Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
3K photos
922 videos
504 files
3.97K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси фош этилди

🔴 Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍2
🔴❗️❗️❗️

Ҳурматли юртдошлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар!

"Биовейвер” усули ёрдамида ўтказиладиган тадқиқотларни Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфида бўлган, Халқаро стандартларга мувофиқ фаолият кўрсатувчи, “Зарур лаборатория амалиёти – GLP” сертификатига эга бўлган Тошкент фармацевтика институтининг Инновацион фармацевтик бирикмалар илмий лабораториясида ўтказишлари мумкин.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤3
Реестр предельных цен 22.04.2025.pdf
13.7 MB
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3❤1👏1
🟣 🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан 2025 йилнинг I-чорагида 770 та сериядаги 119 651 012 шартли ўрамдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника учун 307 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Шунингдек, 49 та сериядаги 408 521 шартли ўрам дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.
—
В первом квартале 2025 года Центральным органом по сертификации медицинской продукции Центра безопасности фармацевтической продукции были оформлены 307 сертификатов соответствия на лекарственные средства, медицинские изделия и медицинскую технику в 770 сериях общим объёмом 119 651 012 условных упаковок.

Кроме того, лекарственные средства, медицинские изделия и медицинская техника в 49 сериях общим объёмом 408 521 условная упаковка были признаны несоответствующими требованиям нормативных документов.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2❤1👏1
🔵 🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятида коррупцияга қарши кураш жараёнларини қандай кечмоқда?


Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими бошлиғи Ойбек Буриев билан суҳбатлашдик.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥4
⭕️⭕️⭕️

Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотаётган дорихона
лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Тупроққўрғон МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган "Optovik Farm Daler" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 21 турдаги дори воситасини сақлаётган ва реализация қилаётган "Optovik Farm Daler" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.


Ҳамда "Optovik Farm Daler" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 27 февралда берилган 065745-сонли лицензия бекор қилинди.


Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴❗️❗️❗️

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди билан ҳамкорликда "Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар" мавзусида VIII халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон, Германия, Туркия, Хитой, Корея, Эрон, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Исроил каби мамлакатлардан соҳа мутахассислари, шунингдек, маҳаллий олимлар, экспертлар, шифокорлар, фармацевтлар, кимёгарлар, биологлар, табиблар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.


Манзил: Тошкент шаҳар, Тафаккур кўчаси, 24-уй, “Ичан қалъа” меҳмонхонаси

✅ Сана ва вақт: 24 апрель 2025 йил
✅ Онлайн қатнашиш учун ZOOM ҳаволаси

🏷 Идентификация: 827 6007 8475
🏷 Калит сўз: 12345

Барча қизиқувчи мутахассислар, олимлар ва жамоатчилик вакилларини мазкур халқаро анжуманда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴🟦🟦🟦

Наманган вилоятидаги фармацевтик корхоналар фаолияти ўрганилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев маҳаллий корхоналар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга ваколат доирасида ҳуқуқий ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Наманган вилоятида бўлди.

Ташриф давомида дори воситалари ишлаб чиқарувчи вилоятдаги йирик маҳаллий корхоналар “MerryMed Farm” ва "Nano Pharmaceuticals" вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, клиник тадқиқотлар ўтказиш ҳамда фаолиятга фармаконазорат талабларини самарали жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот жараёнида маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарувчилар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.


Эслатиб ўтамиз, юртимизда фармацевтика салоҳиятини янада ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишлари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

📍 Пойтахтимизда “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзусида анъанавий VIII халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.


🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди томонидан гибрид форматда ташкил этилган ушбу тадбирда юртимиздан ташқари Хитой, Россия, Германия, Туркия, Корея Республикаси, Эрон, Ҳиндистон, Исроил, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлардан 200 нафардан зиёд соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этди.

🟢 Анжуманда Тошкент фармацевтика институти ректори К.Ризаев, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори А.Темиров ва бошқалар сўзга чиқиб, бундай мулоқотлар буюк олим Абу Али ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

🔬 Конференцияда маҳаллий ва хорижлик олимлар 6 та йўналиш бўйича ўз маърузалари билан қатнашди.

‼️ Шунингдек, тадбирда 3 та номинация бўйича Абу Али ибн Сино мукофоти учун илмий тадқиқотлар танловига номзодлар саралаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 ✏️✏️✏️

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази огоҳлантиради: GPP сертификатига эга бўлмаган дорихоналар диққатига
!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сонли Фармонининг 4-в-бандига мувофиқ, 2025 йил 1 январга қадар — фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026 йил 1 январга қадар — бошқа дорихоналар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги ВМҚ-80-сонли қарори низомининг 29-иловаси 9-в-бандида дори дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи лицензиятлар дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш лицензия талаб ва шарти этиб белгиланган.


Мазкур талабларни қонунчилик ҳужжати билан белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда лицензиятларга нисбатан юқорида қайд этилган таъсир чоралари кўрилиши ҳақида лицензияловчи орган ОГОҲЛАНТИРАДИ.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3
В столице состоялась традиционная VIII Международная научно-практическая конференция на тему «Абу Али ибн Сино и инновации в современной фармацевтике».

Мероприятие было организовано в гибридном формате Министерством здравоохранения Республики Узбекистан, Ташкентским фармацевтическим институтом и Общественным фондом Ибн Сино. В конференции приняли участие более 200 ведущих специалистов, учёных и экспертов из Узбекистана, а также из Китая, России, Германии, Турции, Республики Корея, Ирана, Индии, Израиля, Украины, Казахстана, Таджикистана и Кыргызстана.

С приветственным словом выступили ректор Ташкентского фармацевтического института К. Ризаев, директор Центра безопасности фармацевтической продукции А. Темиров и другие. Они подчеркнули, что подобные диалоги способствуют глубокому изучению и широкому распространению богатого научного наследия великого учёного Абу Али ибн Сино, развитию научных исследований в области медицины и фармацевтики, а также повышению потенциала кадров.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6🔥2
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Фармацевтика фаолиятининг қайси йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди? - Жавоб

🦠 Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш қайси жараёнда амалга оширилади? - Жавоб

🦠 Қандай ҳолларда беморга тайинланган дори воситасининг асослилиги тегишли мутахассислар билан келишилади? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
🔴 🟦🟦🟦

Фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий чоралар кўрилмоқда


Президентимизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Нозим Бердиев ҳудудлардаги маҳаллий фармацевтика корхоналари фаолияти билан танишишда давом этмоқда.

Навбатдаги ишчи ташриф Андижон вилоятида ташкил этилди. Ташриф доирасида Н.Бердиев вилоятдаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар, хусусан “AS-KAM PHARMA” ва “MAKRO FARM ANDIJON” МЧЖ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот давомида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, марказ таркибидаги қўмита ва лабораториялар фаолияти, дори воситаларига референт нархларни жорий этиш ҳамда маркировкалаш тизимига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.


Шунингдек, Нозим Бердиев Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон филиали фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан, ЖССТнинг переквалификация жараёни доирасида амалга оширилаётган ишлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни халқаро талабларга мос равишда сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ҳамда стандартлаштириш борасидаги ишлар юзасидан маълумотлар олди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3
🔴 ⭕️⭕️⭕️

Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 917 млн сўмлик 4 500 дона тиббий буюмларни ҳамда 97 қути “Protamine Sulphate Injection” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари малака ошириш курсларида
иштирок этмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Сертификатлаш органининг фаолият самарадорлигини ошириш ва мутахассисларнинг касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида, Марказнинг Сифат менежменти тизимларини сертификатлаш органи ҳамда Янги тиббий техника қўмитаси ходимлари малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤2
Реестр предельных цен 25.04.2025.pdf
13.2 MB
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔵 🟦🟦🟦

Ёш мутахассислар фармацевтика метрологиясига қадам қўймоқда

Пойтахтимизда Тошкент фармацевтика институтида ташкил этилган "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон, Хоразм, Қарши ва Самарқанд филиалларидаги Метрология хизматида фаолият юритиши учун бир гуруҳ талабалар ишга қабул қилинган эди.

Меҳнат ярмаркаси орқали саралаб олинган ёш мутахассислар марказнинг юқори малакали мутахассислари иштирокида ташкил этилган махсус ўқув курсларида билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг 2024 йил 7 октябрдаги “Тиббиётда қўлланиладиган ўлчаш воситалари, лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик текширувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 313-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг ҳудудий филиалларида Метрология хизмати фаолияти йўлга қўйилди.


Ўқув курслари давомида талабалар метрология, лаборатория назорати, андоза воситалар билан ишлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва маҳсулот сифати назорати соҳаларида зарур билимлар ва амалий кўникмаларни эгалламоқда. Ўқув жараёнлари замонавий лаборатория ускуналари ва халқаро амалиёт асосида ташкил этилган.


Ушбу ташаббус орқали Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази нафақат иқтидорли талабаларни иш билан таъминлаш, балки уларнинг келгусидаги касбий фаолияти учун мустаҳкам замин яратишни мақсад қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤3
🟣 🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари томонидан халқаро илмий-амалий анжуман доирасида маҳорат дарслари ўтказилди


Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда ўтказилган “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзуидаги VIII халқаро илмий - амалий анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга бағишланган махсус маҳорат дарслари ташкил этилди.

Унда Олий ўқув юртлари талабалари, маҳаллий дори воситаларини яратиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этди. Мазкур маҳорат дарслари “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилди.


Жумладан, Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бош мутахассиси Акмалхўжа Зайнидинов “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ривожланиш истиқболлари: асосий йўналишлар, янгиланишлар ва қайта нашр этиш” мавзусида, шунингдек, бош мутахассис Азамат Мансуров “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини амалиётга жорий этишнинг долзарб жиҳатлари” мавзусида тақдимот қилиб, иштирокчилар билан эркин мулоқот тарзида фикр алмашдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤3🔥3