Кун Хадислари
3.85K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир хотин мушук сабабли азобга мустаҳиқ бўлди.
(Яъни, уни қафасга қамаб ўлдиргани сабаб дўзахга дохил бўлди.) У хотин мушукни қафасга солиб овқат ҳам, ичимлик ҳам бермади...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Умматимдан бўлган муфлис Қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб боради, яна кимнидир сўккан, молини ноҳақ еган, урган, хақорат қилган ҳамда қонини тўккан бўлиб боради. Шунда муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом бўлганида, мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб, ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач, уни дўзахга улоқтирилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни бўлганида ҳақлар ўз эгасига қайтарилади (яъни, золимдан мазлумнинг ҳаққи олиб берилади). Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйнинг қасоси олиб берилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир қарич ерга эгалик қилиш билан зулм қилса, етти
(қават) тавқи лаънат ер бўйнига ўраб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки инсонларга раҳм қилмаса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Жарир (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бадавлат кишининг (қарзини, омонатини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириши зулмдир..»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бир қавмга ёмонликни хоҳласа, уларнинг ишларини ҳаддан ошувчи золимлар қўлида қилиб қўяди»
Дайламий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмдиллик фақат бадбахтнинг қалбидангина суғуриб олинади»
Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қийинчиликда
(Фасод-фитна кўпайиб кетганида) ибодат қилиш менга (яъни, Маккадан Мадинага) ҳижрат қилинган кабидир»
Имом Муслим ривояти
(Маъқал ибн Ясор (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларга шундай замон келадики, ўшанда мўмин киши қўйдан ҳам хорроқ бўлади»
Ибн Асокир ривояти.
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ислом ғариб (холда) бошланди, ва тезда қандай бошланган бўлса, ўша холатига қайтади. Бас, ғарибларга яхшилик бўлсин»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни
(бошқаларга) ўргатувчиларингиздир»
Имом Бухорий ривояти
(Усмон (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта Аллоҳ таоло, Фаришталар, Еру-осмон аҳли ва ҳаттоки чумолилар уясида туриб одамларга яхшиликни ўргатувчи кишига дуо-истиғфор айтиб туришади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Аллоҳ дунёни Ўзи яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига бераверади, аммо динни фақат яхши кўрган бандасига беради. Бас, Аллоҳ кимга динни берган экан, У зот уни яхши кўрибди»
(Имом Аҳмад ривояти)
(ибн Масъуд (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир»
Ибн Можжа ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: Гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир фақиҳ Шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ (душман)дир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қоқилмагунча ҳалим бўлмас. Тажриба кўрмагунча ҳаким бўлмас»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...менга умматимнинг гуноҳлари ҳам кўрсатилди. Мен Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, кейин уни унутган кишининг гуноҳидан каттароқ гуноҳни кўрмадим»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир ёмон ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринглар. Бундай қилмайдиган бўлсангизлар, Аллоҳ таоло сизларга бир балони юборади. Сўнгра дуо қилсангизлар, дуоларингиз қабул қилинмайди»
Имом Термизий ривояти
(Ҳузайфа (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар, бўлмаса Аллоҳ сизларни устларингизга ёмонларингизни бошлиқ қилиб қўяди»
Имом Баззор ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен умматим учун адаштирувчи имомлар зараридан қўрқаман»
Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ноўрин қаттиқлик қилиб, чуқур кетувчилар ҳалок бўлишди», деб уч марта айтдилар»
Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дан, қандоқ амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. У зот ﷺ «Агар оз бўлса ҳам давомлиси», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар..»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир-бирларингизга ҳадялар беринглар. Чунки ҳадя қалб ғашини кетказади»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлардан бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманига топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Кимки мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло Қиёмат ғам-ташвишларидан уни халос этади. Кимки мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг ҳам (айбини) беркитади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмоннинг бошқа бир мусулмон устида бешта ҳаққи бордир:
1.Саломига алик олиш.
2.Касал бўлса, бориб кўриш.
3.Ўлса, жанозасига қатнашиш.
4.Таом ёки бирор нарсага чақирса, бориш.
5.Акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деса, «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб бериш»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонга амал қилиб, уни доим тиловат қилиб юрувчи қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш билан Аллоҳни ҳурмат қилган бўлади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Мусо (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақат мўминлар билан суҳбатда бўл. Ва таомингни фақат тақводорларгина есин»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Менинг азаматим учун бир-бирларини дўст тутгувчиларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уни кўрган набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилишади», деди»
Имом Термизий ривояти
(Муоз (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон киши биродари билан уч кундан кўп аразлашиши ҳалол эмас. Ким уч кундан кўп аразлашиб вафот этса, дўзахга киради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, гўёки унинг қонини тўкибди»
Абу Довуд ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло шундай деб буюрган: «Икки ўртоқдан бири иккинчисига хиёнат этмас экан, уларнинг учинчи шериги Менман; бири бошқасига хиёнат қилса, Мен ораларидан чиққайман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч хил кимсанинг адо этган намози бошидан бир қарич ҳам юқори кўтарилмас:
1.одамлар ёқтирмаган имом,
2.эрини ранжитиб тунаган аёл,
3.жудо бўлган
(алоқани узган) ака-укалар»
Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши дўстининг динида бўлади. Шундай экан, у ўзига дўст тутаётган кимсасига қараб қўйсин»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир иш қилишни хоҳлаб мусулмон киши билан маслаҳатлашса, Аллоҳ уни ишларни энг тўғрисига мувофиқ қилиб қўяди»
Тобароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ўртада туриб, биродарига ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилганида, уни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта эшикни очибди»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Нафл намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва нафл садақа беришдан ҳам фазилатли бир амални хабарини айтайми?" деб сўрадилар. Саҳобалар: «Албатта (айтинг)", дейишди. Шунда ул Зоти ﷺ дедилар: "Икки киши орасини ислоҳ қилишдир. Икки киши орасини бузулиши динни асосини йўқотади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳеч бирингиз биродарининг буюмини ҳазиллашиб ҳам, чиндан ҳам олиб қўймасин»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Соиб (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қишлоқдами, саҳродами, уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўстингни севишда ўртача бўлгин, балки бир кун келиб сенга душман бўлиб қолар. Душманингни ёмон кўришда ҳам ўртача бўл, балки бир кун келиб у сенга дўст бўлиб қолар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёлларнинг энг яхшиси назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир»
Табароний ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби чирой-жамоли ва дин-диёнати учун. Сен дин-диёнати учун никоҳингга олиб муваффақият қозонгин...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хотинларга яхши муомалада бўлинглар, деб айтган васиятимни қабул қилинглар. Чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Агар сен уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Агар шундай қолдирсанг, эгри бўйича қолади. Шундай экан, хотинлар ҳақидаги васиятимни қабул қилинглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)