан ёндашинг!
👍3
⭐️Nima uchun farzandingizga  moliyaviy savodxonlik kerak?⭐️

🛒Siz ko'p pul topishingiz mumkin, lekin nima uchun pul yetishmasligini tushunmaysiz. Chunki nafaqat pulning miqdori muhim, balki pulni qanday boshqarishimiz – uni to’g’ri sarflash, investitsiya qilish, jamg’arish haqida ham aniq bilim va ko’nikmalarga ega bo’lish zarur.

💲Moliyaviy savodxonlik - bu daromad va xarajatlarni boshqarish, pul mablag'larini to'g'ri taqsimlash va shubhali moliyaviy operatsiyalarda qatnashmaslik uchun zarur bo'lgan bilimdir.

🪙Yo'q, bu pulni tejash qobiliyati emas, moliyaviy savodxonlik tadbirkorlik bilan ham bevosita bog‘liq emas: moliyaviy savodxon odam har doim ham millionlab daromad olmaydi. Lekin bunday odam oylik olgandan keyin bir hafta o'tgach pulsiz qolib ketmaydi, o'ylamasdan kredit olmaydi yoki keng tarqalgan moliyaviy piramidalarda qatnashmaydi.

💳BILASIZMI - SIZ FARZANDINGIZGA pul qayerdan kelgani, pulni qanday qilib va qancha vaqtda ishlab topish mumkinligi haqida sodda tushunchalarni berishingiz kerak  Cho'ntak pullarni to’g’ri taqsimlash va katta xaridlarni rejalashtirish qobiliyati haqida ham aytib o'ting .

💰O'smirlik davrida siz bolangizga Internetdagi moliyaviy operatsiyalar haqida ham aytib berishingiz mumkin. Uni bank kartasining ishlash printsipi bilan tanishtiring, unga PIN-kod, CVV kodi haqida gapirib bering, shuningdek, firibgarlar tuzog'iga tushib qolish xavfini tushuntiring.

💵Katta oilaviy xarid ham bolalar uchun moliyaviy savodxonlik bo'yicha amaliy dars bo'lishi mumkin. Farzandingizdan maishiy texnika tanlashda turli do'konlardagi narxlarni solishtirishni so'rang, turli modellarning sharhlari va xususiyatlarini o'rganib chiqishni buyuring. Mahsulot sifatiga qanday etibor berish kerakligi haqida ham ma'lumot bering.
"Sen hech narsani uddalay olmaysan!" deya tanqid qilingan buyuklar

➡️• Uolt Disney yangi gʻoyalar oʻylab topa olmagani uchun, gazeta tahririyatidan haydalgan.

➡️• Betxovenning boshlangʻich oʻqituvchisi, uni butunlay qobiliyatsiz deb hisoblagan.

➡️• Edisonning ustozi uni aqlsiz va hech narsani oʻrgana olmaydi degan ekan.

➡️• Eynshteyn 4 yoshgacha gapirmagan. Oʻqituvchisi uni aqliy salohiyati ortda qolganini aytgan.

➡️• Buyuk haykaltarosh Rodenning otasi: — Mening oʻgʻlim axmoq. U uch safar ham sanʼat maktabiga oʻqishga kira olmadi, — degan.

➡️• Mendeleev ximiyadan 3 bahoga oʻqigan.

➡️• Radioni oʻylab topgan Marko, doʻstlariga "ovozni masofadan turib havoda yetkazib beraman" deganida, hamma uni aqldan ozgan deb, psixiatrga borishi kerakligini aytishgan.


Xulosa shuki :  Hech qachon oʻzingizga boʻlgan ishonchni yoʻqotmang!
👍15
#aforizm

Agar oʻqituvchida ishiga muhabbatgina boʻlsa, u yaxshi oʻqituvchiga aylanadi. Oʻquvchisigagina muhabbati bor muallim hamma kitoblarni oʻqigan, lekin ishini ham, oʻquvchisini ham sevmaydigan oʻqituvchidan yaxshiroqdir. Har ikki muhabbatni oʻzidan jam qila olgan oʻqituvchi esa komil ustozdir.

