Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Бугундан касбий сертификатлаш назорат синовларида қатнашиш учун мурожаатлар юбориш бошланди

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги тегишли қарори билан давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, стажёр-тарбиячи ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

✅2026 йил 18 мартдан бошлаб:

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатлар қабул қилинишини маълум қиламиз.

📆Мурожаатларни юбориш 2026 йил 18 апрель (шу куни ҳам)га қадар давом этади.

✅Касбий сертификатлаш назорат синовларида қатнашиш учун:

➡️ касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги;

➡️ шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар), деб топилган педагог кадрлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
⚡️Расман: Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Президент қарори билан, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди ва шу куни ҳайит байрами кенг нишонланиши белгиланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2🔥1
⚡️Андижондаги навбатдан ташқари аттестация билан боғлиқ ҳолат ММТВ томонидан назоратга олинди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидаги РАСМИЙ МУНОСАБАТ берди:

Андижон вилоятидаги навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиш учун ариза берган педагоглардан салбий натижа қайд этилганда ишдан бўшашга розилиги ҳақида кафолат хати талаб қилинаётганлигига доир ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинди.

Мазкур ҳолатга йўл қўйган ҳудуддаги барча масъул ходимларга ўрнатилган тартибда тегишли расмий огоҳлантиришлар берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича тегишли мансабдор шахсларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Ҳурматли педагоглар!

Вазирлик бу каби ҳолатларга қарши қатъий ўз позициясига эга ҳамда педагогларнинг қонуний ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради.

Сизлардан қонунчилик талабларига мутлақо зид бўлган бу каби ҳолатларга эътибор бермасдан, аттестация синовларига пухта тайёргарлик кўришда давом этишларингизни сўраб қоламиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
#Расман
⚡️Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади. IV чорак дарслари эса 30 мартдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади.

❗️Ўқув йилининг IV чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.

Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари IV чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍7🔥3
#Эслатма
⚡️Бугун ишга борган барча ходимлар камида бир соат аввал уйга кетиши мумкин

➡️ Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага байрам куни, яъни "20 март – Ҳайит байрами".

➡️ Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
Forwarded from SAGA learning centre
📣 SAGA O‘QUV MARKAZIDA TURLI DARAJADAGI O‘QUVCHILAR UCHUN ONA TILI VA ADABIYOT KURSLARIGA QABUL OCHIQ......

✅ Bu siz uchun qulay imkoniyat. Joylar to‘lib qolmasidan kurslarimizga ro‘yxatdan o‘ting, o‘zingizga kerakli sertifikatga ega bo‘ling.

⏰ Dars vaqtlari:
SESHANBA, PAYSHANBA, SHANBA;

📈O‘quvchi, abituriyent va o‘qituvchilar darajasiga qarab noldan sertifikatgacha, aprel oyida sertifikatga topshiruvchilar yoki bahorgi attestatsiya guruhlariga qabul qilinadi.

👩‍🏫 O‘QITUVCHI: ALMARDONOVA NAFISA.

✅Darslar sifati kafolatlanadi.

⌛️ Kursga ro‘yxatdan o‘tish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning.

☎️✈️ +998948960090
☎️✈️ +998990632020

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi).

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram |  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2🔥1
#Биласизми
❓Тоифа тестларини бажариш учун қанча вақт ажратилади?

🖼 Юқоридаги фотода фан номлари бўйича тест учун ажратиладиган вақтлар билан батафсил танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🔥2👍1
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍3
#Биласизми
⚡️Олий тоифали педагогларга уй сотиб олиш учун субсидия берилади

❗️Батафсил юқоридаги инфографикада танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10😢2
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

➡️ https://president.uz/oz/lists/view/9027

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ушбу муқаддас кунларда Ватанимиз равнақи учун салоҳиятли янги авлодни камол топтириш йўлида амалга ошираётган барча ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини, замонавий билим ва кўникмаларга эга, интилувчан ва серғайрат ўқувчиларингиз кўпайишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Барчангизга соғлик, узоқ умр, хонадонларингиздан файз-барака аримасин, Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤7🔥2👍1
⚡️Ва ниҳоят: Бугун, 20 март “Опен бюджет”да овоз бериш якунланади:)

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2026 йилдаги 1-мавсумида овоз бериш босқичи бугун, 20 март куни соат 23:59 да якунланади.

Ғолиблар рўйхати 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
#Биласизми
❓Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар қандай тартибда тўланади?

🔰 Амалдаги қонунчиликка
қўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:

➡️ дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;

✅ Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:

➡️ биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;

➡️ 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;

➡️ 5 – 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15
⚡️Педагог аттестацияга бормаса ёки аризаси рад этилса қилинган тўлов қайтарилмайди

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланган.

✅НИЗОМга кўра:

➡️ Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

➡️ Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

➡️ Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.

➡️ Педагог кадрга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (педагог кадрнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ёки педагог кадр билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим педагог кадрга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍2🔥2
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Сизни янгиланиш ва яшариш айёми бўлмиш Наврўзи олам билан чин юракдан муборакбод этамиз! Ҳар кунингиз баҳор фасли каби гўзалликларга бой бўлсин.

Баҳор айёми барчамизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва омонлик, оилавий бахт, қалбингизга хушнудлик ва чексиз қувонч олиб келсин!

👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT - Барча дарсликларнинг электрон варианти.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍3😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
«Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди

2 мингга яқин маҳаллада байрамлар байрамларга уланяпти: 20 март оқшомида “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган кўплаб маҳаллалар ўз ютуғини мушакбозлик ва ўйин-кулги билан нишонлади. Улар орасида байрам кечасига алоҳида тайёргарлик кўриб, шарлар, торт ва эртак қаҳрамонларини тайёрлаб қўйганлари ҳам бор.

Энг кўп овозни Кўкдала туманидан қўйилган лойиҳа тўплаган – 13 386 та. Энг кўп овоз тўплаган топ-10ликдаги лойиҳаларнинг олтитаси Хоразмнинг Қўшкўпир, учтаси Самарқанднинг Оқдарё туманидан. Бу эса ушбу ҳудудларда рақобат анча кучли бўлганини англатади. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги бир маҳаллага кўча чироқларини ўрнатиш ташаббуси эса эса энг кам – атиги 58 та овоз билан ғалаба қозонган.

Жорий мавсумда 10 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ўз овози билан маҳаллий бюджетларнинг жами 3 триллион сўм маблағини тақсимлаб берди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22
#Эслатма
⚡️Эртага, 23 март 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар ишга чиқиши керак

✅Байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш деб белгиланган:

➡️ 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
➡️ 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
➡️ 22 март (якшанба) – дам олиш куни;
➡️ 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20😢4🔥3👍1😱1🤣1
#Биласизми
⚡️Дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур

❓Савол:

Мактабларда таътил бўлган вақти ҳам ўқитувчи ишга чиқиши керакми?

✅Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига мувофиқ, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 125-моддасида иш берувчи ходимнинг ишлаган вақтини ҳисоблаб бориши шартлиги белгиланган. Иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлайди (Меҳнат кодексининг 154-моддаси).

Қонунчиликка мувофиқ, умумий ўрта-таълим муассасалари педагог ходимлари ўз фаолиятини намунавий йиллик иш режа асосида амалга оширишади.

✅Педагоглар иш режаси икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, қуйидаги икки йўналишда шакллантирилади:

➡️ ўқув-тарбия жараёнига оид;
➡️ ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён умумий ўрта таълим муассасасида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабда дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21😁5😱3😢3👍1🔥1
⚡️Чорак ёки йил якуни бўйича педагог ходимлардан ортиқча ҳисобот талаб қилиш тақиқланган

Одатда чорак ёки йил якунига келиб ўқитувчилардан ортиқча ҳисоботлар талаб қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Аслида улардан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланган.

➡️ Педагог ходимларининг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ҳамда ўқув тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий педагогик жараёнга оид ишлар ҳисобга олинади.

➡️ Ўқув-тарбия жараёни деганда педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатлари тушунилади. Унинг сифатли бажарилиши устидан умумий ўрта таълим муассасаси директори ва унинг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари назоратни амалга оширади.

➡️ Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий педагогик жараён таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ дарс машғулотларидан ташқари тадбирларни ўз ичига олади.

➡️ Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди ҳамда тадбирларни амалга оширишнинг вақт бўйича ҳисоби юритилмайди.

❗️Асос: Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. (20.08.2018. № 3058)

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17
#Фото
Ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини ўрганиб чиқиш ҳамда оммалаштирилганлиги тўғрисида сертификат бериш СХЕМАСИ

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤6