Migratsiya agentligi
88K subscribers
948 photos
565 videos
3 files
504 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
#MigrationUpdate

🌍 БИР ДАВЛАТ ИШЧИ ИЗЛАЯПТИ, БОШҚАСИ ЧЕКЛОВ ҚЎЙМОҚДА. НЕГА?

Дунё меҳнат бозорида қизиқ ҳолат кузатилмоқда: айрим давлатлар хорижий мутахассисларга эҳтиёж сезаётган бўлса, бошқалари ишга қабул қилиш шартларини қатъийлаштирмоқда.

Бу зиддиятми ёки халқаро меҳнат бозорида янги тенденциями?

🇩🇪 ГЕРМАНИЯ — 157 ТА КАСБДА КАДРЛАР ТАНҚИСЛИГИ
Германияда 157 та касб йўналишида малакали кадрлар етишмовчилиги аниқланган. Айниқса, тиббиёт, парвариш, қурилиш, ҳунармандчилик ва профессионал ҳайдовчилик соҳаларида эҳтиёж юқори.

🇰🇷 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ — КВОТАЛАР ҚИСҚАРМОҚДА
Меҳнат бозори эҳтиёжлари ва иш берувчилар талабини ҳисобга олган ҳолда E-9 визаси бўйича хорижий ишчиларни жалб қилиш квотаси 2024 йилдаги 165 мингдан 2026 йилда 80 минг нафарга туширилди.

🇷🇺 РОССИЯ — АЙРИМ СОҲАЛАРДА ЧЕКЛОВЛАР КУЧАЙТИРИЛИШИ МУМКИН
10 та ҳудудда айрим соҳалар учун хорижий ишчиларнинг рухсат этилган улушини камайтиришни таклиф қилинди.

🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯ — МАЛАКА ВА ДАРОМАД МЕЗОНЛАРИ
Skilled Worker визаси бўйича ишлаш учун касбнинг белгиланган рўйхатга мослиги, тасдиқланган иш берувчининг таклифи, инглиз тили билими ва иш ҳақи талабларига жавоб бериш зарур.


Халқаро меҳнат бозорида барча касбларга талаб бир хил эмас. Бир соҳада кадрлар етишмаса, бошқасида рақобат кучайиши мумкин.

❗️Демак, хорижда ишлаш учун фақат иш ўрни излаш эмас, балки қайси давлатга қандай мутахассис кераклигини билиш ва шунга мос тайёргарлик кўриш муҳим.

❓ Сизнингча, келажакда халқаро меҳнат бозорида кимнинг имконияти кўпроқ бўлади?

📊 Қуйидаги сўровномада иштирок этинг ва ўз фикрингизни билдиринг👇

@uzmigration
❤50