Lev Tolstoy, rus yozuvchisi
👍6
Bolada mas'uliyat hissini qanday tarbiyalash mumkin?

Bolangizga harakatlarining ijobiy va salbiy oqibatlarini tushuntirib boring:
Buni o‘z hayotingizdan misollar keltirish orqali tushuntiring. Ya'ni yaxshi joyda ishlashingiz, yetarlicha moddiy mablag‘ topishingiz, farzandlaringizga imkoniyatlar yaratib bera olishingiz... Bularning barchasini yoshligingizda intiluvchan bo‘lganingiz bilan bog‘lab tushuntirishga harakat qiling.
Imkon darajasida siz namuna keltiradigan insonlar farzandingiz uchun tanish bo‘lgani ma'qul.
Qoidalarga nega amal qilish kerak? Bu haqda batafsil ma'lumot bering
Bu o‘z-o‘zidan bolalarda javobgarlik hissini o‘rgatish uchun asosdir. Farzandingiz barcha qoidalarga amal qilishi uchun ularga kutilayotgan yakuniy natijani tasvirlab berishga harakat qiling.
E'tiborli bo‘ling, agar farzandingizga qoidalarni hozirdan o‘rgatmasangiz, keyinchalik o‘rgatish qiyin bo‘ladi.
Farzandingiz mas'uliyatli vazifalarni bajarishiga imkoniyat bering
Farzandingizga uyda bajariladigan ishlar ro‘yxatini taqdim qiling. Ular ichidan bajara oladigan vazifalarini tanlab olishiga imkon bering. Shunday qilib, u o‘zi uchun javobgarlikni tanlash bilan birga ularni qanday qilib to‘g‘ri bajarish haqida o‘ylaydi.
Bu – farzandingizda mas'uliyatni his qilish va o‘ziga nisbatan hurmati oshishiga olib keladi.
Farzandingizga uning yoshiga mos vazifalar bering
Ota-ona sifatida esingizda bo‘lsin, farzandingizga berayotgan topshiriqlaringiz uning yoshiga mos bo‘lishi kerak. Har qanday topshiriqni berishdan oldin o‘zingizni uning o‘rniga qo‘yib ko‘ring.
Farzandingizni imkoniyatlariga to‘g‘ri kelmaydigan topshiriqlarni berish orqali jazolashga urinmang. Buning natijasida bolada o‘ziga ishonchsizlik hissi paydo bo‘lishi mumkin.
Farzandingizga mas'uliyatli bo‘lishi uchun kerakli vositalar bilan ta'minlang:
Farzandingiz o‘zini-o‘zi tarbiyalashi uchun zarur vositalar bilan ta'minlash orqali javobgarlikni zimmasiga olishga o‘rgating.
Masalan, o‘z vaqtida uyg‘onishini istasangiz, uyg‘otkich-soat olib bering. Har hafta maktab va uy vazifalariga sanalarni yozib berib, natijasini nazorat qiling. Bu ham farzandingizni maktabda yaxshi o‘qishiga undashi bilan birga kelajakka mas'uliyatli qarashiga olib keladi.
Biz ota-onalar doimo farzandimizda mas'uliyatlilik hissini tarbiyalash o‘z qo‘limizda ekanini yodimizda tutishimiz kerak. Shu bilan birga, avvalo o‘zimiz mas'uliyatli inson sifatida o‘rnak ko‘rsatishimiz talab etiladi.
👍9
Болага телефоннинг зарари қандай?

✅️ Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

✅ Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир.
👍6
⚡️ Ko‘z ko‘rishiga ta’sir qiladigan narsa smartfon ekranidan taralayotgan ko‘k spektr nurlardir. Ular uyquni keltiruvchi melatonin gormonlari ishlab chiqarilishiga xalaqit beradi. Internetda ko‘p “o‘tirgan”dan so‘ng uyqu yaxshi kechmasligi sababi ham shunda.
👍9