Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
2.99K photos
922 videos
504 files
3.95K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ва олий мартабали меҳмонларнинг форумдаги нутқларини Президент Матбуот хизматининг Telegram, Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👍1
Чекланган нархлар реестри 10.06.2025.pdf
2.5 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази махсус ўқув курсларини ташкил этмоқда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаш илмий марказининг Ўқув-тренинг бўлими, лицензия асосида махсус аккредитланган лаборатория шароитида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этмоқда:

Дори воситаларининг сифатини физик - кимёвий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш; дори воситаларини сифатини микробиологик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш; дори воситаларини сифатини фармако-токсикологик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш.

Бундан ташқари, дорихона амалиёти ва фармацевтика соҳасининг бошқа муҳим йўналишлари бўйича қуйидаги миллий ва халқаро стандартлар асосида тайёргарлик курслари ўтказилади:

🏷 Зарур фармаконазорат амалиёти (GVP)
🏷 Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)
🏷 Зарур лаборатория амалиёти (GLP)
🏷 Зарур сақлаш амалиёти (GSP)
🏷 Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)
🏷 Зарур дорихона амалиёти (GPP)

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
71 230-71-31 (ички 106) 97 005-00-40

Сиз ҳам ўз салоҳиятингизни оширмоқчи ва фармацевтика соҳасида илғор билимларга эга бўлмоқчи бўлсангиз — унда сизни мазкур курсларда иштирок этишга таклиф этамиз!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Ш. фуқаро Э.Х.га 3 738 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро Ф.А.га 162 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ундан яна 510 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.


Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Биз инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакат – Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: Мы строим Новый Узбекистан – страну, открытую для инвесторов, свободную, стабильную и надежную.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤2👍2
Давлат фармакопеясига киритиш учун режалаштирилган фармакопея мақолалари дастлабки экспертизадан ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими мутахассислари томонидан май ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдига киритилиши кўзда тутилган Европа фармакопеясининг 9–10 ҳамда амалдаги 11-нашрлари оралиғидаги ўзгартириш ва тўлдиришлар асосида танлаб олинган 50 га яқин фармакопея мақолалари ва монографиялари дастлабки экспертизадан ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤7👍7🔥4
‼️‼️‼️

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сонли Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган савдо устамалари фақатгина рецепт асосида бериладиган дори воситаларига нисбатан қўлланилади. Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда эса бундай чекловлар амал қилмайди.

Аҳолини сифатли ва иқтисодий жиҳатдан мақбул дори воситалари билан таъминлаш, фуқароларда дори-дармонга нисбатан ишончни мустаҳкамлаш ҳамда фармацевтика бозорида шаффофликни таъминлаш мақсадида замонавий рақамли ечимлар жорий этилмоқда.


Шу мақсадда, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб “Uzpharminfo” рақамли платформаси фаолият юритмоқда. Ушбу тизим орқали фойдаланувчилар дори воситалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари мумкин. Жумладан, дори воситаларининг номи, таркиби, дозировкаси, чекланган нархлари, амалдаги сертификатлари ва бошқа муҳим ахборотлар очиқ шаклда тақдим этилади.

Юртдошларимиз қуйидаги ҳавола орқали исталган вақтда онлайн тарзда дори воситаларини текшириш, таққослаш ҳамда нархларини кузатиш имконига эга бўлишлари мумкин:

📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Маълумот учун: 2025 йил 31 май ҳолатига кўра мамлакатимизда 11 162 та ном ва дозировкадаги рецепт бўйича бериладиган дори воситасига чекланган нархлар қайд этилган бўлиб, бу орқали ноқонуний ва сифатсиз маҳсулотларга қарши курашилиб, аҳолига шаффоф ва тезкор ахборот тақдим этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍4
Чекланган нархлар реестри 13.06.2025.xlsx
1.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
💬 33-савол:

Ҳозиргача қанча тиббий техника ва тиббий буюмлар тан олиш йўли билан Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойбек Хайруллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Юртимизда тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиладиган тиббий буюм, тиббий техника ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида” ПФ-6221-сон Фармонига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда 2387 та тиббий техника ва тиббий буюмлар тан олиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2
🟦🟦🟦

Жорий йилнинг май ойида Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан:

☑️ 301 та сериядаги 19 693 968 шартли ўрамдаги маҳсулотга 119 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди

☑️ 5 сериядаги 25 749 051 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулотлари лаборатория синовлари натижасида норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2
⭕️⭕️⭕️

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.О. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1 000 дона “ARAGAN” номли дори воситасини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб 16 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Дори воситалари контрабандаси: Истеъмолчи дори воситасининг қалбаки эмаслигини қандай ажратади?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири Хуршид Турсунов, “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥4❤3
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш қайси жараёнда амалга оширилади? - Жавоб

🦠 Қандай ҳолларда беморга тайинланган дори воситасининг асослилиги тегишли мутахассислар билан келишилади? - Жавоб

🦠 Омборхонада резина буюмлардан иборат тиббий буюмлар қандай талаблар асосида сақланиши лозим? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3
В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 28 января 2025 года No УП-13 с 1 апреля 2025 года предельные торговые надбавки применяются только к лекарственным средствам, отпускаемым по рецепту. При оптовой и розничной реализации лекарственных средств, отпускаемых без рецепта, такие ограничения не действуют.

В целях обеспечения населения качественными и экономически приемлемыми лекарственными средствами, укрепления доверия граждан к лекарствам и обеспечения прозрачности на фармацевтическом рынке внедряются современные цифровые решения.


С этой целью с 1 апреля 2023 года функционирует цифровая платформа "Uzpharminfo." С помощью этой системы пользователи могут получить полную информацию о лекарствах. В частности, название, состав, дозировка, предельные цены, действующие сертификаты и другая важная информация о лекарственных средствах предоставляются в открытом доступе.

Наши соотечественники могут проверить, сравнить и отслеживать цены на лекарства онлайн в любое время по следующей ссылке:

📱 Для платформы IOS
📱 Для платформы Android

Для справки: по состоянию на 31 мая 2025 года в нашей стране зарегистрированы предельные цены на 11 162 наименования и дозировки рецептурных лекарственных средств, что способствует борьбе с незаконными и некачественными продуктами и предоставлению прозрачной и оперативной информации населению.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилди

Эслатма:
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг 4-иловасига асосан, фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробарида жарима белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊 Дори воситаларини сифатини назорат қилишда постмаркетинг назорати қандай аҳамиятга эга?

Мазкур саволга “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Постмаркетинг назорати бошқармаси бошлиғи Ойбек Бабаниязов жавоб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3👏1
Чекланган нархлар реестри 17.06.2025.xlsx
1.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1