𝗩𝗜𝗥𝗗.𝗨𝗭 DONIYOR bin OZOD masjidi
1.35K subscribers
4.32K photos
2.34K videos
3 files
4.48K links
Дониёр бин Озод жоме масжиди имом хатиби:
Дилмурод домла Султоновнинг телеграмдаги расмий саҳифаси
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Муҳаббат-оилавий бахтнинг пойдевори

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Islom.uz
#Мўъжизалар

Илон балиқлар ҳақида қизиқарли маълумот

Унинг инглизча номи viperfish

Бу балиқ шўр сувда яшовчи балиқлардан бўлиб, 250 дан 5000 фут (1524 метр)гача чуқурликда умр ўтказади. Балиқнинг узунлиги 30 сантиметрдан 60 сантиметргача бўлади.

У денгиз тубида топилган энг шафқатсиз йиртқичлардан бири ҳисобланади. У ўз қурбонини умуртқа поғонасининг охирида жойлашган «фотофорлар» орқали ўзига жалб қилади ва ўлжасини фалаж қилиш учун ўткир тишларини ишлатади. Бу балиқлар 30, 40 йилгача яшайди ва уларнинг ранглари яшил, кумуш ва қора рангда фарқ қилади.

Бу балиққа ўлжасини овлаш учун «фотофор», яъни чироқдан фойдаланишни ким ўргатди? 1500 метр сув тубидаги босимга чидаш қувватини бу балиққа ким берди? Албатта, буларнинг ҳаммасини унга Аллоҳ таоло берган!

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 январдаги 03-07/666-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2🔥1
Ассалому алайкум
02.07.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:                                                              
Тақвим                                 Жоме
асосида:            масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:06-04:51 Бомдод:    04:00  
----------------------------------------------------
12:24 Пешин:     13:05   
----------------------------------------------------
17:40 Аср:         17:55 
----------------------------------------------------
20:03 Шом:         20:05
----------------------------------------------------
21:40 Хуфтон      21:50
--------------------------------------------------
Дониёр бин Озод масжиди
--------------------------------------------------

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
❤8👍3
БИР ОЁҒИ ГИПСЛАНГАН КИШИ ИККИНЧИ ОЁҒИГА МАҲСИ КИЙИБ, УНГА МАСҲ ТОРТИШИ ЖОИЗМИ?
#таҳорат #масҳ

❓2149-САВОЛ: Битта оёғига гипс боғланган киши иккинчи оёғига маҳси кийиб, унга масҳ тортиши жоизми? Шунда таҳорат қилишда гипс бўлган оёғининг устига масҳ тортади, иккинчи оёғига масҳ кийиб, унинг устига ҳам масҳ тортади. Шундай қилиши тўғрими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир оёғидаги гипсга масҳ тортиб, иккинчи оёғига маҳси кийиб, унинг устига масҳ тортиш жоиз эмас, бундай қилса, таҳорати тўлиқ бўлмайди. Бундай ҳолатдаги шахс таҳорат олишда гипс устидан масҳ тортиб, соғлом оёғини ювади.
Агар соғлом оёғини ювиб ва гипслангани устидан масҳ тортгандан кейин, бир иложини қилиб ҳар икки оёғига ҳам маҳси кийиб олса, шунда икки оёғида ҳам маҳси бўлгани учун ҳар иккисига масҳ тортиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1
Forwarded from Islom.uz
#Жамият

Орзу ҳаваснинг меъёри

Кишилик жамияти тарихининг барча даврларида одамлар(нинг аксарияти) молу давлатга, бойлигу ҳашаматга интилиб яшаган.

Бугунги кунда яхши кийиниб, яхши еб-ичиш, яхши жойда ишлаб, оила аъзолари билан бирга қулай шароитларга эга уйда умргузаронлик қилиш, узоқни яқин қилувчи улов хизматидан фойдаланиш ҳар бир инсоннинг бирламчи мақсадларига айланган, десак адашмаймиз. Шунингдек, айрим замондошларимиз – нафс, виждон, имконият, дунёқараш, фаросат ва тафаккурларидан келиб чиққан ҳолда ҳаётларининг бошқа жабҳаларига ҳам эътибор қаратишни асосий мақсадлари қаторига киритадилар. Хусусан, кимдир ўзининг руҳий ҳолатини яхшилашга, тоату ибодатини жойига қўйишга аҳамият берса, яна кимдир кўпроқ таълим олиш, билимини ошириш пайида бўлади. Кимдир фарзанд тарбиясини биринчи ўринга қўйса, бошқаси дунё кезишни, имкон қадар кўпроқ жойларни бориб кўриб, саёҳат қилишни хоҳлайди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

«Ҳилол» журнали 10 (80) сонидан.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03/07/2866-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#JUMA_MUBORAK

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🔥1
Forwarded from Islom.uz
#Кун_дуоси

Салом бериш, изн сўраш акса урганга жавоб қайтариш...

قَالَ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى: {فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً} [النور: 61] وَقَالَ تَعَالَى: {وَإذَا حُيِّيْتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنَ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا} [النساء: 86] وَقَالَ تَعَالَى: {لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا} [النور: 27] وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا بَلَغَ الأَطْفَالُ مِنْكُمُ الحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأذَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ} [النور: 59] وَقَالَ تَعَالَى: {وَهَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيْفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ * إِذْ دَخَلُوا عَلَيْهِ فَقَالُوا سَلَاماً، قالَ سَلامٌ} [الذاريات: 24].
وَاعْلَمْ: أَنَّ أَصْلَ السَّلَامِ ثَابِتٌ بِالْكِتَابِ وَالسُّنَّةِ وَالإِجْمَاعِ، وَأَمَّا أَفْرَادُ مَسَائِلِهِ وَفُرُوعِهِ.. فَأَكْثَرُ مِنْ أَنْ تُحْصَرَ، وَأَنَا أَخْتَصِرُ مَقَاصِدَهُ فِي أَبْوَابٍ يَسِيرَةٍ إِنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى، وَبِهِ التَّوْفِيقُ وَالهِدَايَةُ وَالإِصَابَةُ وَالرِّعَايَةُ.
 
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтди: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни, «Ассалому алайкум», денглар) (Нур сураси, 61-оят).

«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).

«Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир» (Нур сураси, 27-оят).

«Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар!» (Нур сураси, 59-оят).

«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди, у ҳам: «Салом, (Булар) нотаниш қавм-ку», деди» (Ваз-Зориёт сураси, 24-оят).

Билингки, саломнинг асли Қуръон, суннат ҳамда ижмоъда собитдир. Аммо унинг масала ва фуруъларини иҳота қилиш даражасидан ҳам юқоридир. Шунинг учун енгил бобларда мақсадни қисқа ҳолда, иншааллоҳ, баён этдим. Аллоҳ ҳидоят, тўғриси топиш ва риоя этишда муваффақ қилсин.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2
Forwarded from Islom.uz
#Уламолар

«Ҳақиқий маёқ бўла олган уламо эдилар»

(Анвар Аҳмад хотиралари)

 Анвар Аҳмад домла 1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Мисрдаги Ал-Азҳар университети қошидаги ўрта махсус билим юртини тамомлаган. 2002–2015 йилларда фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан дарс олиб, бир неча ижозалар олган. Кўп йиллар давомида Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида очилган «Фан ва таълим» марказида араб тилидан дарс берган. 2008 йилдан «Гранд таълим» ўқув марказида араб тили бўйича қўлланма ва ўқув дастурлар тузувчи, 2010 йилдан Шайх ҳазратлари раҳбарлигида ташкил этилган «Олтин силсила» ҳадислар туркуми лойиҳасида таржимонлар гуруҳи аъзоси, шу билан бирга Анвар Аҳмад домла айни кунда arabic.uz ҳамда madrasa.uz сайтлари муҳаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш

«Ҳилол» журнали 10 (79) сонидан.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03/07/2866-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

❔ Аёллар учун намозни қайси вақтда ўқиш афзал?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Islom.uz
#Уламолар

Мотуридия мазҳаби ҳақида

Улуғ аллома, муфассир, фақиҳ, мутакаллим Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг мусулмон оламида энг олий мақтовларга сазовор бўлган ва бўлиб келаётган илмий ишлари мотуридия мазҳабига асос бўлди. Бу мазҳаб дунё мусулмонлари ақийда бўйича тан олган икки мўътараф мазҳабнинг бири бўлди. Мусулмон оламининг ғарбий минтақаларида Имом Абул Ҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳининг ақийдавий мазҳаби тарқалган бўлса, шарқий ўлкаларда Имом Абу Мансур Мотуридийнинг мазҳаби тарқалди. Икковларини Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг имомлари ўлароқ, ҳамма бирдек тан олди, таълимотларига эргашди ва эҳтиром қилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
ОЛДИ-СОТДИЛАРДА УЧРАЁТГАН ШУ АМАЛИЁТ ШАРЪАН ЖОИЗ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#савдо

❓2154-САВОЛ: Ўртоғим сигир олиб боқмоқчи, аммо пули йўқ. Менга сигир олиб берсанг, сендан насияга қимматроққа сотиб оламан, деяпти. Сигирни у боққани учун пулни унинг ўзига бериб, сигир сотиб олиб, фойдасини қўшиб берасан десам бўладими? Чунки мен бозорга боришга имконим йўқ.

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Бу иш қарз устидан фойда кўриш, яъни рибо ҳисобланади. Буни тўғрилашни йўли шуки, ўзингиз ёки бирор вакилингиз бозорга бориб, ўртоғингиз танлаган сигирларни сотиб олсин, кейин фойдангизни қўйиб, унга сотинг. Шунда маҳсулот сотиб, фойда олган бўласиз ва бу ҳалол ҳисобланади. Бунинг ҳам имкони бўлмаса, ўртоғингизни ўзини сиз учун сигир сотиб олишга вакил қиласиз. У бозорга бориб, сигирларни сизнинг вакилингиз сифатида сиз учун сотиб олади. Олиб келиб сизга топширади. Шундан кейин сиз унга сигирларни сотасиз. Фойда олишингиз учун мазкур босқичларни амалга оширишингиз зарур ҳисобланади. Акс ҳолда қарз бериб, фойда олган бўлиб қоласиз. Бу эса рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2🔥1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти

Макка фатҳи

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Макка фатҳига тайёргарлик кўриш ҳақида амр бердилар. У зот бу ишни сир тутиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Ҳотиб ибн Абу Балтаъа исмли киши Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келган эди. Бу саҳобий Бадр уруши иштирокчиларидан бўлиб, унинг бола-чақаси ва мол-дунёси Маккада қолган эди. Ўзи Қурайш қабиласидан бўлмаса ҳам, улар билан дўст тутинганлардан эди.

Ўша пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Бизнинг хабаримизни улардан беркитгин», деб дуо ҳам қилдилар.

Ҳотиб ибн Абу Балтаъа эса Пайғамбар алайҳиссаломнинг урушга қасд қилганликлари ҳақида хат ёзиб, бир аёл киши орқали Қурайш қабиласига юборди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг дуоларини қабул қилиб, бунинг хабарини у зотга билдирди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрати Али, Зубайр ибн Аввом ва Миқдодларни чақириб: «Тезда йўлга отланинглар, сизларга бир боғ дуч келади. У ердан бир аёлни топасизлар. Унда хат бор, ўша хатни олиб, қайтинглар», дедилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ассалому алайкум
09.07.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:                                                              
Тақвим                                 Жоме
асосида:            масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:12-04:55 Бомдод:   04:00  
----------------------------------------------------
12:26 Пешин:     13:05   
----------------------------------------------------
17:39 Аср:         17:55 
----------------------------------------------------
20:01 Шом:         20:05
----------------------------------------------------
21:36 Хуфтон      21:50
--------------------------------------------------
Дониёр бин Озод масжиди
--------------------------------------------------

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
❤4🔥3👍2
Ассалому алайкум.

Жумъа айёми муборак бўлсин!

Аллоҳумма солли ъала
саййидина Муҳаммад

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok

@VIRD_UZ

https://t.me/DoniyorbinOzod
❤10
НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА КЎЗЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
#намоз

❓2164-САВОЛ: Баъзи одамлар: “Намозни бошлашдан аввал, ният қилаётганда кўзлар тўғрига қаратилиши ва рўпарамда Қибла турибди, деб тасаввур қилиниши керак”, дейишади. Бошқалар эса: “Кўзлар сажда қилинадиган жойга қаратилиши керак”, дейишади. Илтимос, шу борада тўғри йўл кўрсатсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намозда кўзларни маълум жойларга қаратиш намознинг одобларидан ҳисобланади. Яъни бажарса, яхши ва савоб, қилмаса, гуноҳ ёки хато бўлмайдиган амал.
Бундан асосий мақсад намозхон нигоҳини ҳар томонга қаратиб намоздан чалғимасдан, хушусини сақлаб, хаёлини жамлашдан иборатдир.
Намозда тўрт ҳолат бор: тик туриш, яъни қиём, руку, сажда ва қаъда. Намозхон қиёмда сажда қилинадиган жойга, рукуда оёқлар устига, саждада бурун учига, қаъдада бағрига қарайди. Бошқа бир ривоятда эса тўртала ҳолатда ҳам фақат сажда қилинадиган жойга қараши айтилган.
Бу ҳукм ҳар қандай ҳолатда амал қилади. Ҳатто бир киши Каъбанинг рўпарасида намоз ўқиётган бўлса ҳам, юқорида зикр этилган одобларга риоя қилиши керак, яъни намоз давомида нигоҳини Каъбага қаратмайди.
Ният қилинаётган пайт қиёмга тўғри келгани учун кўзларни пастга қаратади. Каъбани тасаввур қилиб, нигоҳни тўғрига қаратиб туриш ҳақидаги гапнинг асоси йўқ. Ҳатто, фақиҳлар очиқ-ойдин баён қилганларки, агар киши Каъбанинг рўпарасида намоз ўқиётган бўлса ҳам, қиём ҳолатида сажда жойига қарайди. Каъба рўпарада бўлмаган ҳолатда эса бунга амал қилиш янада авлороқдир.
Лекин агар саждагоҳга қараганда хаёли чалғийдиган бўлса, масалан, гиламда турли нақшлар бўлиб, хаёлини чалғитадиган бўлса, у жойга қарамаслиги мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Ассалому алайкум
12.07.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:                                                              
Тақвим                                 Жоме
асосида:            масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:15-04:57 Бомдод:   04:05  
----------------------------------------------------
12:26 Пешин:     13:05   
----------------------------------------------------
17:39 Аср:         17:55 
----------------------------------------------------
20:00 Шом:         20:00
----------------------------------------------------
21:34 Хуфтон      21:50
--------------------------------------------------
Бомдод, Шом вақти сурилди
--------------------------------------------------

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
❤7
Forwarded from Islom.uz
#Уламолар

Мотуридий ва Ашъарий мазҳаблари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейиноқ мусулмон умматининг фиқҳга ҳожати тушди, мусулмонлар ҳаётида содир бўлган фиқҳга оид масалаларни ечиш эҳтиёжи сезилди. Ҳар бир мусулмон Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадан бевосита ўзи фиқҳий ҳукмларни чиқариб олиши, ҳамма бирдан мужтаҳидлик даражасига эришиши мумкин эмасди. Ўша ўзининг илми етмаган мусулмонларга биладиган биродарлари ёрдам беришлари лозим эди. Илмли кишилар бу борада қўлларидан келганича ҳаракат қилишди, баъзилари фиқҳ илмида кўзга кўринди. Уларнинг ичидан тўрттаси бошқалардан кўра анчагина кўп шогирдлар етиштирди. Ўз навбатида улар ҳам ўз мазҳабларини одамларга ўргатишди. Охир-оқибат машҳур тўрт мўътараф фиқҳий мазҳаб атрофида мусулмонлар бирлиги юзага келди. Бир-бирларини эҳтиром қилган ҳолда ҳар ким ўз мазҳабига амал қилароқ, Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳара таълимотлари остида яшашни давом эттирдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Жаннат эшигидан кириб олинг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
👍3