bakiroo
✔
60.5K subscribers
1.92K photos
632 videos
8 files
9.63K links
Ўйиндан ташқари фикрлар

Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Download Telegram
bakiroo
Тадбиркорларни футболга ҳомийликка мажбурлаш тўхтайдими? 11 та профессионал футбол клубини, улар орасида чемпион Нефтчи, "хусусий" деб келинган Пахтакор ҳам бор, ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилингани рационал футбол хўжалиги учун ҳам, катта…
Кўрпага қараб оёқ узатилиши керак!

Илёс Сафаровнинг VAR дастурида Диёржон Имомхўжаев билан футбол хўжалигимиз бугуни ва эртаси ҳақида, оёғи осмондан бўлган молиявий фейр-плей ҳақида, легионерлар ва маҳаллий футболчилар мувозанати ҳақида, паразитлашган футбол клубларини қандай “хусусийлаштириш” ҳақида, бир сўз билан айтганда, соғлом футбол жамиятига қандай етишимиз мумкинлиги ҳақида гаплашдик.
bakiroo
"Эскроу тизими нархларни оширади" дея қўрқитмаслик керак Депутатлар ҳалиям улуш киритиш асосида қурилиш жараёнида эскроу тизимини жорий қилиш масалаларини муҳокама этишмоқда. Ваҳоланки Давлат раҳбарининг 1,5 йил аввалги фармонига кўра, қурилишга улушдорларнинг…
Улуш киритишда эскроу тизимини йўлга қўйиш яна қанча пайсалга солинади?

Lolazor’нинг навбатдаги сонида доимигидек, жуда кўп муаммоларни гаплашдик.

Ўзбекистонни талаётган ўғри олигархлар ва бунёдкор тадбиркорларнинг фарқи, декларациялашдаги иккиюзламачилик, жиловланмаётган аждарҳо мобил операторлар қаторида ноқонуний қурилишларнинг коррупционер ҳомийлари ва шу йўсинда улуш киритиш орқали қурилишларда эскроу тизимини йўлга қўйишни кимлар тўхтатиб тургани ҳам суҳбат мавзуларини ташкил этди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
471 та ноқонуний «бункер» ва 19 та жиноят иши: «Ҳудудгазтаъминот» назорат тадбирлари натижаларини эълон қилди

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ мамлакат бўйича 3,7 миллиондан ортиқ аҳоли ва 2 мингга яқин ижтимоий соҳа объектини суюлтирилган газ билан таъминлайди. Тизимда шаффофликни ошириш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида комплаенс назорати кучайтирилган.

Ташкилот маълумотларига кўра, 2025 йил ва 2026 йилнинг 9 ойида 3 мингдан ортиқ тўсатдан текширув ва рейдлар ўтказилиб, 1 217 та қоидабузарлик аниқланган. Энг муҳими — суюлтирилган газни ноқонуний сотишга ихтисослашган 471 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган.

Кўрилган чоралар натижасида қиймати 8,7 млрд сўмлик 17 301 дона маиший газ баллони ҳамда қарийб 2 млрд сўмлик 193,6 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши олди олинди. Жорий йилнинг 9 ойида аниқланган талон-торожликлар бўйича 25 та материал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, улар асосида 19 та жиноят иши қўзғатилган.

Суюлтирилган газни ноқонуний сотиш ҳолатларига дуч келган фуқаролар 1104 қисқа рақами ёки antikorruptsiya@hududgaz.uz орқали тўғридан-тўғри хабар беришлари мумкин.
Монополист темир йўллари Афғонистон йўналишида янги ўлпон киритмоқда, антимонополия нима дейди?

Энди оёққа тураётган йўналишларга тарифларни ошириш ёки янги йиғимларни ўйлаб топиш ўзбек монополистларининг ўрганган усули (уларга биров ғинг дейдими?).

7 ноябрдан Маҳаллий қатновда барча юкларни (GNG коди 1001, 27090090, 2710, 2711, 27090010, 3901, 3902 юкларидан ташқари) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ станцияларидан Термиз станциясига ташиб кейинчалик ушбу юкларни Термиз станциясида қайта юклаб Афғонистонга экспорт қатновида ташишда, Термиз станциясига ташилган ҳар бир вагон учун ташиш масофасидан келиб чиқиб қуйидаги миқдордаги йиғим киритилмоқда (Термиз станциясида ундирилади):

Юк темир йўл транспорти орқали ташилганда:
- 600–800 км масофа учун 800 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 801–1 000 км масофа учун 1 000 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 1 001 км ва ундан юқори масофалар учун 1 300 000 сўм (ҚҚСсиз).

Юк автомобиль транспорти орқали ташилганда:
- 0–300 км масофа учун 2 800 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 301–600 км масофа учун 5 200 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 601–800 км масофа учун 6 600 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 801 км ва ундан юқори масофалар учун 7 600 000 сўм (ҚҚСсиз).

Шунингдек, буғдой учун алоҳида, Ўзбекистон темир йўллари станцияларидан Термиз порт станциясига ташишда яна алоҳида йиғимлар киритилган.

Монополистнинг кўрсатган важи янада ажойиб — "даромадлар йўқотилишини олдини олиш". Маълумот учун, потиратиб оширилаётган тарифлар туфайли Темир йўллари 2026 йилнинг 1- ярим йиллигида 1 трлн.сўмдан ортиқ соф фойда олган (+53%). Қанақа йўқотилаётган даромадлар ҳаиқда гапириш мумкин?

Афғонистон Ўзбекистоннинг 5- йирик савдо ҳамкори, экспортда эса 3- йирик ҳамкоримиз. Ҳатто кириш имкони йўқ жойдан бу даражага чиқиш осон бўлгани йўқ, Энди тадбиркорларимиз афғон бозорига кириб, ўз ўрни ва харидорини топиб ўрнаша бошлаганда, янги ўлпонларнинг киритилиши бу орқага урилган пичоқ сингари (монополистлар турганда бизга ташқи душман керакми?).

Давлат раҳбари билан тадбиркорлар учрашуви олдидан жуда кўп мулоқотларда экспортчи тадбиркорлар ўзи мавжуд тарифларнинг қимматлигидан ва Термиз йўналиши атайин қимматлаштирилганидан нолишганди. Энди ўлганнинг устидан тепгандек, бу аҳвол.

Дарвоқе, Рақобат қўмитаси нима дейди? Ўрганишлар ўтказадими? Ўлпон бекор қилинадими?
bakiroo
Монополист темир йўллари Афғонистон йўналишида янги ўлпон киритмоқда, антимонополия нима дейди? Энди оёққа тураётган йўналишларга тарифларни ошириш ёки янги йиғимларни ўйлаб топиш ўзбек монополистларининг ўрганган усули (уларга биров ғинг дейдими?). 7 ноябрдан…
Монополист монополистга лазейка қолдирган

Ўзбек монополистлари илонни ёғини ялаган ва доим бошқа ўзи сингари монополистларни дастаклаб келади.

Ўзбекистон темир йўллари Афғонистон йўналишида киритаётган янги ўлпони истисносига чуқурроқ назар ташласангиз буни тушуниб етасиз.

Юк кодлари бўйича 27090010 (нефть ва нефт маҳсулотлари), 27090090 (газ конденсати), 2710 (нефть ва нефть маҳсулотлари, хомидан ташқари), 2711 (нефть газлари ва бошқа газсимон углеводородлар), 3901 (полиэтилен), 3902 (полипропилен ва пропилен бошқа полимерлари).

Хўп, бу маҳсулотларни ким ишлаб чиқаради ва Афғонистонга экспорт қилади? Ўзбекнефтегаз, Шўртан газ-кимё комплекси (Ўзбекнефтегаз шўъбаси) ва Uz-Kor Gas Chemical (Ўзбекнефтегаз қўшма корхонаси).

