«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва тааъла жаддука ва лаа илааҳа ғойрук».
Маъноси: «Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ.
Билганларга - такрор, билмаганларга - илм.

👍2
Субҳаана Роббиял азийм.
Маъноси: Улуғ Роббим нуқсонлардан покдир.
ﺳُﺒْﺤَﺎﻥَ ﺭَﺑِّﻲَ ﺍﻟﻌَﻈﻴﻢِ

Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ.
Роббанаа ва лакал ҳамд.
Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Роббимиз, Сенга ҳамд бўлсин.
ﺳَﻤِﻊَ اللَّهُ ﻟِﻤَﻦْ ﺣَﻤِﺪَﻩُ
ﺭَﺑَّﻨَﺎ وَ ﻟَﻚَ ﺍﻟْﺤَﻤْﺪُ

Субҳаана роббиял аъла.
Маъноси: Олий Роббим нуқсонлардан покдир.
سُبْحَانَ رَبِّيَ الأأعْلَي

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва аълаа ибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».
Маъноси: «Барокатли табриклар ва покиза салавотлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва албатта, Муҳаммад – Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик бераман».
التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

❤2👍1
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид».
Маъноси: Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!.
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

👍1👏1
Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ
Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
ﺍﻟﺴَّﻼﻡُ ﻋَﻠَﻴْﻜُﻢ ﻭَﺭَﺣْﻤَﺔُ اللَّهِ
Илмимиз зиёда бўлсин, ҳаммамизни ҳам уларга амал қиладиганлар қаторидан қилсин!

💯5👍1🔥1
САВОЛ: Ҳарам ҳудудида жойлашган меҳмонхонада намоз ўқиган инсонга Масжидул ҳаромда ўқилган намознинг савобига тенг бўлган савоб бериладими ёки масжиддаги намознинг савоби кўпроқ бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аксар уламолар юз минг ракатнинг савоби берилиши фақат масжидул ҳаромга тегишли эмас, балки ҳарам ҳудудининг барча жойига тегишли, деганлар. шунинг учун инсон ҳарам ҳудудининг қаерида бўлса ҳам намоз ўқиса, у юз минг ракатнинг савобини қўлга киритади. Шунга қарамай Масжидул ҳаромга бориб, катта жамоат билан ўқилган намознинг савоби кўпроқ бўлади. Чунки масжидга боришнинг ўзига алоҳида савоб, жамоат билан ўқилгани учун алоҳида савоб, қолаверса, Аллоҳ таоло ер юзида энг муқаддас қилиб қўйган Каъбаи муаззама яқинида катта жамоат ичида ўқилгани учун алоҳида савоб, Каъбага кўзи тушиб тургани учун алоҳида савоб олади.
Фуқаҳолар тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни қаерда ўқиса афзал бўлади деган масалада аввало Мақоми Иброҳимнинг орқасида, сўнгра Каъбанинг ичида, сўнгра Ҳижри Исмоилда, ундан кейин Мийзоб (каъба тарнови)нинг остида, сўнгра Ҳижрга яқин бўлган энг яқин жойларда, сўнгра Ҳижрнинг қолган қисмида, сўнгра Каъбага яқин бўлган жойларда, сўнгра Масжидул Ҳаромнинг қолган қисмида, сўнгра эса Ҳарам ҳудудида ўқиш афзалдир деганлар. Шундан ҳам билиш мумкинки, Масжидул ҳаромдаги намоз Ҳарам ҳудудида ўқилган намоздан афзал бўлар экан.
Шунинг учун зиёратга борган киши хасталик, ҳаддан зиёд тиқилинч ва бошқа узрлар бўлмаган тақдирда қимматли вақтларини ғанимат билиб намозларни масжидул ҳаромда ўқишга имкон қадар ҳаракат қилмоғи керак. Беморлик, кексалик каби узри бор инсонлар масжидул ҳаромга кела олмасалар, ўзларига қулай жойда ўқишлари мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

👍2🔥2❤1
Савол: Намозда салом фарзми ёки вожибми?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб амал.
Намознинг ички фарзлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
Такбири таҳрима.
Қиём, яъни тик туриш. (Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз).
Қироат.
Руку.
Сажда, яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз.
"Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет). Валлоҳу аълам.

❤4🔥2👍1
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: "Дунёдаги барча ихтиёрий ишлар иккита хоҳиш бўлмагунича вужудга келмайди.
Бири - Аллоҳ таолонинг хоҳиши, иккинчиси банданинг хоҳиши. Фақатгина яқин хоҳишга, яъни банданинг хоҳишига қараганлар қадарий, яъни тақдирни ўз қўлида деб биладиган бўлиб кетишди.
Фақатгина узоқдаги хоҳишга, яъни Аллоҳ таолонинг хоҳишига қараганлар жабрий, яъни банда хоҳласа - хоҳламаса, тақдирида битилган ишларни қилишга мажбур дейдиган бўлиб кетишди.
Ҳар иккала хоҳишга - Аллоҳ таолонинг ҳам, банданинг ҳам хоҳишига қараганлар аҳли сунна вал жамоа бўлдилар".
(Мажолиси ҳакимул умма"дан).

❤7
🗓 15.06.26 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan
@toyyibaf
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan
“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir”
Niso surasi, 103-oyat
@toyyibaf
❤22👍8🥰1💯1
Forwarded from Fayzli Farg'ona (Дилшод Карабаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat_vaqti
☝🏻Gʻiybat qilib, savoblaringizni birovga berib yubormang!
✍🏻 Rahmatulloh domla Fayzullayev — Margʻilon shahar “Robiyahojiona” masjidi imom-xatibi

Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 1-iyundagi 03-07/4543-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
👍7❤4🥰1
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда.
Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Ўқилиши:
«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».
Маъноси:
«Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»
Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин!
1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин!

❤17👍7👏4
Forwarded from Fayzli Farg'ona
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#asl_mohiyat
☝🏻Dunyoviy ilm oʻrganish ham farz!
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi

Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 19-maydagi 03-07/4306-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
👍8
Савол: Нега жумъа намозига икки марта азон айтилади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳу васалламга мукаммал ва батамом солавату дурудлар бўлсин.
Имом Бухорий, Термизий, Насоий ва Абу Довуд Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Жумъа кунининг аввалги «нидо»си Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарнинг даврларида имом минбарга ўтирганида бўлар эди. Усмон (халифа) бўлганида одамлар кўпайиб кетиб, Завронинг устида учинчи «нидо»ни зиёда қилди».
Бошқа бир ривоятда: «Иш шундай собит қолди», дейилган.
Ушбу ҳадисдаги «нидо»дан мақсад азондир. Нидонинг «учинчи» дейилиши эса азон ва иқома эътиборидандир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки халифа, яъни ҳазрати Абу Бакр ҳамда ҳазрати Умар даврларида имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб, минбардан тушганида, иқома айтилиб, намоз ўқилар эди.
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар намозга кечикаётганлари кузатилгач, уларни олдинроқ хабардор қилиш учун жумъа намозининг вақти кириши билан бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди.
Бу азон Мадинаи мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойда, бир уйнинг томида айтилар эди. Бозор қилиш ва бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитиб, жума намозининг вақти кирганидан хабардор бўлар, ишларини йиғиштириб, таҳорат қилиб, масжидга тўпланар эдилар.
Бу иш ўз самарасини кўрсатди. Мусулмонлар жумъа намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Бу амал ҳаммага маъқул келиб, жумъа намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилиниб, собит бўлиб қолди.
Бу нарсага ҳозир ҳам ҳамма жойларда ва мазҳабларда амал қилинади. Бирорта одам «Нима учун бундай?» деб эътироз билдирмайди. Шундай бўлиши керак ҳам.
"Ислом тарихи" биринчи жузидан.

Аммо ҳазрати Усмон халифа бўлган пайтларида Ислом диёри кенгайиб, мусулмонлар сони кўпайган эди. Имом минбарга чиққанидан кейин азон айтилиб, хутба қилар, шундан сўнг жумъа намози ўқиладиган бўлса, узоқроқдаги кишилар азонни эшитгандан сўнг ҳаракат қилиб, масжидга келсалар, намозга кечикадиган бўлиб қолдилар, чунки у пайтларда соатлар йўқ эди. Кишилар намоз вақтининг кирганини азон айтилганидан билар эдилар.
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар намозга кечикаётганлари кузатилгач, уларни олдинроқ хабардор қилиш учун жумъа намозининг вақти кириши билан бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди.
Бу азон Мадинаи мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойда, бир уйнинг томида айтилар эди. Бозор қилиш ва бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитиб, жума намозининг вақти кирганидан хабардор бўлар, ишларини йиғиштириб, таҳорат қилиб, масжидга тўпланар эдилар.
Пешин намозининг ҳақиқий вақти бўлганида эса имом минбарга чиқар ва муаззин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр ва Умарлар давридаги каби азон айтар ва одатдагидек давом эттириб кетилар эди.
Бу иш ўз самарасини кўрсатди. Мусулмонлар жумъа намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Бу амал ҳаммага маъқул келиб, жумъа намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилиниб, собит бўлиб қолди.
Бу нарсага ҳозир ҳам ҳамма жойларда ва мазҳабларда амал қилинади. Бирорта одам «Нима учун бундай?» деб эътироз билдирмайди. Шундай бўлиши керак ҳам.
"Ислом тарихи" биринчи жузидан.
❤4👍1🥰1
CАВОЛ: Жумъага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жумъа куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний роҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Роддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Жумъа намозининг асосий азонаи ана шу иккинчи азон ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

❤3👍2
Муҳаррам ойи муборакли бўлсин!
Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Муҳаррам ойининг 1-куни янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни 1448 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Азиз ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омин!
Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят).

САВОЛ: Шу кунларда (Ёз фаслида) баъзи масжидларда соат кечки 21:00 бўлмай хуфтонга азон айтилар экан. Тақвим бўйича Хуфтон 21:26 да кираркан. Чунки баъзи илмли кишилар хуфтоннинг вақти шомдан 45 дақиқа ўтиб киради, бемалол ўқиш мумкин деган гап айтишар экан. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом намозининг вақти қуёш ботгандан бошлаб, шафақ ғойиб бўлгунича давом этади. Бу барча фиқҳий китобларнинг жавоби ҳисобланади. Шафақ борасида имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан икки шогирдлари ўртасида икки хил фикр мавжуд бўлиб, шогирдлари уфқдаги қизилликни шафақ десалар, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ шу қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликни ҳам шафақ деганлар. Мутааххир уламолар қизиллик деган сўзни фатво учун қабул қилганлар ва ана шу қизиллик йўқолгандан кейин хуфтон вақти киради деганлар.
Аллома Абдулғаний Майдоний роҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деганлар:
وفي شرح المنظومة: وقد جاء عن أبي حنيفة أنه رجع عن قوله وقال: إنه الحمرة؛ لما ثبت عنده من حمل عامة الصحابة الشفق على الحمرة، وعليه الفتوى
“Шарҳи манзума”да шундай келган: Батаҳқиқ, Имом Абу Ҳанифа (роҳмаҳуллоҳ) ўз қарашидан қайтгани ва шафақ қизилликдир, деб айтгани ривоят қилинган. Бунга сабаб саҳобаларнинг оммаси шафақ сўзини қизиллик деб тушунганликлари у кишининг ҳузурида собит бўлганидир”. (“Лубоб” китоби).
Фатво ҳам мана шу қарашга кўра берилади” Мазкур қизиллик мамлакатларнинг географик жойлашуви ва фаслларга қараб турли вақтда йўқолади. Айнан бизнинг ҳудудларда 45 дақиқада йўқолиши кузатилмайди, балки энг ками 1 соату 15 дақиқа бўлиб, бу асосан қиш кунларига тўғри келади. Энг узоғи эса 1 соату 39 дақиқа бўлиб, бу асосан ёз кунларига тўғри келади.
Ҳеч қандай илмий асосга таянмасдан қоронғу тушди, бўлди, хуфтон вақти кирди деб хуфтонни ўқиб қўйиш битта намозни қазо бўлишига олиб келади. Чунки вақти кирмасдан ўқилган намоз нафлга ўтади. Сабаби Аллоҳ таоло ояти каримада ҳар бир намозни вақтида адо этишга буюрган ва бу нарса унинг вақтини тўғри топиш билан бўлади.
Шом вақтида уфқни кузатиб осмондаги қизиллик ва оқликни ажратиш оддий одамлар учун қийинчилик туғдиради. Шу боис, намоз вақтлари масаласида масъул уламолар томонидан тасдиқланган тақвимлардан фойдаланиш, яъни ишончли тақвимга қараб намоз вақтларига риоя қилиш лозим.
Фатво маркази уламоларидан бир қисми турли фаслларда, уфқни тўлиқ кузатиш мумкин бўлган минтақаларга бориб, уфқни кузатиб, шомдан кейинги шафақнинг ғойиб бўлиши ҳамда субҳи содиқнинг киришини бир неча бор кузатганлар ва уларнинг хулосаси асосида ҳозирги кундаги тақвим тузилган. Юртимиз мўмин-мусулмонлари ибодатларини ана шу тақвим асосида адо этсалар, иншааллоҳ, ўз вақтида адо этган ҳамда турли хил ихтилофдан, бефойда тортишишлардан омонда бўладилар.
Бомдод намози вақти қанча вақт давом этса, Шом намози вақти ҳам шунча бўлади. Бунга сабаб - Ер ўз ўқи атрофида бир хил тезликда айланишидир. Тафаккур қилиб кўринг.
Валлоҳу аълам.

❤15👍1
Абу Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб:
"Аллоҳга тақво қилинглар. Беш вақт намозингизни ўқинглар, Ромазон ойи рўзасини тутинглар, молларингизни закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар. Роббингизнинг жаннатига кирурсиз", деганларини эшитдим".
Шарҳ: маълумки, видолашув ҳажи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳу васаллам умрлари охирида бўлган. Ўша ҳажда у зот ҳамма билан видолашганлар, "Эҳтимол, бу йилдан кейин сиз билан учрашмасмиз", деганлар.
Ҳақиқатан ҳам, Росули акрам соллаллоҳу алайҳу васаллам ўша ҳаждан кейин вафот этдилар. У зот ана шу видолашув ҳажида кўплаб пурмаъно ваъз-насиҳат, хутба ва васиятлар қилганлар. Ушбу ҳадисда ҳам улардан айримлари айтилмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳу васаллам умматларига хитоб этиб:
"Аллоҳга тақво қилинглар";
"Беш вақт намозингизни ўқинглар";
"Ромазон ойингизнинг рўзасини тутинглар";
"Молларингизнинг закотини беринглар";
"Ишбошингизга итоат қилинглар";
"Роббингизнинг жаннатига кирурсиз" дедилар.
Инсоннинг жаннатга кириши учун адо этишда зарур саналган ана ўша нарсалар ичида намозни биринчи бўлиб зикр қилиниши унинг қанчалик аҳамиятли ибодат экани кўрсатмоқда.
("Ҳадис ва Ҳаёт 5-жуз"дан).
Ана!

❤11👍3
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَنَعَ أَبُو الْهَيْثَمِ بْنُ التَّيْهَانِ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا وَدَعَاهُ وَأَصْحَابَهُ، فَلَمَّا فَرَغُوا قَالَ: أَثِيبُوا أَخَاكُمْ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا إِثَابَتُهُ؟ قَالَ: إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا دُخِلَ بَيْتُهُ فَأُكِلَ طَعَامُهُ وَشُرِبَ شَرَابُهُ فَدَعَوْا لَهُ فَذَلِكَ إِثَابَتُهُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абул Ҳайсам ибн ат-Тайҳон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таом қилиб, у зотни ва саҳобаларини даъват қилди. Фориғ бўлганларида у зот:
«Биродарингизни тақдирланглар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Росули, уни тақдирлаш недир?» дейишди.
«Агар бировнинг уйига кирилса, таоми ейилса, шароби ичилса, сўнг унга дуо қилсалар, ана ўша уни тақдирлашдир», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан киши ўзини меҳмон қилган мезбоннинг ҳаққига яхшилик тилаб дуо қилиши мандуб эканлиги олинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари билан бирга меҳмон бўлган саҳобаи киромларга Абул Ҳайсам ибн ат-Тайҳон розияллоҳу анҳунинг ҳақларига дуо қилишга иршод қилишлари шуни кўрсатади. Шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бировнинг уйига кирилса, таоми ейилса, шароби ичилса, сўнг унга дуо қилсалар, ана ўша уни тақдирлашдир», демоқдалар.
Келаси ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларининг мезбон ҳаққига қилган дуоларидан энг машҳури намуна тариқасида келтирилади.
وَأَكَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ بِخُبْزٍ وَزَيْتٍ، فَلَمَّا فَرَغَ قَالَ: أَفْطَرَ عِنْدَكُمُ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الْأَبْرَارُ، وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلَائِكَةُ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуникида нон ва ёғ едилар. Фориғ бўлган чоғларида:
«Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилсин. Таомингизни аброрлар есин. Фаришталар сизга истиғфор айтсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаларнинг биринчи Ислом давлати соясида қанчалар содда ва камтарона ҳаёт кечирганликлари яққол зоҳир бўлиб турибди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуникида нон ва ёғ едилар».
Саъд ибн Убода мадиналик саҳобаларнинг икки раҳбарларидан бири ҳисобланадилар. Ана шундай катта мансабдор одамникида охири замон Пайғамбари бошлиқ бир гуруҳ саҳобаи киромлар қуруқ нонни зайтун ёғига теккизиб еб, меҳмондорчилик қилганлар.
Ана шу содда меҳмондорчиликдаги қуруқ нон ва ёғдан иборат зиёфатни еб, фориғ бўлганларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик барча мўмин-мусулмонларга мерос бўлиб қолган қуйидаги пурмаъно дуони қилдилар:

Бошқаларга зиёфат уюштирган кишилар учун энг муносиб дуо шу:
«Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилсин».
Чунки бошқаларга берилган таомнинг энг савоблиси рўзадорларга ифторлик беришдир. Киши учун унинг таомини рўзадор ифторлик қилиб ейиши катта хайр-барака ҳисобланишини шундан ҳам билиб олаверсак бўлади.
«Таомингизни аброрлар есин».
«Аброрлар» яхшилардир. Мусулмон киши учун унинг таомини яхши одамлар тановул қилмоғи ҳам ажру савобни кўп олишига сабаб бўлар экан. Бўлмаса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилмас эдилар.
«Фаришталар сизга истиғфор айтсин».
Фаришталар – Аллоҳ таолонинг муқарраб бандалари бир банданинг гуноҳини афв этишини сўраб, Роббил оламинга дуо қилмоғи ҳам катта гап. Зиёфат берган одам ҳаққига шундай дуо қилиш яхши экан. Арабларда бу дуони ёдлаб олиб, доимо ўқиб юришади. Бизда ҳам шунга амал қилинса, ажойиб бўлар эди. Бу дуонинг ўқилиши қуйидагича:
«Афторо ъиндакумул соимун, акалат тоъаамакумул аброр ва соллат ъалайкумул малааика». Абу Довуд ривояти.
Бизда ҳам зиёфат берган одам ҳаққига дуо қилиш яхши йўлга қўйилган. Аммо баъзи вақтларда муболағага ўтиб кетилиши ҳам бор.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жузидан

❤8
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"набий соллаллоҳу алайҳу васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва:
"Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам", дейди, дедилар.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиш афзаллиги билинади. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилган ва дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. Албатта бундай фазилатли вақтни таҳажжуд намози билан ўтказаётган банда ғоят улуғ мақомларга эришиши турган гап. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томондан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.
Шунинг учун бу амалга, яъни таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўташга яна ҳам мустаҳкам бўлмоғимиз лозим.
(Ҳадис ва Ҳаёт 7-жузидан).

❤6