Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Ҳар йили 1 июлга қадар мактаб ходимлари учун устама миқдори белгиланади

❓ Савол:

Янги ўқув йили учун 823-қарор бўйича белгиланадиган устамага ҳужжатларни қачонгача топшириш керак?

✅ Жавоб:

➡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади;

➡️ Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27🔥1💯1
⚡️Эндиликда миллий ёки халқаро сертификатга эга лицей ўқувчилари давлат имтиҳонини топширмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи (2026 йил 10 март, 100-сон) билан “Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами — 19.03.2026-й., №2011-5).

✅Сертификати бор ўқувчиларга имтиёз:

➡️ Эндиликда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонларини топширмайдилар. Уларга тегишли фан бўйича автоматик равишда максимал балл берилади.

✅Апелляция тизимидаги шаффофлик ва кафолатлар:

➡️ Имтиҳон баҳосидан норози бўлган ўқувчилар учун шикоят қилиш тартиби такомиллаштирилди

➡️ Баҳо эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида ариза бериш мумкин.

➡️ Апелляция комиссияси таркибига ОТМ профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассисларидан иборат 5 киши киритилади.

➡️ Апелляция жараёнида ўқувчининг олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

➡️ Шикоятни кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

✅Аттестациядан ўта олмаганлар учун имконият:

➡️ Агар ўқувчи якуний аттестацияни 3 йил давомида топшира олмаса, унга экстернат тартибида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат намунасидаги шаҳодатнома тақдим этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤52🔥2😁1🎉1
❓9 май муносабати билан неча кун дам берилади?

2025 йил декабрида имзоланган президент Фармонига кўра, 2026 йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 11 май – душанба куни кўчирилган дам олиш куни сифатида белгиланган. Чунки жорий йилги 9 май ҳафтанинг шанба кунига тўғри келмоқда.

✅Демак, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 3 кун дам олади:

➡️ 9 май, шанба – одатий дам олиш куни;
➡️ 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
➡️ 11 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўчирилган дам олиш куни.

✅Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар эса кетма-кет 2 кун дам олади:

➡️ 9 май, шанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган дам олиш куни;
➡️ 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни.

❤25😢1💯1🤣1
⚡️9-синфлар учун жисмоний тарбия фанидан имтиҳон вариантлари аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 9-синф битирувчилари учун жисмоний тарбия фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди.

❗️Бунда ўқувчилар ўғил болалар — 1-билет, қиз болалар — 4-билет асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🔥1
#Биласизми
⚡️Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланади

❓Савол:

Ҳозирда бўлиб ўтаётган аттестация тестида иштирок этиб олий тоифага ўтдим. Энди менга қачондан бошлаб мазкур тоифа бўйича иш ҳақи тўланади?

✅Жавоб:

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, тоифа сертификати берилган кундан бошлаб сиз мазкур тоифа сертификати асосида иш ҳақи олиб бошлайсиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍3
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
#Файл
⚡️Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18🔥1
4-chorak offline summativ baholash jarayonlari.pdf
1.2 MB
#Файл
⚡️Сумматив баҳолаш жараёнлари 2026 йил 16 май куни анъанавий шаклда ўтказилидиган мактаблар рўйхати

2025/2026-ўқув йили IV чорак якуни бўйича сумматив баҳолаш синовлари 13–21 май кунлари ташкил этилади.

✅Синов жадвали:

➡️ 5-синф – 13 май — онлайн;
➡️ 6-синф – 14 май — онлайн;
➡️ 7-синф – 15 май — онлайн;
➡️ 8-синф – 16 май — онлайн;
➡️ 9-синф – 18 май — онлайн;
➡️ 10-синф – 19 май — онлайн;
➡️ 11-синф – 20 май — онлайн;
➡️ 21 май — етарли балл тўплай олмаган ёки қатнаша олмаган ўқувчилар учун қайта синов.

☝️Эслатиб ўтамиз, онлайн синовларда ўқувчилар ўз синфига ажратилган санада emaktab.uz платформасига кириб, синовда қатнашади. Тест ва топшириқлар белгиланган вақт ичида бажарилиши лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍2🔥2😁1
⚡️Эртага, 2 май МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ педагоглари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 1-2 май (2 кун): Мактабгача таълим педагоглари;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20😁3
#Кайфият_учун
❓Аттестация шунчалик жонингизга тегдими?

Унда бу расмдаги торт айнан сиз учун тайёрланган. 🙃

P. S.: Эртанги дам олиш кунингиз мароқли ўтсин:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁30❤14🤣6💯3👍2
⚡️Чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. 

✅Унга кўра:

➡️ имтиҳоннинг ёзма қисми — 16-17, 23-24 ва 30-31 май кунлари;

➡️ гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 5 майдан 12 июнгача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.

💻Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

⏰Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

🆔 Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади. 

📍Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация):

➡️ https://telegra.ph/Chet-tili-05-02

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍1
Kelajak soati 9-11-sinf 33-mavzu.pdf
164.6 KB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

33-мавзу: Миллат фидойилари. Хотира ва қадрлаш

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 4 май

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🔥1
⚡️Касбий сертификатлаш назорат синовлари 13 май куни ўтказилади

✅Синов жараёнлари қуйидаги манзилларда ташкил этилади:

➡️ Ушбу синовларда педагогларнинг мутахассислик фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та, педагогик маҳоратини баҳолаш учун 10 та, жами 50 та тест берилади. Ҳар бир жавоб 2 баллдан, жами 100 балл билан баҳоланади.

➡️ 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор тест синовидан ўтган ҳисобланади ва унинг шахсий кабинетига электрон шаклдаги сертификат юборилади.

✅Касбий сертификатлаш синов топшириқлари спецификацияси билан қуйида танишишингиз мумкин:

➡️ https://gov.uz/oz/uzedu/news/view/158565

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😢1
⚡️Эртага, 5 май ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ фани ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 5-6 май (2 кун): Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍2
⚡️Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовлари 12 — 20 май кунлари ўтказилади.

❗️Ҳурматли жисмоний тарбия фани ўқитувчилари!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг 2026 йил 7 апрелдаги тегишли қўшма қарорида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани педагог кадрларининг ўқув фанидан малака синовлари амалий имтиҳони Спорт вазирлиги томонидан ўтказилиши белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ ушбу амалий имтиҳон синовлари жорий йилнинг 12 — 20 май кунлари ўтказилиши белгиланди.

🪪Амалий имтиҳонларда иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

📍📆Мазкур имтиҳонларни ўтказиш манзиллари ҳамда тегишли саналар билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин:

➡️ https://api-portal.gov.uz/uploads/21/2026/05/01/8fe7297e-09ad-49d9-0e0a-1717eef0fd92_media_.pdf

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍2🔥2
⚡️ММТВ тизимидаги "Жасорат мактаблари"га 2026/2027-ўқув йили учун қабул эълон қилинади

Ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 15 майидан 4 июнига қадар my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали онлайн амалга оширилади.

❓Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

➡️ ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг умумий ўрта таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган нусхаси;

➡️ белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома;

➡️ ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакили) биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, боғланиш учун мобиль телефон рақамлари.

✅Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида:

➡️ мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли call-марказ фаолият бошлаган;

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг барча ҳудудий бошқармаларида махсус штаблар ташкил этилди.

Мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.

☝️Маълумот учун: ушбу мактабларга кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июнь-июль ойларида бўлиб ўтади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” мусобақаси ғолиблари аниқланди, улар бир ўқув йили давомида “Заковат” стипендияси олади

Республикамиз бўйлаб 60 мингга яқин ўқувчини ҳамда 8 мингдан ошиқ мактабларни қамраб олган мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.

✅Туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлардан ўтиб келган энг сара 42 та мактаб жамоаси ўртасида ўтказилган республика босқичида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

➡️ 🥇 1-ўрин: Иштихон туманидаги 48-сонли мактаб;
➡️ 🥈 2-ўрин: Наманган шаҳридаги 1-сонли мактаб-интернати;
➡️ 🥉 3-ўрин: Қўшкўпир туманидаги 1-сонли мактаб-интернати.

💵 Ғолиб жамоаларнинг ҳар бир аъзосига бир ўқув йили давомида ҳар ой “Заковат” стипендияси тўлаб борилади.

💻Шунингдек, уларнинг ҳар бирига “Заковат” клуби томонидан қимматбаҳо ноутбуклар совға қилинди.

🎓Эндиликда ушбу жамоалар аъзолари олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍6🔥6
⚡️Биология, физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилина бошланди

📝 2026 йил 28-30 март ва 4-7 апрель кунлари биология, физика ва тарих фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда.

📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.

✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍1

❤27