Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
2.99K photos
922 videos
504 files
3.96K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🌍🌍🌍🌍🌍🌍

Марказ мутахассислари тиббий буюмлар ва биоматериалларни тартибга солиш бўйича халқаро тренингда иштирок этмоқда


Ҳозирги замонда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида инновацион тиббий маҳсулотлар ва биоматериалларни тартибга солиш, уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу борада халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви муҳим ўрин тутади.

Айни мақсадда шу кунларда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида “Биоматериалларга асосланган илмий тартибга солиш глобал соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлайди” мавзусида халқаро конференция ва малака ошириш тренинги бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Тренингда тиббий буюмлар ва биоматериаллар соҳасида GHWP (Global Harmonization Working Party) доирасида глобал ҳамкорлик, мувофиқлаштириш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш; илғор биоматериаллар ва тиббий буюмлар соҳасидаги замонавий инновациялар ҳамда уларни тартибга солиш механизмлари йўналишларида муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.


Мазкур тадбир доирасида ўзбекистонлик мутахассислар тиббий буюмлар ва биоматериалларни тартибга солиш бўйича халқаро тажриба, илмий ёндашувлар ҳамда ҳуқуқий механизмлар билан яқиндан танишмоқда. Бу эса юртимизда тиббий маҳсулотларнинг хавфсизлиги, сифатини таъминлаш ва халқаро стандартларга мос равишда рўйхатдан ўтказиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
Юнусободда “Электрон рецепт” модули тўлиқ йўлга қўйилади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир Асилбек Худаяров ва Бош прокурор ўринбосари — департамент бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида “Электрон рецепт” тизимини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўлиқ ишга тушириш ва уни бутун республикага намуна қилиш масалалари кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍11👏2🔥1
Налаживается сотрудничество в области фармацевтики и технического регулирования

Сегодня в Ташкенте состоялся круглый стол с участием представителей Агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров, Министерства здравоохранения, Ташкентского фармацевтического института, Центра безопасности фармацевтической продукции и Агентства по развитию фармацевтической отрасли.

На мероприятии обсуждалось исполнение стратегических задач, направленных на дальнейшее развитие фармацевтической отрасли в нашей стране, внедрение передового международного опыта в области технического регулирования, а также усиление интеграции науки, образования и производства.

По итогам была достигнута договоренность об обеспечении согласованности политики здравоохранения и технического регулирования в нашей стране, а также о системном расширении сотрудничества между государственными и научными учреждениями.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3🔥1👏1
“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журналининг 2025 йил учун биринчи сони нашр этилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-амалий таҳлиллар, ҳуқуқий янгиликлар ва фармацевтика соҳасига оид муҳим маълумотларни қамраб олган “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси”нинг 2025 йил январь–март ойларига мўлжалланган 1-сони чоп этилди.

1996 йилдан бери мунтазам равишда нашр этиб келинаётган ушбу журнал – юртимизда фармацевтика соҳасини илмий ёндашув асосида ривожлантириш, соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда муҳим аҳамиятга эга.

Журналнинг навбатдаги сонида Расмий ҳужжатлар: гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ ҳуқуқий-меъёрий тартиблар; Фармакогнозия ва фармацевтик кимё: Ўзбекистонда етиштирилаётган доривор ўсимликлар таҳлили; Фармакология: Capparis spinosa L. ўсимлигидан олинган полисахаридларнинг таъсири бўйича тадқиқотлар; Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш янгиликлари – 2025 йилнинг I чораги учун Давлат реестрига киритилган янги препарат ва маҳсулотлар рўйхати; Контрафакт ва сифатсиз дори воситалари ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7👏2
💬 31-савол:

Қандай турдаги тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистонда тан олиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойбек Хайруллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида” ПФ-6221-сон Фармонининг 3-иловасида 2021 йил 1 июндан бошлаб тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган хорижий ташкилотлар рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу рўйхатда келтирилган хорижий ташкилотларнинг рўйхатдан ўтказиш натижалари тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

📼 Улар қуйидаги ташкилотлар:

✔️ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA), АҚШ.
✔️ Европа мувофиқлиги (СЕ) сертификатини беришга ваколатли органлар, ЕИ.
✔️ Европа дори воситалари агентлиги (EMA), Европа Иттифоқи.
✔️ Фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA), Япония.
✔️ Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS), Корея.
✔️ Дори воситалари ва тиббий буюмлар назорати агентлиги (MНRA), Буюк Британия.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2👏2
Чекланган нархлар реестри 16.05.2025.pdf
3.1 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Мадриддаги ICH ва IPRP йиғилишларида миллий тажриба тақдим этилди

Шу кунларда Испаниянинг Мадрид шаҳрида «Инсон фойдаланадиган фармацевтика воситаларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича Халқаро кенгаш» (ICH) ва «Дори воситаларини тартибга солиш бўйича халқаро платформа» (IPRP) умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси делегацияси иштирок этди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍15❤5👏3🔥1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Соғлиқни сақлаш вазирининг “Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 3-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди

😎 Дорихоналарда дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш ишлари ўрганилди

😎 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлаш ҳолати ўрганилди

😎 Соҳа фахрийларига юксак эҳтиром ифодаси сифатида ташаккурномалар топширилди

😎 Фармацевтика ва техник тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

😎 Ўзбекистон делегацияси Будапештда ўтаётган халқаро малака ошириш курсида иштирок этмоқда

😎 Андижон вилоятида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

😎 Марказ мутахассислари тиббий буюмлар ва биоматериалларни тартибга солиш бўйича халқаро тренингда иштирок этмоқда

😎 Юнусободда “Электрон рецепт” модули тўлиқ йўлга қўйилади

😎 “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журналининг 2025 йил учун биринчи сони нашр этилди

😎 Мадриддаги ICH ва IPRP йиғилишларида миллий тажриба тақдим этилди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬💬💬

Дори воситаларини хавфсиз қўллашда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу анимацион видеороликда дори воситаларини қўллашда кузатиладиган хатолар ва уларнинг олдини олишга қаратилган зарур тавсиялар берилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар Сизда дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг.


Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤2👏2
Вышел первый номер журнала "Фармацевтический вестник Узбекистана" за 2025 год

Центр безопасности фармацевтической продукции опубликовал первый номер "Фармацевтического бюллетеня Узбекистана" за январь-март 2025 года, который включает научно-практический анализ в системе здравоохранения, правовые новости и важную информацию о фармацевтической отрасли.

Этот журнал, регулярно издаваемый с 1996 года, играет важную роль в развитии фармацевтической отрасли в нашей стране на основе научного подхода, обмене опытом между специалистами отрасли и распространении правовой информации.

В следующем номере журнала Официальные документы: правовые и нормативные процедуры, связанные с наркотическими средствами, психотропными веществами и прекурсорами; Фармакогнозия и фармацевтическая химия: анализ лекарственных растений, выращиваемых в Узбекистане; Фармакология: исследования влияния полисахаридов, полученных из растения Capparis spinosa L.; нововведения по регистрации лекарственных средств и изделий медицинского назначения - перечень новых препаратов и продукции, включенных в Государственный реестр на I квартал 2025 года; Вы можете ознакомиться с информацией о контрафактных и некачественных лекарственных средствах.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9👏3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

“Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ дори воситларига референт нарх шакллантириш тизимида қандай янги тартиб жорий қилинмоқда?


Бу ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Референт нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи Камолиддин Иззатиллаев изоҳ берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏9👍6🔥2❤1
🟦🟦🟦🟦

Бугун - Бутунжаҳон метрология куни


Олимларнинг маълумотларига кўра метрология тарихи қадимги антик даврларга бориб тақалади. Хусусан, қўл узунлиги ўлчами инсоният томонидан илк қабул қилинган метрологик стандарт дея баҳоланади. Ишлаб чиқариш ривожланиб бориши натижасида метрология фани ва метрологлар хизматига бўлган талаб ҳам ортиб борди.

1875 йилда Халқаро метрик конвенция имзоланди. 1960 йилда эса бутун дунё бўйлаб қўлланиладиган халқаро бирликлар тизими (SI) ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. 1999 йилдан буён 20 май бутун дунёда Халқаро метрология куни сифатида кенг нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сон буйруғи билан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ўтказиш бўйича ваколатли ишчи орган этиб белгиланган бўлиб, унинг таркибидаги Қиёслаш лабораторияси — Вазирликнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил этилган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3👏3
💬 32-савол:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳам рақамли маркировкаланадими?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими бошлиғи Бахтияр Алимухамедов жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорлар рўйхати, шунингдек, 2019 йил 27 сентабрдаги 818-сон қарори билан Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланган.

Агар гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ТИФ ТН коди позициялари 3003, 3004 бўлса, ушбу дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилиши лозим.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига мувофиқ, уч йилдан кўп бўлмаган муддатда рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар (2022 йил 1-сентябрь, 2022 йил 1 ноябрь, 2023 йил 1 март) ишлаб чиқарилган дори воситаларини, уларнинг яроқлилик муддати тугагунга қадар, рақамли идентификациялаш воситаларисиз реализация қилишга рухсат берилган.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
Чекланган нархлар реестри 20.05.2025.xlsx
1.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази махсус ўқув курсларини ташкил этмоқда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаш илмий марказининг Ўқув-тренинг бўлими, лицензия асосида махсус аккредитланган лаборатория шароитида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этмоқда:

Дори воситаларининг сифатини физик - кимёвий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш; дори воситаларини сифатини микробиологик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш; дори воситаларини сифатини фармако-токсикологик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш.

Бундан ташқари, дорихона амалиёти ва фармацевтика соҳасининг бошқа муҳим йўналишлари бўйича қуйидаги миллий ва халқаро стандартлар асосида тайёргарлик курслари ўтказилади:

🏷 Зарур фармаконазорат амалиёти (GVP)
🏷 Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)
🏷 Зарур лаборатория амалиёти (GLP)
🏷 Зарур сақлаш амалиёти (GSP)
🏷 Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)
🏷 Зарур дорихона амалиёти (GPP)

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
+99871 230-71-31 (ички 106) +99897 005-00-40

Сиз ҳам ўз салоҳиятингизни оширмоқчи ва фармацевтика соҳасида илғор билимларга эга бўлмоқчи бўлсангиз — унда сизни мазкур курсларда иштирок этишга таклиф этамиз!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4❤3👍2
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Дори воситалари сифати ва ҳақиқийлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази делегацияси дори воситаларининг сифати ва ҳақиқийлигини таъминлаш, замонавий аналитик назорат усуллари ҳамда қалбаки маҳсулотларга қарши курашишда қўлланилаётган рақамли ечимлар билан танишиш мақсадида Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган Sanofi компаниясининг бош офисида бўлди.

Учрашув чоғида дори воситаларининг етказиб бериш занжиридаги хавфларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича халқаро амалиётлар, шунингдек, препаратларнинг сохталигини замонавий аналитик экспертиза ёрдамида аниқлаш ва уларни оригинал маҳсулотлар билан солиштириш усуллари муҳокама қилинди.


Шунингдек, делегациямиз аъзолари Тур шаҳрида жойлашган, қалбаки ва сохта дори воситаларини аниқлашга ихтисослашган Sanofi компаниясининг марказий лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу лаборатория замонавий илмий марказ бўлиб, юқори аниқликдаги таҳлил ускуналари орқали дори воситаларининг ҳақиқийлигини текширади ва қалбаки маҳсулотларни оригиналлари билан таққослаш имконини беради.


Ташриф доирасида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали курашиш, глобал тажриба алмашуви ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида давлат рўйхатидан ўтмасдан ташкил этилган дорихона фаолиятига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг 4-иловасига асосан, Фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробарида жарима белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍2❤1
📣📣📣

Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган ҳурматли тадбикорлар!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятида Сиз дуч келаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш, ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, соҳа ривожи учун таклифларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида телеграмда махсус янги гуруҳ очилганлигини маълум қиламиз. (Эски гуруҳ ёпилади)

Гуруҳга қўшилиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза юборишингиз ва анкетани тўлдиришингиз сўралади.

Ҳар бир мурожаат актуаллигига кўра, тегишли бўлинмалар ва шахсан Марказ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади.

Бошқа норасмий гуруҳлардаги мурожаатлар ва саволлар кўриб чиқилмайди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏2❤1