Migratsiya agentligi
88.1K subscribers
947 photos
565 videos
3 files
503 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
#Migration_Update

🇪🇺 ЕВРОПА ИТТИФОҚИДА ХОРИЖИЙ МАЛАКАЛАРНИ ТАН ОЛИШ ТЕЗЛАШИШИ МУМКИН

Европа комиссияси учинчи давлатларда олинган касбий малакаларни тан олиш жараёнини соддалаштиришни таклиф қилди.

Янги механизм қабул қилинса, малакани кўриб чиқиш муддати ҳозирги ўртача 14 ойдан 4 ойгача қисқариши мумкин. Ҳужжат, айниқса, тиббиёт ва бошқа тартибга солинадиган касб эгалари учун муҳим аҳамиятга эга.

❗️Бу ҳали таклиф бўлиб, Европа парламенти ва Кенгаши томонидан қабул қилиниши керак. Шунингдек, бу Ўзбекистон дипломлари автоматик тан олиниши ёки иш визаси берилишини англатмайди.

🔗 Манбаа: Европа комиссияси хабари

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35❤30🔥12✍3🤷‍♂2🥰2👌1😴1
🇺🇿🇰🇷 КОРЕЯ МЕҲНАТ БОЗОРИ: Е-9 ДАН Е-7 ГАЧА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Миграция агентлиги директори Мухсинхўжа Абдураҳмонов Кореянинг “Worksmate Inc.” ва “Hyun Ju” компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Музокараларда асосий эътибор икки йўналишга қаратилди.

🔹Е-9 қурилиш йўналиши. EPS-TOPIK имтиҳонидан муваффақиятли ўтган юртдошларимизни кореялик иш берувчилар томонидан танлаш жараёнини фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Бунинг учун Кореянинг 1 500 дан ортиқ қурилиш компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи GADA платформаси ва Агентликнинг “Xorijda ish” платформасини интеграция қилиш имконияти кўриб чиқилди.

🔹 Учрашувда Корея қурилиш соҳасига Ўзбекистондан Е-7 визаси асосида малакали кадрларни жалб қилиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳа ҳам муҳокама қилинди.


Миграция агентлиги бунда “таълим — тил — тажриба — юқори малакали иш” модели асосида кадрларни олдиндан тайёрлаш таклифини илгари сурди.

🤝 Учрашув якунида Миграция агентлиги ва “Worksmate Inc.” ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ният хати — LOI имзоланди.

❗️Е-7 йўналишида ҳозирча ишга қабул бошлангани йўқ. Музокаралар келгусида ушбу механизмни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишга қаратилган.

Мақсад — Корея меҳнат бозорида юртдошларимиз учун мавжуд имкониятларни кенгайтириш ва малакали, юқори даромадли иш ўринларига янги йўлларни очиш.

Батафсил ўқиш

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍28❤27🔥6🎉4✍1🥰1
🇺🇿🇰🇷 КОРЕЯДА ЎҚИЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Кореяда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича ушбу мамлакатда қонуний ишлаш имкониятларини қандай кенгайтириш мумкин?

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Корея Республикасидаги учрашувларидан бирида айнан шу масала муҳокама қилинди.

Кореянинг Rotary* клуби вакиллари, тадбиркорлар, иш берувчи компаниялар ҳамда таълим муассасалари иштирокидаги мулоқотда ҳамкорликни фақат Е-9 ишчи визаси билан чекламасдан, Корея университетларида таҳсил олаётган ва битираётган ўзбекистонлик ёшларнинг кейинги бандлигини таъминлаш имкониятларига эътибор қаратилди.

Хусусан, таълим давридаёқ талабаларни меҳнат бозори талабларига тайёрлаш, иш берувчилар билан боғлаш ва битирувчилар учун мутахассислиги бўйича қонуний бандлик имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.


Маълумот учун: *Rotary International — 1905 йилда ташкил этилган халқаро жамоат ташкилоти бўлиб, дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларида фаолият юритади. Ташкилот бизнес, профессионал ва жамоатчилик вакилларини бирлаштириб, таълим, соғлиқни сақлаш, касбий ривожланиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади.

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤47👍11🎉3🥰2🤗2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 ЎЗБЕКИСТОН — КОРЕЯ: 30 ЙИЛЛИК ҲАМКОРЛИК ҚАНДАЙ ЎЗГАРДИ?

30 йилдан ортиқ тарих. Минглаб юртдошларимиз учун яратилган имкониятлар. Оддий иш ўринларидан — малакали кадрлар тайёрлашгача бўлган йўл.

Бугун Корея Республикаси Ўзбекистоннинг меҳнат мобиллиги соҳасидаги муҳим ҳамкорларидан бири. Йиллар давомида Е-9 тизими, корейс тили ва касбий тайёргарликдан бошланган жараён янги соҳа ва имкониятлар билан кенгайиб бормоқда.

Демак, 30 йиллик ҳамкорликнинг бугунги формуласи ўзгаряпти:

тил + касб + малака + қонуний иш.


Энди асосий эътибор фақат иш ўринлари сонига эмас, балки Корея меҳнат бозори талабларига мос, малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилмоқда.

Бу ҳамкорлик нимадан бошланган, қандай босқичлардан ўтган ва бугун қаерга қараб кетмоқда?

🎥 Видеода батафсил кўрамиз

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍26❤23🤗3🥰2🎉2✍1🔥1
🇺🇿🇯🇵 Японияда ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш лойиҳалари кенгайтирилади

Японияда Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги раҳбарияти хорижий кадрларни тайёрлаш, танлаш ва ишга жойлаштиришга ихтисослашган “Onodera User Run” компанияси президенти Jun Kato билан учрашди.

Компания билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик, парвариш ва умумий овқатланиш соҳалари учун номзодларни япон тили ва касбга тайёрлаш дастурлари амалга оширилмоқда.

Учрашувда ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда янги таълим марказларини очиш ҳамда ёшларни тайёрлаш ва Японияда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍45❤33🔥3👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇯🇵 Японияда ўз ўрнини топган ватандошларимиз

Механикдан юристгача, ошпаздан Нагоя университети магистригача. Ҳар бирининг йўли бошқа, мақсади эса битта: ўрганиш, ривожланиш ва Ватанга тажриба билан қайтиш.

✨ Уларни тил ўрганиш, сертификат олиш ва мақсад сари сабр билан қадам ташлаш бирлаштиради.

💬 Сиз қайси йўлни танлаган бўлардингиз: иш, таълим ёки бизнес?

Instagram саҳифамизда фикрингизни қолдиринг

Тўлиқ ҳикоялар: Japan Career Portal ва Миграция агентлигининг YouTube саҳифасида.

👉 @uzmigration
❤54👍12🔥2🙏2✍1👌1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Кореядаги ўзбекистонлик талабаларни иш билан таъминлаш масаласи

Кореяда таҳсил олаётган 20 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабани ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда? Батафсил — Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Нурматжон Комилов билан интервьюда.

Манбаа

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍37❤17🍾4🔥1👌1😇1
🇺🇿🇯🇵 Япон компаниялари учун мутахассислар Ўзбекистонда тайёрланади

Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Японияда «KEIDANREN»
ва етакчи компаниялар иштирокидаги давра суҳбатида иш берувчининг аниқ эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш таклифини илгари сурди.

Бунда япон компаниялари зарур касблар ва малака талабларини белгилаш, ўқув дастурларини шакллантириш ҳамда номзодларни баҳолашда иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

📊 Япония билан миграция соҳасида бугунги ҳамкорликлар:

🔹 Ангренда Proud Partners билан очилган Uzbekistan Proud Academy марказида 140 дан ортиқ ҳайдовчи бепул тил ва касбий тайёргарликдан ўтмоқда.
🔹 Тошкентда Onodera User Run ва Willer Express билан ҳайдовчилик, парвариш ва умумий овқатланиш йўналишларида тайёрлов дастурлари йўлга қўйилган.
🔹 Қаршида Orion Computer Co., Ltd. билан япон тили синфи очилган, қурувчиларни тайёрлаш режалаштирилмоқда.
🔹 200 дан ортиқ юртдошимиз Shimizu Corporation объектларида ишламоқда. Onodera User Run, Proud Partners ва Orion Computer Co., Ltd. лойиҳалари доирасида камида 576 та иш ўрни шакллантирилган.

💬 «Биз учун асосий кўрсаткич фақат ишга юборилган фуқаролар сони эмас, балки уларнинг тайёргарлик сифати, шартнома шартларига риоя этилиши, бандлигининг барқарорлиги ва касбий ўсишидир», — дея таъкидлади Муҳсинхўжа Абдураҳмонов.

«KEIDANREN» — Япониянинг етакчи компаниялари ва тармоқ уюшмаларини бирлаштирувчи бизнес федерацияси.

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤50👍20🥰6👌1😴1
Forwarded from XORIJDA ISH
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Toshkentda “BerufsEXPO — 2026” ko‘rgazmasi!

🔰 Nemis tilini kamida A2 darajasida bilasiz va Germaniyada ta’lim olish, ish topish yoki nemis kompaniyalari bilan bevosita tanishishni istaysizmi? Unda aynan siz uchun ajoyib imkoniyat bor!

🌐 “BerufsEXPO — 2026” — kasbiy yo‘nalish, dual ta’lim (Ausbildung) va ish imkoniyatlariga bag‘ishlangan yirik ko‘rgazma o‘tkaziladi!

👉BATAFSIL TANISHISH👈

Ko‘rgazmada siz:

✅ Germaniyadagi kasb-hunar ta’limi tizimi bilan tanishasiz;
✅ nemis va o‘zbek tashkilotlari vakillari bilan bevosita suhbatlashasiz;
✅ o‘zingizga mos ta’lim yoki ish yo‘nalishini topishingiz mumkin.


❗️Tadbirda ishtirok etish mutlaqo bepul, biroq oldindan ro‘yxatdan o‘tish majburiy!

👉RO'YXATDAN O'TISH 👈

O‘zbekiston va Germaniya hamkorligida tashkil etilgan ushbu yarmarka yoshlarga kasbiy yo‘nalish tanlashda yordam beradi.

Asosiy tashkilotchilar: GP Günter Papenburg, Germaniya elchixonasi, Goethe-Institut, Germaniya xalqaro hamkorlik jamiyati (GIZ), Germaniya Savdo-sanoat palatasining Markaziy Osiyodagi vakolatxonasi.

📆 2026-yil 30-sentyabr — 1-oktyabr
⏰ Boshlanish vaqti: 10:00

📍 Manzil: Toshkent shahri, Mirobod tumani, Haydar Aliyev ko‘chasi, 89-uy (Toshkent transport texnikumi)

📍 Lokatsiya

📢 Yaqinlaringizga tarqating!

So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31👍13🔥3🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваколатхона_фаолияти

🇺🇿🇰🇷 Кореяда ишлаш даврингизда муаммога дуч келдингизми? Ваколатхонага мурожаат қилинг!

Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Улсан шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган юртдошларимиз билан учрашди.

Айни пайтда Кореяда Қорақалпоғистондан борган 550 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Уларнинг 35 нафари «Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази» лойиҳаси доирасида Е-9 визаси асосида HD Hyundai кемасозлик корхонасида ишламоқда.

Мулоқотда юртдошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, иш берувчи билан муносабатлари ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди.

Шунингдек, Кореянинг меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя қилиш, иш жойини фақат белгиланган қонуний тартибда ўзгартириш, онлайн фирибгарлик, гиёҳвандлик, жиноятчилик ва турли ноқонуний оқимлардан эҳтиёт бўлиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.

Ваколатхона Кореяда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан мунтазам учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чоралар кўрмоқда.

❗️Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, иш берувчи билан муаммо юзага келса ёки ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёж сезсангиз, мурожаат қилишдан тортинманг:

Манзил: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213  10-қават, 1003.
📞+82222851341, +82222851343, +821039871661
📍 Локация


☎️ Миграция агентлиги: 1282
🤖 Telegram: «Huquqiy yordam» боти — 24/7

Муаммони яширманг — ўз вақтида қилинган мурожаат унинг ечимини тезлаштиради.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤27👍11🔥2😴1