Самарқандда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ва ўқув семинари бўлиб ўтди
👍 Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида Олий суд раисининг ўринбосари М.Каландарова иштирокида ҳамда тегишли идоралар вакиллари ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.
Тадбир давомида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича масъуллардан бевосита тушунтиришлар олиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.
⚖️ Мулоқот жараёнида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлиги ва адолат тамойилларига риоя этилишини таъминлашга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
🔹 Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотлари давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, низоларни судга қадар ҳал этиш, юридик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда суд амалиётидаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Тадбир давомида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича масъуллардан бевосита тушунтиришлар олиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.
Ўқув машғулотлари давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, низоларни судга қадар ҳал этиш, юридик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда суд амалиётидаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Ҳурматли тадбиркорлар!
Мазкур бизнес сафар маҳаллий ишлаб чиқаришни қўшни давлат бозорига олиб чиқиш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
Сафар давомида:
Бизнес сафарда иштирок этиш имконияти барча йўналишлардаги ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун очиқ.
Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фьючерс шартномалари бўйича янги тартиб тасдиқланди: тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинади
📃 Рақобат қўмитаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар биржаларида фьючерс шартномалари асосида савдо қилиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб тасдиқланди.
Мазкур тартиб Рақобат қўмитаси ва АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ўртасида имзоланган "Ҳамкорлик йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар доирасида қабул қилинган.
🆕 Янги тартиб тадбиркорларга:
▫️ халқаро товар биржаларида электрон тизим орқали фьючерс шартномаларини тузиш;
▫️ нархлар ўзгариши билан боғлиқ молиявий хавфларни бошқариш;
▫️ воситачилар томонидан мижозлар маблағларининг алоҳида ҳисобини юритиш;
▫️ хизмат тарифлари ва савдо операциялари бўйича очиқ маълумот ҳамда ҳисоботлар олиш имкониятини яратади.
Тартибга мувофиқ, фьючерс шартномалари доирасида базавий активни жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди. Тадбиркорлик субъектлари савдо операцияларида ўз ҳисобидан иштирок этади ҳамда улар билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни мустақил равишда бошқаради.
🆕 Ушбу тартиб маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро биржаларда иштирок этиши учун ҳуқуқий асос яратиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Маълумот учун, ушбу тартиб, мазкур Низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Мазкур тартиб Рақобат қўмитаси ва АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ўртасида имзоланган "Ҳамкорлик йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар доирасида қабул қилинган.
👍 Фьючерс шартномаси бу — товарни (базавий активни) келажакда жорий бозор нархларида сотиш ёки сотиб олиш бўйича халқаро товар деривативлари савдоларига қўйиладиган контракт.
Тартибга мувофиқ, фьючерс шартномалари доирасида базавий активни жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди. Тадбиркорлик субъектлари савдо операцияларида ўз ҳисобидан иштирок этади ҳамда улар билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни мустақил равишда бошқаради.
Маълумот учун, ушбу тартиб, мазкур Низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Даромадни бир неча баробар ошириш мумкинми? Бу ҳақда Ozon экспертларининг ўзидан билиб олинг!
🌟 Ўзбекистондаги Ozon сотувчиларининг бизнеси жадал ривожланмоқда: 2025 йилда савдо ҳажми 4 баробарга, буюртмалар сони эса 5 баробарга ошди. Бу ҳали ҳаммаси эмас — жорий йилда ҳам ўсишни давом эттириш ва янги марраларни забт этиш мақсад қилинган.
🫥 Даромадни қандай ошириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳақида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ozon’нинг биринчи Come On Forum конференциясида сўз юритилади.
🗓 3 ноябрь, 11:00
📍 Hilton Tashkent City ёки онлайн
🔗 Рўйхатдан ўтинг. Иштирок этиш бепул!
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Конференцияда нималар бўлади:
Ozon’нинг МДҲ бўйича бош директори Наталья Боер компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ҳақида сўзлаб беради. Ozon экспертлари ва таклиф этилган спикерлар эса самарали савдо сирлари билан ўртоқлашади.
Жумладан:▪️ даромадни қандай қилиб янги босқичга олиб чиқиш;▪️ икки мамлакатда савдони қандай йўлга қўйиш;▪️ ҳозир ва 2027 йилда солиқларни қандай ҳисобга олиш.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MiningMetals Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 ERTAGA! 🔥
MiningMetals Uzbekistan 20-yubiley xalqaro ko‘rgazmasi va UIMF 2026 — xalqaro kon-metallurgiya forumi ertaga o‘z ishini boshlaydi!
Ko‘rgazmada 19 ta davlatdan 163 ta kompaniya va brend, forumda esa 19 ta davlatdan ekspertlar ishtirok etadi.
📅 MiningMetals Uzbekistan 2026: 27–29-oktabr
📅 UIMF 2026: 27–28-oktabr
📍 “O‘zekspomarkaz” MKK, Toshkent
💥 Bosh hamkori — O‘zbekiston texnologik metallar kombinati — TMK 💥
🎫 Ko‘rgazmaga tashrif buyurish uchun onlayn-beydj oling: https://bit.ly/miningmetalsuz
📲 Sahifalarimizni kuzatib boring:
📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 LinkedIn| 📱 Telegram

❤1🔥1
Қашқадарёда тадбиркорлар маслаҳатчи этиб тайинланди
🇺🇿 21–22 октябрь кунлари Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✔️ Тадбиркорликни жойларда изчил қўллаб-қувватлаш, ҳукумат ва бизнес ўртасидаги самарали мулоқот механизмларини такомиллаштириш мақсадида Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасида туман ва шаҳарлар бўйича бошқарма бошлиғи маслаҳатчилари фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур тизим жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда тизимли масалаларни бевосита республика даражасига олиб чиқиш имконини беради.
👍 Маслаҳатчи сифатида вилоятда фаолият юритаётган 16 нафар тажрибали тадбиркор жалб этилди. Уларнинг аксарияти 300 дан ортиқ иш ўрни яратган.
Ташаббуснинг асосий мақсади тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммоларни бевосита тадбиркор нуқтаи назаридан холис баҳолаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ечимини топишга амалий ҳисса қўшишдан иборат.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Мазкур тизим жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда тизимли масалаларни бевосита республика даражасига олиб чиқиш имконини беради.
👍 Маслаҳатчиларнинг асосий вазифалари этиб тадбиркорлар муаммоларини жойида ўрганиш, амалий маслаҳат ва кўмак бериш, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш, илғор тажриба ва инновациялар алмашинувини йўлга қўйиш, таклиф ва муаммоларни палата орқали давлат идораларига етказиш белгиланди.
Ташаббуснинг асосий мақсади тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммоларни бевосита тадбиркор нуқтаи назаридан холис баҳолаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ечимини топишга амалий ҳисса қўшишдан иборат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2⚡2🙏2
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot xodimlari kuni munosabati bilan soha xodimlaridan bir guruhini mukofotlash to‘g‘risida”gi Farmoni
—
Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤1