Migratsiya agentligi
88.2K subscribers
942 photos
562 videos
3 files
502 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
#Migration_Update

🇪🇺Европа Иттифоқи 2026–2030 йиллар учун янги миграция стратегиясини тақдим этди

Cтратегияга кўра:

▪️ Қонуний меҳнат миграцияси учун “Talent Partnership” дастурлари кенгайтирилади;

▪️ Касбий тайёргарлик ва малака ошириш орқали Европа бозорига мос кадрлар тайёрланади;

▪️ Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашнинг олдини олиш учун ишчи кучи жалб қилинадиган мамлакатлар билан қўшма дастурлар амалга оширилади;

▪️ Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари билан миграцияни тартибга солиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.


Манбаа: European Asylum and Migration Management Strategy

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87❤61🥰7🔥4🏆3☃2
#Migration_Update

🇩🇪 Пенсияга чиқувчилар сони ортиб бормоқда: Германияга яна миллионлаб ходимлар керак

Германиянинг Иқтисодиёт институти (IW) таҳлилларига кўра, 2036 йилга бориб мамлакатда ишчи кучи салоҳияти 4,3 миллионга қисқариши мумкин.

Қарийб 20 миллион “беби-бумер” авлоди вакиллари босқичма-босқич пенсия ёшига етиб бормоқда. 2036 йилгача ҳар йили ўртача 1,3 миллион ходим пенсияга чиқса, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар тахминан 800 мингни ташкил этаяпти.

Мутахассислар мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий тизимини барқарор сақлаш учун хорижий малакали кадрларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.


📌 Миграция агентлиги томонидан Германияда ишлашни режалаштираётган ҳамюртларимиз учун қонуний ва хавфсиз меҳнат миграцияси доирасида 200 дан ортиқ иш ўринлари таклиф этилади 👇

1. Қурилиш соҳаси

2. Юк машинаси ҳайдовчиси

3. Автобус ҳайдовчиси

4. Ҳамширалик 1

5. Ҳамширалик 2

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤113👍60💯10😴8💊3🤷1
#Migration_Update

🇰🇷КОРЕЯ E-9 ВИЗАСИ БЎЙИЧА АЙРИМ ЎЗГАРИШЛАРНИ БЕЛГИЛАДИ


Корея Республикасининг Хорижий ишчи кучи сиёсати қўмитаси Қозоғистонни EPS — хорижий ходимларни ишга қабул қилиш тизимига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қозоғистон фуқароларини қабул қилиш 2028 йилдан бошланиши режалаштирилган.

Шу тариқа, EPS тизимига кирувчи Марказий Осиё давлатлари сони тўрттага етди: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон.

🏗 ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА НИМА ЎЗГАРАДИ?

Амалда E-9 визаси асосида қурилиш соҳасида ишлаётган фуқаролар муайян объектга бириктирилади. Уларни бошқа объектга ўтказишга, асосан, қурилиш ишлари тугаган ёки тўхтатилган каби чекланган ҳолатларда рухсат берилади.

Янги тартибга кўра, ходим ўтказилиши режалаштирилаётган объект E-9 бўйича ишга қабул қилиш рухсатномаси талабларига жавоб берса, уни айни бир қурилиш компаниясига, яъни бир иш берувчига қарашли бошқа объектга ўтказиш мумкин бўлади.


Мазкур тартиб 2026 йилги тўртинчи босқич E-9 ишга қабул қилиш рухсатномаларига оид аризалардан бошлаб қўлланилиши режалаштирилган. Ушбу босқичда аризалар 14–29 сентябрь кунлари қабул қилиниб, қурилиш соҳаси ҳам қамраб олинади.

❗️Бу E-9 ходимига бошқа компания ёки иш берувчига эркин ўтиш ҳуқуқи берилганини англатмайди. Енгиллик фақат бир иш берувчига қарашли қурилиш объектлари ўртасидаги ўтказишга тааллуқли.

🔗 Манба: Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤38👍12🙏4✍3
#Migration_Update

ЯПОНИЯДА 1 ОКТЯБРДАН МИГРАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ ЎЗГАРАДИ

Японияда 2026 йил 1 октябрдан хорижий фуқаролар учун яшаш мақомини ўзгартириш ва қолиш муддатини узайтириш билан боғлиқ тўловлар оширилади.

💴 Ҳозирда ушбу хизматлар учун тўлов ариза бериш усулига (идора / онлайн) қараб 5 500–6 000 иенани ташкил этади. Янги тартибга кўра, тўлов миқдори берилган яшаш муддатига қараб белгиланади.

💴Биринчи сумма — идорада, иккинчиси — онлайн мурожаат учун:

— 3 ойгача — 10 000 / 10 000 иена
— 3–6 ой — 18 000 / 15 000 иена
— 6 ойдан 1 йилгача — 25 000 / 21 000 иена
— 1 йил — 33 000 / 27 000 иена
— 1–3 йил — 48 000 / 42 000 иена
— 3–5 йил — 64 000 / 56 000 иена
— 5 йил ва ундан ортиқ — 75 000 / 65 000 иена.


Шунингдек, доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун тўлов 10 000 иенадан 200 000 иенага оширилади.

Қайта кириш рухсати ва ишлаш мақоми гувоҳномаси учун асосий тўловлар ўзгармайди. Бироқ онлайн тўловда алоҳида транзакция комиссияси ундирилади.

❗️Муҳим: 2026 йил 30 сентябрга қадар қабул қилинган аризаларга эски тарифлар қўлланади. Ариза бўйича рухсат 1 октябрдан кейин берилса ҳам, тўлов аввалги миқдорда қолади.

💻 1 октябрдан онлайн аризалар бўйича тўлов конбини (convenience store) ёки банк орқали амалга оширилади. Кредит карта ва QR-код орқали тўлов қабул қилинмайди.

⚠️ Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Онлайн аризалар бўйича тўловга оид расмий хабарлар фақат
@service-dgft.com доменидан юборилади. Бошқа электрон манзиллардан келган тўлов талаблари фирибгарлик бўлиши мумкин. Бундай хатлардаги ҳаволаларга кирманг ва тўловни амалга оширманг.


📌 Эслатма: мазкур ўзгариш Японияга кириш визаси учун эмас, Япониядаги яшаш мақоми билан боғлиқ миграция процедураларига тааллуқли.

🔗Манба

📢 Хабарни Япониядаги яқинларингизга ҳам етказинг!
👉
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤61🤷‍♂13👍5🤨5✍2🔥1🙏1👌1😴1
#Migration_Update

🇪🇺 ЕВРОПА ИТТИФОҚИДА ХОРИЖИЙ МАЛАКАЛАРНИ ТАН ОЛИШ ТЕЗЛАШИШИ МУМКИН

Европа комиссияси учинчи давлатларда олинган касбий малакаларни тан олиш жараёнини соддалаштиришни таклиф қилди.

Янги механизм қабул қилинса, малакани кўриб чиқиш муддати ҳозирги ўртача 14 ойдан 4 ойгача қисқариши мумкин. Ҳужжат, айниқса, тиббиёт ва бошқа тартибга солинадиган касб эгалари учун муҳим аҳамиятга эга.

❗️Бу ҳали таклиф бўлиб, Европа парламенти ва Кенгаши томонидан қабул қилиниши керак. Шунингдек, бу Ўзбекистон дипломлари автоматик тан олиниши ёки иш визаси берилишини англатмайди.

🔗 Манбаа: Европа комиссияси хабари

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35❤30🔥12✍3🤷‍♂2🥰2👌1😴1
#Migration_Update

2026 йил 12–16 октябрь кунлари Руминия Иммиграция бош инспекцияси ҳудудий меҳнат инспекциялари билан ҳамкорликда хорижий фуқаролар учун миллий ахборот кампаниясини ўтказади.

Мақсад — Руминияда қонуний меҳнат қилиш шартлари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда иш берувчиларга қўйиладиган талаблар бўйича хабардорликни ошириш.

Кампания Руминияда ишлаётган ёки ишлашни режалаштираётган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларни ишга жалб қилувчи иш берувчилар учун мўлжалланган.

📍 Руминиядаги юртдошларимизга тавсия: ўзингиз яшаётган ҳудуддаги Иммиграция хизмати ва ҳудудий меҳнат инспекцияси (ITM) эълонларини кузатиб боринг.


🔎 Расмий маълумотларни қаердан кузатиш мумкин?

▪️Руминия Иммиграция бош инспекцияси хабарлари
▪️ Ҳудудий иммиграция бўлинмалари ва алоқа маълумотлари
▪️ Руминия Меҳнат инспекцияси ва ҳудудий бўлинмалар

❗️Бу янги вакансия ёки ишга қабул бошлангани ҳақидаги эълон эмас. Руминияда ишлаш бўйича таклифларни фақат расмий ва текширилган манбалар орқали ўрганинг.

🔗 Манбаа

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни Руминияда ишлаётган танишингизга юбориб қўйинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36👌6✍2👍2🫡2
#Migration_Update

🇷🇺 РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ: 10 ТА ҲУДУДДА ХОРИЖИЙ ХОДИМЛАР УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

Россия Меҳнат вазирлиги 10 та ҳудудда айрим соҳалар учун хорижий ходимларни жалб қилиш бўйича рухсат этилган улушни камайтиришни таклиф қилди.

Сабаб нима?

Таклифлар ҳудудлардаги ишчи кучига эҳтиёж, меҳнат бозори ва миграция вазияти ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Мақсад — хорижий ишчи кучини жалб қилишни ҳудудлар эҳтиёжига мувофиқ тартибга солиш.

📌 Жумладан, Татаристонда такси, қўриқлаш ва бошқа соҳаларда, Калуга вилоятида курьерлик ва айрим ижара хизматларида, Мордовияда эса такси, йўловчи ва юк ташиш соҳаларида хорижий ходимлар улушини 0 фоизга тушириш таклиф қилинмоқда.


📌 Бу нимани англатади?

Агар лойиҳа қабул қилинса, белгиланган чеклов ҳар бир иш берувчига алоҳида татбиқ этилади — корхона хорижий ходимларни белгиланган максимал улушдан ортиқ жалб қила олмайди.

❗️ Бу ҳали якуний қарор эмас — ҳужжат лойиҳа босқичида.

🔗 Россия Меҳнат вазирлигининг расмий ахбороти

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤21💊8🤷‍♀6🤨5👍4🎉3🫡3👌1🍾1
#Migration_update

🇰🇷 КОРЕЯДА ИШ ҲАҚИНИ ТЎЛАМАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

2026 йил 8 октябрдан Корея Республикасида ходимнинг иш ҳақини тўламаган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.

⚖️ Ҳозирги 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 30 миллион вонгача жарима ўрнига, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 50 миллион вонгача жарима белгиланмоқда.

📌 Бу ҳимоя хорижлик ходимларга ҳам тааллуқли. Иш ҳақингиз тўланмаса, иш жойингиз жойлашган ҳудуддаги Бандлик ва меҳнат вазирлиги органига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

📞 Меҳнат масалалари бўйича маслаҳат — 1350.
Корея ҳудудидан, иш кунлари 09:00–18:00 (қўнғироқ пулли).

📌 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ҳам ҳамюртларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатади. Иш ҳақини ундириш ва бошқа меҳнат масалаларида Ваколатхонага мурожаат қилинг:

📍 Манзил: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 10-қават, 1003-хона.
📞 +82 2 2285 1341
📞 +82 2 2285 1343
📞 +82 10 3987 1661
🗺 Локация⁠


Меҳнат ҳуқуқларингизни билинг, зарур пайтда ёрдам сўраб мурожаат қилинг.

Мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам Кореянинг расмий ҳуқуқий ахборот манбасида кўрсатилган.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤67👍18✍7😴5🔥1🤗1
#Migration_Update

🇷🇺 2027 ЙИЛДАН РОССИЯДА РАСМИЙ ДАРОМАД ҚАНДАЙ ТЕКШИРИЛАДИ?

2027 йилдан Россия Федерациясида ишлаётган хорижий фуқароларнинг расмий даромади солиқ органлари маълумотлари асосида текширилади.

Талаб этиладиган энг кам даромад миқдори иш олиб борилаётган ҳудуддаги аҳоли жон бошига яшаш минимуми ва ҳудудий коэффициент асосида ҳисобланади. Бунда фуқаронинг ўзи ва Россияда унинг қарамоғида бўлган оила аъзолари инобатга олинади.

2027 йил учун кўрсаткичлар тасдиқлангач, Миграция агентлиги уларни ҳудудлар кесимида эълон қилади.

Агар расмий даромад тўғрисида маълумот бўлмаса ёки унинг миқдори белгиланган даражадан кам бўлса, бу патентнинг амал қилиши ва Россияда бўлиш асосларига таъсир қилиши мумкин.

❗️Ҳозирдан нималарга эътибор бериш керак?

✅шартномани расмий тузинг ва иш ҳақингиз солиқ ҳисоботида тўлиқ кўрсатилишини текширинг;
✅ иш берувчи шартнома ҳақида Россия ИИВни хабардор қилганига ишонч ҳосил қилинг;
✅ шартнома, ҳисоб-китоб варақаси ва тўлов ҳужжатларини сақланг.


Текширув ҳақида электрон хабар келса, ходим ёки иш берувчи 3 иш куни ичида қўшимча маълумотларни тақдим этиши мумкин.

📌 Муҳим: бу янги солиқ ёки пул ўтказмаларига чеклов эмас. Янги тартиб расмий меҳнат ва даромад маълумотларини текширишга қаратилган.

🔗 Расмий манбалар: 241-ФЗ-сонли Федерал қонун, Россия ИИВнинг 728-сонли буйруғи

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤34🤨13🤷‍♂1🏆1💔1
#Migration_Update

🇷🇺 РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА АЙРИМ ХОРИЖИЙ ИШЧИЛАР УЧУН РУС ТИЛИ ИМТИҲОНИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги айрим хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди.

📍 Бу кимларга тааллуқли?

Таклиф Россиядаги устувор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳудудлари (ТОР) резиденти мақомига эга иш берувчиларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ишлаш рухсатномасини олган хорижий фуқароларга тегишли.
Бундай махсус ҳудудлар Россиянинг Узоқ Шарқ ва Арктика минтақаларида ҳам мавжуд.


❗️ Муҳим: ҳозирча бу қонун лойиҳаси. Имтиҳон талаби умумий тартибда бекор қилингани йўқ.


Миграция агентлиги мазкур ташаббус бўйича ўзгаришларни кузатиб боради ва расмий қарор қабул қилинса, қўшимча маълумот беради.

Манбаа

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤34👍20☃3🔥1🤨1🤓1👨‍💻1
#Migration_Update

🇪🇺 ЕВРОПАДА ИШ ТАКЛИФИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН МАНЗИЛ ВА РУХСАТНОМАНИ ТЕКШИРИНГ

Европа Иттифоқининг бир давлатида берилган ишлаш рухсатномаси бутун Европа бўйлаб автоматик ишлаш ҳуқуқини бермайди.

Масалан, шартнома Хорватиядаги компания билан тузилиб, иш Германия, Австрия ёки бошқа давлатда бажарилиши айтилса, юборувчи иш берувчи барча қўшимча талабларни бажарган бўлиши шарт.

🔎 Йўлга чиқишдан олдин текширинг:
▪️ шартномада ҳақиқий иш берувчи, иш бажариладиган давлат ва манзил кўрсатилганми;
▪️ иккинчи давлатда ишлаш учун зарур рухсат ёки ходимни вақтинча юбориш ҳақидаги расмий хабарнома мавжудми;
▪️ иш ҳақи, иш вақти, турар жой ва ижтимоий суғурта шартлари ёзма равишда белгиланганми;
▪️ шартнома ва барча рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси сизга берилганми.


❗️«Бир давлатнинг рухсатномаси билан исталган ЕИ давлатида ишлайсиз» ёки «қолган ҳужжатларни борганингиздан кейин тайёрлаймиз» деган оғзаки ваъдаларга ишонманг.

📚 Расмий манба: Европа меҳнат органининг 27 та ЕИ давлати бўйича қўлланмаси

☎️ Шубҳали иш таклифлари бўйича: 1282
🤖 @huquqiy_yordam_uzbot

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍6