Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇯🇵 ТИЛ ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКДАН — ЯПОНИЯДАГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА
Миграция агентлиги томонидан яна бир гуруҳ юртдошларимиз Японияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.
Улар 5 ой ичида япон тилидан N4 даражасини эгаллади.
Эгалланган тил ва касбий кўникмалар — халқаро меҳнат бозорида муносиб иш ўрнига эришишнинг муҳим омилидир.
Сизга ҳам ушбу йўналиш қизиқ бўлса ўзингизга тўғри келадиган касбни танлаб, ҳавола орқали ариза қолдирниг👇
1. Арматурачи
2. Опaлубкачи
3. Умумий қурилиш
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration

Юртдошларимиз Японияда ҳавоза ўрнатувчи ва қолипчи йўналишларида фаолият олиб боради.
💴 Ойлик соф даромад — ўртача 150–160 минг иена
Эгалланган тил ва касбий кўникмалар — халқаро меҳнат бозорида муносиб иш ўрнига эришишнинг муҳим омилидир.
Сизга ҳам ушбу йўналиш қизиқ бўлса ўзингизга тўғри келадиган касбни танлаб, ҳавола орқали ариза қолдирниг👇
1. Арматурачи
2. Опaлубкачи
3. Умумий қурилиш
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤38👍13👻4😴3🔥2😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ечим
МАСОФА ТЎСИҚ ЭМАС: ХОРИЖДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Миграция агентлиги ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари иштирокида хориждаги хотин-қизларимиз билан онлайн қабул ўтказилди.
Мурожаатлар бўйича амалий чоралар ҳам белгиланди. Хусусан, Актау шаҳрида бўлиб турган, Ватанга қайтиш истагини билдирган 5 нафар аёл ва уларнинг фарзандлари учун авиачипталар харид қилинди. Улар 12 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келади.
20 га яқин ҳамюртларимизнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган бошқа масалалар ҳам назоратга олинди.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
МАСОФА ТЎСИҚ ЭМАС: ХОРИЖДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Миграция агентлиги ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари иштирокида хориждаги хотин-қизларимиз билан онлайн қабул ўтказилди.
Мулоқотда 300 нафарга яқин аёллар иштирок этиб, ҳужжатларни расмийлаштириш, Ватанга қайтиш, фарзандлар таълими, бандлик, тадбиркорлик, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаатлар бўйича амалий чоралар ҳам белгиланди. Хусусан, Актау шаҳрида бўлиб турган, Ватанга қайтиш истагини билдирган 5 нафар аёл ва уларнинг фарзандлари учун авиачипталар харид қилинди. Улар 12 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келади.
20 га яқин ҳамюртларимизнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган бошқа масалалар ҳам назоратга олинди.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤27👍18🔥5🤷♂2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ 60 МЛН СЎМЛИК ГРАНТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
Хорижда ишлаб қайтган фуқаролар учун эълон қилинган грант танлови бўйича энг кўп берилаётган саволларга ушбу видеода жавоб берамиз.
▶️ Видеони кўринг ва танлов шартлари билан батафсил танишинг.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
💰 Грант маблағи қўлга бериладими?
🌍 Қайси давлатдан қайтганлар иштирок эта олади?
📊 Ғолиблар қандай танланади?
💼 Ўз маблағингизни киритиш шартми?
Хорижда ишлаб қайтган фуқаролар учун эълон қилинган грант танлови бўйича энг кўп берилаётган саволларга ушбу видеода жавоб берамиз.
▶️ Видеони кўринг ва танлов шартлари билан батафсил танишинг.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤33👍16😴8🔥5
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Olmazor tumanida mehnat bozori talabi bilan kadrlar tayyorlash tizimi o‘rtasidagi bog‘liqlikni kuchaytirish masalasi ham muhokama qilindi.
Bugun tumandagi ish beruvchilarga 4 mingdan ziyod o‘rta maxsus ma’lumotli hamda qariyb 1 ming nafar maxsus ma’lumot talab etilmaydigan yo‘nalishlarda ishchi kuchiga ehtiyoj mavjud.
Shu bois, Olmazor kasbiy ko‘nikmalar markazi negizida axborot texnologiyalari va ilg‘or innovatsiyalar bo‘yicha 400 o‘rinli texnikum, sobiq Toshkent arxitektura-qurilish kolleji binosida zamonaviy kasb-hunar markazi tashkil etiladi. Boshqa mavjud binolardan ham kasbga o‘qitish maqsadida samarali foydalaniladi.
Xorij mehnat bozoriga maqsadli tayyorgarlikni kuchaytirish uchun Germaniyaning xususiy o‘quv markazlari bilan 500 kishiga mo‘ljallangan nemis tili kurslarini tashkil etish, Chexiya va Slovakiya uchun tibbiyot xodimlarini tayyorlash rejalashtirilgan.
Shuningdek, Germaniya, Yaponiya, Koreya va Buyuk Britaniyadan 20 ta yirik rekruting kompaniyasini jalb qilish, Fransiya kompaniyalari bilan yiliga 1,5 ming nafar fuqaroni mavsumiy ishlarga joylashtirish bo‘yicha loyihalar amalga oshiriladi.
Yoshlar shaharchasida 42 gektar maydonda IT-park, yuqori texnologiyali sanoat va ta’lim obyektlarini birlashtirgan innovatsion klasterni tashkil etish ishlarini yil yakuniga qadar boshlash vazifasi qo‘yildi.
Facebook|Instagram|X

❤52👍7💯3🤗3👌1👨💻1
РАСМИЙ ИЗОҲ
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси вакиллари билан биргаликда Москва шаҳридаги «Коммунарский» ички ишлар бўлимига бориб, Ўзбекистон фуқароларининг ушланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганди.
Россия томони тақдим этган маълумотга кўра, «Коммунарка-1» ҳудудидаги хостелда ўтказилган тадбир давомида 32 нафар хорижий фуқаро, жумладан, 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Батафсил ўқиш

❤34👍13🥰3👌1
Forwarded from XORIJDA ISH
🇺🇿🇰🇷 JANUBIY KOREYADA MEHNAT QILAYOTGAN YURTDOSHLARIMIZ UCHUN OCHIQ MULOQOT
📌 Migratsiya agentligi rahbari Muxsinxo‘ja Abdurahmonov Janubiy Koreyada mehnat faoliyatini olib borayotgan yurtdoshlarimiz bilan ochiq muloqot o‘tkazadi.
Uchrashuv davomida yurtdoshlarimiz o‘zlarini qiziqtirgan masalalar yuzasidan Migratsiya agentligi rahbariga bevosita murojaat qilishlari mumkin.
📆 Sana: 13-sentabr, 2026-yil
🕙 Vaqt: 10:00–14:00
📍 Manzil: Seul shahri HANPASS kompaniyasi binosi
B2, S Tower, 92 Achasan-ro, Seongdong-gu, Seoul
서울특별시 성동구 아차산로 92, 에스타워 B2층
📍 Lokatsiya
Barcha yurtdoshlarimizni ochiq muloqotda faol ishtirok etishga taklif qilamiz.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Yaqinlaringizga ham ulashing!
So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Uchrashuv davomida yurtdoshlarimiz o‘zlarini qiziqtirgan masalalar yuzasidan Migratsiya agentligi rahbariga bevosita murojaat qilishlari mumkin.
📌 Asosiy mavzular:
— mehnat faoliyati va ish vizalari;
— ish qidirish va qonuniy bandlik;
— ish beruvchi bilan bog‘liq masalalar;
— mehnat huquqlarini himoya qilish;
— O‘zbekistonga qaytish va qayta ishga joylashish;
— davlat tomonidan ko‘rsatiladigan moliyaviy yordam;
— migratsiyaga oid boshqa masalalar.
🕙 Vaqt: 10:00–14:00
📍 Manzil: Seul shahri HANPASS kompaniyasi binosi
B2, S Tower, 92 Achasan-ro, Seongdong-gu, Seoul
서울특별시 성동구 아차산로 92, 에스타워 B2층
Barcha yurtdoshlarimizni ochiq muloqotda faol ishtirok etishga taklif qilamiz.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Yaqinlaringizga ham ulashing!
So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤32👍15👌2🤗2
Migratsiya agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СЕРБИЯДАГИ КЕЛИШУВЛАР АМАЛИЙ БОСҚИЧГА ЎТМОҚДА
Сербияда ўтказиладиган «EXPO 2027» халқаро кўргазмаси доирасида қурилиш объектлари ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилмоқда.
Ариза қолдириш учун ҳавола XORIJDA ISH телеграм каналида!
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Сербияда ўтказиладиган «EXPO 2027» халқаро кўргазмаси доирасида қурилиш объектлари ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилмоқда.
Ариза қолдириш учун ҳавола XORIJDA ISH телеграм каналида!
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤36👍14💯3💊2🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бир хабар ортидан бошланган ёрдам...»
Екатеринбург шаҳрида бир неча ойдан буён яшаш жойи ва маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар келиб тушгач, Миграция агентлиги вакиллиги ходимлари уни излаб топди.
Фуқарога зарур ёрдам кўрсатилиб, Бош консулхона билан ҳамкорликда Ватанга қайтиш ҳужжати расмийлаштирилди ва авиачипта харид қилинди.
✈️ 10 сентябрь куни юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
📞 Хорижда ишлаш даврингизда оғир вазиятга тушиб қолсангиз, мурожаат қилишни кечиктирманг. Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами ёки телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot орқали 24/7 боғланишингиз мумкин.

❤61👍42🔥14🤗3✍2🥰1😍1🏆1😇1🫡1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Koreyadagi vatandoshlar bilan suhbatlashdi.
—
Глава нашего государства побеседовал с соотечественниками в Корее.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍32❤28🫡8🥰3🔥2🎉2🤷♂1👌1
Forwarded from Rasmiy axborot
https://t.me/Rasmiy_axborot_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥47❤40👍26🤗5🤷♂3🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХавфсизМеҳнат
⚠️ ПАСПОРТИНГИЗ — ШАХСИЙ ҲУЖЖАТИНГИЗ. УНИ БЕГОНА ШАХСГА БЕРМАНГ!
Чет элда ишга жойлашиш вақтида турди баҳоналар билан ҳужжатларни олиб қўйиш, шартномасиз иш таклиф қилиш ёки иш берувчи ҳақида аниқ маълумот бермаслик — жиддий хавф белгиси бўлиши мумкин.
Шубҳали таклифларга рози бўлишдан олдин маълумотларни текширинг. Одам савдоси қурбонига айланиб қолманг.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мушкул вазиятга тушсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг.
📞 1282 — қисқа рақам
📲 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 ҳуқуқий ёрдам

❤32👍16😍3🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 НИЖНЕКАМСКДА ЖАБРЛАНГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛДИ
Жорий йилнинг 10 август куни Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида содир бўлган фожиали воқеа оқибатида тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароларига зарур тиббий, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.
Жабрланган юртдошларимизнинг даволаниши ва Ватанга қайтарилиши билан боғлиқ масалалар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамкорлигида амалга оширилди.
Хусусан, мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган юртдошимизнинг ҳолати барқарорлашгач, тиббий эвакуация жараёнида шифокорлар кузатуви ва зарур тиббий шароитлар таъминланди.
Айни пайтда, ҳамюртларимизга Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган тартибда компенсация маблағларини олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли ташкилотларга тақдим этиш билан боғлиқ масалалар назоратга олинган.

👍45❤28💯4🤗4🥰1👌1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАГИ ЮРТДОШЛАР МУРОЖААТЛАРИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
Сеул шаҳрида Миграция агентлиги раҳбари Мухсинхўжа Абдураҳмонов Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.
Ҳар бир мурожаат бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари белгиланди.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Сеул шаҳрида Миграция агентлиги раҳбари Мухсинхўжа Абдураҳмонов Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳамюртларимизнинг меҳнат фаолияти ва иш визалари, қонуний бандлик, иш берувчилар билан боғлиқ масалалар, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Кореяда қайта ишга жойлашиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари белгиланди.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤29👍19🥰3👌3😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 КОРЕЯДАН ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ: ЮРТДОШЛАРИМИЗ УЧУН ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛИШИ МУМКИН?
Миграция агентлиги делегацияси Сеул шаҳрида “HANPASS” компанияси раҳбарияти билан музокара ўтказди.
“HANPASS” — халқаро пул ўтказмалари ва бошқа молиявий хизматларни тақдим этувчи Жанубий Корея компанияси. Унинг платформаси орқали 200 дан ортиқ давлатга пул ўтказиш мумкин, хизматларидан фойдаланувчилар сони эса 1 миллиондан ошган.
Учрашувда Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз учун пул ўтказмаларини янада қулай ва хавфсиз амалга ошириш, манфаатли шартлар ва махсус хизмат пакетларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Шунингдек, молиявий операцияларда фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган замонавий хавфсизлик ечимлари муҳокама қилинди.
🤝 Музокаралар якунида Миграция агентлиги ва “HANPASS” ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзоланди.

❤28👍24👌4✍3💯3🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет элда бўлсангиз ҳам, ҳимоясиз эмассиз.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2025-йилдаги 252-сонли қарори.
🎬 Видеода батафсил кўринг
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
💰 Мураккаб молиявий вазиятда — бир марталик моддий ёрдам;
✈️ Зарурат бўлса — Ватанга қайтиш чиптаси;
🏥 Оғир касаллик ёки бахтсиз ҳодисада — тиббий харажатларни қоплаш;
🏨 Яшаш жойисиз қолсангиз — 30 кунгача хостел;
⚖️ Ҳуқуқларингиз бузилса — адвокат хизмати.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2025-йилдаги 252-сонли қарори.
📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot
🏢 Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари маълумотлари➡️ бу ерда
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51❤25🤷5😴4🔥3🎉2😍2✍1🥰1😐1👀1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev Koreyada mehnat qilayotgan va tahsil olayotgan vatandoshlarimiz bilan muloqot qildi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел диалог с соотечественниками, работающими и обучающимися в Корее.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел диалог с соотечественниками, работающими и обучающимися в Корее.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤51👍10🔥9🤩7😴2🤗2🤷2🥰1
Forwarded from Mikrofon kötargan ayol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“9 soat”ning siri nimada?
“…Men mashinada ko‘p yuraman, ko‘chada bir-biri bilan muloqot qilib ketayotgan yoshlarni ko‘rib o‘ylayman: qani endi ular eng baxtli kunlari shu ekanini bilsalar…
Bilasizlarmi, Prezident bo‘lib meni nima qiynaydi? Menga vaqt yetmaydi!”
Seulda davlat rahbarining vatandoshlarimiz bilan muloqotida shu so‘zlarini eshitib, ta’sirlandim.
Biz O‘zbekiston Prezidentining davlat tashrifini yoritish uchun kelgan jurnalistlarga ham, butun delegatsiyamizga ham, va mana bildikki, Prezidentimizga ham vaqt yetmayapti.
Tasavvur qiling, Seul 4 soat oldinda. 15-sentabr O‘zbekistonda tonggi 6 bo‘lganida davlat rahbarining Koreya Milliy assambleyasida uchrashuvi bo‘layotgandi.
Prezidentimiz parlament spikeri bilan xayrlashayotganida aytgan gaplari qulog‘imga chalindi: “Ishlarimiz juda ko‘p, soat 4 da uyg‘onishga to‘g‘ri kelyapti”.
“Ishlarimiz juda ko‘p”ning ma’nosi, menimcha, shunday: Prezidentning ish dasturida tushga qadar 1 ta uchrashuv, 1 ta qabul, yana 200 kishilik O‘zbekiston-Koreya biznes forumida nutq, hujjatlarni imzolash marosimi, O‘zbekiston viloyatlarida 5 ta qo‘shma yangi loyihaga start marosimi, Koreyaning 10 ta chebol kompaniyasi (ko‘p tarmoqli ulkan oilaviy biznes) bilan tet-a-tetlar. Bu vaqtda esa yana bir zalga odamlar to‘plandi, Koreyada yashayotgan, o‘qiyotgan 50 ga yaqin vatandoshlar mahtal turibdi. Bu ishlarni boshida turish tugul, shunchaki o‘qib ko‘rsangiz ham “ehhe” devorasiz.
Kostyum-shim kiygan jiddiy odamlarning gaplarini eshitib qolaman: “balki vatandoshlar bilan uchrashuv “otmen” bo‘lar? Uchrashuvga kirmang, deb ayta qolamiz, sammitga tayyorgarlik ko‘rishlari kerak, hali “obed” ham qilmadilar”.
Tushlik qilmay ishlashlariga biz ham guvohmiz, ayniqsa, xorijda tadbir-tadbirga ulanib ketaveradi. Ko‘proq odam bilan gaplashishga harakat qiladi prezident. Ko‘proq foyda olib ketay yurtimga, deydi prezident.
Bir kun ichida nihoyatda ko‘p odam bilan gaplashib, topshiriqlar bergani, nutq o‘qigani —“non-stop” rejimi o‘z ta’sirini ko‘rsatadi: Prezident ba’zan tomog‘i qirilayotgani uchun uzr so‘raydi, “bular menga suv ham bermaydi” deb yarmi hazil, yarmi chin aytadi.
Auditoriya yoshlardan iborat. “El-yurt umidi” jamg‘armasining stipendiatlari, yoki “allaqachon tup qo‘yib palak yozganlar” — 50 $dan biznes boshlab, bugun O‘zbekistondan import qilayotganlar, yoki universitetda 7 koreys talabaga o‘zbek tilini o‘rgatishdan boshlab, hozir yiliga 70 dan ortiq talaba o’qitayotgan olimalar ham bor.
Prezident ularga tashrif tafsilotlarini tushuntiradi, nega Koreyaga kelgani, munosabatlarimiz qanday rivojlanib borayotgani, shu yerdagi fuqarolarga qanday ko‘mak berish mumkinligi haqida suhbatlashadi. 10 ga yaqin yoshlarning takliflarini tinglaydi.
Protokol xizmati bir necha bor rahbar oldiga kelib eslatadi: “9 soat bo‘ldi”.
Davlat rahbari esa muloqotda davom etadi. Jurnalistlar mag‘zini chaqishga urinamiz. To‘xtovsiz ishlayotganlariga 9 soat bo‘ldimi yoki muhim tadbir boshlanishiga 9 soat qoldimi?
Uchrashuvda Koreyada tadqiqot qilayotgan Yelena Chuyanova “tez-tez, shoshilinch madaniyat”ni eslatadi: 빨리빨리 문화 (ppalli-ppalli munhwa). Ya’ni, taraqqiyotdan orqada qolmaslik sharti – vaqtni yengish, nafaqat «jisman», balki «ma’nan yengish».
Koreyani rivojlantirgan bu madaniyat Prezidentimizning “shoshilmasdan shoshilish” prinsipiga o‘xshaydi. Zamondan orqada qolmaydigan O‘zbekiston qurish orzusi bu.
"Bir daqiqa ham vaqtlaringni bekorga o‘tkazmanglar. 5 yil o‘tadi, 10-15 yil o‘tadi. Kim boshqaradi O‘zbekistonni? Sizlar. To‘g‘ri, sog‘inch qiynaydi. Vatan sog‘inchi alamida ko‘proq ilm olinglar, vatanga sadoqat bilan xizmat qilinglar".
9 soat “tik oyoqda” o‘tgan kun baribir yakunlanmaydi. 16-sentabrda Markaziy Osiyo beshligi va Koreya sammiti bo‘ladi, hozir borib prezident o‘z nutqini, tashabbuslarni tayyorlaydi.
Qachon rahbar dam oladi—bu savolga javob topish butun delegatsiya uchun hozircha jumboq.
“O‘zimniyam qiynayman, sizlarniyam,
ishlamagunlaringcha qo‘ymayman, bizga 40 million xalq qarab turibdi. Ularni rozi qilishimiz kerak”.
9 soatlik “non stop”ning sirini bilmaymanu, maqsadi lekin aniq shu.

❤79👍53🔥13😴7🤨5🥰4👀2☃1🤗1🫡1