Savdo-sanoat palatasi
30.9K subscribers
15.9K photos
2.33K videos
163 files
13.4K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари «Sultonteks» кластери раҳбари Нурбек Эргашевнинг энергия ва сувни тежайдиган замонавий корхонаси фаолияти билан танишганини айтди. Тадбиркорнинг 2028 йилгача яна 30 минг кишини иш билан таъминлаш, айниқса, аёллар учун кўпроқ имконият яратиш режалари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз Нурбек Эргашевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Ўзбек миллионер тадбиркорлари Янги Тошкентга пул тикмоқда

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍3🔥2🎉2
Ўзбекистоннинг ICCга қўшилиши бўйича амалий қадамлар белгиланди

🇺🇿🇫🇷 21 октябрь куни Париж шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Халқаро савдо палатаси (ICC) Бош котибининг тармоқлар бўйича ўринбосари Жулиан Кассум, шунингдек, Миллий қўмиталар ва Жаҳон палаталар федерацияси (WCF) фаолияти учун масъул раҳбарлар билан учрашди.

Мазкур учрашув сентябрь ойида Валенсия шаҳрида бўлиб ўтган Eurochambres конгресси доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро савдо институтлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва миллий тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилди.

Учрашув кун тартибидан қуйидаги устувор йўналишлар ўрин олди:

◾️ICCнинг Ўзбекистон миллий қўмитасини ташкил этиш. Тегишли ариза ҳужжатларини 2026 йил якунига қадар тақдим этиш режалаштирилди.

◾️Халқаро институционал ҳамкорликни кенгайтириш. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ICCга тўғридан-тўғри аъзо бўлиши ва WCF фаолиятида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.

◾️Халқаро савдо механизмларини такомиллаштириш. ATA карнет тизимини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келиб чиқиш сертификатларини рақамлаштириш, шунингдек, ICC One Click ва Chamber Benchmarking воситаларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.

◾️Халқаро бизнес мулоқотини ривожлантириш. 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган халқаро бизнес-форумда ICC иштирокини таъминлаш ва келгусида WCF халқаро тадбирларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббуслар, аввало, тадбиркорлар учун халқаро савдо жараёнларини соддалаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда миллий компанияларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍 ICC раҳбарияти Ўзбекистоннинг ташкилотга расман қўшилиши учун зарур шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлаб, ушбу жараённи жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди. Томонлар келишилган йўналишлар бўйича амалий чораларни бошлаш ва ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz ishtirokidagi yig‘ilishda Qashqadaryoni rivojlantirish masalalari muhokama qilindi.
—
На совещании с участием Президента нашей страны обсуждены вопросы развития Кашкадарьи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Савдо-саноат палатаси таъсисчилигида «Консалтинг компаниялари» уюшмаси ташкил этилди

🔵 Мамлакатимизда консалтинг бозорини ривожлантириш, соҳа вакилларини бирлаштириш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси таъсисчилигида «Консалтинг компаниялари» уюшмаси ташкил этилди.

Янги уюшма консалтинг соҳасининг институционал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган маслаҳат хизматлари сифатини ошириш ва маҳаллий компанияларнинг халқаро бозорларга чиқишига кўмаклашишга хизмат қилади.


👍 22 октябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Баҳром Маҳматраемов ҳамда Уюшма раиси Умидбек Сафаров иштирокида консалтинг соҳасида фаолият юритаётган корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Deloitte & Touche, PricewaterhouseCoopers, Ernst & Young, KPMG ва «Utax» каби халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялари, шунингдек, аудиторлик, солиқ маслаҳати, бухгалтерия аутсорсинги ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

☑️ Учрашувда Уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари, фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди.

Хусусан, консалтинг компанияларини ягона платформа атрофида бирлаштириш, улар ўртасида самарали ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллий консалтинг хизматларини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган стандартларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш белгиланган устувор вазифалардан ҳисобланади.

Шу билан бирга, Уюшма соҳа ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган тизимли муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматлари бозорининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.

🌐 Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек, консалтинг ва солиқ маслаҳати соҳасида фаолият юритувчи етакчи Европа ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Учрашув якунида иштирокчилар соҳадаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдириб, консалтинг хизматлари сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий консалтинг бозорининг салоҳиятини ошириш бўйича фикр алмашдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Савдо-саноат палатаси таъсисчилигида «Консалтинг компаниялари» уюшмаси ташкил этилди

Уюшма маҳаллий консалтинг хизматлари сифатини халқаро даражага олиб чиқиш ва соҳа вакилларини ягона платформага бирлаштиришга хизмат қилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизни EXECUTIVE CHINA BUSINESS TOUR 2026 — Хитойга бизнес-саёҳатда иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 31-октябрь – 5-ноябрь
📍 Гуанчжоу | Дунхуан | Шэньчжэнь

EXECUTIVE CHINA BUSINESS TOUR 2026 — Biz Network, Ўзбекистон–Хитой савдосини ривожлантириш ассоциацияси ва SM’s 5AM Club ҳамкорлигида тадбиркорлар, инвесторлар ва бизнес раҳбарлари учун ташкил этилаётган халқаро бизнес-миссия.

Иштирок этиш орқали сиз:

🫥 Canton Fair — йирик халқаро савдо кўргазмасига ташриф буюриш;
🫥 Хитой компанияларига ташриф ва B2B учрашувлар ўтказиш;
🫥 ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
🫥 Шэньчжэнь шаҳрида илғор технологиялар ва инновациялар билан танишиш;
🫥бизнес-кечки овқатлар ва нетворкинг тадбирларида қатнашиш имкониятига эга бўласиз.

✅ Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.

Батафсил маълумот учун:

📞 +998998855444
📞 +998998195444
📞 +998771180088
📞 Telegram / WhatsApp: +998909004225

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари ягона тартибда ҳисобланади

Ҳукумат қарори (583-сон, 21.10.2026 й.) билан Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📃 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда объектларнинг бошланғич қийматини аниқлашда:

▪️қурилиш соҳасидаги ишчи-ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори республика бўйича 1 киши/соат учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 5 фоизида (ижтимоий солиқ тўловларини ҳисобга олган ҳолда) белгиланади;

▪️пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари тўғридан-тўғри харажатлар суммасининг 2,5 фоизи, тоғли, чўл, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардаги объектларда 5 фоизи миқдорида белгиланади;

▪️пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари смета қийматининг (тўғридан-тўғри харажатлар) 20 фоизи ҳамда зарур фойда 7 фоизи миқдорида белгиланади.


🔍 Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:

🟢пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини ҳисоблаш, текшириш ва тасдиқлаш жараёнлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими (МАТ) орқали электрон шаклда амалга оширилади;

🟢 пудрат ташкилоти ташкил топганига бир календарь йилдан ошмаган ва баланс кўрсаткичлари, молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот кўрсаткичлари топширилмаган ҳолларда бошқа харажатлар смета қийматининг 10 фоизи ҳамда зарур фойда 7 фоизи миқдорида қабул қилинади.


🔍 Ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлар учун ажратилган маблағлар ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми ва қийматидан келиб чиққан ҳолда молиялаштирилади.

🔍 Тендер (танлов) асосида расмийлаштириладиган шартномаларда шартнома даврида пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди (солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган ҳоллар бундан мустасно).

🔍 Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар пудрат ташкилотлари кесимида “Шаффоф қурилиш” МАТда эълон қилиб борилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM