Toyyiba | Расмий канал
5.94K subscribers
3.95K photos
2.11K videos
24 files
1.17K links
Фарғона ш. (Шакарқишлоқ) "Тоййиба" Жоме масжидининг расмий канали. Имом-хатиб Азизхон домла Бахромовнинг Жумъа маърузалари тўлиғича, Олимхон қори Жалоловнинг Қуръони каримдан қироатлари.
Админ: тел +998-97-335-31-02 (sms)
Диний - маърифий канал.
Download Telegram
Масжидимиз ҳовлиси-саҳнида намозхонларимиз
❤10👍5🔥1👏1
Намозхон биродаримиз, “Улуғмозор” қабристони хизмат олиб борувчи Фарходжон Жўраевнинг волидаи муҳтарамалари 74 ёшда вафот этдилар, жаноза бугун жумъа намозидан кейин адо этилди.
Фарходжоннинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чўлғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
❤31👍2
🗓️ 24.10.2026 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕘 Farg’ona vaqti bilan

“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.”

Niso sur’asi, 103-oyat


@toyyibaf
👍13❤4🔥1👏1
Сен ўзингни буюк кўрганинг ва ўзингга бино қўйганинг учун, сенга ҳукмронлик қилаётган шайтонни кўра олмаяпсан.
Сен, сени "баланд парвозлар" қилдираётган қанотларга мағрур бўлдинг. Ҳолбуки улар шундай қанотдирки, эгасини зарарга олиб боради.
Қанот, эгасини енгиллатади ва юқори чўққиларга кўтаради. Лекин у қанотлар лойга ботдими, оғирлашади ва эгасини ер билан бир қилади.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
❤13
Барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўралувчи дуо:

اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَلِمْتُ و مِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْلَمْ.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин шарри маа ъалимту ва мин шарри маа лам аълам.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билган нарсамнинг ёмонлигию ва билмаган нарсамнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.

Имом Муслим, Насоий, Абу Довуд,
Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари.
❤7
👍7💯2❤1
🗓️ 25.10.2026 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕘 Farg’ona vaqti bilan

“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.”

Niso sur’asi, 103-oyat


@toyyibaf
❤10👍8
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумо ёш болаликларида закотга берилган хурмодан бир дона олиб оғзига солдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ, ташла уни. Бизнинг садақа емаслигимизни билмайсанми?!» дедилар...
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётган эдилар. Йўлдан бир дона хурмо топиб олиб: «Агар унинг садақа (закот) хурмоси бўлишидан қўрқмаганимда, еган бўлар эдим...» дедилан.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллҳу анҳумо кетаётиб йўлдан бир дона хурмо топиб олди. Уни артиб еди!..
Ўзгартирилмаган Таврот ва Инжилда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «ҳадяни қабул қилади, садақани емайди», дея сифатланганлар. Пайғамбар бўлганларидан сўнг бирор таом келтирилса: «Бу садақами ёки ҳадями?» деб сўрар эдилар. Агар «хадя», дейилса ер, «садақа» дейилса, саҳобаларга: «Буни енглар», дер, аммо ўзлари емас эдилар.
Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг оилалари садақа ейишмаган. Бу ҳукм фақат уларга хос, барча мўминларга эмас.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик фарзандларини ислом аҳкомларига асосан тарбия қилар эдилар. Улар улғайишгач, бу ҳукмлар уларнинг табиатига, шахсиятига айланиб бўларди. Юқорида набиралари Ҳусайнга «биз садақа молини емаймиз», дея шариат ҳукмини ўргатяпдилар. Бошқа бир болага: «Ҳой бола! Бисмиллаҳни айтгин, ўнг қўлинг билан, олдингдан олиб егин!» деганлар. Бошқа бир болага ақидасини ўргатганлар: «Аллоҳни муҳофаза қил, Аллоҳ ҳам сени муҳофаза қилади. Аллоҳни муҳофаза қил, уни рўпарангда топасан!»
Баъзилар «болани ҳолига қўйинглар, болалигини яшаб олсин», дейишади. Бундай дейиш тарбиянинг қимматини билмасликдир. Ҳолбуки, улар фарзандларига ҳайвонлар овозини, ўқиш ва ёзишни барвақт ўргатишга ҳаракат қилишади. Нега уларни болалигини яшагани қўйишмайди?! Нима, фақатгина дин болаликка қаршими?!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга неъматни эҳтиром қилишни ўргатяпдилар. Неъматлар бошида овқат туради. Бир дона хурмонинг увол бўлишини истамадилар. Агар у садақа-закот хурмосидан бўлмаганида еган бўлар эдилар. У зотнинг суннатларига амал ўлароқ, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир дона хурмони ердан олиб артиб едилар. Чунки у зот аҳли байтдан эмасдилар. Борди-ю хурмо садақа хурмосидан бўлганида ҳам у кишига зарар бермасди!
Бир дона хурмони увол қилишга рози бўлмаган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бугун биз чиқиндилар қутисига ташлайдиган овқат-нонларга рози бўлармидилар?!
Эҳтиёжингизга қараб пиширинг.
Тежамкорликда бахиллик йўқ. Қолаверса, овқат кўп бўлса, уни эртаси куни ҳам ейиш, музлатгичда сақлаб қўйиш ёки фақир-мискинларга бериб юбориш мумкин. Бу иш чиқиндига ташлашдан кўра яхши-ку!
«Набавий тарбия» китобидан.
❤10
«Кофирун» ва «Ихлос» сураларини ўқиш мустаҳаб бўлган намозлар ўн биттадир:
 
1. Бомдоднинг суннати,
2. Шомнинг суннати,
3. Тавофнинг суннати; булар ҳақидаги ҳадислар Имом Муслимда келган ва (Шофиий мазҳаби) уламолари буни очиқ баён қилишган.
4. Мусофирнинг бомдод намози; бу ҳақда Имом Табароний ривоят қилган ҳадис бор, Жувайний ва Ғазолийлар буни очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
5. Жума кечасидаги шом намози; Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисга кўра.
6. Зуҳо (чоштгоҳ) намозининг суннати; Имом Уқайлий ривоят қилган ҳадисга кўра.
7. Иҳромнинг суннати; Имом Нававий ўзларининг «Маносик» китобларида зикр қилганлар.
8. Истихоранинг суннати; Имом Нававий «Ал-Азкор» китобларида зикр қилганлар.
9. Сафарнинг (чиқишдаги) суннати; Имом Нававий «Ал-Азкор» китобларида зикр қилганлар.
10. Витр намози; Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисга кўра.
11. Завол (қуёш қиёмдан оққандаги) суннати; Абу Ҳомид «Ар-Равнақ» китобида зикр қилган».
❤12👍1
Акса урганга жавоб бериш ҳукми

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعُطَاسَ، وَيَكْرَهُ التَّثَاؤُبَ، فَإِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى.. كَانَ حَقّاً عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ سَمِعَهُ أَنْ يَقُولَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، وَأَمَّا التَّثَاوُبُ.. فَإِنَّمَا هُوَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ.. فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا تَثَاءَبَ.. ضَحِكَ مِنْهُ الشَّيْطَانُ» [خ 6226].

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Сизлардан бирингиз акса уриб, Аллоҳ таолога ҳамд айтса, ташмит, яъни ярҳамукаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин, деб айтиш) уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Сизлардан бирингиз эснаса, қўлидан келганича уни қайтарсин. Чунки сизлардан бирингиз эснаса, шайтон унинг устидан кулади».

Имом Бухорий ривояти.
❤8🔥5💯1
🗓️ 26.10.2026 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕘 Farg’ona vaqti bilan

“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.”

Niso sur’asi, 103-oyat


@toyyibaf
❤22👍3🥰1
Ижобат бўлган дуоларнинг ажойибларидан...

Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Доса ал-Басрий айтади:

«Мен оғир касалликка чалиниб, ҳатто ўз ҳаётимдан ҳам умидимни узган эдим. Шунда Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг баъзи шогирдлари мени кўргани келишди. Улардан бири:

“Саҳл касал бўлганларида шундай бир дуо қилар эдиларки, уни бирор киши ўқиса, албатта, касалликдан тузалар эди”, деди.

Мен: “У қандай дуо?” деб сўрадим.

У шундай деди:

اللَّهُمَّ اشْفِنِي بِشِفَائِكَ، وَدَاوِنِي بِدَوَائِكَ، وَعَافِنِي مِنْ بَلَائِكَ

Ўқилиши: «Аллоҳуммашфиний бишифааика, ва даавиний бидавааика, ва ъаафиний мин балааика».

Маъноси: «Эй Аллоҳим, Ўзингнинг шифоинг билан мени шифолагин, Ўзингнинг давоинг билан дардимни даволагин ва Ўзингнинг балойингдан мени офиятда қилгин».

Шундан сўнг мен бу дуони қайта-қайта ўқишда давом этдим ва охири тузалиб кетдим».

Манба: Ат-Танухий, «Ал-Фараж баъдаш-шидда» (1/55).
❤13
🗓️ 27.10.2026 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕘 Farg’ona vaqti bilan

“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.”

Niso sur’asi, 103-oyat


@toyyibaf
👍7❤6💯1
Бугун, 27 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Халқаро исломий молия форуми ўз ишини бошлади.

Халқаро исломий молия форуми Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси — Тимур Ишметов Аминджанович сўзга чиқди.

Форум доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида исломий молиянинг долзарб масалалари, соҳадаги халқаро тажриба ва истиқболли ёндашувлар муҳокама қилинади.
👍3❤2
Очни тўйдирган жаннат эшикларининг биридан киритилади

عَنِ الْجَرِيرِيِّ قَالَ: مَنْ صَادَفَ مِنْ مُؤْمِنٍ جُوعَةً فَأَطْعَمَهُ حَتَّى يَشْبَعَ، وَسَقَاهُ حَتَّى يَرْوِيَ، أُدْخِلَ بَابًا مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ.

Жаририйдан ривоят қилинади:

«Ким мўминни оч ҳолда учратиб, унга таом бериб тўйдирса ва сув бериб, чанқоғини қондирса, албатта жаннат эшикларининг биридан киритилади».

Шарҳ: Оч ёки ташна биродарига хайр-эҳсон қилиш, қорнини тўйдириш, чанқоғини қондириш банданинг жаннатдаги эшикларининг биридан киришини таъминлайдиган даражадаги улуғ, солиҳ амал ҳисобланар экан. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон садақага катта эътибор бериши, муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиб туриши лозим.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмонга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизур. Қайси бир мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари ила таомлантирур. Қайси бир мусулмон сувсиз, чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ азза ва жалла уни роҳийқи махтумдан сероб қилур», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Роҳийқи махтум – жаннат шаробидир.
❤5
Аллоҳга шукр – намозда,
ота-онага шукр – дуода

Аллоҳ таоло айтади:

«Менга ва ота-онангга шукр қил». (Луқмон сураси, 14-оят)

Имом Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Ким беш вақт намозни (ўз вақтида) ўқиса, батаҳқиқ Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларнинг ортидан ота-онасининг ҳаққига дуо қилса, батаҳқиқ ота-онасига шукр қилибди».

Манба: Саълабий тафсири (7/313), Бағавий тафсири (6/287).
❤4
🗓️ 28.10.2026 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕘 Farg’ona vaqti bilan

“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.”

Niso sur’asi, 103-oyat


@toyyibaf
❤5👍5
Самарқанд шаҳрида Халқаро исломий молия форумининг 3-сессияси давом этмоқда.

Сўзга чиққан мутахассислар шариат бошқаруви, мувофиқлик ва ички назорат, институционал яхлитликни мустаҳкамлаш борасида нутқ қилдилар. Ислом молия муассасаларида шаффофлик, ҳисоб масаласи ва операцион барқарорликни таъминлаш учун мустаҳкам бошқарув ҳамда ички назорат механизмлари жуда муҳимлиги айтилди.

Шунингдек, 3-сессияда исломий молияда самарали бошқарувни қўллаб-қувватловчи регуляторлик талаблари, хавф-хатарларни бошқариш (риск-менежмент) тизимлари муҳокама қилинди.

Ушбу сессия модератори, «Bank Nizwa» (Уммон) Шариат бўйича тузилма бўлими раҳбари Муҳаммад Нур Анвар Сажари ўз нутқида: «Ўзбекистон исломий молия бўйича илк қадамларини ташламоқда. Шариат қоидаларига мувофиқ амалиётни нимадан бошлаш керак?» дея иштирокчиларга юзланди.

Иштирокчилардан Нигерия Олий Шариат кенгаши президенти, профессор, шайх Башир Али Умар: «Ислом молияси масалаларини бошқаришда энг аввало ишонч бўлиши кераклиги, турли манфаатлар масаласи ислом юриспруденциясига ҳам боғлиқлиги, шунингдек, шаффофлик муҳим», дея жавоб берди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Исломий молия кенгаши раиси, доктор Саиджамол домла Масайитов ислом молияси бўйича инглиз тилида ўз нутқларини етказдилар.

Шунга қўшимча равишда, иштирокчиларидан БАА Марказий банки Олий Шариат органи аъзоси, шайх Исом Муҳаммад Ишоқ ҳамда Малайзия Марказий банки (BNM) ва Малайзия Қимматли қоғозлар комиссияси (SC) Шариат маслаҳат кенгаши аъзоси, доктор Маржон Муҳаммад ҳам сўзга чиқдилар. Иштирокчилар инвесторлар ва манфаатдор томонларнинг ишончини ошириш учун муассасалар ички назоратни қандай мустаҳкамлаши мумкинлигини кўриб чиқдилар.
❤3