Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Янги тиббий техника қўмитаси Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

😎 “Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри”даги маълумотлар янгиланди

😎 193 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш текширувидан ўтказилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказди

😎 Қалбакилаштирилган Вабэнзим-Э №200 таблетка, Зардекс 300 мг дори воситаси айланмасининг олди олинди

😎 Фармакология қўмитасининг Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

😎 69 та тиббий ўлчаш воситаси устидан қиёслаш ишлари ўтказилди

😎 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун берилган лицензиялар реестри янгиланди

😎 Тиббий ускуналар бўйича идентификация ишлари амалга оширилди

😎 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 628-сон қарори билан “Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида ишчи гуруҳ, Марказнинг Андижон филиали фаолиятини ўрганиш мақсадида ҳудудга ташриф буюрди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 2024 йилнинг 9 ойи давомида 2023 йилнинг шу даврига нисбатан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 1,45 баравар кўпроқ тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди

😎 Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1
✏️✏️✏️

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 628-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб, фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади.

Постмаркетинг назоратини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

✅ Ваколатли орган — "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси директори томонидан ҳар ойда тасдиқланадиган Постмаркетинг назорати режаси;

✅ жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларидан фармацевтика маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, ноқонуний айланмаси, ножўя таъсирлари хақидаги келиб тушган маълумотлар ҳамда мурожаатлар;

✅ оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган маълумотлар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари.

Постмаркетинг назорати қонунийлик, ошкоралик, ҳолислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган холда амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🟦🟦🟦

2024 йилнинг 9 ойи давомида Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари томонидан 38 254 та сериядаги 8 669 498 889 шартли ўрамдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника учун 9541 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди. Бу – ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 8,5 баравар кўп демакдир.

Шунингдек, 223 сериядаги 54 083 927 шартли ўрам дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5,6 бараварга ошган.

Маълумот учун, Мувофиқлик сертификати — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати нима? Янги қабул қилинган қарорга мувофиқ, фармацевтика маҳсулотларининг сифатини назорат қилишда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?


Мазкур саволлар бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Бабаниязов изоҳ берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤2
📣📣📣

Қиёслаш лабораторияси — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг метрология хизмати этиб қайта ташкил этилди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сон буйруғи билан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ўтказиш бўйича ваколатли ишчи орган этиб белгиланди ва унинг таркибидаги Қиёслаш лабораторияси — Вазирликнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Метрология хизмати тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини қиёслаш, тиббиёт учун мўлжалланган синов воситаларини аттестациядан ўтказиш ва “Тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назорати” ахборот тизимида ҳисобини юритиш вазифаларини амалга оширади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥1
Қисқа сатрда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 2024 йилнинг 9 ойи давомида Референт нархларни шакллантириш бўлими томонидан 14736 та ном ва дозировкадаги дори воситаларининг референт нархлари қайд этилди.

Бу – ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 1,42 баравар кўп демакдир.

Эслатиб ўтамиз, қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимида беш йил давомида сақланади.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
👍5
💬 14-савол:

Дорихона манзилини фаолият юритиб турган жойидан бошқа бир дорихона филиали (агар шу филиал фаолиятини тугатаётган бўлса) ишлаётган манзилига кўчириш мумкинми?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёрбек Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги ягона Низомнинг 38-бандига мувофиқ, лицензиялар лицензиатнинг аризасига асосан лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

✅ лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтиришда;

✅ лицензия асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида;

✅ юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгарганда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣

Марказнинг Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясида замонавий ускуналар ўрнатилмоқда


Дори воситалари сифатини назорат қилиш дастурини амалга ошириш доирасида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси ўз моддий техник базасини турли хил детекторлар билан жиҳозланган LC-40D XR моделли бешта суюқ хроматограф билан бойитди.

📱 LC-40D XR суюқ хроматографлари мураккаб кимёвий бирикмаларни таҳлил қилиш учун юқори самарали қурилмалар бўлиб, бу - дори воситаларининг сифатини назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ускуналар орқали тадқиқотлар аниқлиги ва тезлигини ошириш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏2
ЖССТнинг Фармацевтика препаратлари спецификацияси бўйича Экспертлар Қўмитасининг 58-сессияси расман иш бошлади

Женевада ЖССТнинг Фармацевтика препаратлари спецификацияси бўйича Экспертлар Қўмитасининг 58-сессияси ўз ишини бошлади. Халқаро тадбирда дунё миқёсида фармацевтика маҳсулотларининг сифатини яхшилаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 60 дан ортиқ масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Сессияда 200 дан ортиқ экспертлар қаторида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Хабибулла Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Вакилларимиз халқаро мутахассислар билан биргаликда фармацевтика стандартлари, маҳсулотларнинг сифатини текшириш ва уларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш юзасидан муҳокамаларда фаол қатнашмоқда.

58-сессия доирасида дори воситалари ва фармацевтика маҳсулотларининг турли жиҳатларини янада такомиллаштириш, замонавий таҳлил усуллари, хавфсизлик стандартлари ва уларни халқаро тартибларга мувофиқлаштириш борасида муҳокамалар ўтказилади. Бундан ташқари, дори воситалари сифатига бағишланган илмий-амалий сессиялар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.


Халқаро миқёсда эришилган келишувлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар келгусида ҳар бир мамлакатнинг фармацевтика соҳасидаги сиёсатини шакллантиришга катта таъсир кўрсатади.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤4🔥3
❗️ 5 турдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Сентабрь ойи давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан келиб тушган 125 та мурожаат асосида ноқонуний муомалада аниқланган дори воситалари ва тиббий буюмлар экпертизадан ўтказилди.

Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра 1384 турдаги 11339 ўрам:

↗️ 545 турдаги 3950 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
↗️ 705 турдаги 5695 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
↗️ 122 турдаги 420 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
↗️ 7 турдаги 20 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
↗️ 5 турдаги 1254 ўрам — қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏2
Реестр референтных цен 08.10.2024.pdf
2.6 MB
Референт нархлар 08.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
🟦🟦🟦🟦

ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги тегишли буйруғига кўра, вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасаларида:

Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синов воситаларининг ҳисобини юритиш учун масъул шахс тайинлаши ва у фойдаланилаётган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синов воситаларининг ўз вақтида метрология текширувидан ўтказиш учун муассаса раҳбари билан бирга жавобгар бўлиши белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
🟦🟦🟦

Тиббий буюмлар ва техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Туркия ва Европа тажрибаси ўрганилмоқда


Шу кунларда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги томонидан ташкиллаштирилган ўқув курси доирасида Туркия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари мисолида тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, постмаркетинг назоратини самарали ташкил этиш бўйича малака оширмоқда.

Мазкур ўқув курсининг мақсади - миллий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, соҳада глобал тажрибаларни ўрганиш, шунингдек, постмаркетинг назорати тизимини амалиётга тадбиқ этишдир.


Курс давомида иштирокчилар Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнлари ва постмаркетинг назорати бўйича амалий билимларни ўзлаштирмоқдалар.

Ўқув курси, айниқса, соҳанинг халқаро миқёсдаги ривожи ва замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда тиббий буюмлар назорат тизимини такомиллаштириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида, мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли тиббий буюмлар етказиб беришга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦

Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 24-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ва хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари тақдим этган:

↗️ 15 номдаги дори воситалари, 72 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди.

↗️ Давлат рўйхатидан ўтган 40 номдаги дори воситалари ва 11 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

↗️ 27 номдаги дори воситалари, 19 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддати узайтирилди.

↗️ 3 номдаги дори воситалари клиник тадқиқотлар ўтказишга тавсия этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 50 қутидаги жами 500 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева дори технологияси ва халқ табобати ихтисосликлари бўйича фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўз диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди!

Бу ютуқ К. Нуридуллаеванинг нафақат илмий фаолиятидаги муҳим қадам, балки марказ учун учун ҳам аҳамиятга эга. У ўз тадқиқотларида замонавий фармацевтика технологиялари ва халқ табобати усулларини чуқур ўрганиб, уларни янги замонавий илмий ютуқлар билан уйғунлаштириш йўлида изланишлар олиб борди. Унинг илмий иши - фармацевтика соҳасидаги инновацион ёндашувлар ва маҳаллий шароитларга мос технологияларни тадбиқ қилишга йўналтирилган.


Камола Нуридуллаевага келгусидаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаймиз!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35❤4🔥4
✏️✏️✏️

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра:


☑️ Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга 69 та корхона;
☑️ Дори воситаларини тайёрлаш учун лицензияга эга 147 та корхона;
☑️ Дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга 485 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13203 та дорихона (шулардан 8248 таси асосий дорихона, 4955 таси филиал) фаолият олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Сертификатланмаган фармацевтика маҳсулотларини муомалага чиқариш тартиби белгиланди


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 628-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, корхона томонидан ишлаб чиқарилган ҳар бир мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган дори воситалари, тиббий буюм ва (ёки) тиббий техниканинг:

🖋 серияси, номи, шакли, халқаро патентланмаган номи, ишлаб чиқарилган ва муомалага киритилаётган миқдори, нархлари, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотлар корхонанинг ваколатли шахси томонидан махсус электрон тизимга ёки Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига қоғоз шаклида киритилганидан кейин улар муомалага чиқарилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораторияси томонидан 2024 йилнинг 9 ойи давомида:

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан келиб тушган аризалар асосида (ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 1,12 барабар кўп) 1540 номдаги тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди. Ҳамда уларга Қиёслаш сeртификати ва Қиёслаш гувоҳномалари расмийлаштирилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4