Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР 2026/2027-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 15 майдан 4 июнгача ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❓Ихтисослаштирилган мактабларга қандай ҳужжатлар талаб этилади?

➡️ охирги 2 ой давомида тушган фотосурат;
➡️ туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрика);
➡️ ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти (ID-картаси) маълумотлари;
➡️ боғланиш учун телефон рақамлари талаб қилинади.

❓Ихтисослаштирилган мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?

✅Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг:

➡️ аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;
➡️ табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;
➡️ шунингдек, мавжуд бўш ўринларига ўқувчилар қабул қилинади.

☎️ Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
#Муҳим
⚡️Душанба, 11 май куни бошланғич синф ўқувчилари учун дарс бўлмайди

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида:

➡️ 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни мос равишда 2026 йил 11 май — душанба кунига кўчирилиши белгиланган.

✅Шунга асосан:

➡️ 2026 йил 11 май куни — умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (11 май куни белгиланган) дарс соатлари ташкил этилади (бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно).

➡️ Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларида 2026 йил 11 май — дам олиш куни ҳисобланади.

☝️Маълумот учун: нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍5🔥2💯2😢1
#Биласизми
⚡️Бугун барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин кетиши мумкин

Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

✅Эртага, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтлироқ уйига кетишга қонуний ҳаққи бор.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бугун, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ватан тинчлиги ва келажак авлоднинг нурли истиқболи йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар жасорати ва порлоқ хотираси ҳамиша қалбларимизда яшайди.

Қадрли ҳамюртлар!

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан сиз азизларга, қадрли уруш ва меҳнат фахрийларига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкинлик ҳамда барча эзгу ниятларингизнинг ижобатини тилаймиз.

Мамлакат тараққиёти йўлидаги хизматларингизда зафар ҳамиша ёр бўлсин!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21🔥3👍2
⚡️ИЖОД МАКТАБЛАРИ 2026/2027-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 15 майдан 4 июнгача ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❓Ижод мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?


✅Ижод мактабларига ариза топшириш учун ўқувчиларнинг:

➡️ охирги 2 ой давомида тушган фотосурати,
➡️ туғилганлик ҳақида гувоҳномаси (яъни метрикаси),
➡️ ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти (ID-картаси) маълумотлари,
➡️ боғланиш учун телефон рақамлари талаб қилинади.

❓Ижод мактабларининг нечанчи синфларига қабул қилинади?


➡️ Ижод мактабларига 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга;
➡️ шунингдек, мавжуд бўш ўринларга қабул қилинади.

☎️ Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
⚡️СПОРТ МАКТАБЛАРИ 2026/2027-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Баҳодир Жалолов номидаги боксга ҳамда Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабларига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 15 майдан 4 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❓Спорт мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?


➡️ охирги 2 ой давомида тушган фотосурат;
➡️ туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрика);
➡️ 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома;
➡️ ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти (ID-картаси) маълумотлари;
➡️ боғланиш учун телефон рақамлари;
➡️ спорт разряди ёки унвонини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда спорт разряди ёки унвони тасдиқлангани тўғрисидаги буйруқдан кўчирма нусхалари;
➡️ Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида қабул йили ва ундан олдинги бир йил давомида ғолиб ва совриндор бўлганини тасдиқловчи диплом.

☝️Маълумот ўрнида, спорт мактабларига ўқувчилар икки босқичда (касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари) қабул қилинади. Ҳар бир синфда ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлмаган, бироқ 24 нафардан ошмаган ҳолда белгиланади.

Бунда спорт разряди ёки унвонига эга спортчилар кириш имтиҳонларининг биринчи — умумжисмоний тайёргарлик босқичидан озод этилади ҳамда уларга мазкур босқич учун белгиланган 30 балл тўғридан-тўғри қўшиб берилади.

☎️ Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
⚡️АЛ-БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ 2026/2027-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 15 майдан 4 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❓Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига қандай ҳужжатлар талаб этилади?


➡️ охирги 2 ой давомида тушган фотосурат;
➡️ туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрика);
➡️ ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти (ID-картаси) маълумотлари;
➡️ боғланиш учун телефон рақамлари.

❓Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига нечанчи синфдан қабул қилинади?


➡️ Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатининг аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича 8-синфни тугатган ўқувчилар 9-синфга қабул қилинади.

☎️ Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍3🔥1
⚡️АЛ-БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ 2026/2027-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 15 майдан 4 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❓Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига қандай ҳужжатлар талаб этилади?


➡️ охирги 2 ой давомида тушган фотосурат;
➡️ туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрика);
➡️ ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти (ID-картаси) маълумотлари;
➡️ боғланиш учун телефон рақамлари.

❓Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига нечанчи синфдан қабул қилинади?


➡️ Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатининг аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича 8-синфни тугатган ўқувчилар 9-синфга қабул қилинади.

☎️ Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8🔥2👍1
⚡️“ПРЕЗИДЕНТ ИҚТИДОРЛИ ФАРЗАНДЛАРИ” МИЛЛИЙ ДАСТУРИГА 2026/2027-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ!

🇺🇿“Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 15 майдан 4 июнгача ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❓“Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

➡️ охирги 2 ой давомида туширилган фотосурат;
➡️ туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрика);
➡️ ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти (ID-картаси) маълумотлари;
➡️ боғланиш учун телефон рақамлари.

❓“Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурига нечанчи синфдан қабул қилинади?


➡️ 9-синфни тамомлаб, 10-синфга ўтган иқтидорли ўқувчилар.

☎️ Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ўқувчиларнинг баҳолар табели электрон шаклга ўтказилган

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг ўзлаштириш баҳолар табели электрон шаклга ўтказилган.

📹Юқоридаги видеойўриқномада электрон кундалик (emaktab.uz) тизими орқали мактаб масъуллари томонидан электрон баҳолар табелини шакллантириш ва юклаб олиш жараёни кўрсатилган.
 
Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998 (78) 888-82-82
📤 @eMaktabuz_bot

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
⚡️Президент мактаблари имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлади

❓Президент мактабларига қайси синфга неча нафар ўқувчилар қабул қилинади?

➡️ Президент мактабларига ҳар йили 2 та 5-синфга 24 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

❓Ўқувчи Республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топшира оладими?

➡️ Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (вилоят)даги Президент мактабига топширилади.

❓Президент мактабларига имтиҳонлар қайси фанлардан бўлиб ўтади?

➡️ Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади. 

☎️ Янада кўпроқ маълумотларни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Call-маркази 1206 дан олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ўқув йили охирида журналларни тўғри ёпиш бўйича видеойўриқнома

Олдинда муҳим босқич - журналларни ёпиш. Ҳар бир ўқитувчи бу жараёндан тўғри ва ўз вақтида ўтиши керак.

📹Юқоридаги видео сизга журнални қандай тўғри ёпишни тушунишга ёрдам беради.

✈️ Ҳамкасбларингизга юбориб қўйишни унутманг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍4🔥2😁1
ВМ_263_Педагог_ходимларнинг_меҳнат_таътили.pdf
356.3 KB
⚡️Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра мактаб ўқитувчиларига 56 календарь кундан иборат меҳнат таътили берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги "Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 263-сонли қарори қабул қилинган.

🗂 Қарор матни билан юқоридаги файлда тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.

☝️Изох. Ушбу (иловадаги) меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган мехнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
⚡️Педагогларнинг контрактда ўқийдиган фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30% чегирма жорий этилиши кутилмоқда

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

✅Лойиҳанинг асосий жиҳатлари:

➡️ педагог деганда барча педагоглар назарда тутилмоқда, яъни таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар. Бунда стажининг узоқ йил эканлигига ёки тоифасига (масалан, олий) қаралмайди;

➡️ фақат давлат олийгоҳида ўқиётган бўлса, чегирма берилади, хусусийларга чегирма йўқ;

➡️ фақат кундузги таълим шакли учун чегирма берилади, кечки, масофавий ёки сиртқи учун чегирма йўқ;

➡️ фақат бакалавриат босқичи учун чегирма берилади, магистратурага чегирма йўқ;

➡️ қўшма таълим дастурлари учун ҳам чегирма берилмайди;

➡️ супер-контракт учун чегирма берилмайди;

➡️ фақат Ўзбекистон фуқаролари учун чегирма берилади, хорижлик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегирма берилмайди;

➡️ чегирмани исталган курсда олиш мумкин ва энг асосийси, ҳар бир ўқув йили учун бир мартадан ушбу чегирмадан фойдаланса бўлади. Бошқача айтганда, 4 йил давомида ҳар йили чегирма олиш мумкин;

➡️ чегирма 1 йиллик шартнома суммасидан ҳисобланади, масалан, йиллик шартнома суммаси 15 млн сўм бўлса, 4,5 млн сўм чегирма берилади ва йиллик сумма 10,5 млн сўмга тушади;

➡️ чегирма олиш учун ҳар сафар онлайн ариза бериш керак бўлади, ўзи автомат ҳисобланмайди;

➡️ талабанинг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

⌛️Муҳокама 29 майга қадар давом этади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36👍15🔥4😢2
#Маълумот_учун
⚡️1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади.

III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди.

✅Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун:

➡️ ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм;
➡️ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм;
➡️ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди.

✅Қолган маиший истеъмолчилар учун эса:

➡️ ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм;
➡️ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм;
➡️ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 1 минг 100 сўм бўлади.

Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коэффициентли тарифлар сақланиб қолади.

Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр газ нархи 2 минг сўм этиб белгиланди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф 1 куб метр учун 2 минг 750 сўмни ташкил этади.

Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 минг 100 сўмдан ҳисобланади.

Қарор билан энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30😢7😁1😱1
⚡️Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади

❗️Май ойида 14 кун дам олиш бўлади. 🤯


Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонида барча учун 2 кун (пайшанба-жума) қўшимча дам олиш куни ва яна 6 кунликлар учун эса шанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган.

✅Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар ҳамма кетма-кет 5 кун дам олади:

➡️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
➡️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
➡️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
➡️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
➡️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.

ℹ️ Асос: 2025 йил 24 декабрда қабул қилинган ПФ-257-сонли Президент фармони.

P.S.: Шундай қилиб, май ойида ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар жами 14 кун, 6 кунликлар эса 10 кун дам олади. Бу сўнгги йиллардаги энг кўп дам олиш кунларидан иборат бўлган ой. Яқин йилларда бунақаси бўлганини эслолмайман.

Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤40👍19🔥5
Kelajak soati 9-11-sinf 35-mavzu.pdf
866.3 KB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

35-мавзу: Менинг портфолиом

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 18 май

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25🤣1
#Биласизми
❗️12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади

❌ Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

➡️ тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
➡️ тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
➡️ моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
➡️ техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
➡️ сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
➡️ алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
➡️ сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
➡️ ёлғон тревога сигнали бериш;
➡️ вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
➡️ сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
➡️ пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
➡️ кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
➡️ сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
➡️ 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
➡️ шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
➡️ овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
➡️ товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
➡️ қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍1🔥1