Кун Хадислари
3.86K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуо – ибодатдир»

Имом Термизий ривояти
(Нуъмон ибн Башир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади демасин»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси мусулмон дуо қилса. Унинг дуосида гуноҳ ёки қариндош уруғчилик орасини узиш бўлмаса. Аллоҳ унинг бу дуоси туфайли унга уч неъматдан бирини беради;
1.дуосини ўша заҳоти ижобат қилади,
2.қиёматга заҳира қилиб олиб қўяди,
3.унга келаётган бир балони дуо қилган миқдоричасини кеткизади»

Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Саид Худрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз,
(қарғишингизни) ижобат этиб қўяди»
Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банданинг Раббисига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни дуоси қабул бўлишини ва дард ғамларнинг кетишини ҳоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қийинчилик ва ғам-ғусса пайтидаги дуосини Аллоҳ таоло қабул қилиши хурсанд қилса, фароғат пайти дуони кўпайтирсин»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди»

Имом Аҳмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «…Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. Бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда уларни қуруқ-бўш қайтаришдан ҳаё қилади»
Имом Термизий ривояти
(Салмон Форисий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Беморларни зиёрат қилинглар ва улардан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранглар. Чунки касалнинг дуоси фаришталарни дуоси каби мустажобдир..»
Имом Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро У булутларга кўтарилади. Аллоҳ "Иззатимга ва Улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга албатта ёрдам бераман" дейди»
Табароний ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, ҳаттоки, шафқатсиз золимлар қаторига ёзилади. Ва уларга келган азоб бу кишига ҳам келади»

Имом Термизий ривояти
(Салама ибн Акваъ (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...қалбида хантал уруғи мисқолича кибри бор бирор киши жаннатга кирмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абдуллоҳ (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сизларга аҳли дўзах кимлар эканини айтайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Азизлик изорим, кибрлик эса ридоимдир (яъни бу икки сифат менга хосдир). Кимки менинг бу сифатларим устида мен билан низо қилса, уни азобимга гирифтор қиламан» деди
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бу дунёда шуҳрат либосини кийса, Қиёмат Куни Оллоҳ унга хорлик либосини кийдириб, унга ўт ёқдириб қўяди»

Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қалбида хардал уруғининг бир мисқолича кибр бўлса, Оллоҳ ундай одамни дўзах ўтига улоқтиради»
Имом Аҳмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки кишилар унинг учун саф бўлиб ўринларидан туришларини яхши кўрса, жойини дўзахдан тайёрласин»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Кибр — ҳақни қабул қилмаслик ва одамларни менсимасликдир»
Имом Муслим ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1.ўз бахиллигига бўйсуниш
2.ҳавойи нафсга эргашиш
3. кишининг ўзидан ғурурланиши»

Табароний ва Байҳақий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларинг ёки белини уздиларинг», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ нинг Азбо номли туялари билан бирорта туя мусобақалаша олмас эди. Балки мусобақалашишга яқинлаша олмасди ҳам., бир аъробий туясига ўтириб олиб, Расулуллоҳнинг ﷺ ўша туяларидан ўзиб кетди. Бу воқеъа мусулмонларга оғир ботди. Расулуллоҳ ﷺ уларнинг хафа бўлганларини билиб: «Дунёда бирор нарса баланд бўлса, Аллоҳ уни пасайтирур», дедилар»
Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўп кулманглар! Чунки, кўп кулиш қалбни ўлдиради»

Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Борди-ю, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Восила ибн Асқаъ (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсан биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди»
Имом Насаий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «(Ғийбатни) эшитувчи ҳам ғийбатчининг биридир»
Имом Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Таъмадан эҳтиёт бўл, чунки у фақирлик келтиради...»
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Саъд ибн Абу Ваққос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мендан эмас хасадчи, чақимчи, коҳин. Ва мен ҳам улардан эмасман»

Имом Табароний ривояти
(Абдуллох ибн Буср (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмасликда бардавом бўлсалар, яхшилик узра бардавом бўладилар»
Имом Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен осмонга кўтарилганимда (Меърож кечасида) бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, юзлари ва кўкракларини тирнашар эди. Шунда мен: «Эй Жаброил, анавилар ким?» десам, у зот: «Улар кишилар гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб), обрўларига бўҳтон қилишарди», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда бир кимсани лаънатласа..., лаънат айтилганга боради, агар у лойиқ бўлса унга тегади, лойиқ бўлмаса, айтган кимсага тегади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах ташига назар солгандек бўлади»
Абу Довуд ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гап пойлаган одамнинг қулоғига Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуйилади»
Табароний ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Чақимчи жаннатга кирмайди»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Кимки уларнинг (мусулмонларнинг) камчилигини қидирса, Аллоҳ ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Барза Асламий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Бир киши сенинг айбингни билиб олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўйиб бер, балоси ўзига, ажри сенга. Ҳеч нарсани сўкмагин...»
Бухорий ривояти
📚Росулуллоҳ ﷺ сафарда эканларида ансорлардан бир аёлнинг туяси қайсарлик қилганида у туясини лаънатлади. Расулуллоҳ ﷺ буни эшитиб қолиб: «Туянинг устидаги юкларни олинглар ва ўзини қўйиб юборинглар, чунки у малъун бўлди» дедилар
Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминни қарғаган уни ўлдирган билан бир хил»

Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Рибо етмиш жуздир, уни (гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан зино қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир»
Имом Ахмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади»
Табароний ривояти
(Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким айблаш мақсадида бирор мусулмонга туҳмат қилса Аллоҳ уни жаҳаннамнинг кўприги устида айтган гапидан қутқарадиган нарсани келтиргунича тутиб туради»
Абу Довуд ривояти.
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ бандани худди ажали қидирганидек қидиради»

Ибн Ҳиббон ва Баззор ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одамлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва (ризқни) чиройли суратда изланглар! Зеро, бирон нафс токи ризқини тўла олмагунича ўлмайди...»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарсага қасам ичаман...:
1.банданинг моли садақа билан камаймайди,
2.бир бандага зулм қилинса ва ўшанга сабр қилса, албатта Аллоҳ унинг обрўсини зиёда қилади.
3.Агар банда ўзига тиланчилик эшигини очса, албатта Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади»

Имом Термизий ривояти
(Абу Кабша Анморий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди»

Имом Муслим ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато қилинади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тежамкор бўлган (киши) камбағал бўлмайди»
Имом Аҳмад ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг баракаси ундан олдин
(икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир»
Имом Термизий ривояти
(Салмон (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қорни очса ёки (бирон нарсага) эҳтиёж сезсаю, буни одамлардан яшириб, Аллоҳга ошкор қилса, у банда учун бир йиллик ҳалол насиба (келадиган йўл) ни очиш Аллоҳ зиммасида бўлади»
Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ташвиши охират бўлса, Аллоҳ унинг қалбида бойлик пайдо қилади ва хотирини жам этади. (Мол-)дунё унга судралиб келади. Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг икки кўзи олдига фақирлигини келтиради, хаёлини паришон қилади ва унга (мол-)дунёдан фақат ўзига тақдир қилинганигина етади»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жам бўлиб овқат енглар. Фирқа бўлиб еманглар. Чунки барака тўпланиб еганлар билан биргадир»
Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир»

Имом Байҳақий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳалол ризқ топаман деб, толиқиб тунаса гуноҳлари мағфират қилиниб тонг оттиради»
Ибн Асокир ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қаноатни лозим тутинглар! Қаноат туганмас молдир»
Табароний ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди
...»
Имом Термизий ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳаммадан умидини узиб, фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳар турли эҳтиёжини ва ризқини кутмаган еридан етказади ҳамда бировларга муҳтож бўлишдан қутқаради. Ким умидини дунёга боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёси билан ёлғиз ташлаб қўяди»
Байҳақий ривояти
(Имрон ибн Хусайн (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хамр (маст қиладиган ичкилик) дан сақланинглар. Зеро, у барча ёмонликнинг калитидир»
Имом Ҳоким ривояти
(ибн Аббос (р.а) дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. Агар у ердан чиқса, уларнинг гуноҳлари учун мағфират билан чиқади»
Имом Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уйларингизда Қуръон тиловатини кўпайтиринглар. Чунки Қуръон ўқилмайдиган уйда яхшилик озайиб, ёмонлик кўпаяди ҳамда аҳлига торлик келади»
Дорақутний ривояти.
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ростгўй савдогар Қиёмат куни Арш сояси остидадир»

Имом Дайламий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатгўй, ростгўй савдогар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан (Қиёмат куни) биргадир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ судхўрни, уни едиргувчини, унинг устида гувоҳ бўлувчини ва ёзув-чизув қилувчини лаънатладилар»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Рибони (фойдаси) кўпайса ҳам, оқибатда албатта озайишга қайтади»
Имом Ахмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ёлғондан ичилган қасам савдо моли учун ҳалокат ва ҳунар-касб учун фалокатдир»
Имом Аҳмад ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон молининг айбини билиб уни айтмай сотиши ҳалол эмас»

Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Парвардигори ҳузуридан силжимайди:
1. умрини қандай ўтказгани,
2. ёшлигида қандай ишлар қилгани,
3. бойликни қаердан топгани,
4. бойликни қаерга сарфлагани
5. билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривоятлари
(Ибн Масъуд (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди, уларга қарамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир.......
1. Кийимини
(тўпиқдан пастга) осилтириб юрувчи
2. миннат қилувчи
3. молини ёлғон қасам билан сотувчи кимсалар»

Имом Муслим ривояти.
(Абу Зар (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким айбли нарсани сотиб, айби борлигидан олувчини хабардор қилмаса, доим Аллоҳнинг ғазабида бўлади ёки фаришталар тўхтовсиз унга лаънат айтадилар»
Ибн Можа ривояти
(Восила ибн Асқаъ (р.а) .дан)