bakiroo
✔
60.5K subscribers
1.92K photos
635 videos
8 files
9.65K links
Ўйиндан ташқари фикрлар

Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Download Telegram
Apple Pay Ўзбекистонга етиб келди
 
27 октябрдан Apple Pay Ўзбекистонда ишга тушди. Ҳозирча олтита банк: Kapitalbank, NBU, Octobank, TBC Bank, Ipak Yuli Bank, Orient Finans Bank чиқарган Mastercard карталарини бириктириш мумкин.
 
Нафақат дўконлар, супермаркетлар, кафе ва ресторанлардаги харидлар, балки такси, дорихонадаги дорилар, иловалардаги буюртмалар ва сайтлардаги харидлар учун ҳам тўлов қилиш мумкин. Жойларда контактсиз тўлов терминаллари, iPhone ёкиApple Watch орқали тўлаш, тўловни тасдиқлаш учунэса, Face ID, Touch ID ёки паролдан фойдаланишмумкин.
 
Онлайн-тўловлар учун iPhone, iPad ва Mac москелади.
 
Картани Wallet га қўшиш ва йўриқномагариоя қилиш етарли.
 
Сервис географияси кенгайди. Энди бошқа банклар мижозлари учун ҳам уланиш имкониятини яратиш қолди.

Реклама
Apple Pay’ни кутдингизми? Octobank карталари билан у аллақачон ишламоқда!

Энди iPhone, Apple Watch, iPad ва Mac орқали харидлар учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин!

Octobank карталари эгалари Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Энди Octobank’нинг Visa ва Mastercard карталарини Apple Wallet’га қўшиб, Apple қурилмалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.

🛍 Дўконларда — контактсиз тўлов терминалида iPhone ёки Apple Watch орқали;
⌨️ Онлайн — iPad ва Mac орқали, карта маълумотларини қўлда киритмасдан.

Харидни қурилмангизда тасдиқлайсиз, Apple Pay эса карта рақамингизни ҳимоя қилади — у сотувчига узатилмайди.

Тез орада Apple Pay HUMO карталарини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Octobank картангизни Apple Wallet’га қўшинг ва кейинги харидингиздаёқ янги тўлов усулини синаб кўринг!

Реклама
​Октябрда нархлар қандай ошди?

Тўхтамаётган ошди-ошдилар октябрда ҳам тин олгани йўқ.

Ёқилғи, монопол хизматлар (чиқинди, эксплуатация ва йўлкира) билан бирга муҳим озиқ-овқатлар ҳам қимматлашишда давом этмоқда (энди шакар арзонлаша бошлаганди, олчоқлар буниям кўп кўришди). Ҳали яна ноябрда ҳам бизни жиддий ошди-ошди сюрпризлари кутмоқда.

Сизнинг-ча, октябрда нархлар қандай ўзгарди? Келгусида яна қандай ўзгаради? Кутилмаларингиз қандай? Қанақа инфляция сезаяпсиз ўзи?

Бу ҳақда фикрингиз ва ўлчовларингиз жуда муҳим ва шунинг учун ҳам қуйидаги бот орқали сўровномада иштирок этишингизни сўраб қоламиз:

@kutilma_cbu_bot
Apple Pay NBU’да — iPhone ва Apple Watch орқали тўланг!

NBU’нинг Visa ёки Mastercard картасини Apple Pay’га уланг ва дўконларда, иловаларда ҳамда сайтларда тез, қулай ва хавфсиз тўловларни амалга оширинг. Картани Apple Wallet ёки Milliy иловаси орқали уланг.

Apple Pay, карталарни улаш тартиби ва мос қурилмалар ҳақида батафсил.

Алоқа маркази:
📞 1344
☎️ (78) 148-00-10

Instagram | Facebook | YouTube

Реклама
bakiroo
Ўзбекистонда медиана иш ҳақи қанча? 3 млн.сўм? 5 млн.сўм? Миллий статистика қўмитаси синов тариқасида медиана иш ҳақи ва иш ҳақининг модал интервалини ҳисоблашни бошлаган. Бу ҳақда қўмита Газетага маълум қилган. Бу жуда яхши янгилик. Чунки Ўзбекистонда эълон…
Ўзбекистонда медиана иш ҳақи 4,2 млн.сўмдан камроқ

Статқўм биринчи марта Ўзбекистонда медиана иш ҳақи миқдорини эълон қилди. Демак, 2026 йил йил январь-август ойларида (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни инобатга олмаганда) медиана иш ҳақи 4 166,3 минг сўмни ташкил этган. Содда тилга кўчирганда, ўзбекистондаги меҳнаткашларнинг тенг ярми шу миқдоргача бўлган иш ҳақи олмоқда.

Ҳудудлар ичида қараганда, медиана ўлчовида энг паст кўрсаткич Сирдарёда (2 998,4 минг сўм). Энг баланди эса пойтахт Тошкентда — 6 791,2 минг сўм.

Энди, ўртача ҳисобланган иш ҳақи миқдорига қайтсак. 9 ойлик ўлчовда, ўртача ҳисобланган иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,0%га ўсиб 7 274,1 минг сўмга етган (тахминан 610 доллар, бир йил ичида +100 доллар). Бу борада етакчи бўлган пойтахт Тошкентда ўртача иш ҳақи 12 300,8 минг сўмгача ошган. Энг кам иш ҳақи ҳалиям Қашқадарёда (4 969,7 минг сўм).

Соҳалар кесимида энг юқори маошлар, гарчи ўсиши секинроқ кечаётганига қарамай, банк молия соҳасида — 19 712,6 минг сўм. Энг паст маош эса ҳалиям соғлиқни сақлашда — 4 454,2 минг сўм.

Мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши 4 791,4 минг сўмни ташкил этган, бу Ўзбекистон бўйича ўртача маошнинг 65,9%и дегани. Ўтган йилнинг шу даврида бу нисоб 67,1% эди. Яъни ўқитувчиларнинг нисбий камбағаллашиши яна давом этмоқда.
Туғилишда 11 чораклик пасайиш тўхтаган, ўлим ҳолати кескин қисқарган

Рўйхатга олиш натижалари инобатга олинган ҳолда, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн.дан ошган (+1,8%). Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энг юқори ўсиш Сурхондарёда (+2,2%), энг секин ўсиш Қорқалпоғистонда (+1,1%) сақланган.

Йил-йил қирқимида туғилишнинг қисқариши давом этмоқда. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туғилиш 26,0 минггга қисқарган ва 9 ойда 664,6 минг туғилиш қайд этилган. Лекин чорак/чорак қирқимда, 11 чоракдан бери давом этаётган туғилишнинг қисқариши тўхтаган. 2026 йил 3- чорагида 265,5 минг туғилиш рўйхатга олинган (2025 йил 3- чорагида 259,1 минг туғилиш қайд этилган эди). Мазкур ҳолат вақтинча ёки статистик етишмовчилик ҳолатими кейинги чоракларда кўринади.

Уч йилдан бери ошиб келаётган ўлимлар сони қисқарган (123,4 минг, 4,2 промилле). Бундан камроқ ўлим пандемиядан аввалроқ кузатилган. Ўлимларнинг қисқариши 3- чорак учун яққол кўринади. 2026 йилнинг 3- чорагида 36,5 минг ўлим қайд этилган, солиштириш учун, 2025 йилнинг 3- чорагида 48,1 минг ўлим қайд этилган эди. Ўлимларнинг бирданига деярли 25%лик қисқаришидек натижани ҳам тушунтирилса бўларди (медицина, об-ҳаво, турмуш тарзи ўзгариши).

Никоҳларнинг тузилиши тўхтовсиз қисқаришда давом этмоқда (172 минг). Ажралишлар статистикаси 1,4 мингга кўпайиб, 36,8 мингга етган (ажралишларнинг 60%и шаҳар жойларда қайд этилган).

Ички миграциянинг маркази ҳалиям Тошкент шаҳри бўлиб қолмоқда. Кўчиб келишлар (89 746) ҳам, кўчиб кетишлар (64 460) ҳам пойтахт билан боғлиқ бўлган. Хориждан кўчиб келганларнинг мутлақ катта қисми ҳам Тошкентга ўрнашмоқда (1 396). Хорижга кўчиб кетишда эса Қорқақалпоғистон етакчилиги (2 329) сақланган.
Қатор муҳим озиқ-овқатлар бўйича 15-30%лик аждарҳо божлар қайтиши мумкин

Афсуски, шундай таклиф илгари сурилган. Кеча Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг йиғилишида бу таклиф муҳокама этилиб, рад жавоби берилган.

Лекин, мабодо таклиф Кенгашнинг рад жавобига қарамай, айланма йўллар билан ўтиб кетиб қолса ва тасдиқланса, янги йилдан бошлаб рўйхатдан чиқарилаётган 12 турдаги маҳсулотлар бўйича нархлар кескин ошади. Нега? Чунки божи ноллаштирилган рўйхатдан чиқарилган маҳсулотларга нисбатан амалдаги импорт божлари қўлланила бошлайди.

Масалан, таркибида какао бўлмаган қандолат маҳсулотлари (шу жумладан, оқ шоколад) ва
какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари учун 30%, лекин ҳар бир килограмми учун 0,35 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда бож қайтади. Демакки, шоколадлар камида 35-40% қимматлайди.

Худди шунингдек, газланмаган ва газланган сувларга нисбатан ҳам 30%, лекин ҳар бир литри учун 0,5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда божлар тикланади (сувчилар қаердадир импортдан нолиганини кўрмагандим, чунки улар росмана рақобатбардош, сувчиларнинг душманлари ичкарида — пўрим кабинетларда ўтирипти, маркировкачилар билан оғиз-бурун ўпишиб).

Йогуртларга, олма, нок, беҳига 20%, пишлоққа, творогга, қуюлтирилган сутга, макаронга 15%лик (плюс килограмига минимумлар) божлар 6 йил ўтиб қайтади. Вҳк.

Табиийки, бу кетишда 2027 йил икки хонали инфляция йили бўлади (буёқда "маҳаллийлаштирувчи" тўда учун шакар импорти квоталарини қайтиши, майдан кўзланаётган тарифларнинг навбатдаги кескин ошиши).

Қайси ўлчов, мақсад ва режалар билан бундай таклиф илгари сурилгани номаълум. Узр сўраб, ташаббускорлардан элбузуқи таклифлар қайтариб олинишини кутамиз, ноллаштирилган рўйхат қисқартирилиши эмас. кенгайтирилишидан умидвормиз.
bakiroo
Туғилишда 11 чораклик пасайиш тўхтаган, ўлим ҳолати кескин қисқарган Рўйхатга олиш натижалари инобатга олинган ҳолда, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн.дан ошган (+1,8%). Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энг юқори ўсиш Сурхондарёда…
Тузатиш: Туғилиш қисқаришда давом этмоқда, ўлим ҳолати қисқаргани рост

Демография статистикасига аҳоли рўйхати натижалари жиддий таъсир кўрсатган. Хусусан, туғилиш ва ўлим билан боғлиқ 3- чоракда қайд этилган аномалияларни рўйхатга олиш натижалари бўйича корректировкалар билан тушунтириш мумкин (статқўм бу ҳақда ўзи алоҳида шарҳ берса бўларди).

Демак, эрталаб янгиланган кўрсаткичларга кўра, 2026 йилнинг 3- чорагида 257 015 нафар туғилиш қайд этилган. 2025 йил 3- чорагида эса 259 090 нафар туғилиш рўйхатга олинган. Яъни, 3- чоракда ҳам туғилишнинг қисқариши давом этган (12- чорак кетма-кет). Миркомил Холбоев қайд этганидек, Статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида биринчи ҳамда иккинчи чоракдаги кўрсаткичларни қайта баҳолаган.

