Shayx Abdulaziz Torifiy
2.14K subscribers
1.69K photos
16 videos
1.77K links
Download Telegram
Уммат бошига кўп мусибатлар келиши мусулмонларни (уйқуси ёки беҳушлигидан) уйғотиш учун бўлган илоҳий ишорадир. Чунки жасад беҳуш ёки уйқуда бўлса уни қаттиқ алам уйғотади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍15✍9❤6
#Қуръон

Ҳар бир нарсага олиб борувчи йўл бўлади. Айрим йўллар қисқа, айрим йўллар узоқ ва машаққатли, айрим йўллар адаштириб ҳалокатга олиб борувчидир. Аллоҳга олиб борувчи қисқа ва саломат йўл Қуръон ва суннатни саҳобалар тушунганларидек тушуниб амал қилишдир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
✍17👍10💯7❤3👏2
Сен солиҳ амаларингни беркитавер, Аллоҳнинг Ўзи уни ошкор қилиб қўяди! Агар ошкор қилмаса, бу ҳам Аллоҳнинг сенга бўлган раҳмат-марҳаматидир. Ажабмас, амалларинг билан мағрур бўлиб, ҳалок бўлишингдан сақлагандир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
❤25✍12🫡4🔥3💯3😢2👍1🕊1
Насл-насаблар ўзаро танишиб муомала қилиш учун, дин эса яқин бўлиб дўстлашиш учун асосдир. Насл-насаби яқин бўлган кофирдан кўра бегона мусулмон дўст бўлишга лойиқдир.

﴾Бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқ ва қабила-элатлар қилдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир﴿¹.

1) Ҳужурот: 13

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍13❤4✍3🔥3
﴾Кофир бўлган кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантирасизми ёки огоҳлантирмайсизми, уларга фарқи йўқ — бари бир иймон келтирмайдилар﴿¹.

Росулуллоҳ алайҳиссолату вассаламга ушбу оят нозил бўлишига қарамай, у киши кофирларни огоҳлантиришдан бир кун ҳам тўхтамадилар. Ана шундай, ҳақиқат унут бўлмаслиги учун ҳақ садоси қулоқларга эшитилиб туриши керак.

1) Бақара: 6

Шайх Абдулазиз Торифий

http://t.me/torifiyuz
👍13✍5❤3
Мусулмонларга боғлиқ ишларда сукут қилиб, мусулмон бўлмаганларнинг масаласида жонкуярлик қилиш мунофиқлик белгисидир.

﴾Аллоҳнинг ғазабига учраган (яҳудий бўлган) қавмни дўст тутган (мунофиқ) кимсаларни кўрмадингизми? У (мунофиқ)лар сиз (мусулмонлар)дан ҳам, у (яҳудий)лардан ҳам эмасдирлар!﴿¹.

1) Мужодала: 14

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
😢13✍10❤4👍3👏1
#Салавот #Жума

Аллоҳнинг Пайғамбарини иззат-ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлаш демакдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламга кунларнинг энг афзали - жума кунида кўп салавот айтиш у кишига бўлган юксак эҳтиром жумласидандир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍15❤6✍5💯3
Илм хоҳиш-истакларга эргашиб олинмайди (балки Ислом буюрганидек, энг муҳим илмларни олишдан бошланади). Инсоннинг хоҳиш-истаклари энг муҳим илмлардан буриб юборади.
Бу ҳолат даъват қилаётганда ҳам, илм тарқатаётганда ҳам учрайди. Илми бор баъзи кишилар одамларнинг хоҳишига қараб, муҳим бўлмаган илмларни таълим берадилар. Аммо Аллоҳ учун энг суюкли, энг муҳим бўлган илмлардан сукут қиладилар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
💯18✍9👍7❤5
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Бир аёл бошқа аёллар билан бирга бўлиб, кейин ўзининг эрига у аёлларни сифатлаб бермасин!".

Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам бегона эркакларга аёлларни васфлаб беришдан қайтардилар. (Росулуллоҳ бу ишдан қайтарган бўлсалар) аёллар очиқ-сочиқ ҳолатда бегона эркакларга кўз-кўз бўлиши қанчалик ёмон?!

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
✍13❤9👍9😢6
Мусулмон ўлкада яшаб, зулмга учраган -ўзига ёки молу дунёсига тажовуз қилинган- инсонлар куфр диёрига бутунлай кўчиб ўтишни мақсад қилмасликлари керак. Балки мусофир каби вақтинча -зулм даф бўлгунга қадар- яшаб туришлари керак. Аммо куфр диёрини ватан тутиб, у ерда оила-фарзандлар билан бутунлай яшаб қолиш жоиз эмас. Дунё зулмидан халос бўламан деб, динга зарар етказилмайди

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍20❤14✍10💯3
Одамларга бўлган меҳрибонлик, уларни Аллоҳ учун суюкли бўлган ишларга йўллаб қўйишдир.
Одамларга, хоҳлаган нарсаларини бериш меҳрибонлик эмас (агар бу нарсалар Аллоҳ учун суюкли бўлмаса).

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
🔥12💯10✍9👍5❤4
Аллоҳ бандаларининг амалларини ҳам, гап-сўзларини ҳам, қалбларидаги ниятларини ҳам билади ва ҳисоблаб, ёзиб турувчиларга муҳтож эмас. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ бандаларига ҳужжат қоим қилишни ирода қилди ва уларнинг барча ишларини ҳисоблаб, ёзиб қўйишни фаришталарга буюрди.

﴾Ҳолбуки, устингизда (қилган барча ишларингизни) ёд олиб турувчилар бордир.
Улар ҳурматли, ёзиб тургувчи (фаришта)лардир.
Улар нима қилаётганингизни билурлар﴿¹.


1) Инфитор: 10-12

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
❤13✍9💯7
#саловот #жума

Аллоҳ Таоло бир кунни фазилатли қилган бўлса, у кунда қилинадиган солиҳ амалларни ҳам фазилатли қилган бўлади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
”Қуёш чиқган куннинг (яъни, хафта кунларининг) энг афзали жума кунидир"¹.

1) Муслим ривояти: 854

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
❤14👍9✍5💯2
Аллоҳ розилиги учун айтилмаган гап -гарчи далили кучли бўлса ҳам- зулмат олиб келади.
Аллоҳ розилиги учун айтилган гап -гарчи далили у қадар кучли бўлмаса ҳам- салобатли бўлади. Агар айтилган гап Аллоҳ учун бўлиб, далили ҳам кучли бўлса қандай бўлади?!

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
💯15✍11👏8👍4❤1🔥1
Одамлар, динга амал қилмаётганлари учун қайғуриш яхшилик белгиси. Лекин доим қайғуда бўлиш ноумидликка олиб боради. Оқибатда инсон (курашдан тўхтаб) таслим бўлади.
Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни кўп ғамгин бўлишдан қайтариб, деган:

﴾Уларнинг гап-сўзлари, сизни ғамгин қилмасин, шубҳасиз барча иззат-шараф Аллоҳга хосдир﴿¹.

1) Юнус: 65

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍14✍9❤5👎1
Ҳар бир инсон яхшилик ва қийинчиликлар билан имтиҳон қилинади. Инсон ажали тақдирда ёзиб қўйилганидек, синовлар ҳам ёзиб қўйилган.

﴾Ҳар бир жон ўлимни кўради. Ва имтиҳон қилиш учун Биз сизларни яхшилик ва ёмонлик билан синаймиз﴿¹.

1) Анбиё: 35

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
❤18✍8👏8👍3🔥2
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам бечор-мискинларни кўрсалар юзлари ўзгариб, қайғуга болар ва садақа қилишга тарғиб қилар эдилар.

Саҳиҳ ҳадисда: Пайғамбаримизнинг ҳузурларига жуда муҳтож камбағаллар келганида қаттиқ безовта бўлдилар, сўнг минбарга чиқиб садақа қилишга тарғиб қилдилар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍13✍10❤7
#Саловот #Жума

Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламга саловот айтиш баракот олиб келади, амал ва дуоларни қабул бўлишига таъсир қилади.
Росулуллоҳга ҳар вақтда салавот айтишнинг фазилати ҳақида кўп далиллар келган ва алоҳида вақтларда айтилган салавот янада фазилати эканини саҳиҳ ҳадислар баён қилган. Шундай фазилатли вақтлардан жума куни ва кечаси айтилган салавотлар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
❤11✍5👍5💯2
Давлатлар устига омматан азоб-уқубатлар фақат бир ҳолатда келади. Зулм-зўравонлик кўпайиб (ҳақни баён қилувчи, зулм-зўравонликдан қайтарувчи) муслиҳлар оз бўлса, мана шу ҳолатда омматан азоб-уқубатлар келади

﴾Қишлоқ-шаҳарлар аҳолиси ислоҳ қилувчи ҳолатда бўлса, Роббингиз бу қишлоқ-шаҳарларни (аҳолиси қилган) зулм сабаб ҳалок қилган эмас﴿¹.

1) Ҳуд: 117

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
👍9❤6✍5
#Ҳадис

Ислом аввалида уламолар ҳадисларни ёлғондан сақлаш учун жидду жаҳд қилишган. Ҳадислар ёлғондан сақланиб, китобларда жамланди. Энди ҳадисларнинг маъносини бузуб, ёлғон талқин қилувчилар пайдо бўлди. Ислом уммати бугун ҳадисларнинг маъносини тўғри баён қилувчи уламоларга муҳтож.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz
💯13❤5👍4👏2😢1🫡1