Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олди.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда аввалги олий даражадаги музокараларда эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилган. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилган.
Етакчилар глобал ва минтақавий масалаларни ҳам муҳокама қилган.
Бу икки етакчининг октябрь ойидаги иккинчи учрашуви бўлди. Улар 15 октябрда Бокуда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида ҳам музокара ўтказган эди. Ўшанда Қатар компаниялари билан энергетика, кимё саноати, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик олиб борилаётгани маълум қилинган.
Бокудаги учрашувда декабрь ойидаги Доҳа форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиши, унинг доирасида Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини ўтказиш режаси ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қатар раҳбарлари 2023 йил декабрида муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга келишган. Ўша музокараларда Қатар томони Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини ҳам қўллаб-қувватлаган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🔥15❤14👏10
Ўзбекистонда 27 октябрга ўтар кечаси Қорақалпоғистон, Хоразм ва айрим тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда. Ўзгидрометнинг маълум қилишича, кундузи ушбу ҳудудларда 12–17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида тунги ҳарорат асосан 2–7 даража илиқни ташкил этади. Бироқ чўл ҳудудларининг айрим жойларида 2 даража совуқ кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво 15–20 даражагача илийди.
Тошкент шаҳрида 27 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6–8, кундузи 19–21 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида эса кечаси 3–8, кундузи 17–22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.
Ҳафталик прогнозга кўра, 28 октябрда айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғади, шимолий ва шарқий ҳудудларда эса ёғингарчилик кутилмайди.
28–30 октябрь кунлари тоғолди ва тоғли жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
26–27 октябрь кунлари шимол ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор.
Ўзгидромет ҳафта давомида ҳарорат иқлим меъёрига мос бўлишини қайд этган. Мамлакатнинг катта қисмида кечалари 5–10, кундузи 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱9❤7👏3😢2
Ўзбекистон транспорт, энергетика, саноат ва тадбиркорлик соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Туркий инвестиция жамғармаси имкониятларидан фойдаланишни кенгайтирмоқчи. Бироқ ҳозирча мамлакатга қанча маблағ ажратилиши ва қайси лойиҳалар молиялаштирилиши маълум қилинмаган.
24 октябрь куни Тошкентда Туркий инвестиция жамғармаси Бошқарувчилар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Trend агентлиги Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон номидан инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев иштирок этди. Шунингдек, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия вакиллари қатнашди.
Музокараларда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш, қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда жамғарманинг корпоратив бошқаруви, фаолият самарадорлиги ва раҳбар органлар ўртасидаги ваколатлар тақсимоти ҳам муҳокама қилинди.
Келгуси йиллик йиғилишга қадар Бошқарувчилар кенгашига раислик қилиш Озарбайжонга ўтди.
Маълумот учун, Туркий инвестиция жамғармаси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎30👍6❤4🤔3
2026 йилда Ўзбекистонда фильмлар суратга олиш учун давлат бюджетидан 218 миллиард сўм ажратилган. 2016 йилда бу кўрсаткич 10 миллиард сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 октябрь куни «Ўзбекфильм» киностудиясида киноижодкорлар билан ўтказаётган учрашувида маълум қилинди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, учрашувда кинематография соҳасидаги ишлар ва келгуси режалар муҳокама қилинмоқда.
Мирзиёев сўнгги ўн йилда соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита фармон ва саккизта қарор қабул қилингани, «Ўзбекфильм» киностудияси тўлиқ реконструкция қилинганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, натижада миллий фильмларнинг салмоғи ва сифати ошган, соҳага ўнлаб хусусий киностудиялар кириб келган.
Учрашувда ўзбек киноси меросига ҳам тўхталиб ўтилди. Президент «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Шум бола», «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи» каби фильмлар қаҳрамонлари халқ хотирасида яқин инсонлардек сақланиб қолганини таъкидлаган.
Давлат раҳбари ўша даврдаги сиёсий ва мафкуравий босимларга қарамай, ижодкорлар миллий санъат асарларини ярата олганини юқори баҳолади. Мустақиллик йилларида ҳам ушбу ижодий мактаб давом эттирилиб, «Абдуллажон», «Отамдан қолган далалар», «Дилхирож», «Ватан» ва «Ўтов» сингари фильмлар яратилгани қайд этилди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41👎23❤15🔥12👏9😱7🤣2😁1🤯1
Президент миллий фильмлар томошабиннинг ўзгарган диди ва талабига жавоб бермаётганини таъкидлади. Uzdiplomat аввал эълон қилган таҳлилда ҳам кинотеатрларда аудитория ва тушум ошаётгани, аммо бу ўсишдан асосан хорижий фильмлар фойда кўраётгани кўрсатилган эди.
Давлат раҳбари ижтимоий тармоқлар ривожлангани учун одамлар кинотеатрга бормай қўйгани ҳақидаги фикрларга тўхталиб, хорижий фильмлар кинозалларни тўлдираётганини қайд этди.
«Демак, томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий фильмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!» — деди президент.
Бунинг сабаби сифатида фильмни ишлаб чиқаришдан томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир — дистрибуция шаклланмагани кўрсатилди.
Uzdiplomat аввал дистрибьютор Элдор Йўлдошев тақдим этган маълумотлар асосида ушбу масалани ёритган эди. Унда келтирилишича, 2026 йилда республика бўйича касса йиғимлари 37,2 фоизга, томошабинлар сони эса 50,7 фоизга ошган. Бироқ миллий фильмларнинг умумий кинопрокатдаги улуши атиги 6,5 фоизни ташкил этган.
Бу рақамлар президент кўтарган масаланинг муҳим жиҳатини очиб беради: одамлар кинотеатрга боряпти, кино учун пул ҳам сарфлаяпти. Аммо миллий фильмлар бу аудиторияни етарлича жалб қила олмаяпти.
Йўлдошев маълумотларига кўра, миллий картиналар орасида хусусий киноижодкорлар суратга олган «Амир Темур» 159 минг доллар касса йиғими билан етакчилик қилган. «Лағмон» 114 минг доллар, «Фарз» эса 48 минг доллар тўплаган. Айрим хорижий фильмларнинг тушуми эса бир миллион доллардан ошган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51❤15🔥13👏9😢2😱1
Ўзбекистонда Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда маълум қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, вазирлик таркибида Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Масъулларга бир ой ичида департамент фаолиятини йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатишни таъминлаш топширилди. Янги тизимда соҳани бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифалари аниқ ажратилиши белгиланмоқда.
Кинематография агентлиги ҳозирги номини 2021 йил 7 апрелдаги президент фармони асосида олган. Ҳужжат билан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги деб қайта номланган.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги эса 2004 йил 16 мартда «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси негизида ташкил этилган. Унга кино соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, фильмлар яратиш ва намойиш этиш тизимини ривожлантириш вазифалари юклатилган эди. Давлат-акциядорлик компаниясининг ўзи 1996 йилда тузилган.
2023 йилги маъмурий ислоҳотлардан кейин агентлик Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурида фаолият юрита бошлаган. Кейинчалик у Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги сифатида ишлаб келди. Эндиликда соҳани бошқариш ваколатлари вазирликнинг бевосита таркибидаги департаментга ўтказилади.
Uzdiplomat аввалроқ режиссёр Элдор Йўлдошев ва кинотеатрлар эгаси, тадбиркор Фарруҳ Тўлаганов каби мутахассислар билан суҳбатларда кинони ривожлантириш учун махсус агентлик шарт эмаслигини таъкидлаган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43❤17🔥10👏8🤣8🤔3😱1
«Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи «Ўзбекфильм кино шаҳарчаси» ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг киноижодкорлар билан учрашувида маълум қилинди.
Ягона индустриал кластер сифатида ташкил этиладиган шаҳарчада замонавий технологиялар билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази ҳам қурилади. Масъулларга икки ой ичида малакали лойиҳа ташкилотини жалб қилиб, мастер-режа ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топширилди. Қурилиш ишларини 2027 йил март ойида бошлаш белгиланди.
Шунингдек, кино тизимидаги бўш турган давлат активлари очиқ савдога чиқарилади.
Учрашувда фильмларни молиялаштириш тартиби ҳам ўзгариши айтилди. Давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади.
«Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади», — деди президент.
Янги механизмни бир ойда жорий этиш вазифаси қўйилди. Фильм ишлаб чиқаришда ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Келгуси йилдан «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда киношаҳар барпо этиш режаси аввал ҳам илгари сурилган. Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарорида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида замонавий киношаҳар ташкил этиш учун камида 50 гектар ер ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш белгиланган эди. Бу вазифа учун 2021 йил 1 сентябргача муддат берилган.
Аввалги режада Бўстонлиқдаги камида 50 гектарлик майдон назарда тутилган бўлса, янги эълон «Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудига тааллуқли.
Бўстонлиқ лойиҳасининг тақдири ҳақида бизда ҳозирча маълумот йўқ.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34❤15🔥11👏9🤣8🤔4😱2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекфильм» давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси ташкил этилади. Янги компания фильм ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди — бу йўналиш тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда маълум қилди.
Фильмларни молиялаштиришда ҳам давлат буюртмасидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади. Келгуси йилдан миллий кинокомпания сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.
Бу билан соҳадаги бошқарув иккига бўлиниб қолмайдими?
Аввалроқ, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилиши айтилганди. Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилиб, унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарори билан «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси негизида «Ўзбекфильм» киноконцерни ташкил этилиши белгиланган эди. Ўшанда ҳам унинг вазифаси хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатиш сифатида қайд этилган.
Шу тариқа, иккита алоҳида тузилма бўлади, аммо уларнинг вазифаси фарқ қилади.
Маданият вазирлигидаги департамент давлат сиёсатини юритади, «Ўзбекфильм» эса бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания бўлади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🔥12❤11👏8🤣7🤔5😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва унга туташ ҳудудларда чанг массалари таъсири келгуси ҳафта бошигача давом этиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.
Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Саттаровнинг айтишича, ҳаво ифлосланишига ёғингарчиликнинг камлиги ва ҳавонинг табиий алмашинувини қийинлаштираётган метеорологик шароитлар ҳам таъсир кўрсатмоқда.
26 октябрга қадар Тошкентда атиги 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Октябрь ойи учун меъёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Ёғингарчилик камлиги чанг зарраларининг ҳаводан ювилиб тушишини секинлаштириб, уларнинг тўпланишига шароит яратмоқда.
Қўмита маълумотига кўра, 25–26 октябрь кунлари Meteosat сунъий йўлдоши тасвирларида Тошкент ва унинг атрофида йирик чанг массалари кузатилган. Бу Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларини қамраб олган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬9❤2👎1😱1
🔴 Ўзбекистон норозилигидан сўнг Эрон элчихоналари Самарқанд ҳақидаги баҳсли постларини ўчирди
26 октябрь куни Эроннинг Арманистон, Болгария, Зимбабве, Финляндия ва Хитойдаги элчихоналари «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифаларидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига оид сиёсий мазмундаги баёнотларини олиб ташлади.
Аввалроқ Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган эди. ТИВ мазкур материалларни олиб ташлашни сўраган.
Баҳс АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқанддаги Регистон майдонидан эълон қилган видеоси ортидан бошланган. Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси унга жавобан Регистон меъморчилигини Эрон–ислом цивилизациясининг белгиси сифатида таърифлаган. Арманистондаги элчихона эса Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва меъморчилигининг бир қисми деб атаган.
Бу баёнотлар ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва жамоатчилик вакилларининг эътирозига сабаб бўлган. Улар Регистон меросини фақат бир цивилизацияга боғлашга қарши чиқиб, Темурийлар ва кейинги маҳаллий ҳукмдорларнинг тарихий ҳиссасини эслатган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
26 октябрь куни Эроннинг Арманистон, Болгария, Зимбабве, Финляндия ва Хитойдаги элчихоналари «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифаларидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига оид сиёсий мазмундаги баёнотларини олиб ташлади.
Аввалроқ Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган эди. ТИВ мазкур материалларни олиб ташлашни сўраган.
Баҳс АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқанддаги Регистон майдонидан эълон қилган видеоси ортидан бошланган. Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси унга жавобан Регистон меъморчилигини Эрон–ислом цивилизациясининг белгиси сифатида таърифлаган. Арманистондаги элчихона эса Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва меъморчилигининг бир қисми деб атаган.
Бу баёнотлар ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва жамоатчилик вакилларининг эътирозига сабаб бўлган. Улар Регистон меросини фақат бир цивилизацияга боғлашга қарши чиқиб, Темурийлар ва кейинги маҳаллий ҳукмдорларнинг тарихий ҳиссасини эслатган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
👍40❤10😁5🔥4😱1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Киноижодкорлар билан учрашувда самимий сўзлар ҳам, соҳани ўзгартирадиган режалар ҳам айтилди.
Кинематография агентлиги тугатилади, фильм яратиш хусусий секторга ўтади, «Ўзбекфильм»нинг вазифалари ўзгаради.
Бу ўзгаришлар ижодкорларга қанчалик эркинлик беради? Лойиҳаларни ким танлайди, маблағ қандай тақсимланади?
Ўзбек киносини кутаётган ўзгаришлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида сайтда ўқинг!
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89❤28🔥25🤣9😁5👏2🤔2😱2
Ўзбекистонда ёпиқ ҳукумат қарори билан 2027 йилдан озиқ-овқат корхоналари учун оқ шакар импортига йиллик 300 минг тонна квота белгиланмоқда. Маҳаллий заводларнинг кредит муддатларини узайтириш, фоиз харажатларининг бир қисмини давлат ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган.
Юлий Юсупов буни рақобатбардош бўлолмаган корхоналарга қайта-қайта имтиёз бериш сиёсатининг давоми деб баҳоламоқда. Отабек Бакиров эса аҳоли ҳам қимматлашиши мумкин бўлган шакар учун, ҳам заводларга молиявий ёрдам учун ҳақ тўлашидан огоҳлантирмоқда.
Шакар қимматлашса, бу қандолат, ичимлик ва бошқа маҳсулотлар нархига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Заводларга ёрдам истеъмолчига нима беради? Нега бозорга таъсир қилувчи қарор очиқ эълон қилинмаган?
Батафсил — Uzdiplomat.uz мақоласида.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬25❤7🤔3🤯3😱2😭1
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дориларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсациянинг қолган қисми давлат ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилди. Уч йил давомида судланганлардан белгиланган товоннинг атиги 20 фоизи ундирилган эди.
Тўловлар 2026 йилнинг 20–24 октябрь кунлари амалга оширилган. Бу ҳақда фарзанди вафот этган ва ногиронлик орттирган болаларнинг ота-оналари Gazeta.uz’га маълум қилган. Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов ҳам хабарни тасдиқлаган.
Суд ҳукмларига кўра, товон пуллари иш бўйича айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбарлари ҳамда дори ишлаб чиқарувчининг Ўзбекистондаги расмий дилери — Quramax компанияси вакилларидан ундирилиши керак эди.
Бироқ нашр ота-оналар тақдим этган банк ҳужжатларини ўрганиб, уч йилда зарар суммасининг фақат 20 фоизи ундирилганини аниқлаган. Қолган 80 фоиз октябрь ойида давлат маблағлари ҳисобидан тўланган.
Давлат қоплаган маблағ кейинчалик судланганлардан ундириладими — ҳозирча очиқ эмас. Шунингдек, тўлов олганлар сони ва ажратилган маблағнинг умумий миқдори ҳам маълум қилинмаган. МИБ вакили Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда қўшимча ахборот берилишини билдирган.
Компенсация тўланганидан кейин масъуллар дорилар асоратидан ногиронлик орттирган болаларнинг ҳолидан хабар ола бошлаган. 25 октябрда Тошкентдан борган вакиллар Қорақалпоғистондаги жабрланувчи оилалар билан учрашган.
Шуманайлик Шаҳрам Абатбаевнинг отасига кўра, ташриф буюрганлардан бири тўловларни назорат қилиш учун уларни президент юборганини айтган. Ўзини Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори деб таништирган мутахассис эса болани Тошкентда даволаш, йўл чиптаси ва шифохонага ётқизиш масалаларида ёрдам таклиф қилган.
Жабрланган оилалар товон пулини тўлиқ олиш ва болаларни даволатиш масаласида бир неча йил давомида турли идораларга мурожаат қилиб келган. 2025 йил октябрда улар президент Шавкат Мирзиёевга ҳам видеомурожаат йўллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи инстанция суди ҳукмида дорилардан 68 нафар бола вафот этгани, 18 нафари ногиронлик орттиргани қайд этилган. 2024 йил ноябрдаги алоҳида суд ҳукми билан ногиронлик орттирган жабрланувчилар рўйхатига яна беш нафар бола киритилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤯9😭7❤4🤔4👎2👍1😱1
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соҳадаги рағбатлантириш чоралари ва янги режаларни маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарларига кўра:
🔹 Жорий йилда туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамширалар ўртасида ўтказилаётган вилоят танловлари ғолиблари 30 миллион сўмдан мукофотланади.
🔹 2027 йилда вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокорга электромобиль берилади.
🔹 Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант ажратилади.
🔹 Илғор даволаш усуллари ва илмий ишланмаларни жорий этаётган тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди.
🔹 Бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.
🔹 2027 йилда кафолатланган пакет доирасидаги бепул дорилар тури 73 тага, тиббий текширувлар тури 36 тага етказилади. Бирламчи тиббий ёрдамнинг янги модели яна 100 та туманда йўлга қўйилади.
🔹 Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури келаси йил барча туман ва шаҳарларни қамраб олади. Унга 280 миллиард сўм ажратилади.
🔹 Ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури Самарқанддан бошланиб, 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилади. Бунинг учун йилига 700 миллиард сўм йўналтирилади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52❤11🔥10👎3
Тиббиёт ходимларининг маошига қўшимча устамалар белгиланади. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа вакиллари билан учрашувда бу ҳақда маълум қилди.
Президент матбуот котиби хабарига кўра:
🔹 Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади.
🔹 Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади.
🔹 2027 йилдан резидентурада ўқиш бепул бўлиб, талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади. Ўқиш йўналишга қараб икки йилдан беш йилгача: оилавий шифокорликда икки йил, жарроҳликда беш йил давом этади.
🔹 Келаси йилдан тиббиёт талабалари ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади. Битирувчилар охирги ўқув йилини тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиётда ўтказади.
🔹 Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатларини давлат тўлиқ қоплайди. Ходимлар қаерда малака оширишни мустақил танлайди, жараёнга хусусий сектор ҳам жалб этилади. Бу орқали 130 минг ходимнинг йилига жами 100 миллиард сўм маблағи тежалиши айтилди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60❤12🔥12👎2👏1
Тиббиёт тизимида камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Бу орқали 2027 йилда минг нафар тиббиёт ходимининг янги уйга кўчиб ўтиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев соҳа вакиллари билан учрашувда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва тажрибали мутахассисларни рағбатлантириш чораларини маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарига кўра:
🔹 Ёшларга ҳам ипотека ёрдами берилади. Ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
🔹 Олис ҳудудлардаги шифокорлар устамаси оширилади. Келаси йилдан уларнинг барчасига ойлик қўшимча устама 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга кўтарилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади.
🔹 Хорижий клиникаларда тажриба тўплаган ватандош шифокорларга ойига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Ўзбекистон шифохоналарига жалб этиладиган бу мутахассисларнинг иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Улар ўз жамоасини мустақил шакллантириши мумкин бўлади. Нуфузли конференцияларда қатнашиш ва хориждаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари ҳам қопланади.
🔹 Бу иш 26 та ихтисослашган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори 2027 йилда 5–10 нафардан ватандош шифокорни жалб этишга масъул бўлади.
🔹 Тажриба ҳудудларга ҳам етказилади. Жарроҳ, анестезиолог, реаниматолог, ассистент ва ҳамширалардан иборат жамоалар жойларда маҳаллий кадрларни ўқитади. Ҳудудлардаги тиббиёт гуруҳлари марказларда 3–4 ойлик стажировкадан ўтказилади.
🔹 Шифокор ва ҳамшираларнинг маоши иш натижасига боғланади. Бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлади. 2027 йилдан шифохона ва поликлиникалар фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмлар жорий этилади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138🔥25❤24👏11😱1
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов бир гуруҳ фаоллар Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни давлатнинг юксак мукофотларидан бирига номзод сифатида тавсия қилиш учун рухсат сўраганини ёзди.
