Давактив "хусусийлаштириш" рўйхатига киритилган тилла тухум активларга қанча пул тўлайди?
Халқ банки ўзига тегишли Xalq Sug‘urta компаниясининг 80 млрд.сўмлик 100 фоиз улушини Давактивга ўтказмоқда.
Xalq Sug‘urta антиижтимоийлиги туфайли кўп баҳсларга сабаб бўлаётган хусусийлаштириш дастурига киритилган активлардан бири.
Халқ банкининг Давактивга ўтказаётган улуши учун қанча маблағ олиши банкнинг тегишли қарорида ҳам акс этмаган.
Табиийки, савол туғилади. Қайсидир давлат органи ёки давлат банки битта шўъба компанияни ташкил этади, уни ўстиради, бозорда ўринга эга мавқега кўтаради, қисқа айтганда, тилла тухум туғадиган даражага олиб чиқади. Ва қарабсизки, ўша муваффақиятли компанияга қайсидир тўймас олигарх ё оч чўнтак кўз ташлайди ва активни Давактивга ўтказиб беришга тўғри келади. Шунча меҳнат ва маблағ сарфи эвазига компанияни ўстирганлар нима олади?
Ҳа, ўхшатиш учун яна беихтиёр яна тилла туғадиган даражага олиб чиқилиб, "хусусийлаштирилган" Humo кейси эсга тушади (бу бўйича нафақат китоблар ёзилади, учинчи эпохада ҳали кинолар ҳам олинади).
Эсингизда бўлса, ўша ёлғонлар сел бўлиб оққан машҳур анжуманда Давактив раҳбари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи сотилишидан олдин унинг давлат улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгани ва бу жараёнда «Ўзбекнефтгаз» билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилганини таъкидлаганди. Лекин бу бўйича муҳим фактни Ўзбекнефтегаз бўйича очиқ манбалардан яна топиб бўлмади (охирги 9 йилда Ўзбекнефтегазни кимлар таламади?).
Ўзбекнефтегаз ФНҚИЗни сотишдан қанча олганди?
Марказий банк Humo'ни сотишдан-чи?
вҳк
Халқ банки Xalq Sug‘urta'ни сотишдан қанча олади?
Шу саволларга ҳам ёлғонсиз, оре рост жавоб олса бўладими?

openinfo.uz
Fact 44
Openinfo.uz — Единый портал корпоративной информации Узбекистана. Найдите актуальные данные о компаниях, финансовой отчетности и руководстве организаций.
bakiroo
“Декларациялаш қонуни” Санта-Барбара сериалини ортда қолдирадими? Ўтган асрнинг машҳур “Санта-Барбара” сериали 2 137 сериядан иборат бўлган ва 8 йил, 5 ой ва 15 кун давомида намойиш этилган. Яқин-яқинларгача атайин ва сунъий чўзиладиган ва янги-янги сюжет…
Амалдорлар декларациялашни ўзларидан эмас, навоийликлар ва чирчиқликлардан бошлашни маъқул кўрдилар
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишга уриниш бошланганига 9 йилдан ошди ва ҳали-ҳануз қонун йўқ.
Лекин Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш амалиётини жорий қилишни ҳужжатлаштиришга (яъни қонунийлаштиришга) 9 ойдан сал кўпроқ вақт кифоя қилди. Ҳа, савол туғилмаслиги (Кремль деворларини яшил рангга бўяш тўғрисидаги латифа эсга тушади) учун тажрибага солиқчиларни ҳам қўшиб қўйишган.
Демак, энди Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида рўйхатда турган фуқаролар ҳамда солиқ органлари ходимлари учун йиллик декларацияда даромадлардан (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, мулкий, моддий фойда тарзидаги ва бошқа даромадлар ) ташқари кўчмас ва кўчар мулк ҳамда мажбуриятлар бўйича харажатлар ҳам акс эттирилади.
Тажриба муваффақиятли деб топилса, тажриба-синовни республиканинг барча ҳудудида жорий этиш ҳақидаги таклифлар 2028 йил 1 майга қадар ҳукуматга киритилиши керак бўлади. Шу билан амалдорларнинг даромадлари ва активларини декларациялаш галочкасини ҳам ёпворишса керак. Қойилмисиз?!
Тадбиркор амалдорлар (оилалари билан) ҳам, амалдор тадбиркорлар (оилалари билан) ҳам, мансаб ваколатини бойиш учун ишлатаётганлар ҳам, манфаатлар тўқнашувига қўйиб қўйганлар ҳам хотиржам бўлишса бўлаверади. Ҳаммаси сизлар учун.