Яъни, Ўзбекистон темир йўллари қийшиқ мантиғига кўра, Афғонистон билан ишлаётган майда ва ўрта тадбиркорларни янги ўлпон билан жазоласа бўлади, Ўзбекнефтегазга эса лазейка қолдириш керак (ҳали Ўзбекнефтегаз учун бошқа яширин квота ва чегирмалар ҳам бор).
Ўтган ёмон замонга қайтиш: шакар импорти квоталанади

2027 йил 1 январдан бошлаб шакарни олиб киришга импорт квотаси жорий этилади. Умумий ҳажм йилига 300 минг тонна чеклови билан белгиланган ва 100 минг тоннадан учта тенг қисмга: ичимлик ишлаб чиқарувчилар, қандолатчилар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрловчилар учун тақсимланган. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тасдиқланган квоталар мундарижаси ҳақида Кўрпача остидаги сўм канали маълум қилмоқда.

Қарорга кўра, квоталарнинг умумий ҳажми ҳар йили ноябрь ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Антимонополия ва Статқўм таклифлари асосида ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистондаги юзминглаб тадбиркорлар иш фаолияти ва тақдирига оид қарорнинг нима учун яширинча ва ёпиқ тарзда қабул қилингани яна саволли (Антикоррупция, ау, балки сизларни тарқатиб юборармиз). Ҳукуматнинг ўзи шу ёпиқ қарордан бир кун олдин тасдиқлаган квоталаш қоидаларида квоталарнинг ёпиқ қарор билан жорий этилиши кўзда тутилмаган. Ғаройиб, шундай эмасми?

Ўзбекистон 2026 йилда, камида 750-800 минг тонна шакар импорт қилади. Бу, агар квоталаш ишга тушса, импорт 2,5 карра маъмурий йўл билан қисқартирилаяпти дегани. Чала-чулпа статистикага кўра, Ўзбекистонда йилига 300 минг тонна атрофида шакар ишлаб чиқарилади (2026 йил маълумотлари йўқ).

Шакар импортининг квоталаниши эски ёмон замоннинг шакар импортини бир қўлли ва тегишли чўнтаклар орқали коррупциялашган тарзда бошқариш усули ҳисобланган — худди ёпиқ конвертация сингари (ҳар 4-5 йилда қамалиб турадиган Фалон шакарчи. Фустон шакарчилар эсингиздами?) Ҳукуматнинг ёпиқ қарорида квоталашга қайтишни асословчи бирон бир далил кўрсатилмаган.

Демак, бизни нима кутаяпти?

Истеъмолчилар учун, айниқса камбағал қатламлар учун, шакарнинг қимматлашиши.

Тадбиркорлар учун, айниқса, ичимлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун бизнесларнинг ёпилиши ва қисқариши, эндигина кириб борилаётган экспорт бозорларининг бой берилиши.

Тийиқсиз чиновниклар учун — чўнтак ва шерик шакарчиларнинг пайдо бўлиши. Шакарни сунъий равишда коррупцион маҳсулотга айлантириш қисқа муддатда бир неча корчалонни доллардаги миллиардерга айлантиради.
Аудиториядаги билим — бизнесдаги муаммоларга ечим

Олийгоҳда олинган билим корхонанинг аниқ муаммосини ҳал қилишга хизмат қилса, таълим ва тадбиркорлик ўртасидаги ҳамкорлик янада самарали бўлади. «Ёш бизнес таҳлилчилари дастури» айнан шу мақсадда ишлаб чиқилган.

20 октябрь куни «TRK BIZNES-FORUM 2026»да тақдим этилган дастур «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида талабалар ва малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тадбиркорларга қуйидаги йўналишларда кўмаклашади:
🔹 иш жараёнларини рақамлаштириш;
🔹 маҳсулот сифати ва дизайнини яхшилаш;
🔹 корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 ташқи бозорларни ўрганиш, экспортни ривожлантириш ва инвестор топиш.


Дастур талабаларга назарий билимларини амалиётда қўллаш ва касбий тажриба орттириш имконини беради. Тадбиркорлар эса бизнес жараёнларини такомиллаштириш, рақамлаштириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича амалий таклифларга эга бўлади.

Таълим, мутахассислар тажрибаси ва ёшларнинг билимларини бирлаштириш орқали ҳам кадрлар салоҳиятини ошириш, ҳам тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига ҳисса қўшиш мумкин.

Реклама
Тошкентда Ozon компанияси маркетплейсда даромад қилишни ўргатади

Come On Forum бепул конференциясида сиз атиги бир кунда Ozon’да муваффақиятли старт учун керакли барчасини билиб оласиз:

— Қадамма-қадам режа: дўконни рўйхатдан ўтказишдан то сотувни оширадиган товар карточкаларигача
— Муваффақиятли сотув сирлари
— Фойдали ҳамкорлик шартлари: Ўзбекистондаги юридик шахс билан шартнома, паст тарифлар, сўмдаги тезкор тўловлар

Бу ҳақда Ozon топ-менежерлари айтиб беришади, яъни ишончли шахслардан синовдан ўтган маълумотларни оласиз. Бундан ташқари, форумга бошқа сотувчилар ҳам келади ва улар билан нетворкингли фуршет давомида танишиб, мулоқот қилишингиз ҳам мумкин.

Бизнесингиз бошланиши муваффақиятли бўлиши учун Ozon 4 та MacBook ва умумий 60 000 000 бонусни ўйнайди (1 бонус = 1 сўм).

⏰ 3 ноябрь, 11:00 UZT
📍 Тошкент, Hilton Tashkent City

Келишнинг иложи бўлмаса, онлайн эфирни томоша қилинг, у ерда ҳам совғалар танлови бўлади.

👉🏻 Ҳар қандай форматда иштирок этиш учун аввало рўйхатдан ўтинг.

Реклама
bakiroo
Ўтган ёмон замонга қайтиш: шакар импорти квоталанади 2027 йил 1 январдан бошлаб шакарни олиб киришга импорт квотаси жорий этилади. Умумий ҳажм йилига 300 минг тонна чеклови билан белгиланган ва 100 минг тоннадан учта тенг қисмга: ичимлик ишлаб чиқарувчилар…
Ҳаммаси “маҳаллийлаштирувчи” чайқовчиларнинг манфаати учунми?

Ўзбекистонда бирон-бир ёпиқ қарор йўқки, унинг ортида кимдир ё қайсидир тўда турмаса (ҳеч бўлмаса, қарорда уларнинг шалпангқулоғи кўриниб қолади). Шакар импортини квоталаш бўйича ёпиқ қарор ҳам бундан истисно бўлмаган.

Биласиз, паразитлашган ва самарасиз “маҳаллийлаштирувчилар” тирик туриши учун улар фойдасига ўрнатилган аждарҳо божлар ҳам кам. Масалан, шакарга нақ 20% импорт божи қўлланилади (яқингача яна 20% акциз бор эди).

Шакар импортини квоталаган Ҳукуматнинг ёпиқ қарори мана шу самарасиз “маҳаллийлаштирувчиларга” 2031 йилгача фойда солиғидан озод қилиш ва яна мол-мулк солиғини 2 карра камайтириш имтиёзини бермоқда.

Бу ҳаммаси эмас.

“Маҳаллийлаштирувчи” шакарчиларнинг (улар шакарни қанақа импорт ва қаердан келтириладиган хом-ашёдан ишлаб чиқаришини билсангиз керак?) “Ўзсаноатқурилишбанк” олдидаги кредитлари икки йиллик имтиёзли давр билан беш йилгача муддатга узайтириб берилади (Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштирмоқчи эдикми ёки яна сўриб сувини чиқаришда?).

Буям ҳаммасимас.

“Маҳаллийлаштирувчи” шакарчиларга давлат 2031 йил августига қадар хомашё хариди учун олинган валюта кредитлари бўйича фоиз харажатларининг ярмини қоплаб беради. Бу “маҳаллийлаштирувчилар” хом-ашёга кредит олади, фоизини солиқ тўловчилар тўлайди. Солиқ тўловчилар ҳам қимматлаштирилган шакар олади, ҳам чўнтагидан “маҳаллийлаштирувчиларнинг” кредит қарзини тўлайди.

Қойилмисиз?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Click’да ўтказмалар учун комиссия 0%!

Карталарингиздан пулни бошқа фойдаланувчиларнинг ҳамёнларига ўтказиш мутлақо бепул.
Ҳамёндан ҳамёнга ўтказиш мутлақо бепул.

Комиссия йўқ! Click Koshelyok!

Ҳа, айтганча, ҳамёндан иловада худди оддий картадан тўлагандек бемалол тўлов қилишингиз мумкин.

Сизда аллақачон ⭐️Click Koshelyok’ингиз бор — Click’нинг бош саҳифасида.

Комиссия йўқ! Click Koshelyok! ❤️

Instagram | LinkedIn | Telegram
Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДП баёноти: боланинг эҳтиёжи устувор

Алимент ҳақида гапирилар экан, бир масалага алоҳида эътибор қаратиш керак.

Кўпинча алимент ундирилдими ёки йўқми, деган савол ва  рақамлар билан чекланилади. Асосий савол бошқача бўлиши керак: ундирилган маблағ боланинг эҳтиёжларини таъминлаш учун етарлими?

Шу маънода, янги таклиф этилмоқчи бўлинаётган алимент миқдорини ота-онанинг расмий ойлигига эмас, боланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгилаш ғоясини қўллаб-қувватлаш мумкин.

Чунки ота-онанинг расмий даромади кам кўрсатилгани ёки яширилгани билан боланинг озиқ-овқат, кийим-кечак, таълим, тиббий хизмат, транспорт ва бошқа зарур харажатлари камаймайди.

Бироқ таклифни амалиётга жорий этишда муҳим саволлар бор: боланинг эҳтиёжи қандай ҳисобланади? савати қандай мезонлар асосида белгиланади? У боланинг ёши, таълими, соғлиғи ва бошқа зарур харажатларини қай даражада ҳисобга олади? Энг муҳими, белгиланган миқдор боланинг муносиб таъминотини ҳақиқатан кафолатлайдими?

ХДП вакиллари “Мунозара майдони” пресс клубининг навбатдаги сессиясида ана шундай саволларни кўтарган.
Ўзбекистон тадбиркорлари халқаро фьючерс савдоларида иштирок этиш тартибига эга бўлди

Ўзбекистонда илк бор маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар деривативлари биржаларидаги фьючерс савдоларида иштирок этиш тартиби тасдиқланди.

Тегишли низом Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарори билан тасдиқланган. Ҳужжат 2026 йил 23 октябрда Адлия вазирлигида 3961-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 82-сон қарори ижроси доирасида қабул қилинган.

Низомга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳузуридаги «UZEX Global» МЧЖ — халқаро биржа воситачиси орқали Чикаго товар биржаси (CME), Интерконтинентал биржа (ICE), Лондон металл биржаси (LME) ва бошқа халқаро биржаларда мис, буғдой, пахта, нефть, олтин ҳамда бошқа товарларга асосланган фьючерс шартномалари билан савдо қилиш имкониятига эга бўлади.

Реклама
Асосий ставка бўйича таянч йиғилиши 4 ноябрга кўчирилган

Қайд этилишича, 2026 йил III чораги бўйича мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг якунида эълон қилиниши, ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши жорий йилнинг 4 ноябрида ўтказилиши белгиланган.

Эҳтимолки, бу санагача энерготарифларнинг оширилиши бўйича лойиҳалар ҳам ҳужжатлашиб қолса керак.

Тақвимга кўра, Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши 28 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.
bakiroo
Ҳаммаси “маҳаллийлаштирувчи” чайқовчиларнинг манфаати учунми? Ўзбекистонда бирон-бир ёпиқ қарор йўқки, унинг ортида кимдир ё қайсидир тўда турмаса (ҳеч бўлмаса, қарорда уларнинг шалпангқулоғи кўриниб қолади). Шакар импортини квоталаш бўйича ёпиқ қарор ҳам…
Ёпиқ қарорлар қилаётган ишлар хатолигини билишгани ва уялишаётганданми?

Юлий Юсупов ўзбекистонлик истеъмолчилар ва солиқ тўловчилар томонидан 30 йилдан бери боқиб келинаётган "маҳаллийлаштирувчилар" ва уларнинг кабинетлардаги хўжалари ҳақида ёзмоқда:

"Нима учун ёпиқ (ХДФУ) ҳужжат? Афтидан, муаллифлар "жуда ҳам яхши иш қилмаётганликларини" тушунишади ва жамоатчилик бу ҳақда билиб қолишини хоҳлашмайди. Хўш, бизнинг бюрократиямизнинг хатти-ҳаракатларида нима одобдан эмас? Бу гўёки 1996 йилдан бери ҳукумат томонидан "маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш" бўйича фаол қўлланилаётган стандарт чора-тадбирлар тўпламидир (эсингизда бўлса, конвертация ёпилган йил). Бундан ташқари, бизнинг амалдорларимиз одатда маҳаллий бизнесга ғамхўрлик қилишлари, уларга ёрдам беришлари билан фахрланадилар. Бу ерда эса уятчанлик...

Гап шундаки, мамлакатимизда 1996 йилдан буён олиб борилаётган импорт ўрнини босиш сиёсати ўзини шунчалик обрўсизлантирдики, эндиликда унинг ўтказилишини яширишга тўғри келмоқда.
...

Аччиқ ҳақиқат шуки, ҳукуматимиз 1996 йилда бошланган импорт ўрнини босишдек ярамас сиёсатдан воз кечмагунча, бу монопол-коррупция гирдобидан чиқиб, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши учун шароит яратишга ҳеч қандай имкониятимиз йўқ. Юқорида тилга олинган ХДФУ грифини инобатга олган ҳолда, амалдорлар буни жуда яхши тушунадилар, шунинг учун ҳам ўз ҳаракатларини яширадилар. Аммо мамлакат учун ҳалокатли амалиётдан воз кеча олмайдилар. Қизиқ, нега?"
bakiroo
Ёпиқ қарорлар қилаётган ишлар хатолигини билишгани ва уялишаётганданми? Юлий Юсупов ўзбекистонлик истеъмолчилар ва солиқ тўловчилар томонидан 30 йилдан бери боқиб келинаётган "маҳаллийлаштирувчилар" ва уларнинг кабинетлардаги хўжалари ҳақида ёзмоқда: "Нима…
Шакар импорти квоталанса, божнинг ўзидан 65 млн.доллар бой берилади

Айтишларича, шакар импортини квоталашга айрим соғ миноралар охиригача қарши туришган, лекин тор чўнтакларнинг манфаатлари якунда барибир устун келган.

Энг ачинарлиси, тўғридан-тўғри давлат манфаатларига зиён етказилишини била туриб ҳам бу ёпиқ қарорни қабул қилишдан тийилишмаган.

Масалан, квоталаш чекловидан кейин импорт йиллик ҳисобда ўртача 500 минг тоннага маъмурий қисқартирилади ва шакарнинг тоннаси 650 доллардан ҳисоб қилинса ҳам, давлат бюджети импорт божидан 65 млн.доллар ёки ўртача 770 млрд.сўм йўқотади.

Бу йўқотиш ҳаммаси эмас. Сувчилар, қандолатчилар ва бошқа ишлаб чиқарувчиларга нарх ошиши туфайли етказиладиган зарардан (табиийки, солиқ тушумларининг қисқариши ҳам) ташқари, давлат яна:

Зараркунанда "маҳаллийлаштирувчи" шакарчиларнинг кредитлари муддатини узайтириб зиён кўради (давлат бонкаси тимсолида), бунинг ҳисобини ҳеч ким олгани йўқ.

Зараркунанда "маҳаллийлаштирувчи" шакарчиларнинг кредитлари учун фоиз тўловларини ярмини қоплаб зиён кўради (Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тимсолида), бунинг ҳисобини ҳеч ким олгани йўқ.

Зараркунанда "маҳаллийлаштирувчи" шакарчилар учун фойда солиғини бекор қилиб, мулк солиғини икки карра камайтириб, бюджет йўқотишларга учрайди, бунинг ҳисобиниям ҳеч ким олгани йўқ.

"Маҳаллийлаштирувчи" шакарчи тўданинг чўнтагига қанақадир пул оқимларини буриб юбориш учун, давлатга, иқтисодиётга — бизнесга, истеъмолчиларга триллионлаб (долларда юзмиллионлаб) зиён келтириш ва уятли ёпиқ қарорни қабул қилиш заруриятини изоҳлай олишмаса, асослай олишмаса, демак бу қарор бекор қилиниши керак.

Ҳа, дарвоқе, нормал давлатда бунақа зараркунанда ёпиқ қарорлар ошкор бўлиб қолгач, парламент — Сенат, Қонунчилик палатаси жим турмасди, Антикоррупция жим турмасди, Антимонополия жим турмасди.
Apple Pay Ўзбекистонга етиб келди
 
27 октябрдан Apple Pay Ўзбекистонда ишга тушди. Ҳозирча олтита банк: Kapitalbank, NBU, Octobank, TBC Bank, Ipak Yuli Bank, Orient Finans Bank чиқарган Mastercard карталарини бириктириш мумкин.
 
Нафақат дўконлар, супермаркетлар, кафе ва ресторанлардаги харидлар, балки такси, дорихонадаги дорилар, иловалардаги буюртмалар ва сайтлардаги харидлар учун ҳам тўлов қилиш мумкин. Жойларда контактсиз тўлов терминаллари, iPhone ёкиApple Watch орқали тўлаш, тўловни тасдиқлаш учунэса, Face ID, Touch ID ёки паролдан фойдаланишмумкин.
 
Онлайн-тўловлар учун iPhone, iPad ва Mac москелади.
 
Картани Wallet га қўшиш ва йўриқномагариоя қилиш етарли.
 
Сервис географияси кенгайди. Энди бошқа банклар мижозлари учун ҳам уланиш имкониятини яратиш қолди.

Реклама
Apple Pay’ни кутдингизми? Octobank карталари билан у аллақачон ишламоқда!

Энди iPhone, Apple Watch, iPad ва Mac орқали харидлар учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин!

Octobank карталари эгалари Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Энди Octobank’нинг Visa ва Mastercard карталарини Apple Wallet’га қўшиб, Apple қурилмалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.

🛍 Дўконларда — контактсиз тўлов терминалида iPhone ёки Apple Watch орқали;
⌨️ Онлайн — iPad ва Mac орқали, карта маълумотларини қўлда киритмасдан.

Харидни қурилмангизда тасдиқлайсиз, Apple Pay эса карта рақамингизни ҳимоя қилади — у сотувчига узатилмайди.

Тез орада Apple Pay HUMO карталарини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Octobank картангизни Apple Wallet’га қўшинг ва кейинги харидингиздаёқ янги тўлов усулини синаб кўринг!

Реклама
​Октябрда нархлар қандай ошди?

Тўхтамаётган ошди-ошдилар октябрда ҳам тин олгани йўқ.

Ёқилғи, монопол хизматлар (чиқинди, эксплуатация ва йўлкира) билан бирга муҳим озиқ-овқатлар ҳам қимматлашишда давом этмоқда (энди шакар арзонлаша бошлаганди, олчоқлар буниям кўп кўришди). Ҳали яна ноябрда ҳам бизни жиддий ошди-ошди сюрпризлари кутмоқда.

Сизнинг-ча, октябрда нархлар қандай ўзгарди? Келгусида яна қандай ўзгаради? Кутилмаларингиз қандай? Қанақа инфляция сезаяпсиз ўзи?

Бу ҳақда фикрингиз ва ўлчовларингиз жуда муҳим ва шунинг учун ҳам қуйидаги бот орқали сўровномада иштирок этишингизни сўраб қоламиз:

@kutilma_cbu_bot
Apple Pay NBU’да — iPhone ва Apple Watch орқали тўланг!

NBU’нинг Visa ёки Mastercard картасини Apple Pay’га уланг ва дўконларда, иловаларда ҳамда сайтларда тез, қулай ва хавфсиз тўловларни амалга оширинг. Картани Apple Wallet ёки Milliy иловаси орқали уланг.

Apple Pay, карталарни улаш тартиби ва мос қурилмалар ҳақида батафсил.

Алоқа маркази:
📞 1344
☎️ (78) 148-00-10

Instagram | Facebook | YouTube

Реклама
bakiroo
Ўзбекистонда медиана иш ҳақи қанча? 3 млн.сўм? 5 млн.сўм? Миллий статистика қўмитаси синов тариқасида медиана иш ҳақи ва иш ҳақининг модал интервалини ҳисоблашни бошлаган. Бу ҳақда қўмита Газетага маълум қилган. Бу жуда яхши янгилик. Чунки Ўзбекистонда эълон…
Ўзбекистонда медиана иш ҳақи 4,2 млн.сўмдан камроқ

Статқўм биринчи марта Ўзбекистонда медиана иш ҳақи миқдорини эълон қилди. Демак, 2026 йил йил январь-август ойларида (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни инобатга олмаганда) медиана иш ҳақи 4 166,3 минг сўмни ташкил этган. Содда тилга кўчирганда, ўзбекистондаги меҳнаткашларнинг тенг ярми шу миқдоргача бўлган иш ҳақи олмоқда.

Ҳудудлар ичида қараганда, медиана ўлчовида энг паст кўрсаткич Сирдарёда (2 998,4 минг сўм). Энг баланди эса пойтахт Тошкентда — 6 791,2 минг сўм.

Энди, ўртача ҳисобланган иш ҳақи миқдорига қайтсак. 9 ойлик ўлчовда, ўртача ҳисобланган иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,0%га ўсиб 7 274,1 минг сўмга етган (тахминан 610 доллар, бир йил ичида +100 доллар). Бу борада етакчи бўлган пойтахт Тошкентда ўртача иш ҳақи 12 300,8 минг сўмгача ошган. Энг кам иш ҳақи ҳалиям Қашқадарёда (4 969,7 минг сўм).

Соҳалар кесимида энг юқори маошлар, гарчи ўсиши секинроқ кечаётганига қарамай, банк молия соҳасида — 19 712,6 минг сўм. Энг паст маош эса ҳалиям соғлиқни сақлашда — 4 454,2 минг сўм.

Мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши 4 791,4 минг сўмни ташкил этган, бу Ўзбекистон бўйича ўртача маошнинг 65,9%и дегани. Ўтган йилнинг шу даврида бу нисоб 67,1% эди. Яъни ўқитувчиларнинг нисбий камбағаллашиши яна давом этмоқда.