Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
✔
25.8K subscribers
46.4K photos
5.3K videos
246 files
13.6K links
Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигининг кирилл ёзувидаги расмий канали
Ишонч тел:
71 202-47-00
https://gov.uz/uz/suvchi
https://www.facebook.com/suvchiv
https://www.instagram.com/suvchi_v/

Манзил: Тошкент ш., М. Улуғбек т., Қорасув-4, 11
Download Telegram
#Долзарб_40_кунлик

Навоий вилояти

Кармана ва Навбаҳор гидроузелларида кузги-қишки тадбирлар амалга оширилмоқда

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Кармана ва Навбаҳор гидроузелларида кузги-қишки мавсумга мўлжалланган таъмирлаш, бетонлаш, бўёқлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари якунланиб, тегишли маълумотлар электрон платформага киритилмоқда.

Шунингдек, тизимда ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Айни пайтда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликда 2 бош қорамол, 60 бош эчки, 25 та курка ва 50 та товуқ парваришланмоқда.

Балиқчиликни йўлга қўйиш мақсадида Навбаҳор гидроузелида 1 гектар, Кармана гидроузелида 5 гектар, жами 6 гектар майдонда балиқчилик ҳовузлари ташкил этилмоқда. Уларни 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ходимларга ички шартнома асосида 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилган бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш орқали оиласига қўшимча даромад келтирмоқда.
👍2🔥1😢1
#Долзарб_40_кунлик

Қашқадарё вилояти

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция ходимлари томонидан Қамаши туманидаги Т-9 коллекторининг муҳофаза минтақасида 1 000 туп тут кўчати экилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_40_кунлик

Тошкент вилояти

Зангиотада суғориш тармоқларини бетонлаш бўйича амалий семинар ўтказилди


«Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида Зангиота туманида ички суғориш тармоқларини бетонлаш, қурилиш жараёнида технологик талабларга риоя этиш ва иш сифатини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда Сув хўжалиги вазирлиги масъул ходими, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вакиллари ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида Зангиота туманидаги «Юқори Жун» каналидан сув олувчи Р-2 суғориш тармоғининг 2 километр қисмини бетонлаш жараёни кўздан кечирилди.
Иштирокчилар бетонлаш технологияси, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш, бетон қатламини белгиланган меъёрлар асосида ётқизиш ва иш сифатини таъминлаш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Таъкидлаш жоизки, 2026–2027 йиллар кузги-қишки мавсумида Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ тизимида:
– туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари балансидаги 340 километр ички суғориш тармоғини бетонлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 196,2 километрида ишлар бажарилди;

– кластер ва фермер хўжаликлари балансидаги 1 600 километр ички суғориш тармоғини бетонлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 55,67 километрида ишлар амалга оширилди.

Мазкур тадбирлар сув исрофгарчилигини камайтириш, суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш ҳамда истеъмолчиларга сувни барқарор етказиб беришга хизмат қилади.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
❤3
Инфографика


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-68-сон Фармонида сув ресурсларидан фойдаланишда янги талаблар белгиланган.

Расмий саҳифалар👇
📱Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |📱 Инстаграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#Suv_Raqamlarda

Infografika

DUNYODA BIR KUNDA QANÇA ÇUÇUK SUV OLINADI?


🇺🇳 BMT va Jahon banki ma’lumotlariga köra, insoniyat tabiiy manbalardan har yili 3 853,1 milliard kub metr – ya’ni bir kunda taxminan 10,56 milliard kub metr çuçuk suv oladi.

💦 Shuningdek, dunyo böyiça har yili taxminan kuniga örtaça 959 mln litr qadoqlangan içimlik suvi sotiladi.

⛽️ Bu raqamlarning kölamini yaqqolroq tasavvur qiliş uçun ularni dunyodagi yoqilği iste’moli bilan soliştiriş mumkin. 2024–2025 yillarda dunyo böyiça bir kunda örtaça taxminan 4,36 milliard litr avtomobil benzini iste’mol qilingan.

Batafsil – infografikada.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
👍2🔥1
Самарқанд вилояти

ЁШЛАР КУНИ — ФАОЛЛИК ВА ИЛҲОМ МАЙДОНИ

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида Пайшанба — “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ёш ходимларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг ташаббуслари, таклиф ва фикрлари тингланди. Ёшларнинг соҳадаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг касбий ва шахсий ривожланишига кўмаклашиш юзасидан тавсиялар берилди.

✍️ Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
🔥2
Хоразм вилояти
«Бўзёп» канали бетонлангач, Шовотнинг уч маҳалласида сув таъминоти яхшиланади

Шовот туманида 2026–2027 йилларга мўлжалланган капитал қурилиш лойиҳалари доирасида “Бўзёп” каналининг 7 километрлик қисмини бетонлаш бошланди.

Канал “Янги Бурлоқ”, “Гулшан” ва “Чиғатой” маҳаллаларидаги фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгаларини сув билан таъминлайди. Лойиҳадан кўзланган мақсад — сувнинг йўлда ерга сингиб йўқолишини камайтириш ва шу уч маҳалладаги жами 2 673 гектар майдонга сувни ўз вақтида етказиб беришдан иборат.

Айни пайтда канал ўзанига бетон қоплама ётқизиш ишларига 5 та махсус техника ва 10 нафар ишчи жалб этилган. Ишлар якунлангач, йилига ўртача 13,57 миллион куб метр сув тежалиши кутилмоқда. Бу суғориш мавсумида фермер далалари ва аҳоли томорқаларига кўпроқ сув етказиш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.

Чапқирғоқ-Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Расмий саҳифалар👇
🌐Веб-сайт | 📱Tелеграм | 📱Фейсбук |🌐 Инстаграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bilasizmi

BERUNIY VA SUV: MING YIL OLDINGI ILMIY QARAŞLAR


🫴 Bobomiz, buyuk alloma Abu Rayhon Beruniy öz asarlarida suvning fizik xususiyatlari, daryolar oqimi, dengizlarning şörligi, suv qalqişi va tabiatdagi suv harakatini çuqur örgangan.

✅ Beruniy merosi şuni körsatadiki, u suvni şunçaki tabiiy boylik sifatida emas, balki öz qonuniyatlariga ega murakkab tabiat hodisasi sifatida örgangan.

▶️ Batafsil – videoda.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
👍2❤1🔥1