Худди шунингдек, ўлим ҳолати бўйича ҳам. 2026 йил 3- чоракда 41 882 ўлим ҳолати қайд этилган (ўтган йилнинг 3- чорагида 48 098 ҳолат). Ҳа, ўлим қисқарган, лекин 25%га эмас, 13%га (буям катта рақам).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тилласига хорижда ҳам қизиқиш ортмоқда

Ўзбекистонда заргарлик соҳаси анча ривожланяпти. Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш 5,6 баробарга, экспорт эса 40 баробарга ошган. Заргарлик маҳсулотлари экспорти 36 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етган.

Тошкентда ўтаётган «Jewelry Fair 2026» халқаро кўргазмаси ҳам бунга бир мисол. Бу ерда маҳаллий ва хорижий заргарлар ўз маҳсулотларини намойиш этяпти. Хорижлик мутахассислар ва ишбилармонлар ҳам иштирок этмоқда.

Яхши томони, энди ўзимизда ҳам замонавий дизайндаги, хориж маҳсулотларидан қолишмайдиган тақинчоқлар ишлаб чиқариляпти. Уларга чет элда ҳам қизиқиш бор.

Ўзбекистон тилласи деганда фақат хомашё эмас, ўзимизда тайёрланган сифатли заргарлик буюмлари ҳам тушуниладиган даврга келяпмиз. Бу соҳада имкониятларимиз ҳали катта.
Uzum Bank ва Apple Pay: биринчи куннинг ўзида 2,8 млрд сўмлик тўлов

Uzum Bank маълумотига кўра, хизмат ишга тушганидан кейинги 24 соатда 142 минг мижоз картасини Apple Wallet ҳамёнига қўшган. Тўловлар ҳажми 2,8 млрд сўм, такрорий (иккинчи ва кейинги) тўловлар улуши 48,3% бўлган. Энг йирик чек 8,4 млн сўм бўлибди. Кешбэклар орқали фойдаланувчиларга жами 102,92 минг доллар эквивалентида маблағ қайтарилган.

Демак, фойдаланувчилар хизматни улаб қўйиш билан чекланмаган, тўлов ҳам қилган. Қулай тўлов воситаларига талаб борлигининг белгиси.

Ҳозир Apple Pay’га Uzum Bank’нинг Visa картасини қўшиб, iPhone ёки Apple Watch орқали контактсиз тўлаш, шунингдек, илова ва сайтларда харид қилиш мумкин. Тўловда ҳақиқий карта рақами ўрнига қурилмага бириктирилган махсус рақам ишлатилади.

Маълумот учун, тўлов пайтида картанинг ҳақиқий рақами сотувчига берилмайди. Унинг ўрнига қурилмага бириктирилган махсус рақам ва ҳар бир транзакция учун алоҳида динамик хавфсизлик коди ишлатилади. iPhone’да одатда тўлов Face ID, Touch ID ёки қурилма пароли билан тасдиқланади. Бу карта маълумотларини ҳимоя қилиш учун қўшимча қатлам яратади.

Бундай хизматларнинг аҳамияти кундалик тўловдаги ортиқча ҳаракатларни камайтириши ва карта маълумотларининг ҳимоясини кучайтиришида. Фойдаланувчига қулайлик ҳам, пули устидан назорат ҳам керак.
Харидор маҳсулотни танлади, саватга қўшди… аммо тўлашга келганда фикридан қайтдими?
Эндиликда Click ҳамкорлари ўз тўлов саҳифаларида Apple Pay орқали тўлаш имкониятини таклиф қилишлари мумкин. Харидор карта маълумотларини қўлда киритиши шарт эмас — тўловни қурилмада тасдиқлаш кифоя.
Мижоз камроқ ҳаракат қилади. Бизнес учун эса харид якунланиши эҳтимоли юқорироқ.

Биз сайтлар ва иловалар қанчалик қулай бўлиши кераклиги ҳақида кўп гапирамиз. Аммо тўлов жараёнининг ўзи кўпинча эътибордан четда қолади.
Ваҳоланки, харидор айнан шу босқичда буюртмани якунлайди.
Энди Apple Pay Click тўлов саҳифасида мавжуд. Ҳамкорлар учун бу мижозларга алоҳида техник интеграция ишлаб чиқмасдан таклиф қилиш мумкин бўлган яна бир тўлов усулидир.

Мижозларга янги тўлов усулини таклиф қилиш учун бизнес ҳар доим ҳам унинг техник ечимини мустақил ишлаб чиқиши шарт эмас.
Масалан, Apple Pay Click тўлов саҳифасида пайдо бўлиши билан ҳамкорлар тайёр тўлов ечимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Харидорлар учун эса жараён оддийлигича қолди.
Реклама
​Сентябрда муаммоли кредитлар кўпайган

Сентябрь ойида банкларнинг кредит қўйилмалари 10,1 трлн.сўмга ошиб, 659,1 трлн.сўмга етган. Бунда чакана кредитлар қолдиғи 4,7 трлн.сўмга, корпоратив кредитлар қолдиғи 5,4 трлн.сўмга ортган.

Сентябрда ипотека асосий чакана кредит маҳсулоти бўлиб қолган (+1,5 трлн.сўм). Шу билан бирга микрокредитлар ҳам ўсишда давом этган (+1,3 трлн.сўм).

Ой давомида кредит қўйилмаларининг энг кўп ўсиши Агробанкда (+1,2 трлн.сўм), Ипотекабанкда (+853 млрд.сўм) ва Микрокредитбанкда (+804 млрд.сўм) кузатилган. Қизиғи, сентябрда давлат бонкаларида чакана портфель қолдиғининг ўсиши корпоратив портфель қолдиғининг ўсишидан 1,6 карра кўпроқ юз берган. Айтайлик, етакчи Агробанкда чакана портфель 823 млрд.сўмга ўсган бўлса, корпоратив портфель 385 млрд.сўмга ўсган.

Чорак якунидаги ойда давлат бонкалари муаммоли кредитларни қисқартиришга ё ўстирмасликка ҳаракат қилишган (Микрокредитбанк истисно). Жами муаммоли кредитлар 1,0 трлн.сўмга кўпайиб, 25,0 трлн.сўмдан ошган (NPL улуши 3,8%). Муаммоли кредитларнинг энг кўп ўсиши Микрокредитбанк (+601 млрд.сўм), ОФБ (+312 млрд.сўм) ва Мадад инвест банкда (+196 млрд.сўм қайд этилган.
bakiroo
Ўзбекистонга киритилмаган Pegasus "чех ҳавошкаси"ни сотиб олмоқда Европанинг энг йирик ва интизомли лоукостерларидан ҳисобланган Pegasus Чехиянинг Smartwings ва унинг шўъбаси Czech Airlines'ни 154 млн.еврога сотиб олмоқда (қарзларини тўлаш шарти билан бирга).…
Pegasus ниҳоят Ўзбекистонга кирадиган бўлди

Росмана лоукостер Pegasus шу йил декабрдан Бухоро (14/15 декабрдан) ва Андижонга (18/19 декабрдан), келгуси йил март ойидан эса Термизга доимий авиақатновларни йўлга қўймоқда. Компания сайти ва иловасида айни дамда Истамбулдан Бухорога 99 доллардан ва Андижонга 98 доллардан ёки тескари йўналишда чипталар олиш мумкин.

Шунингдек, Андижон ва Бухородан Сабиҳа Гўкчен аэропорти транзити орқали айтайлик, Лондонга 314 долларга, Манчестер ва Эдинбургга 292 долларга, Париж ва Прагага 298 долларга етиб олса бўлади. Туристлар, талабалар ва умуман ўртаҳол қатлам учун жуда зўр янгилик. Ишқилиб, орқага қайтиб қолмасин!
bakiroo
Антимонополия нархларни кескин қимматлаштирган аждарҳо агрегаторларни ўрганади Рақобат қўмитаси йирик такси агрегаторлар фаолиятида кузатилаётган техник носозликлар оқибатида бошқа рақобатчи бўлган агрегаторларда ҳам такси хизмати нархлари тиғиз вақтларда…
Uklon — монополистлар рўйхатига тушган

Рақобат қўмитаси йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида “Uklon UB” МЧЖ ХКни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этган.

Қизиқ, ўн марта уринсанг, бир марта зўрға такси ушласа бўладиган Uklon бозор улуши қанча экан?

Қайси мезон бўйича Uklon устун мавқега эга деб топилган? Тушум миқдори (100 000 БҲМ+)? Фойдаланувчилар сони? (50 минг +).

Дарвоқе, бозорга ошкора демпинг билан кирган ва Yandex’да муаммолар юзага келгач, нархларни каррасига оширган пушти-сиёҳранг оператор қачон монополист деб топилади?
bakiroo
Шахсий маълумотлар сизиб чиқиши ортидан шахсий маълумотларга кириш учун жавобгарлик фойдаланувчиларнинг ўзига юкланди Тугаётган ҳафтада давлат ахборот тизимларидан олинган миллионлаб ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари дарк-нетда тарқалиши ортидан бирон…
Шикастланиш кўлами қандай? Safe Road нега монополистлар рўйхатига қўшилмаган?

Албатта, ЙҲХБ фаол тарғиб қилган (1, 2, 3...) Safe Road иловаси фойдаланувчилари маълумотларининг шикастланиши бўйича хабарларга нисбатан иккинчи суткадирки, расмий идоралардан (тарғиботчилардан ҳам) бирон-бир изоҳ йўқлигида, иккинчи савол жуда ўринсиз туюлади. Лекин амалдаги талаблар барча рақамли платформа иштирокчиларига бир хил тарзда қўлланилиши керак, хусусан, Safe Road устун мавқеи ҳужжатлаштирилиши ва компания доимий антимонополия радари остида туриши лозим.

Энди моҳиятга қайтсак.

Айни пайтда Safe Road (ярим тунда Safe Service бўлиб ўзгариб кўрина бошлади) баёнотига кўра, тармоқда тарқаб ётган шахсий маълумотларнинг компанияга алоқаси йўқ.

Шу билан бирга, компания асоссиз хабарлар юзасида тегишли чоралар кўрилаётгани тўғрисида маълум қилган (кимга? фойдаланувчиларгами?).

Иккинчи кундирки, тармоқда айланаётган маълумотларини томоша қилишдан ўзга чораси қолмаган ўзбекистонликлар энди нима қилиш кераклиги билмайди. Уларга бирон давлат идораси қанақадир таскин бериш тугул, шикастланиш кўлами, оқибатлари ва шикастланганлар энди нима қилиши тўғрисидаги ҳам бирон ишора берилгани йўқ. Дарвоқе, биринчи мартами? Январда ҳам шу каби ҳодиса ортидан икки ҳафта жимликдан кейин шикастланиш кўламини пасайтириб кўрсатиш воситасида гўёки муаммо бости-бости қилинганди (энг тепагача бормаса бўлди-да).

Макаренко тўғри айтаяпти: энди у ёки бу шахсга рўйхатдан ўтказилган барча автомобиль рақамлари кўринади... Афсуски, сизиб чиққан маълумотлар базасини қайта тиклаш ёки ўчиришнинг иложи йўқ ва энди шахсий маълумотларимиз ҳар доим Интернетда ҳамма учун очиқ бўлади.

Эҳтимолки, бу сафар ҳам қишдаги методичкадан фойдаланилади, якунда жабрдийда фойдаланувчилар балогардонлигича қолади. Расмийлар бошини қумга тиқиб, 2 ҳафта жимиб ўтирса (ва энг асосийси тепага хабар ва шикастланиш кўлами етиб бормаса), бошқа муаммолар залворида яна эсдан чиқади ва кун тартибидан тушади.

Шу билан бирга давлат органларининг турли чўнтак, воситачи ва шериклар орқали илова ясаш, маъмурий ва давлат ресурсларини, ахборотларга хос "доступларни" ишлатиб фойдаланувчиларни ихтиёрий-мажбурий жамлаш схемалари потираб давом этаверади, бу бўйича жараёнларга на коррупцион. на комплаенс, на ҳуқуқий баҳолар берилади. Жаноблар, бу қип-қизил коррупция дейдиган инсофий на ҳукуматда, на парламентда торпилади. Асосийси, энг тепага бу тўғрида ахборот етиб бормаса бўлди.
🏡 Янги Тошкентда янги уй – энди янада қулай шартларда!

SQB’дан «Янги Тошкент» ипотекаси шартлари янгиланди! Энди янги уйингизни харид қилишда янада қулай имкониятлардан фойдаланинг.

💙 Нималар ўзгарди?

✅ Йиллик ставкаси пасайтирилди!
Дастлабки ставка – йиллик 18%.
Уй-жой банк гаровига расмийлаштирилгач, йиллик 17% га туширилади.

✅ Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун янада қулай ставка!
Уй-жой банк гаровига расмийлаштирилгач, йиллик ставкаси 16,5% га туширилади.

✅ Суғурта тўлови бекор қилинди!

🏠 Ипотеканинг асосий шартлари:
🔹 Кредит миқдори – 1 млрд сўмгача
🔹 Кредит муддати – 20 йилгача
🔹 Бошланғич бадал – 20% дан


💙 Янги Тошкентдаги янги ҳаётингизни SQB билан бошланг!

📲 Батафсил: sqb.uz | 1180

Реклама
Uzum халқаро қарз бозорига чиқишни кўриб чиқмоқда

Uzum илк еврооблигацияларини 2026 йил охири ёки 2027 йил бошида чиқариши мумкин. Компания ҳаммуассиси ва стратегия бўйича директори Николай Селезнёв Bloomberg’га берган интервьюсида шу ҳақда айтган.

Мақсад гаровсиз кредитлаш бизнесини кенгайтириш. Рақамларга қарайлик. Uzum 2025 йилдан буён ички бозорда 2,1 трлн сўмлик облигациялар жойлаштирган ва мамлакатдаги энг йирик хусусий корпоратив эмитентга айланган. Евроосиё тараққиёт банкидан молиялаштириш ҳажми эса 70 млн доллардан 100 млн долларга оширилган.

Компаниянинг сўнгги инвестиция раундидаги баҳоси 2,3 млрд доллар. Инвесторлар орасида Хитойнинг Tencent компанияси ва Ўмон суверен фондлари бор. Энди яна бир инвестиция раунди, еврооблигациялар ва истиқболда IPO вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Хусусий бизнес ўсишни молиялаштириш учун турли манбаларга чиқишга ҳаракат қилмоқда: акциядорлар капитали, ички облигациялар, халқаро молия институтлари ва эҳтимол, ташқи қарз бозори. Бундай имкониятларнинг кенгайиши бошқа хусусий компаниялар учун ҳам аҳамиятли.

Ҳозирча еврооблигациялар чиқариш кўриб чиқилаётган режа. Жойлаштириш амалга ошса, унинг шартлари компанияга ҳам, Ўзбекистон хусусий бизнесига ҳам халқаро инвесторлар қандай баҳо бераётганини кўрсатади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхона хўжаликлари учун кўп йиллик чалкашликлар, индивидуал муаммолар ва тарқоқлик даври якунланаётганга ўхшайди.

Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Иссиқхоначилар уюшмаси ташкил этилаётгани соҳадаги муаммоларни ҳар бир тадбиркор якка ўзи эмас, балки яхлит институт сифатида тизимли кўриб чиқишга йўл очади. Бу шунчаки расмиятчилик эмас, балки соҳа вакилларининг манфаатларини масъул идоралар қаршисида ягона ва салмоқли овоз билан ҳимоя қилиш механизмидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 22 октябрдаги қарори ҳам тадбиркорлар учун амалий қадам бўлди. Эндиликда ўрнатилган ва талабга жавоб берадиган фильтрларни мажбуран алмаштириш шарт эмас, сертификат ва рухсатномаси бўлса, мавжуд ускуналардан бемалол фойдаланилади. Бу тадбиркорларни ортиқча харажатдан қутқаради.

