Savdo-sanoat palatasi
30.9K subscribers
15.9K photos
2.33K videos
163 files
13.3K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон маҳсулотлари Парижда: SIAL Paris 2026 фаол давом этмоқда!

🇫🇷 Парижда ўтаётган дунёнинг йирик озиқ-овқат кўргазмаларидан бири — SIAL Paris 2026да Ўзбекистоннинг 72 та компанияси ўз маҳсулотларини халқаро харидорларга тақдим этмоқда.

Қуритилган мевалар, ёнғоқлар, қандолатчилик маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини намойиш этмоқда.

👍 Хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар, янги бизнес алоқалари ва экспорт шартномалари учун имкониятлар — кўргазманинг муҳим йўналишлари.

Мақсад — янги бозорлар, янги ҳамкорлар ва «Made in Uzbekistan» брендининг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3⚡1
Ўзбекистон ва Шихэцзы ўртасида амалий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

🇺🇿🇨🇳19 октябрь куни Хитойнинг Шихэцзы шаҳри делегацияси Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди. Учрашувда Палата раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов иштирок этди.

Делегацияга Шихэцзы шаҳри мэри ўринбосари Дин И бошчилик қилди. Унинг таркибидан шаҳар савдо бошқармаси раҳбари Кан Чуньи ҳамда қишлоқ хўжалиги, саноат, тиббиёт, савдо, озиқ-овқат ва туризм соҳаларидаги компаниялар вакиллари ўрин олди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Шихэцзы ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитойлик ҳамкорларга мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва логистика имкониятлари тақдим этилиб, маҳаллий корхоналар билан хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик таклиф этилди.

🌱 Шихэцзы делегацияси пахтачилик, тўқимачилик, сув тежовчи суғориш технологиялари, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва муқобил энергетика соҳаларидаги тажрибасини тақдим этди. Шунингдек, ўзбек фермерлари учун амалий тақдимотлар ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Тиббий ускуналар ишлаб чиқариш, телемедицина, қўшма таълим дастурлари, қурилиш материаллари, металлургия ва логистика йўналишларида ҳам янги имкониятлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида музокараларни давом эттириш ва ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz'да катта ҳужжатли фильм премьераси!

Оёғимиз остида биз билмаган, кўз илғамас сир-синоатларга бой бутун бошли олам бор. У ерда қандай ҳаёт кечади? Биз кўрмайдиган бу дунё қандай қонуниятлар асосида яшайди ва унинг инсон ҳаётидаги ўрни қанчалик муҳим?

Kun.uz жамоаси ана шу саволларга жавоб излаб, Европанинг бир қатор мамлакатларида бўлди, етакчи илмий институтлар ва тадқиқот марказларида суратга олиш ишларини олиб борди.

Ойлаб давом этган изланишлар, илмий тадқиқотлар ва ноёб тасвирлар жамланган йирик илмий-оммабоп ҳужжатли фильм тез орада томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Лойиҳа AGROBANK, KNAUF, Савдо-саноат палатаси ва KORZINKA кўмагида амалга оширилди.

Биз билан қолинг. Сиз билмаган оламни биргаликда кашф этамиз!

Kun.uz расмий канали
👍2
🇺🇿 Hurmatli yurtdoshlar!

O‘zbekiston Savdo-sanoat palatasi jamoasi barchangizni 21-oktabr — O‘zbek tili bayrami bilan samimiy muborakbod etadi!

Ona tilimiz — milliy g‘ururimiz, ma’naviy boyligimiz va o‘zligimiz timsoli.

O‘zbek tili bayrami muborak bo‘lsin! Ona tilimiz doimo qadrlanib, nufuzi va shuhrati yanada yuksalaversin!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🎉3🔥2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Made in Uzbekistan — номини бутун дунёга таратамиз!

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Парижда янги буюртмалар олиб, экспорт бўйича келишувларга эришмоқда.

Дунёнинг энг йирик озиқ-овқат кўргазмаларидан бири — SIAL Paris 2026 да мамлакатимиздан 70 га яқин ишлаб чиқарувчи ва экспортчи ўз маҳсулотларини халқаро бозорга тақдим этмоқда.

Бир вақтлар асосан хомашё экспортига таянган Ўзбекистон бугун жаҳон бозорига тайёр маҳсулотлар билан кириб бормоқда.

Ўзбекистон маҳсулотлари бугун нафақат халқаро кўргазмаларда намойиш этилмоқда, балки жаҳон бозорларида ҳам ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏4👌2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзлар белгиланди

📃 “Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-371-сон, 13.10.2026-й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

◾️ Ижтимоий солиқ — 2029 йилгача 1 фоиз этиб белгиланади;

◾️ Ер ва мол-мулк солиқлари — 2027 йилдан белгиланган шартларга жавоб берадиган иссиқхона хўжаликлари учун 50 фоизга камайтирилади;

◾️ Айланмадан олинадиган солиқ — белгиланган талабларга жавоб берадиган тадбиркорлар ушбу солиқдан озод этилади;

◾️ Электр энергияси харажатлари — энергия тежовчи қопламалар ёки экологик тоза иситиш тизимларидан фойдаланадиган иссиқхоналарнинг қишки электр харажатларининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади.

❗️Замонавий иссиқхоналар учун имтиёзли кредитлар

◾️ Янги «яшил» иссиқхоналар ташкил этиш учун — 300 миллион сўмгача;

◾️ Мавжуд иссиқхоналарни модернизация қилиш учун — 150 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади.


Мазкур чоралар иссиқхона хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, иш ўринларини сақлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
Тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очилиши белгиланди

Адлия вазирлиги банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3420-3, 2026 йил 20 октябрь).


📃 Унга кўра:

➡️ тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очилиши белгиланди. Бунда:

🟢тадбиркорга нисбатан санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилса, унинг маблағларини бошқариш учун банкда махсус ҳисобварақ очилади;

🟢тадбиркорнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари тўхтатилади ҳамда мавжуд ва кейинчалик келиб тушадиган маблағлар махсус ҳисобвараққа ўтказилади;

🟢асосий ва иккиламчи ҳисобварақларга қўйилган банд тўлов ҳужжатлари, шу жумладан инкассо топшириқномалари ҳамда банд солиш тўғрисидаги қарорлар уларни қўйган ташкилотларга (органларга) ижросиз қайтарилади;

🟢махсус ҳисобварақдаги маблағлардан эса фақат мижознинг ёки суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномаси асосида фойдаланилади.


Мазкур чоралар оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ёки банкротлик ёқасидаги тадбиркорларнинг оёққа туришига ва фаолиятини тиклашига хизмат қилади.

➡️ фуқаролар исталган банкдан ўзининг барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин бўлмоқда (муқаддам фақат асосий ҳисобварақ очилган банкдан бундай маълумотларни олиш мумкин эди);

➡️ банк ҳисобварақларини очишда эндиликда хорижга чиқиш биометрик паспортидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Vaqt.uz | Rasmiy
▶️▶️▶️▶️ Peshlavha va tashqi reklama o‘rtasidagi chegara qanday belgilanadi? Tadbirkorlar nimalarni bilishi kerak?

Yaqinda brend nomi tushirilgan peshlavhalar reklama hisoblanmasligi belgilandi. Ammo peshlavha qachon reklama bo‘lishi yoki qanday vaziyatlarda jarima qo‘llanishi masalasi ayrim tadbirkorlar uchun hali ham noma’lum. Xo‘sh, ular peshlavha o‘rnatish tartibi haqida nimalarni bilishi kerak? Vaqt.uz navbatdagi maqolada bir qator savollarga javob izladi.

👉 https://vaqt.uz/uz?n=33602

⌛️ Vaqt.uz rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡1👍1🔥1🤩1
Хитойга чорвачилик ва озуқа етиштириш йўналишида бизнес-сафар ташкил этилади

🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева ҳамда Хитойнинг Ўзбекистондаги тадбиркорлари уюшмаси раиси Лю Ю иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

✈️ Учрашувда жорий йил ноябрь ойида Хитойнинг
▪️Ички Мўғулистон
▪️Нинся-Хуэй
▪️Шинжон-Уйғур автоном районларига бизнес-сафар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сафардан кўзланган асосий мақсад — чорвачилик, паррандачилик, қўйчилик ва балиқчилик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ушбу тармоқлар учун озуқа базасини шакллантириш ва озуқа экинларини етиштириш бўйича илғор тажрибаларни ўрганишдан иборат.


💬 Онлайн мулоқот давомида бўлажак ташриф дастури, учрашувлар йўналишлари ва ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилиб, бизнес-сафарни самарали ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Мазкур ташриф икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда чорвачилик ва озуқа етиштириш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SIAL Paris 2026: ўзбек тош тузи Европанинг 9 та давлатига экспорт қилинмоқда

🗼 Парижда SIAL Paris 2026 халқаро озиқ-овқат кўргазмаси давом этмоқда.

Кўргазмада иштирок этаётган ўзбекистонлик якка тартибдаги тадбиркор, «Арипов М.М.» корхонаси директори Миробид Миразизов кўплаб хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришди.

Корхона 5 йилдан буён Европа бозорида фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда унинг маҳсулотлари Германия, Буюк Британия, Португалия, Испания, Италия, Франция, Греция, Нидерландия ва Чехияга экспорт қилинмоқда.

Ҳозирги вақтда корхонанинг ойлик экспорт ҳажми 100 тоннадан ошди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
“oriGIn Uzbekistan” нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

🔵 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сон қарори ижроси доирасида Тошкент давлат юридик университети, Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси муассислигида ташкил этилган “oriGIn Uzbekistan” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.


Ташкилотнинг асосий мақсади географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш, миллий маҳсулотларни хорижий бозорларда илгари суриш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларга географик кўрсаткичларни аниқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда тижоратлаштириш жараёнларида ҳуқуқий ва услубий кўмак кўрсатишдан иборат.

“oriGIn Uzbekistan” фаолияти доирасида:


👍
 истиқболли географик кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш;
👍
миллий географик кўрсаткичларни мамлакатимизда ва хорижда тарғиб қилиш;
👍
географик кўрсаткичлардан фойдаланиш бўйича тадбиркорлар бирлашмаларини ривожлантириш;
👍
миллий маҳсулотларни тижоратлаштириш ва халқаро бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш;
👍
географик кўрсаткичларга бағишланган фестиваль, кўргазма-ярмарка ва бошқа тарғибот тадбирларини ташкил этиш назарда тутилган.


“oriGIn Uzbekistan” миллий маҳсулотларнинг ўзига хослиги ва келиб чиқишини халқаро миқёсда танитиш, уларнинг иқтисодий қийматини ошириш ҳамда “Made in Uzbekistan” брендининг нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Алоқа учун:
📞 +998509976080
🌱 originuzbekistan@gmail.com

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz G‘uzorda paxta hosilini ko‘zdan kechirdi.
—
Президент нашей страны осмотрел урожай хлопчатника в Гузаре.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍6❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

👍 Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тадбиркорларни ҳимоя қилиш йўналишида амалий натижалар кўрсатмоқда.

Хусусан, 2026 йилинг 9 ойида тадбиркорлик субъектлари манфаатида жами 174,8 млрд сўмлик ҳисобланган солиқ ва жарима суммалари бўйича ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ижобий хулосалар берилди.

Батафсил лавҳада ⬆️

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва АҚШ: Самарқанд тадбиркорлари ҳамкорликнинг янги босқичини муҳокама қилди

🇺🇿🇺🇸 Куни кеча АҚШдан Ўзбекистонга ташриф буюрган ишбилармонлар делегацияси билан алоқаларни давом эттириш, эришилган келишувларни амалий босқичга олиб чиқиш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Самарқанд вилояти тадбиркорлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Самарқанд вилояти тадбиркорларининг америкалик ҳамкорлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий мақсад — эришилган келишувларни аниқ амалий натижаларга айлантириш!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1