Рафиқов бу ҳақда 27 октябрда эълон қилинган мақоласида маълум қилган. Унинг қайд этишича, воқеа бир неча йил олдин бўлган. Муаллиф мактуб йўллаганларни «учар фаоллар» деб атаган, аммо уларнинг исмларини очиқламаган.
Рафиқовнинг ёзишича, ушбу воқеадан кейин президент шундай деган:
«Атрофимда юрган одамларки менинг қалбимда нима борлигини тушунмаса, яна кимдан хафа бўлишим керак».
Муаллиф бу воқеани президент учун энг катта мукофот аҳолининг розилиги экани ҳақидаги фикрига мисол сифатида келтирган. Мақолада қайси мукофот назарда тутилгани, мактуб қачон юборилгани ва номзод комиссияга расман киритилган-киритилмагани айтилмаган.
Аввал, аниқроғи 2017 йил декабрда давлат мукофотларини топшириш маросимида академик Оқил Салимов Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини беришни таклиф қилгани ҳақида ЎзА ёзган. Йиғилганлар ташаббусни қарсаклар билан қўллаб-қувватлаган.
Бироқ Мирзиёев мамлакат учун ҳали кўп иш қилиши зарурлигини айтиб, таклифни рад этган.
2018 йил 27 апрелда эса «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Иброҳим Бурхонович Норов муаллифлигида президентни «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлаш ҳақида таклиф жойлаштирилган. Мурожаат сенаторлар ва депутатларга йўлланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 1994 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. У ушбу унвоннинг биринчи соҳиби ҳисобланади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67❤17🔥14🤣12👎3👏2🥰1😱1
Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн 274 минг сўмга етди, деб хабар бермоқда Статистика қўмитаси.
Соҳалар ўртасидаги фарқ эса катта. Ҳамон соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар сафида.
Мактабгача таълимда ўртача маош 2 млн 846 минг сўм бўлса, банк, суғурта ва бошқа молиявий хизматларда 19 млн 713 минг сўмни ташкил этмоқда.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган.
Энг паст ўртача маошлар таълимнинг айрим йўналишлари ва тиббиётда қайд этилган:
- мактабгача таълимда — 2,85 млн сўм;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 4,45 млн сўм;
- умумий ўрта таълимда — 4,79 млн сўм.
Бу рақамлар фақат тарбиячи, шифокор ёки ўқитувчининг маоши эмас, тегишли муассасалардаги турли лавозимларда ишловчи ходимларнинг ўртача иш ҳақини ифодалайди.
Юқори маошли соҳалар қаторида банк ва молиявий хизматлардан ташқари ахборот ва алоқа — 17,01 млн сўм, ташиш ва сақлаш — 11,27 млн сўм билан ажралиб турибди.
Саноатда ўртача ойлик 8,37 млн сўм бўлган.
Яшаш жойига қараб ҳам фарқ сезиларли. Тошкент шаҳрида ўртача маош 12,3 млн сўм, Навоий вилоятида 8,82 млн сўм. Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарёда — 4,97 млн сўм, Сурхондарёда — 4,99 млн сўм қайд этилган.
Ўртача ойлик 7,27 млн сўм экани ҳамма шунча маош олади дегани эмас. Катта маош олувчиларнинг даромади ҳам умумий ҳисобга қўшилиб, ўртача кўрсаткични юқорига тортади.
Қўмита медиана иш ҳақини ҳам ҳисоблаган. Январь–август ойларида у 4 млн 166 минг сўм бўлган. Оддий қилиб айтганда, ҳисоб-китобга киритилган ходимларнинг ярми шу миқдордан кам, қолган ярми кўп маош олган.
Таълимда медиана иш ҳақи 3,21 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 3,27 млн сўмни ташкил этган.
Келтирилган рақамлар қўлга тегадиган пул эмас, солиқлар чегирилгунга қадар ҳисобланган маошлардир. Шунингдек, ушбу статистикага кичик тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киритилмаган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭24❤3👎3😁2😱1🤣1