Янги уюшманинг бош мақсади ҳам айнан шу — тадбиркорлар овозини жамлаб, муаммоларни тезкор ва биргаликда ҳал этиш.
bakiroo
Шикастланиш кўлами қандай? Safe Road нега монополистлар рўйхатига қўшилмаган? Албатта, ЙҲХБ фаол тарғиб қилган (1, 2, 3...) Safe Road иловаси фойдаланувчилари маълумотларининг шикастланиши бўйича хабарларга нисбатан иккинчи суткадирки, расмий идоралардан…
ИИВ расмий ахбороти

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари тарқалганлиги, жумладан, «AUTODOC» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган ва операторлиги амалга ошириладиган SAFE Service (аввалги «Safe Road») платформасига алоқадор маълумотлар ошкор бўлганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинмоқда.

Мазкур хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш, тарқатилаётган маълумотларнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг тарқалиш ҳолатларини ўрганиш, шунингдек, SAFE Service платформаси ҳамда бошқа тегишли ахборот тизимлари ва электрон платформаларда шахсга доир маълумотларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «AUTODOC» МЧЖ масъуллари томонидан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар, агар ахборот тасдиқланмаса, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари юзасидан қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий эксперт нигоҳида қишдаги ҳаво ифлосланишининг асл сабаблари

Совуқ кунларда ҳаво сифати ёмонлашса, одатда иситиш мавсуми билан боғлаймиз. Лекин масаланинг биз камроқ эътибор берадиган яна бир томони бор экан.

Финляндия метеорология институти мутахассиси Катя Ловеннинг тушунтиришича, қишда атмосферанинг ерга яқин қатламида ҳаво алмашинуви сусаяди. Яъни зарарли моддалар ёздагидек тарқалиб кетолмайди.

Бу пайтда уй-жойлар ва иссиқхоналарни иситиш ҳисобига атмосферага қўшимча ташламалар ҳам чиқарилади.

Қизиғи, ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг кўпайиши бир муаммо бўлса, уларнинг одамлар нафас оладиган баландликда тўпланиб қолиши иккинчи муаммо.

Шу маънода, қишда ҳаво сифатини яхшилаш учун фақат қулай об-ҳавони кутишнинг ўзи етарли эмас. Атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни камайтириш ҳам муҳим.
SNS Ratings «Ўзбекинвест»нинг энг юқори «uzAAA» рейтингини тасдиқлади

21 октябрь куни SNS Ratings «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг миллий шкаладаги энг юқори рейтингини «Барқарор» прогнози билан тасдиқлади.

Агентлик юқори капиталлашув, институционал қўллаб-қувватлаш, шаффофлик ва андеррайтинг зарарлилигининг пасайишини асосий ижобий омиллар сифатида кўрсатди.

Компаниянинг сўнгги беш йиллик натижалари бу баҳонинг асосли эканини кўрсатади:
▪️ Соф фойда: 5 млрд → 55 млрд сўм (11 баробар)
▪️ Активлар: 1,1 трлн → 2,5 трлн сўм
▪️ Ялпи мукофотлар: 385 млрд → 1,6 трлн сўм
▪️ Хизматлар экспорти: $15 млн → $65 млн
▪️ Экспортчиларга суғурта қопламаси: $1,8 млрд → $3,3 млрд

Бундан кўринадики, активлар 2,3 баробар ўсгани ҳолда фойда 11 баробар ошган, Активлар рентабеллиги (ROA) тахминан 0,5 фоиздан 2,2 фоизга кўтарилган — компания капиталдан анча самарали фойдаланмоқда.

Ҳамкор мамлакатлар сони икки баробар (65 тадан 135 тага) кўпайган бўлса, хизматлар экспорти 4,3 баробар ошган — компания нафақат янги бозорларга кирган, балки мавжудларида ҳам ҳажмни оширган.

Июль ойида Moody's ҳам компания рейтингини Ba1 га кўтарган эди — бу Ўзбекистон молия ташкилотлари орасидаги энг юқори рейтинг кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Реклама