Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
‼️‼️‼️

Дори воситаларининг ноодатий ёки ножўя таъсири бўйича сўровнома


Ҳурматли юртдошлар ва каналимиз кузатувчилари! Дори воситаларининг ножўя таъсири бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан ўтказилаётган сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

❔ Сўровнома саволлари

Илтимос, тўлиқ ва ҳаққоний жавоблар беринг, чунки сизнинг жавобингиз дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🟦🟦🟦🟦

Амбулатория шароитида даволанувчи беморларга наркоз учун қўлланиладиган препаратларга рецептлар ёзиш ман этилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобини олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 29 декабрда 1090-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сон буйруғи 3-боб 43-бандига асосан:

"Амбулатория шароитида даволанувчи беморларга наркоз учун қўлланиладиган препаратларга рецептлар ёзиш ман этилади" деб белгиланган.

❗️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи дорихоналарда наркоз учун қўлланиладиган дори воситаларининг сотилиши ман этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Вакилларимиз Туркия Тиббий буюм ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти билан танишди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари малака ошириш дастури доирасида Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги қошидаги Тиббий буюм ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораториясига ташриф буюрди.

Маълумот учун, TİTCK - Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги (Türkiye İlaç ve Tıbbi Cihaz Kurumu) Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида 2012 йилда таъсис этилган. Агентлик мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва косметика маҳсулотларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатига жавобгар орган ҳисобланади.


Ташриф давомида мутахассисларимиз замонавий сифат назорати механизмлари ва тиббий буюмлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор амалиётлар, лабораторияда амалга ошириладиган текширув усуллари ва синов жараёнлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мулоқот чоғида Марказ лабораториялари фаолиятини ISO 17025 стандарти талабларига мувофиқ такомиллаштириш, синовларни ISO 17043 стандартига мувофиқ ўтказиш орқали лабораториялар ўртасида натижаларни солиштириш ва мувофиқлаштириш, марказ ходимларининг малакасини ошириш ва мунтазам равишда тажриба алмашинувларни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.


Бу, ўз навбатида, лабораторияларда синов ишларини олиб бориш сифатини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🟦🟦🟦

Жорий йилнинг сентябрь ойида 69 та лицензиянинг амал қилиш муддати тугади. Шундан 63 таси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, 6 таси фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиялар.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 10 та юридик шахс ўз xоҳишига кўра лицензиясини бекор қилди.

2024 йил 1 октабрга қадар 60 та юридик шахс лицензиясини ўз xоҳишига кўра вақтинча тўхтатди. Шундан 10 таси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, 50 таси фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Эслатиб ўтамиз, лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш — Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Марказнинг раҳбар ходимлари давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида иштирок этди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбар ходимлари жорий йил 11 октябрь санасида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ўтказилган давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовларида иштирок этди.

Мазкур тест синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини баҳолашга қаратилган.

Тест жараёнида иштирокчиларнинг давлат тилида эркин сўзлаш, ёзиш ва тушуниш бўйича билим ва кўникмалари махсус саволлар орқали текширилди.

Мазкур ташаббус — давлат органларида ўзбек тилидан фойдаланиш маданиятини ошириш, мутахассисларнинг тил бўйича малакасини мустаҳкамлаш ҳамда ўзбек тили маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5❤3
🟦🟦🟦

Марказ ходимлари Туркияда ўтказилган ўқув курсини муваффақиятли якунлади


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари жорий йилнинг 7 - 11 октябрь кунлари Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги томонидан ташкил этилган малака ошириш ўқув семинарида иштирок этди.

Ўқув дастури давомида вакилларимиз тиббий буюмлар ва техникаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари, сифат ва хавфсизлик талаблари, уларнинг бозорда қўлланилишига оид халқаро стандартлар ва амалиётлар билан танишдилар.

Шунингдек, постмаркетинг назорати бўйича махсус машғулотлар ўтказилиб, тиббий буюм ва тиббий техниканинг фойдаланишдан кейинги мониторинги ва хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида замонавий ёндашувлар ўрганилди.

Мазкур курс Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, уларни халқаро стандартлар даражасида ишлашга тайёрлаш ҳамда соҳадаги илғор амалиётларни мамлакатимизда жорий этишида муҳим аҳамият касб этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Реестр референтных цен 11.10.2024.pdf
2.7 MB
Референт нархлар 11.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
MedSafetyWeek-2024: Хавфсиз дори воситалари учун ҳамкорлик

Жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари 92та давлат регулятор органлари билан бир қаторда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳам MedSafetyWeek - 2024 ҳафталигида иштирок этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Уппсала Мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиладиган ушбу глобал тадбир — дунёда дори воситаларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш ва уларнинг ножўя таьсирларини кузатиш ҳамда хабар қилишнинг аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртимиздаги соғлиқни сақлаш мутахассислари, фармацевтлар, дорихона ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини ушбу ҳафталикда фаол иштирок этишга чорлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤3
#қисқа_сатрда


Давлат рўйхатидан ўтказилган, амал қилиш муддати узайтирилган ҳамда норматив ҳужжатларига ўзгартириш киритилган 452 номдаги дори воситаси ҳақидаги маълумотлар Фармакопея қўмитаси томонидан электрон базага жойланди.

↗️ Шунингдек, хорижий ва маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш учун Қўмитага тақдим этилган 86 номдаги дори воситаси ҳужжатлари экспертиза қилинди.

Фармакопея қўмитаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.S.” ХКга қарашли дорихона сотувчиси А.Т. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 та капсула “Омнадрен” номли дори воситасини 120 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 850 дона “Карбамазепин” ва 22 дона “Омнадрен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3❤2
🟦🟦🟦🟦🟦

Самарқандда халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда

Бугун Самарқанд шаҳрида анъанавий “Абу Али ибн Сино – тиббиёт жавоҳири” III Халқаро халқ табобати бўйича илмий – амалий анжуман ўз ишини бошлади. Конференция халқ табобати соҳасидаги илмий тадқиқотларни муҳокама қилиш, тиббиёт мутахассислари ва олимларнинг тажриба алмашишларига майдон яратиш мақсадида ҳар йили Ибн Сино жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказиб келинади.

Бу йилги анжуманда 12 давлатдан келган 45 дан ортиқ олим, етакчи мутахассислар, шунингдек, маҳаллий ва халқаро тиббиёт ташкилотларининг вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева ҳам бор. У анжумандаги чиқишида "Инулин ўз ичига олган моддага асосланган комбинацияланган таркибли капсулаларни ишлаб чиқиш масаласи тўғрисида"ги мавзуда маъруза қилди.

К.Нуридуллаеванинг маърузасида инулин моддасининг шифобахш хусусиятлари, унинг инсон организмига ижобий таъсири ва мазкур моддага асосланган комбинацияланган капсулаларни ишлаб чиқиш технологияси хусусида муҳим маълумотлар тақдим этилди. Ушбу тадқиқот нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсда ҳам янги даволаш воситаларини яратишга ёрдам беради.


Халқаро тадбир доирасида тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги инновациялар, табиий ҳамда шифобахш ўсимликлардан самарали тарзда фойдаланиш усуллари, шунингдек, илмий тадқиқотларнинг амалий натижаларини соҳага жорий қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий телеграм канали @uzpharmcontrol — ташкилот фаолияти ҳақида аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 8500 га яқин жонли обуначига эга.

Канал фаолияти Матбуот хизмати томонидан юритилади. Унда эълон қилинган ҳар битта пост 24 соат ичида 55% обуначи томонидан ўқилади.

Жорий йил 9 ой давомида ушбу телеграм каналда, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 1,38 баравар кўпроқ (937 та) пост, шу жумладан, 1,31 баравар кўпроқ (176 та) видеоахборот жойланди. Бундан ташқари каналдаги обуначилар сони (+4018 тага) 1,92 бараварга кўпайди.

↗️ Каналда "Ҳафта дайжести", "Сўраган эдингиз", "Фармаконазорат", "Халқаро ҳамкорлик", "Экспертлар кенгашининг мажлислари", "Давлат фармакопеяси", "Лицензион назорат" "Қонунчиликдаги янгиликлар", "Постмаркетинг назорати", "Метрология хизмати", "Биласизми?", "Наркотиклар назорати фаолияти" ва бошқа рукнлар орқали соҳага доир расмий тасдиқланган хабарлар кенг жамоатчилик эътиборига етказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5🔥3👍2❤1
✏️✏️✏️

Метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Фармакопея органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Абу Али ибн Сино – тиббиёт жавоҳири” III Халқаро халқ табобати бўйича илмий – амалий анжуман доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Фармакопея органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Анжуман якунида Ҳиндистон вакилига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1-нашрининг электрон нусхаси совға сифатида тақдим этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Қиёслаш лабораторияси — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг метрология хизмати этиб қайта ташкил этилди

😎 2024 йилнинг 9 ойи давомида Референт нархларни шакллантириш бўлими томонидан 14736 та ном ва дозировкадаги дори воситаларининг референт нархлари қайд этилди.

😎 Марказнинг Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясида замонавий ускуналар ўрнатилмоқда

😎 ЖССТнинг Фармацевтика препаратлари спецификацияси бўйича Экспертлар Қўмитасининг 58-сессияси иш бошлади

😎 5 турдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 Тиббий буюмлар ва техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Туркия ва Европа тажрибаси ўрганилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 24-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Фармакопея қўмитаси раиси К. Нуридуллаева дори технологияси ва халқ табобати ихтисосликлари бўйича фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўз диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди

😎 Сертификатланмаган фармацевтика маҳсулотларини муомалага чиқариш тартиби белгиланди

😎 Туркия Тиббий буюм ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти билан танишилди

😎 Марказнинг раҳбар ходимлари давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида иштирок этди

😎 Жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари 92та давлат регулятор органлари билан бир қаторда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳам MedSafetyWeek - 2024 ҳафталигида қатнашади

😎 Самарқандда халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати томонидан жорий йил 9 ой давомида ташкилот телеграм каналида 937 та пост нашр қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Навоийда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.L.” МЧЖ ходими С.Б. фуқаро М,Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 165 қути “Le-Fer” номли дори воситасини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 300 дона “SUTSILIN” номли жами 133,1 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Э. ва У.М. хорижда ишлаб чиқарилган 500 қути “Ферровайз” номли дори воситасини фуқаро Г.Б.га 57,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6
🟦🟦🟦

“Вакцина ишлаб чиқариш бўйича бешинчи виртуал cGMP ўқув марафони
" бўлиб ўтди

Вакцина ишлаб чиқариш жараёнидаги зарур амалиётларни ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқ фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЖССТ томонидан онлайн ўқув семинар ташкил этилди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармаконазорат бўлими бошлиғи
Сабоҳат Ҳайитова иштирок этди.

↗️ Семинар давомида, мутахассислар cGMP принципларини, сифат назорати ва вакцина ишлаб чиқариш жараёнидаги энг сўнгги инновацияларни муҳокама қилди. Иштирокчилар вакцинани ишлаб чиқариш жараёнидаги муҳим қадамлар, хавфсизлик стандартлари ва сифатни назорат қилиш усуллари ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Клиник тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директори Алишер Темиров Ҳиндистонга ташриф доирасида “Raptim Research Corporate” компанияси вице президенти доктор Milind Bagul билан учрашди. Унда томонлар икки давлат ўртасида фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда дори воситаларининг клиник тадқиқотлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Маълумот учун, “Raptim Research Corporate” 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, дори воситаларини тадқиқ қилиш ва синовдан ўтказишга ихтисослашган. Фармацевтика соҳасида ва турли клиник тадқиқотларни халқаро стандарт талабларига мувофиқ ўтказиш юзасидан фаолият юритувчи мазкур халқаро компания – маҳсулотларни биотехнология асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тиббиёт соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.


