#Эслатма
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:
✅ Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.
✅ Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм.
@Uzbekistan_Saudia

Обуна бўлиш учун👇@Uzbekistan_Saudia
👍7❤2
Саудия Арабистонида "УМРА" визасини бериш янги мухаррам ойига қадар тўхтатилди.
Бугун 30.03.2025 Умра визасининг сўнги чиқиш куни эканлигини маълум қилган эди лекин Подшоҳлик белгиланган кунгача исталган виза тури билан Умра қилишликка рухсат беради.
Изоҳ: Виза яроқлилик муддати ўтган тақдирда ҳар бир кун учун 100 саудия риёли миқдорида жарима солинади аммо, Рамазон ойи тугагач муддати ўтган Умра виза эгаларига ҳар бир кун учун 500 риёл қилиб белгиланди.
Саудия Арабистонига Умра сафарига боришни истаган зиёратчилар учун эслатма жорий йилнинг 30 март кунидан кейин "Умра визаси" билан эмас балки туристик ёки бизнес виза тури билан боришни таъқиқланмайди;
❗️Бироқ Ўзбекистон Республикасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензияга эга 12 та тадбиркорлик субъектлари томонидан "туристик виза" турлари билан олиб бориш ноқонуний ҳисобланади;👇
(зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;
* Бунда, "Умра" визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади)
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😁3❤1👏1
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги "Умра" виза эгаларини мамлакатга кириши тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантиради!
Агар умра зиёратчиси белгиланган яшаш муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаса ва бу ҳақда ушбу шахсга масъул ҳаж ёки умра компания ва ташкилоти вақтида хабар бермаса, уларга 100 минг риёлгача жарима солинади.
Хозирча умра очиқ лекин 13 апрелгача умра виза эгалари мамлакатга кириши мумкин 14 апрелдан эса мамлакат ҳудудидан қайтарилади (ташриф ёки саёҳат визаси бундан мустасно) ҳамда 29 апрелдан кечикмай Саудияни тарк этиши сўралади.
Бироқ 28 апрелгача умра амалларини бажариш мумкин. Хотиржам умра қилиш учун эса Нусук платформасидан белгиланган исталган кунга умра рухсатини олиш тавсия этилади.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Саудия Арабистони Подшоҳлиги "УМРА" визаси билан Мухаррам ойига қадар мамлакатга киритилмайди
Бугун 13.04.2025 йил "Умра" виза эгалари учун охирги мамлакатга кириш куни ҳисобланади.
14.04.2025 дан эътиборан умра виза эгалари Подшоҳликка киритилмайди ва 29.04.2025 йил кунидан "Умра" виза эгалари Саудия Арабистони Қироллигидан сўнги чиқиб кетиш куни эканлигини эслатиб ўтади.
Улар нафақат икки Ҳарам балки мамлакатнинг исталган минтақасида бўлиши таъқиқланади.
Лекин Саудия Арабистонига исталган виза тури билан (туристик, бизнес, мульти виза) боришни таъқиқламайди.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
“ҲАЖ – 2025” МАВСУМИ 13 МАЙ КУНИДАН БОШЛАНАДИ!
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
🛫Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
✅ Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Муқаддас Ҳаж мавсумида рухсатномасиз Макка шаҳрида юрган шахслар жаримага тортилмоқда
Бу расмда Саудия Арабистонининг “National Violations Platform (EFAA)” — Миллий Қоидабузарликлар Платформасига тегишли ҳужжат кўрсатилган. Унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
• Қоидабузар ID: 4785807969
• Қоидабузарлик рақами: 10000014543578
• Қоидабузарлик тури: HAJJ VIOLATIONS (Ҳаж қоидабузарлиги)
• Қоидабузарлик санаси: 2025/05/08
• Қоидабузарлик вақти: 03:02:00
• Қоидабузарлик ҳолати: Тўланмаган (Not Paid)
• Қоидабузарлик содир бўлган жой: Makkah
• Қоидабузарлик сабаби: Visa эгалари учун муқаддас шаҳарда қолиш қоидасини бузиш
• Жарима миқдори: 20,000 SAR (Саудия риёли)
• Жавобгар ташкилот: Ministry of Interior – Public Security (Ички ишлар вазирлиги — Жамоат хавфсизлиги)
• Жарима тўлаш муддати: 2025/05/22
п/с: Қисқача айтганда, бу шахс Ҳаж визаси асосида муқаддас шаҳарда қолиш қоидасини бузган ва шу сабабли 20,000 риёл (ёки 5361$) жаримага тортилган.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😨3😢2❤1
Абдулазиз ал-Ҳусайнининг фалакий ҳисоб-китобларига кўра:
Бу саналар Саудия Арабистони ва бошқа кўплаб мусулмон давлатларида ой кўриниши асосида белгиланди ва 2025-йилги Ҳаж маросимлари 4-июндан 9-июнгача давом этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, бу саналар ой кўринишига боғлиқ бўлиб, Саудия Арабистони расмийлари томонидан ой кўриниши тасдиқлангач, якуний эълон қилинади.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏2
Ҳаж хавфсизлиги раҳбарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жамоат хавфсизлиги директори, генерал -лейтенант Муҳаммад Ал-Бассамий:
•400 дан ортиқ сохта Ҳаж ширкати ушланиб, прокуратурага юборилди.
•Макка ал-Мукаррамада рухсатномага эга бўлмаган 269 000 дан ортиқ ҳуқуқбузар фуқароларни ватанига қайтарилди.
• Рухсатсиз шахсларни олиб кетаётган 109 000 дан ортиқ транспорт воситалари қайтариб юборилди.

👎4❤2👍1
Айни дамда Макка шаҳрида ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар Мино водийсига жўнатилмоқда
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍6🥰2
Саудия Ҳаж ва умра вазирлиги:
-Бугундан янги Умра мавсуми бошланди
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча соха вакилларини жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари пойтахтимизда жойлашган "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" кўргазмалар
мажмуасида Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган йирик меҳмонхоналар,авиакомпаниялар, кейтеринг ва транспорт компаниялар иштирокида бўлиб ўтадиган
"УМРА ПЛЮС ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ"
3-халқаро кўргазмали тадбирига таклиф қиламиз.
2025- ЙИЛ 25-26-ИЮН 10:00- 18:00
ТАДБИР МАНЗИЛИ: ЎЗЭКСПОМАРКАЗ 3-ПАВИЛИОН
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👏2👌2🥰1🤝1
7674456.pdf
1 MB
“Умра” хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолияти "Сирли мижоз" томонидан яширин равишда текширилади
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👎3👏1
Forwarded from
"Умра" хизмати: "Сирли мижоз" тадбири, лекин
“Умра” хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини барвақт аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” тадбири ўтказиш бошланибди.
Албатта, қонунларга хилоф ҳар қандай фаолият фош этилиши ва айбдор шахслар қонун олдида жавоб беришлари лозим.
Бироқ, бизни масаланинг қуйидаги жиҳати эътиборимизни тортди:
Низомга кўра, бундай тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан яширин равишда ташкил этилади ва ўтказилади.
Лекин, шундай тадбир натижасида Қўмита ходими томонидан расмийлаштирилган далолатноманинг процессуал мақоми қандай бўлишига ечим назарда тутилмаган, назаримизда.
Чунки, мазмун-моҳиятидан тезкор-қидирув тадбирининг айнан ўзгинаси ҳисобланадиган бундай тадбирларни ўтказиш субъекти сифатида Қўмита Қонунда санаб ўтилмаган.
Шундан келиб чиқилганда, ўша далолатнома Ўзбекистон Республикаси "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва ЖПКнинг далилларга оид талабларига кўра, далил сифатида фойдаланилиши масаласи сўроқ остида қолмайдими?
👉 @Advokat_Abdullayev

❤2👍2🤔1
Саудия ташқарисидан ҳеч қандай воситачиларсиз бевосита Умра визасига шахсий ариза топшириш имконияти пайдо бўлди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 20 август куни, “Нусук Умра” хизматини ишга туширди. Бу ташаббус қийналмай ва воситачисиз бевосита Умра визасига ариза топшириш ва ўз сафарига оид хизматларни брон қилиш имконини чет эллик зиёратчиларга беради. Бундан олдин бошқа виза турларини ҳам онлайн олиш имконияти тақдим этилганди. Аризалар “https://umrah.nusuk.sa/” платформаси орқали топширилади, дея вазирлик баёнотида таъкидланди.
“Нусук Умра” хизмати Саудия ташқарисидан хорижликларга Умра қилишни истаганлар учун янги имкониятлардан бири бўлиб, мавжуд вариантларга қўшимча сифатида тақдим этилди. Шунингдек, зиёратчи яшаб турган мамлакатдаги расмий вакиллар орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг рўйхати “Нусук Умра” платформасида мавжуд.
Янги хизмат ёрдамида фойдаланувчилар бутун пакетларни ёки алоҳида хизматларни танлашлари мумкин. Визани расмийлаштириш, турар жой, транспорт, маданий саёҳатлар ва бошқа қўшимча хизматлардан иборат. Бундан ташқари, умра тўпламларини истак ва эҳтиёжларига қараб ўзига мослаштириш имконияти ҳам берилади. Платформа замонавий интерфейсга эга бўлиб, 7 тилда ишлайди ва давлат тизимлари билан интеграциялашган. Бу эса ягона ва осон кечадиган рақамли тажрибани таъминлайди.
Шунингдек, хизмат турли тўлов усулларини ҳам таклиф қилади ҳамда ариза топширишдан бошлаб то кириш визасини олишгача сафар ва саёҳатга отланганларга барча жараёнларни тўлиқ электрон шаклда бажариш имконини беради. Пакетлар ва хизматларнинг хилма-хиллиги эса турли эҳтиёж ва истакларни қондириб, қулай ва таьсуротга бой тажриба яратади.
Ҳаж ва Умра вазирлиги таъкидлашича, “Нусук Умра” хизматининг йўлга қўйилиши Саудия Арабистонининг 2030-йилги истиқбол режаси (2030 رؤية - 2030 манзараси) мақсадларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Бу орқали энг кўп сонли мусулмонларни қабул қилиш, исталган даврда уларни Ҳаж ва Умра ибодатларини осон ва қулай тарзда адо этиш имконияти билан таъминлаш ҳамда “Раҳмоннинг меҳмонлари” тажрибасини юксалтирувчи юқори сифатли хизматларни тақдим этиш мақсад қилинган.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍5
Саудия Арабистони Умра визаси талаблари ўзгарди!
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умра визаларига оид айрим ўзгартиришлар киритди. Унга кўра, агар умра виза эгаси виза берилган кундан бошлаб 30 кун ичида Саудия Арабистонига киришни амалга оширмаса, унинг визаси бекор қилинади.
Бу қарор келаси ҳафта 10 ноябргача амалга киритилади.
Шунингдек, виза амал қилиш муддати илгари 3 ой бўлган бўлса, эндиликда у 1 ой этиб қисқартирилган. Бироқ, Саудия Арабистонига кирганидан кейинги туриш муддати ўзгармай, аввалгидек 3 ой бўлиб қолади. Бундан олдин эса исталган виза билан умра қилиш ва умра визасини шахсий чиқаришга онлайн рухсат берилган эди.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🔥1
7981827.pdf
1.3 MB
Ўзбекистонга жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллардан субсидия берилади
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳар бир турист учун туроператорларга 100 доллардан субсидия берилади.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳар бир турист учун туроператорларга 100 доллардан субсидия берилади.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
👍4
ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРЛИГИДАН УМРА ВИЗАСИ БЎЙИЧА МУҲИМ ЯНГИЛИК
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан умра зиёратчиларини янада қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида кўп марталик умра визаси тартиби жорий этилди.
Мазкур тартибга мувофиқ, энди умра визасини 365 кун (1 йил) муддатга амал қиладиган кўп марталик кириш визаси сифатида расмийлаштириш мумкин.
Визанинг асосий шартлари:
Виза амал қилиш муддати - 365 кун (1 йил);
Ушбу муддат давомида Саудия Арабистонига бир неча марта кириш имконияти мавжуд;
- Мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим;
- Ҳар бир сафар олдидан Nusuk платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар танланиб, умра рухсатномаси (Permit) расмийлаштирилиши шарт.
Мазкур тартиб Nusuk платформасини хорижлик зиёратчилар ўртасида кенг жорий этиш, умра хизматларини рақамлаштириш ҳамда зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган.
⚠️ Муҳим эслатма!
Кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсуми даврида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.
Шунингдек, мазкур визанинг амал қилиш муддати 1 йил бўлса-да, Саудия Арабистонида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим.
Агар зиёратчи бир мартаги ташрифида 90 кунлик муддатдан тўлиқ фойдаланса, унинг мазкур визаси бўйича рухсат этилган бўлиш муддати тугайди ва ушбу виза асосида қайта кириш имконияти бўлмайди. Кейинги сафар учун янги умра визасини расмийлаштириш талаб этилади.
Агар зиёратчи йил давомида бир неча марта Саудия Арабистонига кирса, барча ташрифлар давомида мамлакатда бўлган кунлар йиғиндиси 90 кундан ошмаслиги шарт.
Аллоҳ таоло барча зиёратчиларнинг сафарларини хайрли, ибодатларини мақбул қилсин.

👍4❤1
2026-йил 8-11 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида олтинчи Ҳаж конференсияси ва кўргазмаси ўтказилиши кутилмоқда.
Унда 95 дан ортиқ мамлакатдан келган расмийлар, саноат етакчилари ва инвесторлар 2030-йилга мўлжалланган "Vision 2030" доирасида инновация, барқарорлик ва зиёрат тажрибасини яхшилашга эътибор қаратиш учун йиғилишади, жумладан, вазирлар панеллари, салоҳият бўйича семинарлар, стартап кўргазмалари ва Ҳаж хизматлари келажагида муҳим қадам сифатида жонли суратга олиш сессиялари намойиш қилинади.
Обуна бўлиш учун👇
@Uzbekistan_Saudia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2