Savdo-sanoat palatasi
30.9K subscribers
15.9K photos
2.33K videos
163 files
13.3K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилади

Ҳукумат қарори (586-сон, 22.10.2026 й.) билан Махсус ҳудудда жойлашган қаттиқ ёқилғида ишловчи иссиқхоналарга белгиланадиган экологик талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.


📃 Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманлари иссиқхона хўжаликлари фаолияти учун махсус экологик тартиб жорий этиладиган ҳудуд (Махсус ҳудуд) этиб белгиланди.

✔️ Махсус ҳудудда иситиш тизимига эга бўлган иссиқхона хўжаликлари фаолияти фақатгина табиий газ шу жумладан, суюлтирилган газ), электр энергияси, геотермал энергия, қуёш энергияси ҳамда иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқлик энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

✔️ Қаттиқ ёқилғида (кўмир, брикет ва биомасса пеллетлари) фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликлари 2026 йил 1 декабрга қадар иситиш турини юқоридаги турларга ўзгартириб, фаолиятини давом эттиради.

❕ Қаттиқ ёқилғидан фақатгина қуйидаги талабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида бажарган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади:

▪️ қозон қурилмаларини ёқилғи узатиш ва ёниш жараёнини автоматик бошқариш тизими ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш;

▪️ узлуксиз автоматик мониторинг тизимини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилиш;

▪️ ускуналарнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;

▪️ онлайн камералар, қувват манбаи ва захира генератори ўрнатиш;

▪️ ҳосил бўлган чиқиндиларни утилизация қилиш.


✔️ Иссиқхона хўжаликларида шиналар, битум, мазут, пластмасса ва полимер плёнкалар, синтетик картон, резина, жун толаси, ишлатилган мойлар, маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳамда шунга ўхшаш таркибли материалларни ёқилғи сифатида ёқиш қатъиян тақиқланади.

💰 Экологик модернизацияни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари:

▪️ 2028 йил 1 январга қадар чанг-газ тозалаш ускуналари, қозон қурилмалари, энергия тежамкор экранлар, энергия самарадор технологиялар, электр, геотермал, қуёш ва когенерация асосидаги иситиш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир гектари учун 50 млн сўмдан ошмаган қисмига давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;

▪️ автоматик мониторинг станцияларини харид қилишда истак билдирган иссиқхоналарга уч томонлама шартнома тузиш орқали 7 йил муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳар бир станция учун 350 млн сўмдан ортиқ бўлмаган маблағлар молиялаштирилади;

▪️ 2026–2027 йилларда электр энергияси, геотермал, қуёш энергияси, когенерация иситиш тизимларига ўтиш лойиҳалари учун тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) лойиҳа қийматининг 50 фоизигача қисмига ва ҳар бир гектарга 3 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.


⏰ 2026 йил 1 декабрдан бошлаб белгиланган талабларга жавоб бермайдиган иссиқхона хўжаликларига давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулоса берилмайди, илгари берилган хулосанинг амал қилиши белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилади. Бунда иссиқхонани электр, газ ва сув таъминотидан узиш чоралари кўрилади.

✔️ Махсус ҳудуддаги иссиқхона хўжаликларида ҳар йили 15 октябрдан 15 мартга қадар назорат ва мониторинг ишлари амалга оширилади. Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар аниқланган тақдирда иссиқхона фаолияти ёки ифлослантирувчи манба 10 кунгача вақтинча тўхтатиб турилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇵🇱 Тошкент шаҳрида Польша бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Польша бизнес-форуми ва B2B форматдаги музокаралар бўлиб ўтади.

🗓 4 ноябрь, 10:30
📍 Савдо-саноат палатаси биноси

Делегация таркибидан:
▪️«яшил» технологиялар;
▪️атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
▪️транспорт ва логистика;
▪️тиббиёт, фармацевтика;
▪️қурилиш материаллари;
▪️машинасозлик;
▪️электротехника;
▪️қишлоқ хўжалиги технологиялари ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш;
▪️консалтинг соҳаларига ихтисослашган компаниялар ўрин олган.


Форумда Польша компаниялари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, янги ҳамкорлар топиш, қўшма лойиҳалар ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилинади.

❗️Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш сўралади:
❤️ @mkuchkarova
📞 +998 90 909 24 35

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда машҳур брендлар қалбакилаштирилмоқда: тадбиркорлар ёрдам сўраб мурожаат қилди

✖️ Бугунги кунда юздан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчининг брендлари ички ва ташқи бозорларда ўз ўрнини топган. Бироқ бозорда маҳаллий ва хорижий брендларнинг қалбаки нусхалари кўпайиб бораётгани тадбиркорларни жиддий ташвишга солмоқда.

Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ўз брендларини ҳимоя қилиш, қалбаки маҳсулотлар савдосига чек қўйиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатларини билдирдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3❤1
🖥🖥🖥

🇺🇿🇫🇷 Ўзбекистоннинг “SIAL Paris
2026” халқаро кўргазмасидаги иштироки
____

🇺🇿🇫🇷 Участие Узбекистана в международной выставке “SIAL Paris 2026”

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Самарқандда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ва ўқув семинари бўлиб ўтди

👍 Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида Олий суд раисининг ўринбосари М.Каландарова иштирокида ҳамда тегишли идоралар вакиллари ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.

Тадбир давомида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича масъуллардан бевосита тушунтиришлар олиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

⚖️ Мулоқот жараёнида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлиги ва адолат тамойилларига риоя этилишини таъминлашга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

🔹 Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, низоларни судга қадар ҳал этиш, юридик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда суд амалиётидаги долзарб масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇰🇿 Сизни Қозоғистонга ташкил этиладиган бизнес сафарида иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 10–15 ноябрь
📍 Чимкент, Олмаота

Мазкур бизнес сафар маҳаллий ишлаб чиқаришни қўшни давлат бозорига олиб чиқиш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.

Сафар давомида:

🫥 маҳаллий тадбиркорлар билан B2B учрашувлар;
🫥 янги ҳамкорлар билан танишиш;
🫥 маҳсулот ва хизматлар тақдимоти;
🫥 ўзаро манфаатли келишувларга эришиш;
🫥 Қозоғистон бозорига чиқиш имкониятига эга бўласиз.

Бизнес сафарда иштирок этиш имконияти барча йўналишлардаги ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун очиқ.

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:

📞 +998916686600
📞 +998946990996

❤️ @degarz
❤️ @Abror_Eshonxonov

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞

🇺🇿 Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун бизнесни рўйхатга олиш саволномасини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

👉 https://www.youtube.com/watch?v=1Hfln22EUag&t=5s&pp=0gcJCTkMAYcqIYzv

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фьючерс шартномалари бўйича янги тартиб тасдиқланди: тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинади

📃 Рақобат қўмитаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар биржаларида фьючерс шартномалари асосида савдо қилиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб тасдиқланди.

Мазкур тартиб Рақобат қўмитаси ва АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ўртасида имзоланган "Ҳамкорлик йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар доирасида қабул қилинган.

👍 Фьючерс шартномаси бу — товарни (базавий активни) келажакда жорий бозор нархларида сотиш ёки сотиб олиш бўйича халқаро товар деривативлари савдоларига қўйиладиган контракт.


🆕 Янги тартиб тадбиркорларга:

▫️халқаро товар биржаларида электрон тизим орқали фьючерс шартномаларини тузиш;

▫️нархлар ўзгариши билан боғлиқ молиявий хавфларни бошқариш;

▫️воситачилар томонидан мижозлар маблағларининг алоҳида ҳисобини юритиш;

▫️хизмат тарифлари ва савдо операциялари бўйича очиқ маълумот ҳамда ҳисоботлар олиш имкониятини яратади.

Тартибга мувофиқ, фьючерс шартномалари доирасида базавий активни жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди. Тадбиркорлик субъектлари савдо операцияларида ўз ҳисобидан иштирок этади ҳамда улар билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни мустақил равишда бошқаради.

🆕 Ушбу тартиб маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро биржаларда иштирок этиши учун ҳуқуқий асос яратиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Маълумот учун, ушбу тартиб, мазкур Низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Даромадни бир неча баробар ошириш мумкинми? Бу ҳақда Ozon экспертларининг ўзидан билиб олинг!

🌟 Ўзбекистондаги Ozon сотувчиларининг бизнеси жадал ривожланмоқда: 2025 йилда савдо ҳажми 4 баробарга, буюртмалар сони эса 5 баробарга ошди. Бу ҳали ҳаммаси эмас — жорий йилда ҳам ўсишни давом эттириш ва янги марраларни забт этиш мақсад қилинган.

🫥 Даромадни қандай ошириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳақида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ozon’нинг биринчи Come On Forum конференциясида сўз юритилади.

🗓 3 ноябрь, 11:00
📍 Hilton Tashkent City ёки онлайн

Конференцияда нималар бўлади:

Ozon’нинг МДҲ бўйича бош директори Наталья Боер компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ҳақида сўзлаб беради. Ozon экспертлари ва таклиф этилган спикерлар эса самарали савдо сирлари билан ўртоқлашади.

Жумладан:
▪️даромадни қандай қилиб янги босқичга олиб чиқиш;
▪️икки мамлакатда савдони қандай йўлга қўйиш;
▪️ҳозир ва 2027 йилда солиқларни қандай ҳисобга олиш.


🔗 Рўйхатдан ўтинг. Иштирок этиш бепул!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MiningMetals Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 ERTAGA! 🔥

MiningMetals Uzbekistan 20-yubiley xalqaro ko‘rgazmasi va UIMF 2026 — xalqaro kon-metallurgiya forumi ertaga o‘z ishini boshlaydi!

Ko‘rgazmada 19 ta davlatdan 163 ta kompaniya va brend, forumda esa 19 ta davlatdan ekspertlar ishtirok etadi.

📅 MiningMetals Uzbekistan 2026: 27–29-oktabr
📅 UIMF 2026: 27–28-oktabr
📍 “O‘zekspomarkaz” MKK, Toshkent

💥 Bosh hamkori — O‘zbekiston texnologik metallar kombinati — TMK 💥

🎫 Ko‘rgazmaga tashrif buyurish uchun onlayn-beydj oling: https://bit.ly/miningmetalsuz

📲 Sahifalarimizni kuzatib boring:
📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 LinkedIn| 📱 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🔥1