Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
3K photos
922 videos
504 files
3.97K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🖥🖥🖥

Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатдан ўтказиш, гувоҳномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ва унга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш бўйича 2025 йилнинг I-чорак ҳисоботи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3👍2❤1🔥1
🔴 🟦🟦🟦

Бухорода аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди


Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг сифатли тиббий хизмат ва дори воситаларини олишга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2025 йилга мўлжалланган иш-режасига мувофиқ, депутатлар томонидан Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда жойларга чиққан ҳолда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижроси ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ишлари олиб борилди.


Ўрганиш жараёнида тез тиббий ёрдам тизими фаолияти, дори воситаларининг муассасалардаги мавжудлиги, ички дорихоналар фаолияти, мавжуд эҳтиёж ва ишлаб чиқариш салоҳияти, шунингдек, соҳадаги муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.


Хусусан, 4-сон оилавий поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, дори воситаларини қўлланилиши ва полипрагмазиянинг олдини олиш борасидаги ишлар, “ТИБ ТЕХНИКА” корхонасида тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш жараёнлари, омборхоналарда сақланаётган маҳсулотлар ва уларнинг сифат назорати борасидаги ишлар ўрганилди.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларини ҳаётга татбиқ этиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш буйича ўрганиш ишлари республикамизнинг бошқа ҳудудларда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔵 🟦🟦🟦

Талабалар учун "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент фармацевтика институтида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Институт битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг малакасидан тўғри фойдаланиш ҳамда фармацевтика соҳасидаги етакчи иш берувчилар билан бевосита таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни Тошкент фармацевтика институти ректори Камол Ризаев ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров кириш сўзи билан очиб берди.


Ярмарка доирасида Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика компания ва ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ўз фаолият йўналишлари, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда ёш мутахассислар учун таклиф этилаётган карьера имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этдилар.


Мазкур тадбир институтнинг бакалавриат ва магистратура битирувчилари учун иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, ўз билим ва малакасини намоён этиш, суҳбатларда иштирок этиш ҳамда резюме тақдим этиш орқали ишга жойлашиш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи муҳим платформа бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤3
Встреча с представителями малайзийской компании Pharmaniaga Berhad

Представители малайзийской компании Pharmaniaga Berhad, занимающей лидирующие позиции в фармацевтической промышленности, посетили Центр безопасности фармацевтической продукции и провели встречу с директором центра Алишером Темировым.

В ходе беседы были подробно обсуждены процедуры регистрации лекарственных средств, действующие технические регламенты, критерии оценки качества и безопасности, а также возможности обмена международным опытом в данной сфере.

Представители Pharmaniaga Berhad особо отметили прогресс фармацевтической системы Узбекистана, в том числе повышение прозрачности регулирующих механизмов и приближение к международным стандартам. Стороны также обсудили предварительные предложения по налаживанию взаимовыгодного сотрудничества.


Данный визит является практическим выражением сотрудничества между двумя странами в области фармацевтики, основанного на качестве, безопасности и инновациях, и, несомненно, создаёт прочную основу для будущих совместных проектов.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Андижонга ташрифи: Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда.
—
Поездка Президента в Андижан: дыхание Нового Узбекистана приходит в каждую махаллю, каждую семью, воодушевляет наш народ на достижение все более высоких рубежей.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4
🔴🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси бош мутахассиси Розия Восилова 70 ёшда


Розия Восилова Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳридаги 71-сонли дорихонада химик - аналитик, Самарқанд вилояти дорихона бошқармасида инспектор, Самарқанд тиббиёт техникумида ўқитувчи, Тошкент шаҳридаги 3-сонли дорихонада дорихона мудири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори моддалар экспертизаси Давлат марказида кичик илмий ходим, шунингдек, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида етакчи мутахассис каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Фурсатдан фойдаланиб Розия Восиловани ушбу муборак ёш билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, халқ саломатлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ишларида ривож тилаб қоламиз.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази жамоаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👏7🔥6❤4
Организован онлайн-диалог с отечественными производителями

Центр безопасности фармацевтической продукции организовал очередной онлайн-диалог с представителями отечественных фармацевтических предприятий под руководством заместителя директора Центра Нозима Бердиева.

В ходе встречи были обсуждены вопросы государственной регистрации и продления срока действия регистрации 14 наименований лекарственных средств, представленных ООО “NIKA PHARM”, а также регистрация и выдача свидетельств на 9 наименований лекарств, производимых ООО “ZAMIN BIO HEALTH”.


В рамках реформ, проводимых под руководством Президента нашей страны, подобные встречи регулярно организуются Центром с целью всесторонней поддержки отечественных производителей в сфере фармацевтики.

Без сомнения, такие диалоги способствуют не только укреплению сотрудничества между регулирующим органом и предпринимателями, но и обеспечению внутреннего рынка качественными и безопасными лекарственными средствами.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤5👍1
🔴 🟦🟦🟦

Марказ ходимлари учун E-CTD дастури бўйича амалий дарслар бўлиб ўтмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида "Дори воситаларини электрон тарзда лицензиялаш (E-CTD)" мавзусидаги амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.

Туркиянинг "BERKO фармацевтика ва кимё саноати A.S." компанияси мутахассиси, лицензиялаш бўйича менежер Серап Гювенжер томонидан тайёрланган тақдимот асосида ташкил этилган ушбу машғулотлар ходимларга замонавий лицензиялаш жараёнлари, халқаро талаблар ва электрон ҳужжатлар билан ишлаш механизмлари ҳақида амалиётга йўналтирилган билим ва кўникмаларни тақдим этади.

📝 Дарслар давомида CTD ва e-CTD форматлари, Халқаро ташкилотлар талаби, Туркияда лицензиялаш жараёнлари, EBS ва KIOSK тизимлари билан ишлаш каби мавзулар қамраб олинади. Ушбу амалий машғулотлар мутахассисларимизнинг ҳуқуқий, техник ва халқаро даражада етук кадрлар сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижроси ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида депутатлар вилоятдаги тиббиёт муассасалари, дорихоналар ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Самарқанд филиалига ташриф буюришди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз тармоқларига таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению мер, направленных на снижение негативного влияния глобальных экономических колебаний на отрасли нашей страны.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤4👍2
🥳😏😒😞

Бухоро — маънавият ва тарих маскани

🕌 Ҳар бир маскан – бу юртимизга хос бой маънавий дунё, илм ва қадриятлар тарихининг жонли гувоҳи. Аждодларимиз яратган маънавий меросини англаш, ички туризм имкониятларидан фойдаланиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари қадимий шаҳар Бухорога ташриф буюрди.

Зиёрат давомида вилоятдаги Исмоил Сомоний мақбараси, Поий Калон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси, Чашмаи Аюб каби тарихий ёдгорликлар билан яқиндан танишилди. Ҳар бир қадимий маскан юртимиз тарихидаги буюклик, сабр, илм ва иймон тимсоли бўлиб, аждодларимизнинг бебаҳо меросини эслатади.


Марказ раҳбарияти бу каби маънавий тадбирларни давомий равишда ташкил этиш орқали ходимларнинг дунёқарашини бойитиш, тарихий меросимизга бўлган ҳурматни янада оширишни мақсад қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26❤3👏1
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятининг 2025 йил I-чоракдаги асосий кўрсатгичлари ҳақида маълумот берилди

😎 Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси фош этилди

😎 Маҳалли ишлаб чиқарувчилар билан онлайн мулоқот ташкил қилинди

😎 Малайзиянинг фармацевтика саноатида етакчи ўрин эгаллаган Pharmaniaga Berhad компанияси вакиллари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида бўлиб, марказ директори Алишер Темиров билан учрашди

😎 Таркибида “Семаглутид” (Semaglutide) сақлаган дори воситаларини олиб кириш тартиби ҳақида маълумот берилди

😎 Сифатсиз дори воситаларини сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатдан ўтказиш, гувоҳномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ва унга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш бўйича 2025 йилнинг I-чорак ҳисоботи тақдим қилинди

😎 Бухорода аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди

😎 Тошкент фармацевтика институтида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакопея қўмитаси бош мутахассиси Розия Восилова 70 ёшни қаршилади

😎 Марказ ходимлари учун E-CTD дастури бўйича амалий дарслар бўлиб ўтмоқда

😎 Самарқандда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди

😎 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз тармоқларига таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари қадимий шаҳар Бухорога ташриф буюрди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Тошкентдаги боғларда гиёҳвандликка қарши кинология пунктлари очилади

Тошкент шаҳрида 1 октябрдан бир йил муддатга синов тариқасида Ботаника боғи ва 11 та истироҳат боғида кинология пунктлари очилади. Бундан кўзланган мақсад гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир этувчи воситалар муомаласига йўл қўймасликдир.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤1
Практические занятия по системе E-CTD для сотрудников Центра

В Центре безопасности фармацевтической продукции прошли практические занятия на тему «Электронное лицензирование лекарственных средств (E-CTD)».

Эти занятия были организованы на основе презентации специалиста по лицензированию турецкой компании «BERKO Pharmaceutical and Chemical Industry A.S.» — Серап Гювенджер. Во время тренинга сотрудники получили практикоориентированные знания и навыки по современным процессам лицензирования, международным требованиям и работе с электронными документами.


В рамках занятий были охвачены такие темы, как форматы CTD и e-CTD, требования международных организаций, процессы лицензирования в Турции, а также работа с системами EBS и KIOSK. Эти практические тренинги имеют важное значение для формирования у наших специалистов правовых, технических и международных компетенций.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👍3🔥1