Savdo-sanoat palatasi
30.9K subscribers
15.9K photos
2.33K videos
163 files
13.4K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
Тошкентда Шаньси провинцияси — Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди

🇺🇿🇨🇳19 октябрь куни Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг Шаньси провинцияси ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Учрашувда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов ҳамда Шаньси провинцияси Халқаро савдога кўмаклашиш қўмитаси партия гуруҳи котиби Цзяо Юйфэн бошчилигидаги делегация қатнашди.

🎤 Конференцияда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, логистика ва транспорт, анъанавий ва қайта тикланувчи энергетика, энергетика ускуналари ишлаб чиқариш, инфратузилма қурилиши ҳамда озиқ-овқат ва кимё тармоқлари устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Шаньси провинцияси вакиллари ўз компанияларининг имкониятларини тақдим этиб, Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

〰️ Конференция доирасида икки томон компаниялари ўртасида логистика, қурилиш, энергетика ва технологиялар соҳаларида қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон ва Шаньси провинцияси тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлари ўтказилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤4
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇰🇿 Сизни Қозоғистонга ташкил этиладиган бизнес сафарида иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 10–15 ноябрь
📍 Чимкент, Олмаота

Мазкур бизнес сафар маҳаллий ишлаб чиқаришни қўшни давлат бозорига олиб чиқиш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.

Сафар давомида:

🫥 маҳаллий тадбиркорлар билан B2B учрашувлар;
🫥 янги ҳамкорлар билан танишиш;
🫥 маҳсулот ва хизматлар тақдимоти;
🫥 ўзаро манфаатли келишувларга эришиш;
🫥 Қозоғистон бозорига чиқиш имкониятига эга бўласиз.

Бизнес сафарда иштирок этиш имконияти барча йўналишлардаги ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун очиқ.

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:

📞 +998916686600
📞 +998946990996

❤️ @degarz
❤️ @Abror_Eshonxonov

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida o‘tgan Amerika – O‘zbekiston ishbilarmonlik va investitsiya kengashi ikkinchi yig‘ilishining ochilishida imzolangan hujjatlarni almashish marosimi ham bo‘lib o‘tdi.
—
В ходе открытия второго заседания Американо-Узбекского делового и инвестиционного совета с участием Президента Шавката Миризиёева также состоялась церемония обмена подписанными документами.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍4❤2
Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизни FOODERA EXPO 2026 — Марказий Осиёнинг озиқ-овқат саноати кўргазмасида иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 27–29-октябрь
📍 Самарқанд

FOODERA EXPO 2026 — ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар, савдо тармоқлари ва HoReCa соҳаси вакилларини бир майдонда бирлаштирувчи халқаро кўргазма. Унда иштирок этиш орқали сиз:

🫥 4 000 дан ортиқ соҳа мутахассислари;

🫥 янги ҳамкорлар ва бизнес алоқалари;

🫥 маҳсулотларингизни кенг аудиторияга тақдим қилиш;

🫥 савдо ва ҳамкорлик учун янги шериклар топиш имкониятига эга бўласиз.

✅ Шошилинг, кўргазма стендлари сони чекланган!

Батафсил маълумот ва иштирок этиш учун:

📞 +998889330705
🌱 https://www.sofexpo.uz/foodera-expo/
🌱 https://www.sof-expo.com/en/events/foodera-expo/

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚСни қайтариш учун аризани қандай топширишлари мумкин?

👍2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш, қайтариш 3 кун муддатда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Ушбу тартиб пахта ва ғалла етиштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.

ҚҚС суммасини қайтариш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари my.soliq.uz порталида қуйидаги кетма-кетликда мурожаат қилади:

👍 “Хизматлар” менюсига кирилади;

👍 “Юридик шахсларга ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини қайтариш” бўлими танланади;

👍 “Мурожаат (айрим фаолият турлари бўйича)” хизматига ўтилади;

👍 фаолият тури сифатида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар” белгиланади.

Юқоридаги кетма-кетликдан кейин ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қайтариш бўйича ариза автоматик шаклланади ва солиқ тўловчи томонидан ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қайтариб бериш сўралаётган давр яъни, йил ва ой танланади.

Аризада танланган давр бўйича қайтариб берилиши мумкин бўлган ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси автомат шаклланади ва “Юбориш” тугмаси босилади. Мазкур тартиб бўйича келиб тушган аризада кўрсатилган сумма солиқ органларининг автоматлаштирилган тизими орқали 3 кун ичида қоплаб берилади.


👍 Муҳим:

Тезлаштирилган тартибда қопланган солиқ суммасининг асосланганлиги умумий тартибда камерал солиқ текшируви орқали ўрганилади. Агар қопланган сумма ёки унинг бир қисми асоссиз деб топилса, солиқ тўловчи уни қопланган санадан тўланган санагача ҳисобланган пеня билан бирга бюджетга қайтаради.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
🇺🇿 Ўзбекистон маҳсулотлари Парижда: SIAL Paris 2026 фаол давом этмоқда!

🇫🇷 Парижда ўтаётган дунёнинг йирик озиқ-овқат кўргазмаларидан бири — SIAL Paris 2026да Ўзбекистоннинг 72 та компанияси ўз маҳсулотларини халқаро харидорларга тақдим этмоқда.

Қуритилган мевалар, ёнғоқлар, қандолатчилик маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини намойиш этмоқда.

👍 Хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар, янги бизнес алоқалари ва экспорт шартномалари учун имкониятлар — кўргазманинг муҳим йўналишлари.

Мақсад — янги бозорлар, янги ҳамкорлар ва «Made in Uzbekistan» брендининг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3⚡1