10,3 трлн.сўм
OKA MEDIA DIALOGUE давомида очиқланган маълумотларга кўра, Омонатларни кафолатлаш жамғармаси маблағлари 1 октябрга 10,3 трлн.сўмга етган. Йил бошида бу кўрсаткич 7,5 трлн.сўмдан иборат бўлган. Мавжуд охирги очиқ маълумотларга қаралса, 2024 йил якунлари билан жамғарма активлари қолдиғи 4,7 трлн.сўмни ташкил этганди.
2026 йилнинг 9 ойида жамғарма банкларнинг бадалларидан 2,3 трлн.сўм йиққан бўлса, маблағларни жойлаштиришдан қарийб 1 трлн.сўм ишлаб топган.
Маблағларнинг 91,1%и (8,6 трлн.сўм) давлат қимматли қоғозларига, 7,4%и банклардаги депозитларга (700 млрд.сўм) ва 1,5%и (145 млрд.сўм) Ипотекани қайта молиялаш компанияси облигацияларига жойлаштирилган.
Очиқ маълумотларга кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига банклардаги жами депозитлар ҳажми 487,6 трлн.сўмни ташкил этади. Депозитларнинг қанча қисми қонун билан кафолатланган 200 млн.сўмлик доирага тушиши бўйича расмий ахборотлар эълон қилинмайди.
Маълумот учун, 2025 йил 18 февралдан бошлаб омонатларни кафолатлаш тизимида компенсация миқдори бир банк учун 200 миллион сўмни ташкил этади. Солиштириш учун, қўшни Қозоғистонда кафолат миқдори 20 млн.тенге ёки 534 млн.сўмни ташкил этади. Кафолатлар учун махсус фондда жамғарилган маблағлар 1 октябрга 1 795 млрд.тенге ёки тахминан 48 трлн.сўмгача етган.

Octobank иккита янги кредит маҳсулотини — Octo Card ва Octo Restartни тақдим этди
Шахсий харидлар ва кредитларни қайта молиялаштириш учун кўпроқ имкониятлар.
🔹 Octo Card — харидлар, таълим ва бошқа шахсий мақсадлар учун кредит.
• Кредит суммаси — 100 млн сўмгача, йирик миқдордаги кредитлар мол-мулк гарови эвазига берилади.
• Имтиёзли давр — 3 ойгача. Бу даврда фақат фоизлар тўланади, асосий қарз сўндирилмайди.
• Фоиз ставкаси — мижоз тоифасига қараб, йиллик 25% дан 30% гача.
🔹 Octo Restart — бошқа банклардаги кредитларни қайта молиялаштириш.
• Банк бошқа банклардаги қарздорликни сўндиради, мижоз эса тўловларни Octobankда амалга оширади.
• Кредит суммаси — 4 млн сўмдан 100 млн сўмгача.
• Яхши тўлов интизомига эга мижозлар учун фоиз ставкаси базавий 28,9% ўрнига 24,9% ни ташкил этади.
• Қайта молиялаштириш учун қўшимча комиссиялар ундирилмайди.
Ҳар икки маҳсулот бўйича кредит 5 йилгача муддатга берилади, ариза бўйича қарор мурожаат қилинган куннинг ўзида қабул қилинади.
Шартлар ҳақида батафсил: Octo Card / Octo Restart
Реклама

Паспортимизнинг қуввати сезиларли пасайган
The Henley Passport Index ўлчовига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон паспорти билан фақат 57 давлатга визасиз бориш мумкин. Солиштириш учун, 2025 йилда Ўзбекистон паспорти билан 62 давлатга бориш мумкин бўлган.
Визасиз мамлакатларга бориш қамрови 2021 йилдан бери яхшиланиб келаётганди. Лекин 2026 йилда вазият яна кескин орқага қараб кетган (2022 йил даражасига тушиб қолганмиз).
Дунё бўйича энг қудратли паспорт икки йилдирки, Сингапурники бўлиб қолмоқда (193 давлат визасиз). Қолган уч ўринниям Осиё давлатлари эгаллаган. Япония, Корея ва БАА паспорти билан 188 давлатга визасиз борса бўлади.

Henley & Partners
The Official Passport Index Ranking
The Henley Passport Index ranks 199 passports by visa-free access using exclusive IATA data, with 19 years of history and monthly updates.
Ўзбекистонликлар визасиз (соддалаштирилган) кириладиган давлатлар сони 110тага етиши керак
Ҳа, шу йил бошида янгиланган Ўзбекистон-2030 стратегиясига кўра, яна тўрт йилдан кейин ўзбекистонликлар визасиз борадиган давлатлар сони 50тага, соддалаштирилган тартибда кирадиган давлатлар сони 60тага, жами 110тага етиши керак.
Кимдир Стратегияда қўйилган вазифаларга қараяптими ё йўқми, визасиз (соддалаштирилган) давлатлар сони кўпайиш ўрнига камаймоқда.
Бунга Ташқи ишлар вазирлигимиз нима дейди?

⚡️ Жиззах вилояти халқаро инвесторлар олдида ўз баҳосига эга бўлибди
Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings Жиззах вилоятига «BB−» халқаро кредит рейтингини берибди. Прогноз — «Барқарор».
Fitch таҳлилчиларига кўра, Жиззах иқтисодиёти республикадаги ўртача суръатдан тезроқ ўсмоқда. Вилоятнинг молиявий профилига эса «aa» баҳо берилган.
❗️Хўш, бу рейтинг нима беради?
Гап шундаки, хорижий инвестор бирор ҳудудга пул тикмоқчи бўлса, унинг молиявий аҳволи, қарзларини қайтариш имконияти ва хатарларига ҳам қарайди. Fitch каби халқаро агентликнинг баҳоси шунинг учун керак.
Энди Жиззах вилоятининг ҳам инвесторлар олдига қўядиган мустақил халқаро баҳоси бор.
Албатта, рейтингнинг ўзи завод қуриб, одамларни ишли қилиб қўймайди. Лекин инвестиция жалб қилишда қўшимча имконият яратади.

Ўзидан кетган фармақироллар огоҳлантирилмоқда
Рақобат қўмитаси айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа препаратларни ҳам мажбурий тарзда қўшиб сотиш ҳолатлари юзасидан шикоятлар кўпайганини маълум қилмоқда (ҳар куз-қишда шу бўлар такрор).
Қўмита дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганаётганини билдириб, талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа буюртма берилмаган препаратлар ёки товарларни ҳам мажбурий сотиб олиш шарти қўйилгани аниқланса ва ушбу ҳаракатлар рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши деб топилса, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Бунда санкция миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган даврда, бироқ охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда товарларни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизини ташкил этиши қайд этилган.
Антимонополия органимиз беш қўлни оғизга тиққан фармақиролларга (импортнинг деярли ярмини беш импортчи назорат қилади, қолганлариям ўзи шулар билан аффилланган) нисбатан энг қатъий жазо чораларини қўллайвериш керак, бу пулхўр тоифа фақат пул билан жазони тушунади.

Telegram
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни огоҳлантиради
🇺🇿 Республикамизга жорий йилнинг 9 ойи давомида 305 та корхоналар томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, шундан 47,2 фоизи 5 та импортёр ҳиссасига…

Жуда ёмон лойиҳа Ўзбекистонда ўсимлик ёғини маркировкалаш таклифи илгари сурилмоқда. Маркировкалаш қиролининг истаклари жиловланмагани ва агар мораторий эълон қилинмаса, бизнес ва истеъмолчиларга зиён етказиш орқали пул ишлашдан иборат бузуқ модель кенгайишда…
Янги маҳсулотларни маркировкалашга мораторий эълон қилиш керак!
Кунўз студиясида (кўриш учун, ўқиш учун) суҳбатда солиққа оид бошқа муҳим муаммолар қатори ўсимлик ёғини маркировкалаш ва бизнес зиммасидаги харажатларнинг ошаётгани масаласи ҳақида ҳам тўхталдик.
Якунда истеъмолчининг гарданига тушаётган ва чўнтагини қоқиштираётган, оқарган сегментдаги ишлаб чиқарувчиниям, сотувчиниям рақобатбардошлигини ўлдираётган маркировкалаш ўлпони борасида бугунги етиб келган жойимизда икки нарса муҳим.
Биринчиси — янги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш рўйхатига қўшишга мораторий жорий қилиш (ҳозир тўхтатилмаса, бу тўймаслар ёғга, ёғдан кейин сутга, сутдан кейин унга, вҳк токи ёрилиб кетишгунча қадоғига нимагаки маркировка босиш мумкин бўлса, маркировкалашади).
Иккинчиси — давлат бизнесни муайян оператор (CRPT Turon) хизматидан фойдаланишга мажбур қилаётган экан, операторнинг ўзи ҳам ҳисобдор бўлишини таъминлаш (Ойдан тушган бўлса ҳам, шимолдан келган бўлса ҳам маркировка операторини жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар рўйхатига киритилиши керак).

Kun.uz
Кешбэкни тўхтатиш ва маркировкани кенгайтириш: солиққа оид таклифлар экспертлар назарида
1 фоизлик кешбэк тўхтатилиши эвазига аҳоли нима олади, тежалган 1,8 триллион сўм қаерга сарфланади? Ёғни маркировкалаш харажати кимнинг зиммасига тушади? Ижтимоий солиқ имтиёзлари ходимлар даромадини ҳақиқатан ҳам оширдими, уни бекор қилиш қанчалик тўғри?…
Нечта АЁҚШ мавжуд турар-жойлар яқинига қурилган ва нечта турар-жой мавжуд АЁҚШлар яқинига қурилган?
Ўзбекистонда хавфли юкларни тушириш жойлари ва турар жойлар орасидаги масофа меъёрига риоя қилмаётган 628 та АЁҚШ аниқланган. Саноат хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқишда хавфсиз масофа талабларининг бузилиши жазосиз қолмаслиги таъкидланган
Газета 628 та ёнилғи қуйиш шохобчаси қайси ҳудудларда жойлашгани, уларда ёнилғининг қайси турлари сотилиши, нечтаси ҳали ҳам ишлаётгани ва қоидабузарликлар қачон аниқланганига аниқлик киритилмаганига эътибор қаратган.
Ҳурматли депутатларимиз хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ёнилғи қуйиш шохобчаларини босқичма-босқич кўчириш ва АЁҚШларни жазолашдан олдин бир масалага янаям чуқурроқ аниқлик киритишса бўларди. Шу рўйхатда нечта АЁҚШ мавжуд турар-жойлар яқинига қурилган ва нечта турар-жой мавжуд АЁҚШлар яқинига қурилган?
Фарқини англаётгандирсиз, ҳурматли депутатлар? Охирги йилларда ерсотар ҳокимларимиз мавжуд стандартларга тупуриб қўйиб, АЁҚШлар биқинидаги ерларни ҳам сотишмадими? Чекка туманларга бормай, шу пойтахт Тошкент ва вилоят марказларини бир айланинг. 30-40 йилдан бери ишлаётган АЁҚШлар атрофида нималар пайдо бўлди?
Хўп, АЁҚШларни кўчирар экансиз. АЁҚШлар ўрни яна сотиладими? Ерсотар ҳокимларга яна зўр тушум манбаи қилиб бериларканда?

Газета.uz
Ўзбекистондаги 628 та ёнилғи қуйиш шохобчаси турар жойлардан хавфсиз масофа талабига жавоб бермайди
Ўзбекистонда хавфли юкларни тушириш жойлари ва турар жойлар орасидаги масофа меъёрига риоя қилмаётган 628 та АЁҚШ аниқланди. Депутатлар қонун лойиҳасидан ҳар бир ёнилғи етказиб беришда жарима қўллашга асос бўлиши мумкин бўлган алоҳида санкцияни чиқариб ташлади.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инновациялар қоғозда эмас, бозорда ва инвестицияда синаладиган ҳафталик
27–29 октябрь кунлари Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади.
Расмий тадбирлардан ташқари, бу майдоннинг асосий қиймати олимларнинг ишланмалари ва стартапларни реал пул эгалари, яъни маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар билан учраштиришда.
Тантанали очилиш 27 октябрь куни CAEx мажмуасида бўлади.

Нечта АЁҚШ мавжуд турар-жойлар яқинига қурилган ва нечта турар-жой мавжуд АЁҚШлар яқинига қурилган? Ўзбекистонда хавфли юкларни тушириш жойлари ва турар жойлар орасидаги масофа меъёрига риоя қилмаётган 628 та АЁҚШ аниқланган. Саноат хавфсизлиги тизимини…
АЁҚШ ноқонунийми ё қурилаётган турар-жой (офис)?
Ҳурматли депутатларимиз, мабодо ўрганишлар ўтказишса, ишни Маҳтумқули кўчасидан бошлашса бўлади.
Неча ўн йилдан бери мавжуд АЁҚШнинг биқинига кўп қаватли турар-жой (офис) қуришга ким рухсат берган? Энди сизларнинг мантиғингиз бўйича АЁҚШ кўчирилиши керак-да, тўғрими? Ё қўққайтириб қурилган турар-жой (офис) демонтаж қилинадими?

Тадбиркорларни футболга ҳомийликка мажбурлаш тўхтайдими? 11 та профессионал футбол клубини, улар орасида чемпион Нефтчи, "хусусий" деб келинган Пахтакор ҳам бор, ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилингани рационал футбол хўжалиги учун ҳам, катта…
Кўрпага қараб оёқ узатилиши керак!
Илёс Сафаровнинг VAR дастурида Диёржон Имомхўжаев билан футбол хўжалигимиз бугуни ва эртаси ҳақида, оёғи осмондан бўлган молиявий фейр-плей ҳақида, легионерлар ва маҳаллий футболчилар мувозанати ҳақида, паразитлашган футбол клубларини қандай “хусусийлаштириш” ҳақида, бир сўз билан айтганда, соғлом футбол жамиятига қандай етишимиз мумкинлиги ҳақида гаплашдик.

"Эскроу тизими нархларни оширади" дея қўрқитмаслик керак Депутатлар ҳалиям улуш киритиш асосида қурилиш жараёнида эскроу тизимини жорий қилиш масалаларини муҳокама этишмоқда. Ваҳоланки Давлат раҳбарининг 1,5 йил аввалги фармонига кўра, қурилишга улушдорларнинг…
Улуш киритишда эскроу тизимини йўлга қўйиш яна қанча пайсалга солинади?
Lolazor’нинг навбатдаги сонида доимигидек, жуда кўп муаммоларни гаплашдик.
Ўзбекистонни талаётган ўғри олигархлар ва бунёдкор тадбиркорларнинг фарқи, декларациялашдаги иккиюзламачилик, жиловланмаётган аждарҳо мобил операторлар қаторида ноқонуний қурилишларнинг коррупционер ҳомийлари ва шу йўсинда улуш киритиш орқали қурилишларда эскроу тизимини йўлга қўйишни кимлар тўхтатиб тургани ҳам суҳбат мавзуларини ташкил этди.

471 та ноқонуний «бункер» ва 19 та жиноят иши: «Ҳудудгазтаъминот» назорат тадбирлари натижаларини эълон қилди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ мамлакат бўйича 3,7 миллиондан ортиқ аҳоли ва 2 мингга яқин ижтимоий соҳа объектини суюлтирилган газ билан таъминлайди. Тизимда шаффофликни ошириш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида комплаенс назорати кучайтирилган.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2025 йил ва 2026 йилнинг 9 ойида 3 мингдан ортиқ тўсатдан текширув ва рейдлар ўтказилиб, 1 217 та қоидабузарлик аниқланган. Энг муҳими — суюлтирилган газни ноқонуний сотишга ихтисослашган 471 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган.
Кўрилган чоралар натижасида қиймати 8,7 млрд сўмлик 17 301 дона маиший газ баллони ҳамда қарийб 2 млрд сўмлик 193,6 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши олди олинди. Жорий йилнинг 9 ойида аниқланган талон-торожликлар бўйича 25 та материал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, улар асосида 19 та жиноят иши қўзғатилган.
Суюлтирилган газни ноқонуний сотиш ҳолатларига дуч келган фуқаролар 1104 қисқа рақами ёки antikorruptsiya@hududgaz.uz орқали тўғридан-тўғри хабар беришлари мумкин.

Монополист темир йўллари Афғонистон йўналишида янги ўлпон киритмоқда, антимонополия нима дейди?
Энди оёққа тураётган йўналишларга тарифларни ошириш ёки янги йиғимларни ўйлаб топиш ўзбек монополистларининг ўрганган усули (уларга биров ғинг дейдими?).
7 ноябрдан Маҳаллий қатновда барча юкларни (GNG коди 1001, 27090090, 2710, 2711, 27090010, 3901, 3902 юкларидан ташқари) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ станцияларидан Термиз станциясига ташиб кейинчалик ушбу юкларни Термиз станциясида қайта юклаб Афғонистонга экспорт қатновида ташишда, Термиз станциясига ташилган ҳар бир вагон учун ташиш масофасидан келиб чиқиб қуйидаги миқдордаги йиғим киритилмоқда (Термиз станциясида ундирилади):
Юк темир йўл транспорти орқали ташилганда:
- 600–800 км масофа учун 800 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 801–1 000 км масофа учун 1 000 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 1 001 км ва ундан юқори масофалар учун 1 300 000 сўм (ҚҚСсиз).
Юк автомобиль транспорти орқали ташилганда:
- 0–300 км масофа учун 2 800 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 301–600 км масофа учун 5 200 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 601–800 км масофа учун 6 600 000 сўм (ҚҚСсиз);
- 801 км ва ундан юқори масофалар учун 7 600 000 сўм (ҚҚСсиз).
Шунингдек, буғдой учун алоҳида, Ўзбекистон темир йўллари станцияларидан Термиз порт станциясига ташишда яна алоҳида йиғимлар киритилган.
Монополистнинг кўрсатган важи янада ажойиб — "даромадлар йўқотилишини олдини олиш". Маълумот учун, потиратиб оширилаётган тарифлар туфайли Темир йўллари 2026 йилнинг 1- ярим йиллигида 1 трлн.сўмдан ортиқ соф фойда олган (+53%). Қанақа йўқотилаётган даромадлар ҳаиқда гапириш мумкин?
Афғонистон Ўзбекистоннинг 5- йирик савдо ҳамкори, экспортда эса 3- йирик ҳамкоримиз. Ҳатто кириш имкони йўқ жойдан бу даражага чиқиш осон бўлгани йўқ, Энди тадбиркорларимиз афғон бозорига кириб, ўз ўрни ва харидорини топиб ўрнаша бошлаганда, янги ўлпонларнинг киритилиши бу орқага урилган пичоқ сингари (монополистлар турганда бизга ташқи душман керакми?).
Давлат раҳбари билан тадбиркорлар учрашуви олдидан жуда кўп мулоқотларда экспортчи тадбиркорлар ўзи мавжуд тарифларнинг қимматлигидан ва Термиз йўналиши атайин қимматлаштирилганидан нолишганди. Энди ўлганнинг устидан тепгандек, бу аҳвол.
Дарвоқе, Рақобат қўмитаси нима дейди? Ўрганишлар ўтказадими? Ўлпон бекор қилинадими?

"O‘zbekiston temir yo‘llari" AJ
Yuk taşuvçilar diqqatiga!
Jamiyat daromadlarining yöqotilişini oldini oliş maqsadida “Özbekiston temir yöllari” AJ quyidagilarni ma’lum qiladi:
2026 yil 7 noyabrdan:
1. Mahalliy qatnovda barça yuklarni (GNG kodi 1001, 27090090, 2710, 2711, 27090010, 3901…

Монополист темир йўллари Афғонистон йўналишида янги ўлпон киритмоқда, антимонополия нима дейди? Энди оёққа тураётган йўналишларга тарифларни ошириш ёки янги йиғимларни ўйлаб топиш ўзбек монополистларининг ўрганган усули (уларга биров ғинг дейдими?). 7 ноябрдан…
Монополист монополистга лазейка қолдирган
Ўзбек монополистлари илонни ёғини ялаган ва доим бошқа ўзи сингари монополистларни дастаклаб келади.
Ўзбекистон темир йўллари Афғонистон йўналишида киритаётган янги ўлпони истисносига чуқурроқ назар ташласангиз буни тушуниб етасиз.
Юк кодлари бўйича 27090010 (нефть ва нефт маҳсулотлари), 27090090 (газ конденсати), 2710 (нефть ва нефть маҳсулотлари, хомидан ташқари), 2711 (нефть газлари ва бошқа газсимон углеводородлар), 3901 (полиэтилен), 3902 (полипропилен ва пропилен бошқа полимерлари).
Хўп, бу маҳсулотларни ким ишлаб чиқаради ва Афғонистонга экспорт қилади? Ўзбекнефтегаз, Шўртан газ-кимё комплекси (Ўзбекнефтегаз шўъбаси) ва Uz-Kor Gas Chemical (Ўзбекнефтегаз қўшма корхонаси).
Яъни, Ўзбекистон темир йўллари қийшиқ мантиғига кўра, Афғонистон билан ишлаётган майда ва ўрта тадбиркорларни янги ўлпон билан жазоласа бўлади, Ўзбекнефтегазга эса лазейка қолдириш керак (ҳали Ўзбекнефтегаз учун бошқа яширин квота ва чегирмалар ҳам бор).

Ўтган ёмон замонга қайтиш: шакар импорти квоталанади
2027 йил 1 январдан бошлаб шакарни олиб киришга импорт квотаси жорий этилади. Умумий ҳажм йилига 300 минг тонна чеклови билан белгиланган ва 100 минг тоннадан учта тенг қисмга: ичимлик ишлаб чиқарувчилар, қандолатчилар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрловчилар учун тақсимланган. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тасдиқланган квоталар мундарижаси ҳақида Кўрпача остидаги сўм канали маълум қилмоқда.
Қарорга кўра, квоталарнинг умумий ҳажми ҳар йили ноябрь ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Антимонополия ва Статқўм таклифлари асосида ҳукумат томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистондаги юзминглаб тадбиркорлар иш фаолияти ва тақдирига оид қарорнинг нима учун яширинча ва ёпиқ тарзда қабул қилингани яна саволли (Антикоррупция, ау, балки сизларни тарқатиб юборармиз). Ҳукуматнинг ўзи шу ёпиқ қарордан бир кун олдин тасдиқлаган квоталаш қоидаларида квоталарнинг ёпиқ қарор билан жорий этилиши кўзда тутилмаган. Ғаройиб, шундай эмасми?
Ўзбекистон 2026 йилда, камида 750-800 минг тонна шакар импорт қилади. Бу, агар квоталаш ишга тушса, импорт 2,5 карра маъмурий йўл билан қисқартирилаяпти дегани. Чала-чулпа статистикага кўра, Ўзбекистонда йилига 300 минг тонна атрофида шакар ишлаб чиқарилади (2026 йил маълумотлари йўқ).
Шакар импортининг квоталаниши эски ёмон замоннинг шакар импортини бир қўлли ва тегишли чўнтаклар орқали коррупциялашган тарзда бошқариш усули ҳисобланган — худди ёпиқ конвертация сингари (ҳар 4-5 йилда қамалиб турадиган Фалон шакарчи. Фустон шакарчилар эсингиздами?) Ҳукуматнинг ёпиқ қарорида квоталашга қайтишни асословчи бирон бир далил кўрсатилмаган.
Демак, бизни нима кутаяпти?
Истеъмолчилар учун, айниқса камбағал қатламлар учун, шакарнинг қимматлашиши.
Тадбиркорлар учун, айниқса, ичимлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун бизнесларнинг ёпилиши ва қисқариши, эндигина кириб борилаётган экспорт бозорларининг бой берилиши.
Тийиқсиз чиновниклар учун — чўнтак ва шерик шакарчиларнинг пайдо бўлиши. Шакарни сунъий равишда коррупцион маҳсулотга айлантириш қисқа муддатда бир неча корчалонни доллардаги миллиардерга айлантиради.

Körpaça ostidagi söm
Hukumat şakar importiga kvota joriy etib, mahalliy işlab çiqaruvçilarga imtiyozlar bermoqda
Iyul oyi oxirida hukumat 417-sonli yopiq qaror qabul qildi. Hujjat “xizmat doirasida foydalaniş uçun” grifiga ega bölib, Lex.uz oçiq ma’lumotlar bazasiga kiritilmagan.…

Аудиториядаги билим — бизнесдаги муаммоларга ечим
Олийгоҳда олинган билим корхонанинг аниқ муаммосини ҳал қилишга хизмат қилса, таълим ва тадбиркорлик ўртасидаги ҳамкорлик янада самарали бўлади. «Ёш бизнес таҳлилчилари дастури» айнан шу мақсадда ишлаб чиқилган.
20 октябрь куни «TRK BIZNES-FORUM 2026»да тақдим этилган дастур «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида талабалар ва малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тадбиркорларга қуйидаги йўналишларда кўмаклашади:
Дастур талабаларга назарий билимларини амалиётда қўллаш ва касбий тажриба орттириш имконини беради. Тадбиркорлар эса бизнес жараёнларини такомиллаштириш, рақамлаштириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича амалий таклифларга эга бўлади.
Таълим, мутахассислар тажрибаси ва ёшларнинг билимларини бирлаштириш орқали ҳам кадрлар салоҳиятини ошириш, ҳам тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига ҳисса қўшиш мумкин.

🔹 иш жараёнларини рақамлаштириш;
🔹 маҳсулот сифати ва дизайнини яхшилаш;
🔹 корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 ташқи бозорларни ўрганиш, экспортни ривожлантириш ва инвестор топиш.
Дастур талабаларга назарий билимларини амалиётда қўллаш ва касбий тажриба орттириш имконини беради. Тадбиркорлар эса бизнес жараёнларини такомиллаштириш, рақамлаштириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича амалий таклифларга эга бўлади.
Таълим, мутахассислар тажрибаси ва ёшларнинг билимларини бирлаштириш орқали ҳам кадрлар салоҳиятини ошириш, ҳам тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига ҳисса қўшиш мумкин.
Реклама
Тошкентда Ozon компанияси маркетплейсда даромад қилишни ўргатади
Come On Forum бепул конференциясида сиз атиги бир кунда Ozon’да муваффақиятли старт учун керакли барчасини билиб оласиз:
— Қадамма-қадам режа: дўконни рўйхатдан ўтказишдан то сотувни оширадиган товар карточкаларигача
— Муваффақиятли сотув сирлари
— Фойдали ҳамкорлик шартлари: Ўзбекистондаги юридик шахс билан шартнома, паст тарифлар, сўмдаги тезкор тўловлар
Бу ҳақда Ozon топ-менежерлари айтиб беришади, яъни ишончли шахслардан синовдан ўтган маълумотларни оласиз. Бундан ташқари, форумга бошқа сотувчилар ҳам келади ва улар билан нетворкингли фуршет давомида танишиб, мулоқот қилишингиз ҳам мумкин.
Бизнесингиз бошланиши муваффақиятли бўлиши учун Ozon 4 та MacBook ва умумий 60 000 000 бонусни ўйнайди (1 бонус = 1 сўм).
⏰ 3 ноябрь, 11:00 UZT
📍 Тошкент, Hilton Tashkent City
Келишнинг иложи бўлмаса, онлайн эфирни томоша қилинг, у ерда ҳам совғалар танлови бўлади.
👉🏻 Ҳар қандай форматда иштирок этиш учун аввало рўйхатдан ўтинг.