Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Дори воситаларини ножўя таъсири кузатилганда нима қилиш керак?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакология қўмитаси бош мутахассиси Ботир Мавлянов дори воситаларини қўллаш ва ножўя таъсирлар кузатилганда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар тўғрисида маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
🟦🟦🟦

193 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш текширувидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида тиббиёт муассасаларида қўлланилаётган 193 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганиш давомида, меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги юзасидан 153 та қиёсланганлик гувоҳномаси, 26 та аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 14 та тиббий ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.

Эслатамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникалар метрологик назоратидан ўтказилиши лозим.

Мурожаат учун телефон: (90) 929-53-47

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#қисқа_сатрда

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий - тадқиқот институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги ПФ-20-сон фармони ижроси бўйича, “Зарур фармаконазорат амалиёти (GVP)” стандартини ишлаб чиқмоқда.

Фармаконазорат бўлими

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7❤1
Тошкентда 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.Ph.” ХК масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод туманида жойлашган нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥5❤2👏1
Марказ маъсуллари Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказди

Хабар берганимиздек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатмасига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди.

Унда муаммолари ҳал бўлмаганлиги сабаб такрор мурожаат йўллаган SEEM "Samarkand England Eco - Medical" (инфузион эритмалар, таблеткалар ва капсула шаклдаги дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган) қўшма корхонаси ҳамда "Optima Sobirjon" (нитрил ҳамда резина тиббий қўлқоплар ишлаб чиқарувчи) МЧЖ вакиллари билан учрашилди.


Мулоқотда корхона маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар бўйича таклифлар ва мурожаатлар тингланиб, ишлаб чиқарувчиларга қонунда белгиланган тартибда ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида технологик талабларга тўлиқ риоя қилиш, хомашё сифати ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сотувга чиқарилишидан олдинги барча жараёнлар назоратга олиниши муҳимлиги тушунтирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8
Қалбакилаштирилган Вабэнзим-Э №200 таблетка, Зардекс 300 мг дори воситаси айланмасининг олди олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экспертизадан ўтказилди.

❗️ 262 турдаги 4291 ўрам жумладан:

😲 85 турдаги 1745 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
😲 110 турдаги 2140 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
😲 65 турдаги 200 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
😲 2 турдаги 206 ўрам (Вабэнзим-Э №200 tabletka, Зардекс 300 мг капсула) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥3
#қисқа_сатрда

Давлат рўйхатидан ўтказилган, амал қилиш муддати узайтирилган ҳамда норматив ҳужжатларига ўзгартириш киритилган 498 номдаги дори воситаси ҳақидаги маълумотлар электрон базага жойланди.

Хорижий ва маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун Фармакопея қўмитасига тақдим этилган 95 номдаги дори воситаси ҳужжатлари экспертиза қилинди.

Фармакопея қўмитаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤3
Фармакология қўмитасининг Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Фармакология қўмитаси раиси С.Абдуллаев бошчилигида қўмита Илмий ва эксперт кенгашининг 16-сонли мажлиси бўлиб ўтди. Унда:

↗️ Юртимизда рўйхатдан ўтказишга тавсия этилган 9 номдаги;
↗️ Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтиришга тавсия этилган 27 номдаги;
↗️ Норматив ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшичалар киритиш учун тақдим этилган 39 номдаги хорижий ва маҳаллий;
↗️ Клиник тадқиқот ўтказиш учун тавсия этилган 1 номдаги маҳаллий дори воситаси масалалари муҳокама қилинди.

❗️ Кенгаш хулосасига мувофиқ, якуний ҳисоботлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Экспертлар кенгашида кўриб чиқилади.

Фармакология қўмитаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤1
‼️‼️‼️

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

Фармрейд
: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Х. инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 6 дона “Тропикамид” ва 14 дона “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро М.Х.га 468 та капсула кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Олтинсой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Х.-Н.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Х.М. харидорга кирим ҳужжатлари бўлмаган 250 дона “BENZONAL” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 750 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "G.P." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С. харидорга шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 қути “BENZONAL” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун берилган лицензиялар реестри янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси (03.10.2024) томонидан:

↗️ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи лицензиатлар рўйхати;

↗️ Лицензияловчи комиссиянинг 2024 йил 3 октябрдаги қарорига биноан бекор қилинган лицензиялар рўйхати;

↗️ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун берилган сертификатлар ва транзит рухсатномалар тўғрисидаги ахборотлар янгиланди.

Ушбу маълумотлар билан Марказнинг расмий веб-саҳифасида танишишингиз мумкин.

📝 Наркотиклар назорати қўмитаси фаолияти билан боғлиқ саволлар бўйича қуйидаги электрон почта манзили nnqkomitet@ssv.uz ва (71) 242-84-59, 203-01-01 (ички рақамлар 2180-2185) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#қисқа_сатрда

Жорий йил 23-27 сентябрь кунлари Дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан:

☑️ Дори воситалари, тиббий буюмлар вв тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича - 12 та;

☑️ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома муддатини узайтириш (қайта рўйхатдан ўтказиш) бўйича - 76 та;

☑️ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг меъёрий ҳужжатига ўзгартириш киритиш бўйича - 15 та синов таҳлиллари амалга оширилди ҳамда уларнинг мувофиқлиги юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🟦🟦🟦

Тиббий ускуналар бўйича идентификация ишлари амалга оширилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида ўтган ҳафтада Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан хорижий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг жами 24та тиббий маҳсулотига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш юзасидан 50 та буюртма қабул қилиниб, жойига чиққан ҳолда 3 та тиббий ускуна бўйича идентификация ишлари амалга оширилди.

Бўлим хизматларидан фойдаланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

📞 +99871 203-01-01 (ички 2200)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дорихонада дори воситасини доналаб сотиш мумкин эмасми? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини нотўғри истеъмол қилиш қандай салбий оқибатларга олиб келади? - Жавоб

🦠 Антибиотиклар ҳамма касалликларда қўлланиладими? - Жавоб

🦠 Қандай дори воситаларини улгуржи реализация қилиш тақиқланади? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🔥1
Реестр референтных цен 04.10.2024.pdf
3.1 MB
Референт нархлар 04.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚖️ #қонунчиликдаги_янгиликлар

2025 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 628-сон қарори билан “Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу Низом, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлган фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Постмаркетинг назорати — ваколатли орган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥4❤1👏1
Марказнинг Андижон вилоятидаги филиали фаолияти ўрганилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида ишчи гуруҳ, Марказнинг Андижон филиали фаолиятини ўрганиш мақсадида ҳудудга ташриф буюрди.

Унда филиал лабораторияларини ЖССТнинг қайта малакалаш дастури асосида преквалификациядан ўтишга тайёргарлиги шу жумладан, фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини назорат қилишда техник ва услубий жиҳатларни халқаро даражага етказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Алишер Темиров ходимлар билан мулоқотда, вилоятда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш, уларни сертификатлаш ва халқаро стандартларга мослигини таъминлашга қаратилган фаолиятни янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.


Шунингдек, ўрганишлар давомида филиал лабораторияларидаги мавжуд ускуналар ва фойдаланилаётган илғор технологиялар, дори воситаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Ташриф якунида Андижон филиалининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни жорий этиш бўйича таклиф ва фикрлар тингланиб, бу борада аниқ режа асосида тизимли ишларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍11❤2👏1
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 2024 йилнинг 9 ойи давомида 2023 йилнинг шу даврига нисбатан,

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг:

↗️ 1,45 баравар кўпроқ тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди;

↗️ 2,5 баравар кўпроқ дори воситаси,
2,73 баравар кўпроқ тиббий буюм ва тиббий техникасининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатлари узайтирилди;

Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг:

↗️ 1,33 баравар кўпроқ тиббий буюм ва тиббий техникасининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

↗️ Ҳамда 1,09 баравар кўпроқ дори воситасини рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатлари узайтирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4👍3
⚖️ #қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.


Шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
⚖️ #қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Ушбу Низом алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтказиш тартибини белгилайди.

Тиббий мақсадда фойдаланиладиган янги турдаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан Ўзбекистан Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5