Учрашувда асосий эътибор — икки мамлакатда дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг клиник тадқиқотларини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилди.

Мазкур йўналишдаги ҳамкорлик, дори воситаларини ишлаб чиқишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, сифат назоратини янада кучайтириш, янги дори воситаларини яратишда инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш ва соҳага замонавий илғор технологияларни татбиқ этиш имконини беради.


Ташриф давомида вакилларимиз компания таркибидаги лаборатория фаолияти билан яқиндан танишиб, унда клиник тадқиқот субъектларида ўтказиладиган биоэквивалентлик (фармакинетик ва бошқа) тадқиқотлар ва биокираолишликни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар, шунингдек, in-vitro ва in-vivo шароитида ўтказиладиган тадқиқотлар ҳақида маълумот олишди.

Якунда томонлар фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини ошириш бўйича қўшма лойиҳалар устида ишлашга келишиб олди. Соҳадаги ушбу ҳамкорлик аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Discussion on Collaboration in the Field of Clinical Trials

During the visit to India, Alisher Temirov, Director of the "Center for Pharmaceutical Products Safety," met with Dr. Milind Bagul, Vice President of "Raptim Research Corporate." The two sides discussed the development of the pharmaceutical sector and collaboration in the field of clinical trials of medicines between the two countries.

For reference, "Raptim Research Corporate" was established in 2002 and specializes in the research and testing of medicines. This is an international company, which conducts clinical trials in accordance with international standards, collaborates with biotechnology-based production companies and research institutions in the medical field.


The meeting focused on ensuring the safety of medicines in both countries and developing cooperation in conducting clinical trials of pharmaceutical products in accordance with international standards.

This collaboration will enable the pharmaceutical industry to ensure the safety of medicines, strengthen quality control, introduce innovative approaches to the creation of new drugs, and apply advanced modern technologies in the field.


During the visit, representatives of Uzbekistan’s delegation got acquainted with the laboratory activities of the company, including studies on bioequivalence (pharmacokinetics and others) and bioavailability in clinical trial subjects, as well as research conducted in in-vitro and in-vivo conditions.

In conclusion, the parties agreed to work on joint projects to improve the safety of pharmaceutical products. This collaboration is an important step towards ensuring the health and well-being of the population.
--
Обсуждены вопросы сотрудничества в сфере клинических исследований

В ходе визита в Индию директор государственного учреждения «Центр безопасности фармацевтической продукции» Алишер Темиров провел встречу с доктором Милиндом Багулом, вице-президентом компании «Raptim Research Corporate». Стороны обсудили вопросы сотрудничества в области развития фармацевтической отрасли и проведения клинических исследований лекарственных препаратов между двумя странами.

Для справки, «Raptim Research Corporate» была основана в 2002 году и специализируется на исследованиях и испытаниях лекарственных средств. Эта международная компания, занимающаяся проведением клинических испытаний в соответствии с требованиями международных стандартов, работает в сотрудничестве с предприятиями по производству продукции на биотехнологической основе и научно-исследовательскими институтами в области медицины.


Основное внимание на встрече было уделено вопросам обеспечения безопасности лекарственных средств в обеих странах и развития сотрудничества по организации клинических исследований фармацевтической продукции в соответствии с международными стандартами.

Такое взаимодействие позволит обеспечить безопасность лекарственных средств, усилить контроль качества, внедрить инновационные подходы к созданию новых препаратов и применять современные передовые технологии в данной области.


В ходе визита представители узбекской делегации ознакомились с деятельностью лаборатории компании, включая исследования биоэквивалентности (фармакокинетики и других) и биодоступности на объектах клинических исследований, а также исследования, проводимые в условиях in-vitro и in-vivo.

В завершение встречи стороны договорились работать над совместными проектами по повышению безопасности фармацевтической продукции. Подчеркивалось, что данное сотрудничество является важным шагом на пути к обеспечению здоровья и благополучия населения.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤4