Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
2.99K photos
922 videos
504 files
3.96K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Как внедряется система цифровой маркировки в аптеках?

Как известно, с 1 сентября 2022 года поэтапно внедрена система цифровой маркировки лекарственных средств с кодовой позицией ТИФ ТН 3003, 3004.

Итак, как аптеки должны внедрять эту систему в свою деятельность? Какова последовательность процессов?

Подробную информацию по этим вопросам предоставит начальник отдела внедрения специальной цифровой маркировки Центра безопасности фармацевтической продукции Бахтияр Алимухамедов.

👉 Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍15❤7🔥7
🟦🟦🟦

Соҳа фахрийларига юксак эҳтиром ифодаси сифатида ташаккурномалар топширилди


Юртимизда 9 май Хотира ва қадрлаш куни тарихий хотирамиз ҳамда ёши улуғ, фахрий инсонларга бўлган чуқур ҳурмат рамзи сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан фармацевтика соҳаси ривожига беқиёс ҳисса қўшган, юртимиз тараққиёти йўлида ҳалол ва фидокорона хизмат қилган фахрийларимиз эътироф этилгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу хайрли ташаббусни давом эттирган ҳолда, кеча Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев, билим ва тажрибалари ёш авлод учун ибрат мактаби бўлган фахрий ходимларимиз билан учрашди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, профессор Хабибулла Жалилов, Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов ҳамда марказда кўп йиллар давомида Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган тажрибали мутахассис Зулхумор Умароваларга соҳада кўрсатган хизматлари учун махсус ташаккурномалар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏12👍7❤2🔥2
🟣 🟦🟦🟦🟦🟦

Фармацевтика ва техник тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда


Бугун пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, техник тартибга солиш соҳасида илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш, шунингдек, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга қаратилган стратегик вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Якунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш ва техник тартибга солиш сиёсатининг узвий уйғунлигини таъминлаш, давлат ва илмий муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни тизимли асосда кенгайтиришга келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1
Чекланган нархлар реестри 13.05.2025.pdf
3.4 MB
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар диққатига!

Хабарингиз бор, 2022 йил 1 сентябрдан ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлган дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилди. Ҳозирги кунда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими мутахассислари томонидан дорихоналарда рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш ишлари ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида, бир қанча дори препаратларига идентификация воситалари маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали ўқилмайдиган (ўта оч ёки қуюқ сиёҳда босилган) тарзда босиб тушурилганлиги ҳамда истеъмол қадоғига қўлланилган стикерларни дори воситаларининг тасдиқланган норматив ҳужжатларида кўрсатилмаган жойга елимлаш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6👏2
🔴 🟦🟦🟦

Ўзбекистон делегацияси Будапештда ўтаётган халқаро малака ошириш курсида иштирок этмоқда


2025 йил 12–16 май кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида “Синтетик наркотикларнинг ноқонуний айланмасидаги янги тенденциялар” мавзусида халқаро малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли тренинг Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (ILEA Budapest) ва АҚШ Наркотик моддаларга қарши кураш агентлиги (DEA) ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси таркибида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Синов маркази раҳбари Зуфар Бобоев ҳам иштирок этмоқда.

Тренинг доирасида синтетик наркотиклар, уларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва “даркнет” орқали савдо механизмлари, ноқонуний лабораториялар фаолияти ва трансмиллий наркоташкилотлар тармоғи, кибер-валюталар, халқаро қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича илғор тажриба алмашиш ва амалий ечимлар муҳокама қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤2🔥2👏1
В знак высокого уважения ветеранам сферы были вручены благодарственные письма.

В нашей стране 9 мая широко отмечается День памяти и почестей как символ нашей исторической памяти и глубокого уважения к пожилым, уважаемым людям. Ранее мы сообщали, что в связи с этой датой были отмечены ветераны, которые внесли неоценимый вклад в развитие фармацевтической отрасли и честно и самоотверженно служили развитию нашей страны.

Продолжая эту благородную инициативу, вчера заместитель директора Центра безопасности фармацевтической продукции Нозим Бердиев встретился с нашими ветеранами, чьи знания и опыт являются образцовой школой для молодого поколения.


В частности, главный редактор Государственной фармакопеи Республики Узбекистан, профессор Хабибулла Джалилов, председатель Комитета по контролю за наркотиками Исматжон Азизов, а также опытный специалист Зульхумор Умарова, которая много лет эффективно работала начальником Отдела регистрации в центре, были награждены специальными благодарственными письмами за свои заслуги в этой области.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6🔥2👏2❤1
🔴 ⭕️⭕️⭕️

Андижон вилоятида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди


Фармред: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Балиқчи тумани, “Авесто” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ж.нинг “Cobalt” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина салони ва юк хонасида фуқаро Х.З.га тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 153,3 млн сўмлик 4 300 дона дори воситаларини Наманган шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давомида унинг уйидан яна 5 520 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изучена работа по внедрению системы цифровой маркировки лекарственных средств в аптеках

Отдел внедрения специальной цифровой маркировки Центра безопасности фармацевтической продукции провел исследования в крупных аптечных сетях города Ташкента.

Специалисты отдела с выездом на места подробно проанализировали процессы приема в аптеках маркированных лекарственных средств, правильной организации их реализации конечному потребителю, а также проведения инвентаризации маркированных лекарственных средств.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7❤5
🌍🌍🌍🌍🌍🌍

Марказ мутахассислари тиббий буюмлар ва биоматериалларни тартибга солиш бўйича халқаро тренингда иштирок этмоқда


Ҳозирги замонда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида инновацион тиббий маҳсулотлар ва биоматериалларни тартибга солиш, уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу борада халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви муҳим ўрин тутади.

Айни мақсадда шу кунларда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида “Биоматериалларга асосланган илмий тартибга солиш глобал соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлайди” мавзусида халқаро конференция ва малака ошириш тренинги бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Тренингда тиббий буюмлар ва биоматериаллар соҳасида GHWP (Global Harmonization Working Party) доирасида глобал ҳамкорлик, мувофиқлаштириш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш; илғор биоматериаллар ва тиббий буюмлар соҳасидаги замонавий инновациялар ҳамда уларни тартибга солиш механизмлари йўналишларида муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.


Мазкур тадбир доирасида ўзбекистонлик мутахассислар тиббий буюмлар ва биоматериалларни тартибга солиш бўйича халқаро тажриба, илмий ёндашувлар ҳамда ҳуқуқий механизмлар билан яқиндан танишмоқда. Бу эса юртимизда тиббий маҳсулотларнинг хавфсизлиги, сифатини таъминлаш ва халқаро стандартларга мос равишда рўйхатдан ўтказиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
Юнусободда “Электрон рецепт” модули тўлиқ йўлга қўйилади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир Асилбек Худаяров ва Бош прокурор ўринбосари — департамент бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида “Электрон рецепт” тизимини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўлиқ ишга тушириш ва уни бутун республикага намуна қилиш масалалари кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍11👏2🔥1
Налаживается сотрудничество в области фармацевтики и технического регулирования

Сегодня в Ташкенте состоялся круглый стол с участием представителей Агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров, Министерства здравоохранения, Ташкентского фармацевтического института, Центра безопасности фармацевтической продукции и Агентства по развитию фармацевтической отрасли.

На мероприятии обсуждалось исполнение стратегических задач, направленных на дальнейшее развитие фармацевтической отрасли в нашей стране, внедрение передового международного опыта в области технического регулирования, а также усиление интеграции науки, образования и производства.

По итогам была достигнута договоренность об обеспечении согласованности политики здравоохранения и технического регулирования в нашей стране, а также о системном расширении сотрудничества между государственными и научными учреждениями.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3🔥1👏1
“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журналининг 2025 йил учун биринчи сони нашр этилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-амалий таҳлиллар, ҳуқуқий янгиликлар ва фармацевтика соҳасига оид муҳим маълумотларни қамраб олган “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси”нинг 2025 йил январь–март ойларига мўлжалланган 1-сони чоп этилди.

1996 йилдан бери мунтазам равишда нашр этиб келинаётган ушбу журнал – юртимизда фармацевтика соҳасини илмий ёндашув асосида ривожлантириш, соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда муҳим аҳамиятга эга.

Журналнинг навбатдаги сонида Расмий ҳужжатлар: гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ ҳуқуқий-меъёрий тартиблар; Фармакогнозия ва фармацевтик кимё: Ўзбекистонда етиштирилаётган доривор ўсимликлар таҳлили; Фармакология: Capparis spinosa L. ўсимлигидан олинган полисахаридларнинг таъсири бўйича тадқиқотлар; Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш янгиликлари – 2025 йилнинг I чораги учун Давлат реестрига киритилган янги препарат ва маҳсулотлар рўйхати; Контрафакт ва сифатсиз дори воситалари ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7👏2
💬 31-савол:

Қандай турдаги тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистонда тан олиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойбек Хайруллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида” ПФ-6221-сон Фармонининг 3-иловасида 2021 йил 1 июндан бошлаб тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган хорижий ташкилотлар рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу рўйхатда келтирилган хорижий ташкилотларнинг рўйхатдан ўтказиш натижалари тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

📼 Улар қуйидаги ташкилотлар:

✔️ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA), АҚШ.
✔️ Европа мувофиқлиги (СЕ) сертификатини беришга ваколатли органлар, ЕИ.
✔️ Европа дори воситалари агентлиги (EMA), Европа Иттифоқи.
✔️ Фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA), Япония.
✔️ Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS), Корея.
✔️ Дори воситалари ва тиббий буюмлар назорати агентлиги (MНRA), Буюк Британия.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2👏2
Чекланган нархлар реестри 16.05.2025.pdf
3.1 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Мадриддаги ICH ва IPRP йиғилишларида миллий тажриба тақдим этилди

Шу кунларда Испаниянинг Мадрид шаҳрида «Инсон фойдаланадиган фармацевтика воситаларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича Халқаро кенгаш» (ICH) ва «Дори воситаларини тартибга солиш бўйича халқаро платформа» (IPRP) умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси делегацияси иштирок этди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍15❤5👏3🔥1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Соғлиқни сақлаш вазирининг “Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 3-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди

😎 Дорихоналарда дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш ишлари ўрганилди

😎 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлаш ҳолати ўрганилди

😎 Соҳа фахрийларига юксак эҳтиром ифодаси сифатида ташаккурномалар топширилди

😎 Фармацевтика ва техник тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

😎 Ўзбекистон делегацияси Будапештда ўтаётган халқаро малака ошириш курсида иштирок этмоқда

😎 Андижон вилоятида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

😎 Марказ мутахассислари тиббий буюмлар ва биоматериалларни тартибга солиш бўйича халқаро тренингда иштирок этмоқда

😎 Юнусободда “Электрон рецепт” модули тўлиқ йўлга қўйилади

😎 “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журналининг 2025 йил учун биринчи сони нашр этилди

😎 Мадриддаги ICH ва IPRP йиғилишларида миллий тажриба тақдим этилди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬💬💬

Дори воситаларини хавфсиз қўллашда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу анимацион видеороликда дори воситаларини қўллашда кузатиладиган хатолар ва уларнинг олдини олишга қаратилган зарур тавсиялар берилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар Сизда дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг.


Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤2👏2