Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
2.99K photos
922 videos
504 files
3.95K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️

Сифат сертификатига эга бўлмаган дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди

Фуқаро ва унинг ўғлининг Олмазор туманидаги яшаш манзили кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи “Тренакса”, “Сумамигрен”, “Фемилекс” каби жами 72 номдаги 3615 қути дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6❤3
📣📣📣

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати ўз фаолият соҳасини кенгайтирди


Ўзбекистон аккредитация маркази Аккредитация комиссиясининг навбатдаги йиғилиш қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Метрология хизмати фаолият соҳасини кенгайтириш бўйича аризаси қаноатлантирилди ва тегишли аккредитация доираси тасдиқланди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Метрология хизмати энди тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги янада кенг қамровли ўлчаш воситалари ва назорат қурилмалари бўйича жумладан, 31 позициядаги ўлчаш ва синов воситаларини қиёслаш ҳамда метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

Фаолият соҳасининг кенгайтилиши соғлиқни сақлаш тизимида замонавий ва аниқ метрологик назоратни йўлга қўйиш, тиббиёт ускуналарининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4❤3👍1
🟦🟦🟦

Европа фармакопеяси комиссиясининг 182-сессиясида Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда


Жорий йилнинг 17 июнь куни Франциянинг Страсбург шаҳрида Европа фармакопеяси комиссиясининг (EPC) 182-сессияси ўз ишини бошлади. Ушбу сессияда 50 га яқин давлатдан 200 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, миллий фармакопея тизимини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш борасидаги ислоҳотларига мувофиқ, ушбу нуфузли тадбирда марказ делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍8🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги очиқ мулоқот, прагматик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори.
—
Узбекистан привержен открытому диалогу, расширению прагматичного и взаимовыгодного сотрудничества в формате «Центральная Азия – Китай».

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3🔥1👏1
Метрологическая служба Министерства здравоохранения расширила сферу своей деятельности

В соответствии с решением очередного заседания Аккредитационной комиссии Узбекского центра аккредитации, заявка Министерства здравоохранения о расширении сферы деятельности Метрологической службы была удовлетворена, и были утверждены соответствующие рамки аккредитации.

В соответствии с этим постановлением, Метрологическая служба теперь имеет право проводить поверку и метрологическую аттестацию более комплексных средств измерений и контрольных устройств в области медицины и фармацевтики, включая 31 позицию средств измерений и испытаний.

Расширение сферы деятельности играет важную роль в налаживании современного и точного метрологического контроля в системе здравоохранения, обеспечении надежности и безопасности медицинского оборудования, а также предоставлении качественных медицинских услуг.

👉 Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤6👍3🔥1
🟦🟦🟦

Жорий май ойида 18 номдаги 1216 ўрам фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланди


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республикамиз ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди.

Жорий йил май ойида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2915 номдаги 197 532 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолининг тиббий саводхонликка эга бўлиши жуда муҳим - мутахассис

“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган ток-шоуда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Шавкат Қурбонов, дорихонада дори воситаларини харид қилишда қалбаки маҳсулотларга алданиб қолмаслик юзасидан ўз фикрларни билдирди.

🖥 Кўрсатувнинг тўлиқ варианти бу ерда

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤4🔥2👏1
Сифати кафолатланмаган фармацевтика маҳсулотларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Р. ва турмуш ўртоғи Б.У. “Onix” русумли автомашинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 16 турдаги 1 174 дона дори воситаларини Қўрғонтепа тумани ҳудудидаги дорихонага ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤4👍4
Тиббий хизматларда аниқлик ва хавфсизликни таъминлаш – устувор вазифа

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимиз бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги филиаллари Метрология хизмати мутахассислари томонидан жойлардаги давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида учрашувлар ташкил этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6❤4👏2🔥1
Чекланган нархлар реестри 20.06.2025.xlsx
1.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍4
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази
Андижон филиали Маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ўз фаолиятини давом эттирмоқда

"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ Аккредитация комиссиясининг 2025 йил 19 июнь кунги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.

Унга кўра, Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази Андижон филиали Маҳсулотларни сертификатлаштириш органи O'z DSt ISO/IЕС 17065:2015 — стандарти талабларига мувофиқ навбатдаги аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Ҳамда 2022 йил 19 апрелда берилган O’ZAK.MS.0060-сонли гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланганлиги тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10🔥3👍2
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Юртимизда тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиладиган тиббий буюм, тиббий техника ва уларнинг бутловчи қисмлари ҳақида маълумот берилди

😎 Жорий йилнинг май ойида қанча мувофиқлик сертификати расмийлаштирилганлиги маълум қилинди

😎 Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

😎 Истеъмолчи дори воситасининг қалбаки эмаслигини қандай ажрата олиши ҳақида изоҳ берилди

😎 Қашқадарё вилоятида ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилди

😎 Дори воситаларини сифатини назорат қилишда постмаркетинг назорати қандай аҳамиятга эга?

😎 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати ўз фаолият соҳасини кенгайтирди

😎 Ўзбекистон вакиллари Европа фармакопеяси комиссиясининг 182-сессиясида иштирок этди

😎 Жорий май ойида 18 номдаги 1216 ўрам фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги филиаллари Метрология хизмати мутахассислари томонидан жойлардаги давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида учрашувлар ташкил этилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Андижон филиали Маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ўз фаолиятини давом эттирмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

❗️ Эслатиб ўтамиз, Қонунга мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилиш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Ҳозирги кунда дори воситаларининг турлари кундан-кунга ортиб, танлаш имкониятимиз кенгайиб бормоқда.

Аммо уларни нотўғри қўллаш ҳамда ўзбошимчалик билан даволаниш оқибатида салбий таъсирлар кузатилаётгани бор гап.

Хўш, препаратларни қўллашда қандай хатоларга йўл қўймаслик зарур?

Батафсил Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
🟦🟦🟦

Юнусобод туманидаги дорихоналарда “электрон рецепт” модули фаолияти ўрганилди


Президентимиз раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод туманидаги дорихоналарда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Ягона интегратор – “UZINFOCOM” ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари томонидан дорихоналарнинг DMED ахборот тизимига уланганлиги кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3👏2
Андижанский филиал Центра безопасности фармацевтической продукции Орган по сертификации продукции продолжает свою деятельность

На заседании Аккредитационной комиссии ГУ "Центр по аккредитации Узбекистана" 19 июня 2025 года были рассмотрены результаты оценки ряда объектов аккредитации.

Андижанский филиал Центра безопасности фармацевтической продукции успешно прошел очередную аккредитацию в соответствии с требованиями стандарта O'z DSt ISO/IES 17065:2015. Также подтверждено возобновление действия свидетельства №O'ZAK.MS.0060, выданного 19 апреля 2022 года.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤2👏2
✏️✏️✏️

Коррупцияга қарши кураш – фармацевтика соҳасида адолат ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили!


Тадбиркорлар, соҳа мутахассислари ва истеъмолчилар! Агар сиз қонунбузарлик, манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ва коррупциявий ҳаракатларга дуч келсангиз зудлик билан «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлимига мурожаат қилинг.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2❤1👍1
⭕️⭕️⭕️

Арнасой туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

Ўтказилган тезкор тадбирда “T.B.” МЧЖ раҳбари М.Х. МЧЖ дорихонасида фуқаро А.А.га 15 қути кучли таъсир этувчи дори воситасини шифокор рецептсиз 4,4 млн сўмга сотиб, харид эвазига пулни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртимизда тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ўтказиш бўйича ваколатли ишчи орган ҳисобланиб, унинг таркибидаги Қиёслаш лабораторияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги метрология хизмати этиб қайта ташкил этилган.

Мазкур хизмат томонидан шу кунларда “AKFA Medline” кўп тармоқли тиббий марказидаги тиббий техникалар даврий синовлардан ўтказилиб, уларнинг метрологик назорати амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.


📞 Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4👏2🔥1